Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 10.12.2011 11:19   #351  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
Цитата:
Сообщение от Shokirbek Посмотреть сообщение
Tilar bo'lsang jahon ichra imorat # Faqirlar ko'nglini qilg'il imorat.
Узр, Шокирбек ака. Тиклар бўлса керак.

менимча

Тиклар бўлсанг жаҳон ичра иморат,
Фақирлар кўнглини қилғил зиёрат.

Қайдадир эштиган ё ўқиганман, аммо эслолмадим.
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор...
Ответить 
"+" от:
Старый 10.12.2011 11:23   #352  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
Соат исми ҳақида айрим мулоҳазаларим билан ўртоқлашмоқчиман.

Бир танишимизнинг исми Соатали. Тўғрироғи Сохатали.
Шу СиҳатАли сўзининг бузилиши деб ўйлайман. Биз томонда айрим шеваларда сиҳат сўзини саҳат шаклида айилиши учрайди. Масалан, саҳатингиз дурустми, дегандай...
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор...

Последний раз редактировалось мафтун; 10.12.2011 в 11:50.
Ответить 
Старый 10.12.2011 11:50   #353  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat Посмотреть сообщение
Ўзбек халқида исмлар йиллар, асрлар давомида ўта араблашиб улгуриб, охирги пайтларда улар секин аста руслашиб бормоқда эди. Уларни туркийлаштириш пайти келди.
Асл исмингизни билмайман, хурматли Mahmud Jurat! Аммо никингиз ҳам тўла арабча (журъат сўзи бузиб ёзилганига ҳам майли алоҳида тўхталмайлик)

Шахсан мен Абдулваҳҳоб ўғли, Абдураҳим невараси, Аҳмадали евараси эканимдан мамнунман.
Катта ўғлим Абдулкарим, кичиги Аҳмадали.
Бу исмлар арабчалиги учун эмас, балки эътиқодимга мослиги, исломийлиги учун ҳам менга қадрли.

Оффтоп:
Салла деса, каллани узадиган замонлардан ҳам аллақачон ўтдик шекилли.


Имом Бухорий, Имом Термизий, Ал Хоразмий ва бошқа кўплаб буюк аждодларимизнинг исмлари Муҳаммад эканидан ўша зотлар (Аллоҳ раҳмат қилсин) фахрланиб ўтганларига шубҳам йўқ.

Оффтоп:
Ислом маданиятининг Овропага таъсирини тан олиб, бу ҳақида ғарб олимлари катта илмий ишлар олиб бораётган маҳалда, 14 асрдан буён мусулмонлар яшаётган диёрда туриб сизнинг арабчага "аллергиянгиз" борлиги ғалати. Жудаям ғалати.


Дарвоқе, Президентимизнинг исми шарифлари ҳам ажойиб: Ислом Абдуғаниевич Каримов.
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор...

Последний раз редактировалось мафтун; 10.12.2011 в 11:59.
Ответить 
Старый 10.12.2011 12:41   #354  
Аватар для Mahmud Jurat
Оффлайн
Сообщений: 624
+ 19  399/213
– 4  82/36

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от мафтун Посмотреть сообщение
14 асрдан буён мусулмонлар яшаётган диёрда туриб сизнинг арабчага "аллергиянгиз" борлиги ғалати.
Арабчага аллергиям йўқ. Араблашишга, русчага эмас, руслашишга аллергиям эмас эътирозим бор. Бугунги кунда тиллар, миллатлар йўқолиб бораётган бир пайтда дунё рангбаранглигига нур қўшадиган ва қўшиб келаётган туркий халқнинг катта бир бўғини бўлмиш биз ўзлигимизга қанчалик эътибор бермоқдамиз. Сиз ҳам тишласам оғрийдиган бармоғим синггари жигаримсиз. 14 асрдан эмас, ундан олинроқ, қилич билан кириб келганларнинг мафкурасида яшаб келмоқдамиз. Майли, бу мафкура илғор эканлигини тан ҳам олайлик, нега энди ушбу мафкура доирасида ўзимизни, кимлигимизни унутмасдан яшаб бўлмас экан.Буни сиз севган ўша келгинди маданият ва мафкура инкор қилмайдику. Ё сиз эслаган ўша мафкура ичида туркийликни унутинг деган чақириқ, ёки бошқа шунга ўхшаш фикрлар борми?
Ответить 
Старый 10.12.2011 13:42   #355  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat Посмотреть сообщение
14 асрдан эмас, ундан олинроқ, қилич билан кириб келганларнинг мафкурасида яшаб келмоқдамиз. Майли, бу мафкура илғор эканлигини тан ҳам олайлик, нега энди ушбу мафкура доирасида ўзимизни, кимлигимизни унутмасдан яшаб бўлмас экан.Буни сиз севган ўша келгинди маданият ва мафкура инкор қилмайдику. Ё сиз эслаган ўша мафкура ичида туркийликни унутинг деган чақириқ, ёки бошқа шунга ўхшаш фикрлар борми?
Сизни энди тўғри тушундим шекилли, аммо.. Араблашиш деган гап бугунги куннинг гапи эмас. Қандай шаклда кириб келишидан қатъий назар ислом туфайли халқимиз хар томонлама юксакликка, комилликка эришди. Бизнинг зараримизга эмас, фойдамизга бўлди бу тарих. Буни албатта инкор этмайсиз, деган умиддаман. Қолаверса, тарихдан маълумки, ислом динини юртимизга олиб кирганлар ўз миллий унсурларини бизга мажбуран сингдирмаган ва бундай нияти ҳам бўлмаган. Фақат ислом динига зид бўлган айрим амаллар динни қабул қилган аждодларимизнинг ўзлари томомнидан ҳам инкор этилган. Бу отангиз қилган бирор зарарли одатдан воз кечганингиз каби, табиий бўлса керак.

Яна битта гап. Араб ва ислом сўзи битта маънони англатмаслигини иккимиз ҳам назардан қочирмаслигимиз лозим.
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор...
Ответить 
Старый 10.12.2011 14:06   #356  
Аватар для Mahmud Jurat
Оффлайн
Сообщений: 624
+ 19  399/213
– 4  82/36

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от мафтун Посмотреть сообщение
Қолаверса, тарихдан маълумки, ислом динини юртимизга олиб кирганлар ўз миллий унсурларини бизга мажбуран сингдирмаган ва бундай нияти ҳам бўлмаган.
Тарих ҳақиқатлари кўпинча даҳшатли бўлади, уларни тан олиш ҳам мардлик. Бунинг учун сизнинг Бухоро тарихини, водий тарихини ва бу жойларда араб босқинчилари томонидан қилинган ваҳшийликларни қайта бир бор ўрганиб чиқишингиз лозим бўлади холос. Ҳеч бир босқинчи ҳали тарихда фақатгина гул кўтариб келмаган ва келмайди ҳам. Оллоҳ билмаганларни кечирсин.
Ответить 
Старый 10.12.2011 14:11   #357  
Аватар для Shokirbek
Оффлайн
Сообщений: 62
+ 124  146/45
– 1  0/0

Saudi ArabiaОтправить сообщение для Shokirbek с помощью YahooОтправить сообщение для Shokirbek с помощью Skype™
Цитата:
Сообщение от мафтун Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Shokirbek Посмотреть сообщение
Tilar bo'lsang jahon ichra imorat # Faqirlar ko'nglini qilg'il imorat.
Узр, Шокирбек ака. Тиклар бўлса керак.

менимча

Тиклар бўлсанг жаҳон ичра иморат,
Фақирлар кўнглини қилғил зиёрат.

Қайдадир эштиган ё ўқиганман, аммо эслолмадим.
Бемалол.

Бу байт маъносини тушунтирсам менимча мавҳумлик кетса керак:
Биринчи мисрадаги "иморат" "иззат, эътибор, мартаба" маъноларини ифодалайди, араб тилида ҳамза (алиф) билан келади. Иккинчи иморат эса "обод қилиш, бунёд этиш, тиклаш" маъноларини ифодалаб, араб тилида айн билан ёзилади.
Байтнинг маъноси: агар дунёда иззат-ҳурмат, мартаба истасанг, фақирлар кўнглини обод эт, уларнинг кўнглига қара.

Бу байт арузнинг мафоийлун мафоийлун фаулун вазнида (ҳазажи мусаддаси маҳзуфда) келгани учун "тилаш"ни "тиклаш"га ўзгартириб бўлмайди, вазн бузилади.


__________________
Tilar bo'lsang jahon ichra imorat # Faqirlar ko'nglini qilg'il imorat.
Ответить 
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 10.12.2011 16:36   #358  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от мафтун Посмотреть сообщение
Шунинг учун бу қадар "ҳижжалаш" тўғримас.
Фикрингизда жон бор. Мен бебаҳо қонунларимиз берган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда миллий исмларимизни ўз ҳужжатларимизда тўғри ёзишга эришиш зарурлиги ҳақида қайғуриб ёздим.
Ответить 
Старый 10.12.2011 16:56   #359  
Аватар для Ulugbeck
Оффлайн
Сообщений: 194
+ 300  167/93
– 13  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Ulugbeck с помощью YahooОтправить сообщение для Ulugbeck с помощью Skype™
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от мафтун Посмотреть сообщение
Узр, Шокирбек ака. Тиклар бўлса керак.
бу ерда тиламоқ, ҳоҳламоқ, истамоқ маъносида "тилар бўлсанг" дейиляпти манимча.
Тикламоқ, қурмоқ - келгуси замонда. олдин тилайди, кейин тиклайди
__________________
***Yo asling kabi ko`rin, yo ko`ringaning kabi bo`l...***
Ответить 
"+" от:
Старый 10.12.2011 17:00   #360  
Аватар для Ulugbeck
Оффлайн
Сообщений: 194
+ 300  167/93
– 13  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Ulugbeck с помощью YahooОтправить сообщение для Ulugbeck с помощью Skype™
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
миллий исмларимизни ўз ҳужжатларимизда тўғри ёзишга эришиш зарурлиги ҳақида қайғуриб ёздим.
Домла, бунинг учун ФҲДЁ масъул ходимлари ўз вазифаларига жиддий муносабатда бўлиши керак.
__________________
***Yo asling kabi ko`rin, yo ko`ringaning kabi bo`l...***
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх