Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Ўзбекистон ва дунё янгиликлари
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ўзбекистон ва дунё янгиликлари Дунёда бўлаётган воқеаларга оид янгиликлар, хабарлар ва тафсилотлар


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 24.08.2011 09:40   #1  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Мустақиллик менинг тақдиримда (Байрам табриклари ва тилаклари)

Истиқлолнинг шонли 20 йиллигини нишонлаш арафасида турибмиз. Табиийки, байрамона муҳит нафақат кўча-кўйда, ишда ёки оилада, балки мана шу қадрдон форумимизда ҳам бўлмоғи лозим. Бир бирига бутунлай зид бўлган ўтмиш ва бугунни солиштириш, таққослаш, оқибатда якдил фикрга келолмай асабийлашишнинг фурсати эмас, ҳозир. Қолаверса, бу мавзуда томонларнинг бир хил тўхтамга келишини кутиш ҳам соддадиллик бўлади.
Қувончли томони шундаки, юртимизда олға сурилаётган миллий истиқлол мафкураси мана аста-секин ўз таъсирини намоён қилмоқда. Истиқлолни жон-жаҳди, онгу шуури билан ёқлайдиган авлод шаклланмоқда. Ахир, мафкуранинг ўз олдига қўйган мақсади ҳам шу эмасми?
Ўтмишга холис баҳо бериш керак деймиз-у, холислик ва қоралаш деган тушунчаларни қориштириб қўямиз, баъзида. Бунга мажбур қиладиган энг катта жиҳат баҳсга киришган рақибларимизнинг кўпроқ шовинизмга мойиллигида деб биламан.

Муддаога кўчсам, азизлар, энг улуғ, энг азиз, буюк тантана арафасида турибмиз. Эҳтимол, унинг салобати ва моҳиятини ҳали ҳам чуқурроқ ҳис қилолмаётгандирмиз. Аммо, вақт ўтган сайин, содда қилиб айтганда улкан тоғдан узоқлашган сайин унинг виқорини ҳам тобора сезиб бораверамиз.

Келинглар, бу мавзу орқали байрам табрикларини йўлласак. Ўтган 20 йилнинг ҳаётингизда тутган ўрни ҳақида тўхталсангиз янада аъло. Фақат, бу собиқ тузум билан солиштириш эвазига бўлмаса, бас.

Мустақилликнинг 20 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!!!
Ответить 
Старый 25.08.2011 02:03   #2  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Бугунги дориломон кунларни бундан йигирма йил илгари қай даражада тасаввурга сиғдира олардик?
Яқинда қишлоққа бориб, кўзим қувнаб кетди. Мен ўқиган девори хом ғиштли қишлоқ мактаби ўрнида икки қаватли замонавий бино қад ростлабди! Ўқувчилар компьютердан фойдаланаётганларини кўриб, ҳаяжонга тушдим. Қўшни қишлоқда бунёд этилган чиройли коллежда юзлаб ўғил-қизлар касб-ҳунар ҳам эгаллаётганини тасаввур этиш қанчалик мароқли. Биз мактабни битирган кезлар қуруқ аттестатга эга бўлган, бирор касбни эгаллай олмаган эдик. Бугун коллежларни тамомлаган ёшлар турли соҳаларда ёш мутахассис сифатида меҳнат қилаётгани қанчалик улкан ютуқ эканини ҳис этганинг сари қалбингда ифтихор туйғуси жўш ураверади.
Мамлакатимизда ўтган давр мобайнида ана шундай замонавий лицей ва коллежларни 2 миллионга яқин ўғил-қизлар тамомлабди. Уларнинг қарийб бир ярим миллион нафардан ортиғи қишлоқ ёшлари эканлиги она қишлоқлар қанчалик обод бўлаётганидан дарак беради!
Худога шукр, қишлоқ аҳли толеида шундай дориломон кунлар бор экан! Мамлакатимизда қишлоқ тараққиёти масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиши биланоқ барча қишлоқларимизда ҳаёт янада жонланиб кетди. Сўнгги йилларда юзлаб қишлоқларда кўплаб бунёдкорлик ишлари амалга оширилганини, деярли барча хонадонлар табиий газ билан таъминлаганини, замонавий мактаблар, лицейлар, коллежлар, шифохоналар, ахборот-ресурс марказлари, устахоналар бунёд этилганини, лой кўчалар ўрнини кафтдек текис асфальт йўллар эгаллай бошлагани тараққиётнинг турфа қирралари, дегинг келади.
Ёшлигимизда қишлоқда ўзига тўқроқ хонадонлардагина телевизор (у ҳам оқ-қора тасвирда) бўларди. Эндиликда аксарият хонадонларда икки-учтадан телевизор бўлиб, туну кун узлуксиз кўрсатув намойиш этаётган республика телеканалларидан ташқари вилоят, шаҳар телерадиостудиялари ҳам фаолият кўрсатаётганини кузатиш қанчалик мароқли!
Илгари уч-тўрт қишлоққа битта дўкон хизмат қилган бўлса, бугунги кунда ҳар бир қишлоқда беш-ўнтадан дўкон уззу кун аҳолига хизмат кўрсатмоқда! Бир пайтлар катта қишлоғимизда атиги икки-учта енгил машина бўларди. Бугун ҳар икки хонадондан бирида “Нексия”, “Матиз”, “Дамас”, “Тико” каби ўзимизнинг машиналар жилва қилиб турибди! Ўша даврда қишлоқда телефон бўлишини тасаввур эта олмаган бўлсак, бугун ҳар бир хонадонда камида бир-иккитадан қўл телефони! Қишлоқда ишком тагидаги сўрида ёнбошлаган ота ё пахта гулли пиёлада чой узатаётган онахоннинг олис шаҳарда ўқиётган фарзанди билан гаплашаётгани оддий ҳолга айланиб қолди-я!
Болаларга бераётган тарбиямиз салмоғига қаранг. “Компьютер кўзингни оғритиб қўймасин, қўл телефонии соғлиғингга зиён етказмасин” деб куюб-пишмаган ота-она бўлмаса керак! Эндигина оёғи ва тили чиққан икки набирам видеокамерали қўл телефонида суратга олгани-олган! Уларнинг соғлиғига зарари тегмасмикин, дея хавотирга тушаман...
Дарвоқе, икки йил бурун ёш оилалар учун бунёд этилган бежирим уйга қизим ва куёвим набираларим билан кўчиб ўтишди! Олмазор туманида барча қулайликларга эга бўлган тўрт қаватли уй фойдаланишга топширилган куни аввал ўзимиз бориб кўрдик. Нақадар шинам уч хонали уйга кирар эканмиз, ёш оилаларга шунчалик ғамхўрлик кўрсатган муҳтарам Юртбошимизга беихтиёр чексиз миннатдорчилик изҳор этгимиз келди!
Бир пайтлар чет элга боришни тасаввур ҳам қила олмасдик. Бугун салгина лоф қилиб айтсам дунёнинг у чеккасига бориб-келиш қўшниникига ўтиб-қайтишдан фарқи қолмаяпти! Ким билан гаплашманг, ер шарини қарийб бир-икки марта айланиб чиққанини оддийгина ҳолдек гапиради!
Япония, Жанубий Корея, Туркия, Мексика каби анча-мунча ривожланган давлатларнинг узундан-узун сериалларини томоша қилганда албатта бир ҳолатга эътибор қиламан; уларнинг яшаш даражаси, уй жиҳозлари, кийим-кечаклари, машиналари, ҳатто дастурхонлари бизникидан қанчалик фарқ қилади? Эътибор берган бўлсангиз, ўша машҳур фильмларда асосан энг бой-бадавлат кишиларнинг уйи, юриш-туриши намойиш этилади. Турмуш тарзимиз уларникидан ортиқ бўлса ортиқки, кам эмас!
Юртимиз тараққиётининг юксак одимлари оддий одамлар ҳаётида ҳам катта воқеликка айланаётганини ҳис этмаган юрак юракми, дегинг келади. Бирни кўриб фикр қил, мингни кўриб шукр қил, деганларидек, йигирма йил бурун истиқлол шабадасини туйганимизда янги замон, янги давр ҳақида фикр қила бошлаган эдик. Ўша даврдаёқ Юртбошимизнинг “Ўзбекистон – келажаги буюк давлат!” деган даъваткор сўзлари барчамизни бирдек илғор фикрлашга ундагани баайни ҳақиқат.
Ҳаётга теран нигоҳ билан қараб, мулоҳаза қиладиган бўлсак, юртимизда ақл бовар қилмас даражада тараққий этмаган қайси соҳа қолди?
Биз журналистика майдонига кириб келган давримизда алмисоқдан қолган ёзув машинкасини “техника тараққиёти” деб билган бўлсак, бугунги ёш ҳамкасбларимиз ўша матоҳ ва босмахоналарда қўрғошинни эритиб сатрлар тайёрлайдиган линотип машиналарини тасаввур ҳам қила олишмайди. Ҳатто ўзимиз ҳам унутиб юбордик. Бугун ҳаётимизни компьютер, интернет, қўл телефони, факсли телефон, нусха кўчириш (ксерокопия) машинаси, видео, DVD, калькулятор, диктафон сингари илғор технологияларсиз тасаввур ҳам эта олмаймиз. Замонавий фотоаппарат, ҳатто оддий қўл телефони орқали олган суратини компьютер орқали газета ёки журнал саҳифасига жойлаётган ёш замондошлар бир пайтлар устозлари фатосуратни аввал қоғозга чиқариб, сўнг темир клешчега айлантиргунча қанча машаққат чекканларини билмаса ажабмас. Газета-журналларнинг рангли чиқиши мўъжиза, десам, кулгили туюлади!
Оддий қаламкаш сифатида ҳар куни кўраётган тараққиётимиздан ҳайратга тушаман. Энди мақоламни қоғозга ёзиб, машинкалатиб, таҳририятга олиб боришимга ҳожат қолмаган. Ҳаммасини уйда бажариб, сўнг интернет орқали юбораман! Бундай бахтга ҳадемай деарли барча оилалар мушарраф бўлиши шубҳасиз. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари, рақамли ва кенг форматли телекоммуникация алоқа воситалари ҳамда интернет тизимини янада ривожлантириш, уларни ҳар бир оила ҳаётига жорий этиш ва кенг ривожлантириш” асосий вазифалардан бирига айлангани баайни ҳақиқат!
Бугун қатор газеталарда ёритилаётган мақолаларимиз ҳам уларнинг веб-сайтларида эълон қилинмоқда! Шу тариқа ўзбек ижодкорлари ҳам дунё ахборот маконида ўз овозига эга бўлаётганидан ҳайратга тушмай бўладими!
“Ўзбекистон келажаги буюк давлат” деган улуғ ғоянинг чинакам амалга ошаётганига шоҳидмиз! Буюк давлатнинг бетакрор меваларидан баҳраманд бўляпмиз! Истиқлол бизни дунё билан бўйлаштирди! Ҳали яна қанча улуғвор мақсадларни кўзлаб, белни маҳкам боғлаяпмиз. “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”да мамлакатимизда турли соҳада фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар белни янада маҳкам боғлаганларини ҳар қадамда учратиш мумкин! Мақсад – мамлакатимизни энг тараққий этган давлатлар даражасига кўтариш! Бу улуғвор мақсадлар пойдевори ўтган йигирма йил мобайнида чинакам мустаҳкамланди! Бугун шунчалик тараққиётга эришган эканмиз, яна шунча меҳнат қилсак, бундан-да буюклик неъматидан баҳраманд бўлар эканмиз, деган умид янада қанот бахш этаверади.
Ответить 
Старый 25.08.2011 02:04   #3  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Юртимиз мустақиллиги абадий бўлсин!
Ответить 
Старый 26.08.2011 10:20   #4  
Аватар для And
Оффлайн
Сообщений: 15
+ 2  6/5
– 2  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Бугунги дориломон кунларни бундан йигирма йил илгари қай даражада тасаввурга сиғдира олардик?
Анча ёзибсиз, эринмай укиб чикдим. Бирон бир пресс-релиздан олинган гаплар, аксарияти "озгина" ердан узилиб колган гаплар экан.
Ну майли, канча одам булса, шунча фикр.
Илтимос, форумни баланд-парвоз гаплар билан тулдирмайлик.
Ответить 
"+" от:
Старый 28.08.2011 07:35   #5  
Заблокирован(а)
Аватар для Шох Салтан
Оффлайн
internet
funtik
Сообщений: 99
+ 0  24/18
– 0  10/6

Uzbekistan
бугунги мустақиллигимизни нишонлаш арафасида турибмиз, дунёни бошқа минтақаларида турли воқеа-ҳодисалар тўлиб тошиб ётибди. буни гугл ньюз орқали билсангиз ҳам бўлади. шундай пайтда бизни азиз тележурналистларимиз Ўзбекистондан бошқа мавзуга қўл уришаётгани йўқ. одатдаги сув тошқинлари бўлаётган бир пайтда, намойишчиларга ўқ узилаётган пайтда, янги олмос сайёрани топилган пайтда Ўзбекистон тележурналистлари "шундай" воқеаларни кўздан четда сақлашаётгани таажжубланарли.
гапимга ишонмасангиз ихтиёрий ахборот кўрсатувини кўринг ўзингиз амин бўласиз.
байрам бошланса одамларни умуман дунё хабарлари қизиқтирмас экан.
Ответить 
Старый 24.12.2012 12:01   #6  
Аватар для uzorient
Оффлайн
Сообщений: 120
+ 26  42/29
– 3  65/19

Uzbekistan
Mustaqilligimizga, Tinchligimizga ko'z tegmasin.
Ответить 
Старый 03.10.2013 23:29   #7  
Аватар для Qadriyat
Оффлайн
Qadriyat.Uz
Сообщений: 22
+ 0  9/7
– 0  0/0

UzbekistanFacebook
Шайх Муҳаммад Ғаззолий айтадилар: “Башар ўз ерига, гарчи у тап-тақир саҳро бўлса ҳам қаттиқ боғланади. Ватанни севиш инсон руҳиятидаги асл табиатдир. Ушбу табиат ватанда яшашда ҳузур-ҳаловат, ундан узоқ бўлинганда соғинч, ҳужум қилинганда мудофаа ва камситилганда ғазаб ҳисларини пайдо қилади”.

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу: “Аллоҳ таоло юртларни ватан муҳаббати билан обод қилди, агар ватан муҳаббати бўлмаганида юртлар хароб бўларди” деганлар.

http://www.qadriyat.uz/index.php?act=3&nid=140
__________________
Qadriyat.Uz
Ответить 
Реклама и уведомления
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх