|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Закрыто |
|
Опции темы | Опции просмотра |
09.01.2011 07:31 | #171 | |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Эрталабдан яхши гаплар қилсанг мудом ишларинг яхши бўлаверади. Яхшига эргашдинг - етдинг муродга, ёмонга эргашдинг - қолдинг уятга, деган мақол мағзини чақиб яшаганлар ҳеч қачон ёмонлик қурбонига айланмайди. Яхши гапларни ёмон томонга буриш яхши одамнинг иши эмас, иним Масъудбек!
Гапимни нега нотўғри талқин қилдингиз? Ёзганларимни қайтадан ўқиб, тушунмасангиз, бирор тушунадиган кишидан маслаҳат сўраб, маласанинг моҳиятини тушуниб ва аввал ўйлаб кейин сўйланг-да, иним! Ўзингиз ҳам кўрмасдан, билмасдан, тушунмасдан гапирганингиз кулгимни қистамоқда. Мен боғдан келсам, сиз тоғдан келибсиз. Ўша ёзганларимни қайтадан эътибор билан ўқиб кўринг... Бош Қомусимизни ўқиб кўрсангиз биласиз! Бунақа "сиёсий ўйин" қилманг, дунё кезиб юрган одамга ярашмайди... Масалан, сизни яхши биламан ва гарчи кўп ёзганларингиз пойинтар-сойинтар, мантиқсиз бўлса-да барибир ҳурмат қиламан. Сиз ниқоб киймасдан ё юзингизга гримм суртмасдан очиқ юз билан мулоқот қилаётганингизни қадрлайман. Ниқоблиларни чиндан ҳам кимлигини билмайман. Шунинг учун уларни ҳақли равишда "артистлик қилмоқда" деган қабилдаги гапим муболаға эмас. Газандалар ролини маҳорат билан ижро этадиган фидойи артистларимизгина саҳнада ниқоб кийишга мажбур бўлишини ёш бола ҳам билади-ку! Уларни газанда ҳам, арзанда ҳам дейишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!. Форумдошларимиз масаласига келганда, биттасининг ниқоби бироз йиртилиб, тиртиғидан кимнингдир башараси кўрингандек бўлиб кетганини ҳам ёзгандим. Майли, бировларга тош отишда шунақа артистлик қилаверсин. Бу ҳол ҳам Ватанга, жамиятга ё шахсга "ахборот хуружи" қилувчиларнинг башарасини шу "саҳна" мисолида тушунтириш учун яхшигина амалиётдир! Цитата:
Ушбу ёзганларим ҳам сиз ва сиз каби тушунмаганлар учун сабоқ бўлади, деган умиддаман. Последний раз редактировалось Tulqin Eshbekov; 09.01.2011 в 07:34. |
|
|
2 "–" от:
|
09.01.2011 07:39 | #172 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Кўп ҳолларда инсон ўзини ўзи қийин вазиятга солиб қўйиши мумкин. Ҳатто гоҳида бошқалар уни қийин вазиятга тушуриб қўйганида ҳам ақлли инсон ундан донолик билан чиқиб кетаверади. Яратган эгам ҳар бир бандасига нурафшон йўлларни ҳам ато этганини кўрмаслик қалб кўзларининг мажруҳлигидан бошқа нарса эмас! Унинг қадрига етганлар ғоят бахтлидирлар!!
|
|
09.01.2011 07:46 | #173 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Colorado оға! Тош отганларга ошатиш сиздек кўпни кўрганларга ярашади! Сиздек азиз отахонни "Отахонлар чойхонаси"га қилган таклифим жавобсиз қолмоқда. Почтам орқали ёзиб юборсангиз ҳам хурсанд бўлардим. Хуллас, таклифим жавобсиз қолмаслигини истардим.
|
|
09.01.2011 08:03 | #174 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Қийин вазиятларни юмшатиш йўлларидан бири сифатида ананимкага ўхшаш муаллифи мутлақо номаълум(ниқобли)ларнинг форумда ёзганларини ўқимасликка қарор қилдим. Уларга жавоб ёзмаслигим ҳам табиий.
Фақат, суратини кўриб қолганим ва нурли чеҳрасидан табаррук отахонлардан бири сифатида таассурот қолдирган Colorado оғамиз бундан мустасно. Ҳурматли ниқоблилар! Менга айтмоқчи бўлган гапларингизни билишимни истасангиз, марҳамат, почтамга юбораверинг. Агар шаънимга тегиш учун форумда ўзингизни кўрсатмоқчи бўлсангиз, тепада Ҳақ таоло, рўйи замин юфорумида адолатли модераторимиз борлигини унутманг! |
|
09.01.2011 08:23 | #175 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Менинг гапларимга хайрихоҳ бўлиш шарт эмас. Бироқ, ҳақиқатнинг кўзига чўп тиқишга чиранадиганларга асло бефарқ қарай олмайман. Бир суҳбатда сиз ўйламай-нетмай мактаб ўқувчиларига тош отганингиз сира ёдимдан чиқмайди. Уларнинг аксарияти "ҳуқуқ ё банк соҳасига интилиши"ни қоралаб ёзгандингиз. Ўшанда сизни ҳам тўғри танқид қилгандим. Кейин фикрингиз қанчалик ҳақ-ноҳақлигини билиш учун "Шарқ юлдузи" журналининг бош муҳарриридан ўсмоқчилаб сўраб кўрдингиз. У ҳам мен айтган жавобларга яқин олижаноб фикрларни ёзганди!
Яна бир гал Ошкоралик мавзусидаги мақолам мазмунини тушунмасдан жамиятимизга тош отдингиз. Унга ҳам назарий ва амалий жиҳатдан асосланган жавоблар ёзгандим. Ватан деганда - бул гўзал масканнинг табиати-ю азиз одамлари, жумладан, ёшларидан тортиб турли шахсларигача, ёзувидан тортиб бутун маънавиятигача, жамиятимиз ва унда юз бераётган улуғвор ўзгаришларгача бўлган жуда кенг маънодаги тушунчалар кўз олдимда гавдаланаверади. Она Ватан аталмиш улкан дарахтимнинг ҳатто бирор япроғига ҳам беҳуда тош отишингизга ҳеч қачон йўл қўймаймиз. Илтимос, бошқа бунақа ўйламай-нетмай ҳар нарсани ёзаверманг. |
|
Реклама и уведомления | |
09.01.2011 11:52 | #176 | ||
|
|
||
|
5 "+" от:
|
09.01.2011 19:45 | #177 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
ФАРҚ
(ҳа+зил) Донолар гўзаллик эшигин очар, Нодонлар “ёпинг!” деб заҳрини сочар... Доно – донолигин этур намоён, Нодон унга “хуруж” қилмоғи аён. Доно эзгуликнинг қўрғонин қурар, Нодон ҳасад ичра тош билан урар... Доно нодон билан қилса муроса, Нодон инжиқлигин кўрсатур роса... Доно очиқ юз-ла айтар сўзини, Нодон ниқоб ила ёпар юзини... Нодонга тенг бўлмай Доно чекинар, Чанг-тўзон тингунча ҳатто бекинар. Ким нодон бўлса гар тош отар яна, Кимлигин кузатгил, дўстгинам, мана! Ҳатто ҳазил шеърдан ахтаради кир, Қора ниятига етмас барибир!.. Кўкрамайди асло бахилнинг боғи, Ўчмайди номида қолдирган доғи... Эзгулик яшайди абадул-абад, Эзгулик йўлига ғов бўлма минбъад! Тўлқин ЭШБЕК |
|
09.01.2011 22:03 | #178 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Ҳазил шеърим ҳеч кимга кетмасин тегиб,
Бирор дўстим бошини юрмасин эгиб! Шунчаки бир ҳазил ёздим сиз учун, Эзгулик кўрсатсин ҳар дамда кучин! |
|
09.01.2011 22:07 | #179 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Қийин вазиятга тушмангиз ҳеч вақт,
Қийналмай яшашнинг ўзи катта БАХТ! |
|
09.01.2011 22:09 | #180 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
|
|
"–" от:
|
|