Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 03.11.2012 00:31   #61  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Битта шаҳарда яшаймиз, марҳамат, факультетимизга келинг, талабаларимизни таклиф этинг, форумдан фойдаланиш сирларини, маҳоратини ўргатинг. Бундан фақат хурсанд бўламиз.
Фақат, бир илтимос, уларни "Техас"-"Пехас" деганга ўхшаш ниқобга тиқишга уринманг
Вақт топиб, Университет маъмурияти орқали талабаларга мурожаат ёзаман шекилли: «Наҳотки, Университетга ўқишга киришга етган ақлингиз, форум рўйхатидан ўтиб, унинг саҳифаларига мустақил равишда хабар киритишга етмаса?! Наҳотки, шу ишни сизга юртимиз журналистлари, журнал муҳаррирлари, қўли гул ошпазлари ва мендек қари офицерлари келиб, ўргатишлари керак!», деган масалани кўтармасам бўлмайдиган кўринади.
Мурожаатни ўқиган талабаларнинг аксарияти, шу жумладан, форум саҳифаларида чоп этиш учун эмас айрим домлаларнинг ички дунёси, қатъий талабини қаноатлантириш учунгина «через не могу» ёзилган, ҳажми ҳам, тарзи ҳам, замиридаги руҳи ҳам, бир-бирига эгизаклар каби ўхшаш мақолаларнинг муаллифлари (танқид остида қолиб кетган талабалар) ҳайратдан ёқа ушлаб қолишса, ажаб эмас.
Охир-пировардида ким изза бўлади, агар шу ишни қилсам? Ёки хатга жавоб тайёрлаш ҳам ўзингизга юкланадими?
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
5 "+" от:
Старый 03.11.2012 05:00   #62  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
«Наҳотки, Университетга ўқишга киришга етган ақлингиз, форум рўйхатидан ўтиб, унинг саҳифаларига мустақил равишда хабар киритишга етмаса?! Наҳотки, шу ишни сизга юртимиз журналистлари, журнал муҳаррирлари, қўли гул ошпазлари ва мендек қари офицерлари келиб, ўргатишлари керак!», деган масалани кўтармасам бўлмайдиган кўринади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги “Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастури тўғрисида”ги 163-қарорида таҳририятларда (жумладан, Зиёнет, форумимизда ҳам, десак хато бўлмайди!) "Маҳорат мактаблари" ташкил этиш ва унга тажрибали амалиётчиларни жалб этиш вазифаси юклатилган. Шунга мувофиқ биз Мудофаа вазирлиги Ахборот хизматида, "Ватанпарвар" газетаси таҳририятида ҳам "Маҳорат мактаблари" ташкил этганмиз. Қўлингиздан келса, ўша жойларда талабаларимизга маҳорат сирларини ўргатсангиз ҳам яхши бўларди.

Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Мурожаатни ўқиган талабаларнинг аксарияти, шу жумладан, форум саҳифаларида чоп этиш учун эмас айрим домлаларнинг ички дунёси, қатъий талабини қаноатлантириш учунгина «через не могу» ёзилган, ҳажми ҳам, тарзи ҳам, замиридаги руҳи ҳам, бир-бирига эгизаклар каби ўхшаш мақолаларнинг муаллифлари (танқид остида қолиб кетган талабалар) ҳайратдан ёқа ушлаб қолишса, ажаб эмас.
Охир-пировардида ким изза бўлади, агар шу ишни қилсам? Ёки хатга жавоб тайёрлаш ҳам ўзингизга юкланадими?
Бу ишни ҳо яхши ниятда қилинг, ҳо ғаламисона ниятда, барибир, талабаларимизнинг тоза қалбларига ғубор етказа олмайсиз.
Сизга кутганингиздан зиёдроқ муносиб жавоб беришга ҳамиша тайёрмиз. Керак бўлса, ёзаётганларингизни таҳлил этиб, вазирлигингизга ҳам икки энлик хат жўнатишимиз мумкин.
Ответить 
Старый 03.11.2012 05:03   #63  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
мақола ёзолмайман
Мақола ёзмасангизда, шеърларингиз, фотосуратларингиз орқали танилган ижодкорсиз, Маддоҳ укам!
Ответить 
2 "–" от:
Реклама и уведомления
Старый 03.11.2012 05:04   #64  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
МИЛЛИЙ КИНО ТАРИХИГА НАЗАР

Изланувчан ёш истеъдод соҳиби Диёр Тангриевнинг бадиий-публицистик мақолалари қатор газета-журналларда чоп этилган. “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида унинг “Глобаллашув пардасидаги иллатлар” сарлавҳали мақоласи ёритилган.

* * *

Кишилик тарихида кино санъати пайдо бўлганидан буён ўзининг бетакрор жозибаси, таъсирчанлиги билан халқ орасида алоҳида эътироф этиб келинмоқда. Кино санъати аслида фан ва техника тараққиёти билан боғлиқ ҳолда юзага келди ва аста-секин замонавий иқтисод, санъат ва маданиятнинг энг зарур тармоқларидан бирига айланди. Кино санъати оммани ижтимоий-сиёсий ва маданий жиҳатдан тарбиялашда, кишилар онги, фикр ва қарашлари, эстетик дид ва ҳис-туйғулари, умуман, маънавий дунёсининг шаклланишида ғоявий-бадиий таъсир кучига эгалиги билан яшаб келмоқда. Ўтган асрнинг бошларида кино санъатининг жанрлар тизимидан комедия характеридаги саргузашт ҳамда қўрқинчли фильмлар мазмунидаги филмлар ўрин эгаллади. Айни вақтда янги телевизион тизим (кабелли телевидение), ернинг сунъий йўлдоши орқали узатиладиган кўрсатувлар, видеомагнитофон, видеокассета, видеодискларнинг кенг тарқалиши натижасида кинонинг ривожланиши тобора жадаллашди.
Юртимизда биринчи фильм 1897 йили Эски жўва майдонида намойиш этилган экан. 1908 йилдан Тошкент, Самарқанд, Қўқон сингари маданият ўчоғи саналган шаҳарларга чет эл фильмлари кириб кела бошлаган. Ўрта Осиёда кўрсатилган киноленталар, асосан, Америка, Франциянинг Шарқ экзотикаси тасвирланган фильмларидан иборат бўлган. Ўзбек миллий кино санъати том маънода ХХ асрнинг 20 йилларида вужудга келди. Биринчи ўзбек ҳужжатли-хроникал фильмларида ўзбек халқининг ҳаёти, урф-одатлари акс эттирилган. 1924 йили “Бухкино”, 1925 йили Тошкентда “Шарқ юлдузи” (1936 йилдан бу студия "Ўзбекфилм" дея атала бошлаган) кино фабрикасининг ташкил этилиши ўзбек кино санъати ривожини бошлаб берди. Ҳозирги кунда кинонинг ижтимоий нуфузи ошди, мавзу доираси кенгайди, маҳаллий ёзувчилар асарларининг кўпайиши кўзга ташланади.

Диёр ТАНГРИЕВ,
ЎзМУ Журналистика факультети 3-босқич талабаси.
Ответить 
Старый 03.11.2012 06:47   #65  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Colorado Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от barlos Посмотреть сообщение
Азизлар, бу ер ТАЛАБАЛАР МИНБАРИ.
"Делайте ставки" (с)
Агар биронта талаба 5 чи сахифададан кейин минбарда пайдо бўлса, лағмон мендан, barlos ))))
Ҳаммаси тушунарли. Лағмон билан боғлиқ сарф-харажатлар ёнингизда қолди .
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Старый 03.11.2012 07:58   #66  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Бу саҳифада талабаларнинг ижодий машқларидан намуналарни ҳозирча устози жойлаштираётгани - яхши ишнинг бошланиши, албатта. Ҳа демай ёш иқтидор соҳибларининг ўзлари форумга аъзо бўлишиб, ўзлигини намоён этадилар! Бу хайрли ишда "Ёшлик" Талабалар шаҳарчасида жойлашган "Маънавият ва маърифат маркази"даги Зиёнет ходимлари амалий ёрдамларини кўрсатадилар, деган умиддаман. (Келгуси ҳафтадан бора бошлайдилар).
Ответить 
Старый 03.11.2012 08:16   #67  
Аватар для Bahrom
Оффлайн
AKA:ABS
Сообщений: 223
+ 250  134/79
– 8  8/6

Uzbekistan
Оффтоп:
Talabalarning ko'pchiligi odnoklassnikida "bulbulday" sayrab yuribdilar. Ba'zilari,"wer yozaman" deyishyapti, shu yerga taklif qilaymi? "wer" yozadiganlarini...
Aytgancha niqob orqali kirganlarni hammasi ham jirkanch insonlar emas,masalan shu va shu kabi obro'li forumlarda ba'zi qizlar uyalganlaridan o'z ismlarini berkitishlari salbiy holat emas, aksincha ijobiy. Ba'zi ijtimoiy tarmoqlardagi betgachopar, adresi, rasmi, telefonigacha ochiq yozib qo'yadiganlarni jirkanch desa arziydi.

Nega faqat O'zMU talabalari? Boshqalarni ham taklif qilsa bo'ladi menimcha.
Ответить 
Старый 03.11.2012 14:29   #68  
Аватар для Saidakbar
Оффлайн
Free-lance.ru
Сертифицированный партнер 1с-битрикс
AKA:master developer
Сообщений: 269
+ 409  180/102
– 58  14/11

Russian Federation
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Битта шаҳарда яшаймиз, марҳамат, факультетимизга келинг, талабаларимизни таклиф этинг, форумдан фойдаланиш сирларини, маҳоратини ўргатинг. Бундан фақат хурсанд бўламиз. Фақат, бир илтимос, уларни "Техас"-"Пехас" деганга ўхшаш ниқобга тиқишга уринманг, бу жуда бачканалик, таъбир жоиз бўлса, жирканч иш бўлур эди...
Мавзу очишларнигиз, умуман форумдаги фаолиятингизга кура сиз хам профессионал форумчига ухшайсиз, нега энди сиз ёки сиз каби зиёли устозлар эмас бошкалар талабаларга у ёки бу нарсани ургатиши лозим?

Хар ким жамиятдаги узининг вазифасини ситкидилдан ва профессионал бажарса максадга мувофик булади деб уйлайман.

Талабалар ижоди билан таништириб бораётганингиз яхши албатта, аммо талаба, менинг фикримча, уз фикр-карашларини узи ёзиши, ва унга танкидий ёхуд ижобий жавобни узи олаолиши лозим деб уйлайман. Чунки талаба салкам олий маълмотли, жамиятнинг тулаконлик аъзоси хисобланади!

Юкорида анча кизик сухбатлар булибди, =)

Мен хам талабаман, аммо журналист эмас! Юкоридаги фикрларнинг баъзиларига кушиламан, баъзиларини инкор этмасдан иложим йук!

P/S: кирил ёзувига унчалик профессионал эмасман! =)
Ответить 
Старый 03.11.2012 14:48   #69  
Аватар для Maestro
Оффлайн
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491  1,658/631
– 1  4/4

Uzbekistan
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Бу саҳифада талабаларнинг ижодий машқларидан намуналарни ҳозирча устози жойлаштираётгани - яхши ишнинг бошланиши, албатта.
Балки яхшидир.... Лекин ёмон томони - намуналарни бевосита муаллиф билан тахлил қилиш ёки шархлаш имконияти йўқлиги. "Аватар"га доир тортишув бунга яққол мисол бўлди. Форумдошимиз оддий ўқувчи сифатида ўз фикрини билдирди, Сиз муаллифнинг устози сифатида ўз нуқтаи назарингизни билдирдингиз... Лекин тортишувга сабаб бўлган муаллифнинг ўзи қани? Йўқ! Демакки, бу тортишувлардан ҳам заррача фойда йўқ.... Муаллифнинг ўзи "мақола"си қаергадир жойлашитирилганидан, кимлардир уни муҳокама қилаётганидан бехабар бўлса, бу ижод намуналарини мазкур форумда жойлаштиришдан нима фойда? Форумдошларга не наф? Муаллифга не наф?

Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Ҳа демай ёш иқтидор соҳибларининг ўзлари форумга аъзо бўлишиб, ўзлигини намоён этадилар!
Тўғрисини айтсам, "шогирд ва толибларингиз сафидан сараланма жанговор гуруҳни шакллантириб, шу форумга аъзо қилинг, биз улар билан фикр алмашайлик" деганимда умуман бошқа нарсани назарда тутган ва умуман бошқа нарсани кутган эдим.
Мазкур мавзудаги намуналар билан танишиб чиқдим.... Хуллас, фикримдан қайдим, аъзо бўлишмаса ҳам бўлар экан. Бемалол Россиянинг "Одноклассиники"да ўтиришаверсин, уни тахлил қилиб "одноклассникида маънавият ва маърифат масалалари"-мией шунга ўхшаган "мақолаларни"ни ёзишаверсин... Ўз устозларидан фарқли ўлароқ, талабаларнинг Юфорумга қандай аъзо бўлиш қўлларидан келмаса, Юфорум ва Зиёнетнинг фойдали томонларини кимдир қаёқдандир келиб тушунтириб бермагунча бирор нарса қилишолмаса...
На чора, зоримиз бор - зўримиз йўқ. Журфак талабаларига ўзимизнинг забардаст муаллифларимизнинг бебахо ўқув қўлланмаларига қўшимча равишда бир-иккита қўлланма билан танишиб чиқишларини маслаҳат бераман, ҳар ҳолда "однноклассники"да вақт сарфлагандан фойдалироқ. Жилла қурса, "репортер" билан" журналист"нинг фарқини билиб олишади ;-)

Последний раз редактировалось Maestro; 03.11.2012 в 14:50.
Ответить 
Старый 03.11.2012 15:37   #70  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Мудофаа вазирлиги Ахборот хизмати
Билмас экансиз, ташкилот бундай номланмайди. У ердагилар мени жуда яхши танишади. Илтимос, талабаларга айтинг, мен билан дастлаб ЛС орқали боғланишсин. Муқаддам айтган эдим, соҳага оид мавзуларни ёритиб бориш истагини билдиришса, шахсан ёрдам беришга тайёрман, деб. Шундан сўнг, ҳар бири билан алоҳида ёки гуруҳ таркибида шуғулланамиз. Оббо, бунинг учун улар форум рўйхатидан ўтишни билишлари керак-ку, а?
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх