|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Результаты опроса: 2011 йил, 10 июнда бўлиб ўтадиган ижодий мулоқотда қатнашасизми? | |||
Ҳа | 10 | 90.91% | |
Йўқ | 1 | 9.09% | |
Голосовавшие: 11. Вы ещё не голосовали в этом опросе |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
24.11.2015 10:38 | #191 |
|
Оғриқли саволлар
Чойхонада ошхўрликни бахт деб билган оғайни, Шу бир кунлик ҳаловатни нақд деб билган оғайни, Қумурсқадек тирикликдан ўзга ғами бўлмаган, Дил олами, ишқ олами, руҳ олами бўлмаган, Имонни ҳам, виждонни ҳам курбон қилган халқум деб, Сени хаёл қилдимми мен куйганимда халқим деб? Эл мулкини бир чеккада тинч кемириб ётган зот, Беш тийинга қадрини ҳам, халқини ҳам сотган зот, Кўкрагида на ҳиммату на ғайратдан асар бор, Юрагида на орият, на шавқ бор, на кадар бор, Умрида ҳеч қилган эмас мулкдан ўзга бир ният, Сени дея тиладимми юракларга ҳуррият Эй, кўнгилда можаролар орзу килиб ётган жон, Тангринг — амал, мартабадир, пайғамбаринг — шуҳрат, шон. Бу давлатга ўт қўясан, йўқотасан хилқатдан, Гар ҳокимлик тегар бўлса сенга янги давлатдан. Қуруқ гапдир сенга Ватан, халқу озод истиқбол, Сенинг учун истадимми юртимга мен истиқлол ? Мудом кураш азобини фидойилар кўрганлар, Инқилоблар ҳосилини муттаҳамлар ўрганлар. Сиз ҳам бугун панадасиз, жангга бизни қайрайсиз, Биз бу жангда шаҳид бўлсак, аввало сиз яйрайсиз. Ғофил халқим! Тингларманми сенинг наъра — унингни, Кўрарманми зулуклардан озод бўлган кунингни? Эркин Воҳидов |
|
Ответить |
"+" от:
|
24.11.2015 10:40 | #192 |
|
Юрагингда макон тутган қул
Билмам, қандоқ, не сабаб, качон Ҳаётингга ошно бўлган ул — Боши эгик, бесўз, беисён Юрагингда макон тутган қул. Кимга даъво қилурсан, билмам, Қайси маслак, кай тузум масъул? Кетмас бўлиб жой олмиш маҳкам Юрагингда макон тутган қул. Исканжадан етим зурриёд, Қатағондан бева қолган тул, Кўҳна замин қаъридан фарёд Юрагингда макон тутган қул. Бургут эдинг, парвози баланд, Сенга ҳам ёр зулфқор, дулдул. Нечук увол мусича монанд Юрагингда макон тутган кул? Умр қошу киприк ораси, Гадоликдан адолик маъқул. Қуллар ичра энг бечораси Юрагингда макон тутган кул. Кел, уйкулик кўзингни оч сен, Ўз ҳолингдан каҳ-каҳ уриб кул. Шундай кулки, ичингдан қочсин Юрагингда макон тутган кул. Эркин Воҳидов |
|
Ответить |
24.11.2015 12:10 | #194 | |
|
Цитата:
Шукурлар, барча нарса бисёр. Бир пайтлар шундай замонлар бўлганини билган ёшлар зора шукроналик туйғусини англашса... |
|
|
Ответить |
24.11.2015 12:21 | #195 | |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Цитата:
Бизда эса нимагадир бунинг акси, кечагина шундай оилада тарбияланиб, сал-пал шеър-пер ёзиш, бир икки хикоя коралаш, ул-булни таржима килишга улгурган ёшлар хам дарров "катта" ёзувчилардан "орифлар ва авом" темасини илиб кетишади. Якинда миллий кутубхонада булган учрашувларнинг бирида журналларни бирини ёшгина ходимаси журнал обуначилари сони камлигини важ килиб, "адабиёт хамма учунмас" деган мавзуни кутариб колди. Бечора фукароларнинг буйнига энди шу айб хам юкланди. Шу "илгор орифлар" нега фукароларнинг топиш-тутиши кам, нега чорак асрдан бери мустакил булсак хам фукароларнинг иш хаки 1991 йил даражасига кутирилгани йук, нега чорак аср ичида ахолини узлуксиз электр, газ билан таъминлаш йулга куйилмаганини ва бошка минглаб муаамоларни мардлик билан кутариб чикишмайди, кани "миллатнинг виждони" була оладиган орифлар ? |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
24.11.2015 12:44 | #196 | |||||
|
Цитата:
Цитата:
"Шиғир"ни ҳамма ёзиши мумкин, бироқ ҳақиқий шеър ижод қилиш барчага ҳам эмас. Цитата:
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 24.11.2015 в 17:58. |
|||||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
24.11.2015 16:48 | #197 | |||
|
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 24.11.2015 в 17:38. |
|||
|
Ответить |
31.05.2016 11:39 | #198 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Буюк шоиримиз Эркин Воҳидов 80 ёшда оламдан ўтибдилар.
"Ёшлик девон"идан "Руҳлар исёни"гача қолдирган ижодий мерослари бизни ва кейинги авлодларни юрагида қолади. Жойлари жаннатдан бўлсин. |
|
Ответить |
"+" от:
|
31.05.2016 18:58 | #199 |
|
КУЗАТИШ
Эркин оғам кетдилар чин Тупроқ билан сирлашгани, Куз қўлида сарғарган жим Япроқ билан сирлашгани... Кўнгил, кўнгил! Дардни ютгил, Ул зот кетди, англаб етгил - Камчиликни ташлаб буткул, Кўпроқ билан сирлашгани. Кўз ёшларим - қалбий нисор, Кетдилар, оҳ, дилда озор, Яқинларин йиғлатиб зор, Йироқ билан сирлашгани. Чирт узилди боғимда гул, Кетдилар жим мисли булбул, Азал Котиби ёзмиш ул Авроқ билан сирлашгани. Шу-да энди бўларимиз, Кетдилар, оҳ, биларимиз – Эртан қўйиб келаримиз Тупроқ билан сирлашгани. Хайрулла Ҳамидов |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
31.05.2016 19:29 | #200 |
|
Бўри чақирган мажлис ва беодоб от ҳақида латифа
Бўрининг қорни тўйди, Гўшт ҳам тегди жонига. Эчки, қуён, от, қўйни Чақирди у ёнига. Деди: ҳозир тўқ пайтим, Фойдаланиб қолинглар. Менга дашномлар айтиб, Танқид қилиб олинглар. Қани, бошла, қуёнбой, Бир эшитай сўзингни. Ботирсан-ку, бийронбой, Кўрсатиб қўй ўзингни. Ўртага чикди қуён, Авайлаб ўз жонини. Ўлтирар бўри полвон Қашлаганча қорнини. Қуён деди: «Минг раҳмат, Менда ҳеч шикоят йўқ. Сиздек олий марҳамат Соҳиби иноят йўқ. Мен қулингиз на дердим, Сизга фидодир жоним...» Бўри хурсанд ҳайқирди: — Баракалла, Қуёним. Бунча ширинсан, оқил, Чидаш қийин, не дейман. Ҳозир тўқман, тонгда кел, Наҳорга сени ейман. Қуён кетди бош эгиб, Мунғайганча дилхаста. Сўнг қўйга навбат тегиб Минбарга чиқди аста. Деди: Ҳеч вақт ҳеч бўри Биздан ҳол сўрган эмас. Минбар бериб, жой тўрин Муносиб кўрган эмас. Бу обрў, бу ҳурматдан Мен теримга сиғмадим. Бундай зўр марҳаматдан Таъсирланиб йиғладим. Бизлар мўмин, маъқул эл, Раҳм эт, ўзга не дейман. Бўри деди: индин кел, Сени тушликка ейман. Қўй кўз ёш тўкди баъраб, Исён қилмади лекин. Кетаркан маъюс қараб, «Раҳмат» деб қўйди секин. У кетгач келди навбат Узунсоқол эчкига. Унга тегди таклиф хат Пайшанба кун кечкига. Ниҳоят охирги гап Навбати отга етди, У бўрини мўлжаллаб Жағига чунон тепди. Олов сачраб кўзидан Бўрида жон қолмади. Кетганича ўзидан Қайтиб тура олмади. Ҳамон унутмас отнинг Бу ишин ва дер ҳар вақт: — Мендек демократнинг Падарига минг лаънат! Бемаъни мажлисга мен Икки дунё қайтмайман. От — беодоб, от ўлсин, Зиёфатга айтмайман. Лекин унга тан бериб, Ичида «қойил» деди. Қуён, эчки ва қўйни Айтган вақтида еди. Эркин Воҳидов, 1989 |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
|