|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Колледжи и лицеи Средне-специальное образование |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
23.11.2009 15:04 | #121 | |
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
|
Цитата:
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
23.11.2009 22:59 | #122 | |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Цитата:
Тарбия борасида чекинишга ҳаққимиз йўқ! Биламан, сиз айтган ўқув даргоҳларида тарбияси ҳаминқадар болалар билан ишлаш анча оғир. Олий ўқув юртларининг айрим кап-катта талабаларини йўлга солиш ҳам осон кечмаяпти. Эҳтимол, сизу биз ҳам ёшлигимизда устозларимизни шундай қийнаганимиз ўзимизга билинмагандир. Ахир, улар бизни шу даражага етказишди-ку. Демак, биз ҳам авлодлар олдидаги бурчимизни қай усулда бўлмасин муваффақиятли бажаришимиз шарт! Худо хоҳласа, эртага бу борада битта ҳажвий шеъримни ўқийсиз. Зора... |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
24.11.2009 13:30 | #124 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Азиз мураббий Феруза Хўжаевага
---------------------------------- УСТОЗ ВА ТАЛАБА ҲАНГОМАСИ (ҳазил) Устознинг панд-насиҳатин, Олмас баъзи талаба. Тескари иш қилганини, Ўзича дер – ғалаба! “Ошкоралик”, деб қўяди, Юзгачопар бўлса ким. Устози ҳақ гапни айтса, Ўтиролмас асло жим. Маҳмадана бир талаба, Устозин мот қилмоқчи. Ёшлигида қандоқ бўлган? Энди шуни билмоқчи. – Маъзур тутинг,– депти дангал, Қилмасдан ҳеч юз-хотир.– Икки оғиз гап сўрасам, Деманг-да оғзиботир. Талабалик йилларингиз, Қилмаганмисиз хато? Бирор дарсга кечикиброқ, Келгандирсиз-ов гоҳо? – Кечикканман,– депти устоз, Ростин олиб бўйнига. Арқонини узун ташлаб, Талабасин ўйинига.– Қаттиққўлроқ эди устоз, Киритмасди дарсига. Тарбиясин тўғри англаб, Чидардик “чораси”га. – Имтиҳонда қай йўл билан, Олардингиз зўр баҳо? Саволлари чигал бўлиб, Билмай қолсангиз гоҳо? Бироз нўноқ талабалар, Бўлган, дейсиз, ахир мўл. Таниш-билиш кетмасмиди, Топмасмиди ҳеч ким йўл? – Сен ўзингча ўйлайсанки, “Нозик жойдан” тутдим, деб. Шу йўл билан устозимни, Энди гапдан ютдим, деб. Имтиҳонда гар қийналсак, “Шпаргалка” жонимиз. Бўлган эди таниш-билиш, Тил топишган онимиз. – Қизлар билан қай тарзда, Муомала бўларди? – Юрагига йўл тополсак, Шунда кўнгил тўларди. – Деворларга расм чизиб, Кетганмисиз бирор пайт? – Икки исм бош ҳарфини, Деворга ҳам қилдим қайд… – Папирос ҳам чеккандирсиз? Деманг, савол хўб ғалат… – Гоҳо чекар эдик биз ҳам, Қилиб кўзни шамғалат... – Байрамларда қиттак-қиттак... – Отганимиз рост, иним... Энди эса ичганларни, Кўрсам қўзир хўб жиним. – Муштлашиб ҳам қолгандирсиз, Безорини кўрганда. – Кўзимдан ўт чақнаганди, Бир барзанги урганда… – Автобусга пул тўламай, Қочгандирсиз эҳтимол? – Битта ҳужжат кўрсатгандим, Назоратчи бўлган лол. У тушунган одам экан, Мени мулзам қилмади. Сариқ чақам йўқлиги-чун, Устимдан ҳам кулмади… – Бўлганмисиз дангасароқ? – Шундоқ бўлиб қоларди. Ўлда-жўлда баъзи ишлар, Дилга ғашлик соларди. * * * Бу гаплардан талабаси, Ғолиб санар ўзини. Устоз эса салмоқ билан, Шунда айтар сўзини: – Ёшлик ким-чун бебошликдир, Ким тўқликка шўх чунон. Устозининг айтганини, Қилмаган – хор бегумон. Ота каби уришганин, “Уноши” деб алқаган. Одам бўлмоқ истаганлар, Одобини сақлаган. Таъзим бажо айлаб биз ҳам, Мана етдик муродга! Тарбияни олмаганлар, Қолиб кетди уятга... |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
|