"Ўзбекистон" радиоканалининг «Маданий-маърифий, бадиий эшиттиришлар»муҳарририяти, Ўзбекистон Халк таълими Вазирлиги, ZiyoNET ахборот ресурс тармоғи, шунингдек, «Гулхан»журнали, ҳамда «Тонг юлдузи» газетаси ҳамкорликда «Интернет-менинг ҳаётимда» мавзусида танлов ташкил этмоқда.
«Интернет — менинг тасаввуримда», «Интернет тармоғи-менинг нигоҳимда» каби расмлар чизиш ҳамда «Интернет-менинг нигоҳимда» мавзусида иншо ёзиш танловида умумтаълим мактабларининг 6-9 синф ўқувчилари иштирок этадилар.Танлаб олинган ижодий иш намуналари «Гулхан», «Тонг юлдузи» газеталарида ҳамда «ZiyoNET» порталининг «fikr.uz» сайтида батафсил ёритиб борилади.
Азиз ўқувчилар!
Мазкур танловда иштирок этинг ва махсус совғаларни қўлга киритинг. Тафаккур оламингизни бойитувчи, билимларингизни чархловчи, яхши дўст ва ҳамкор сифатида қайси интернет сайтларидан оқилона фойдаланаётганингизни биз билан ўртоқлашинг.
Шу мазмундаги мулоҳазаларингизни изоҳли расмлар ва ижодий иншоларингизда кутиб қоламиз. Бизнинг электрон манзил
bolalar@mtrk.uz
Тошкент — 47, Истиқлол кўчаси 49-уйга ёки Toшкент шаҳар, 100011, Навоий кўчаси, 28-Б уйга жўнатинг. «Болалар учун радио танловига» деб ёзишни, иншоларни қўлёзма тарзда тақдим этишни унутманг! Танлов 1 мартдан то 25 майга қадар давом этади.