Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Библиотеки
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Библиотеки ... в том числе электронные


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 26.04.2016 11:18   #571  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Эркин Аъзамнинг "Пакананинг ошиқ кўнгли"
қиссасида айрим лавҳалар
Цитата:
Ҳамма бало шундаки, у ўзи ҳақида бошқача фикрда эди. Ўзини барвастаю басавлат деб билмаса-да, ҳарқалай, хийлагина улуғвор ҳисобларди. (Кўнглида, албатта.) Юрганда жуссаеига яраша пилдирабгина юрмай, салмоқ билан, бутини йиртгудек йирик-йирик қадам ташлар, гапирганда маврид-бемаврид сўлиш олиб, салмоқ билан, таъсирчанликка интилибми ёки диққатни тортиш учунми, худди махфий бир синоатни очаётгандек пичирлаб гапирар эди.
Бари бефойда! У пак-пакана эди.
Цитата:
Бари бефойда! У пак-пакана эди. Ўзини салобатли тутишию салмоқ билан одим отиши бир пул: гўё ёш бола катталарга тақлид қилгандек кулгили, бачкана чиқарди. Товушини не мақомга солмасин, натижа ўша-ўша — баайни чала пуфланган сурнай.
Лекин — кўнгли!.. Э, бу бир бошқа дунё экан. Кўнгил — подшо. Кўнгил — хазина. Кўнгил — бало. Эгам уни одамнинг сирт-сиёғи, бўй-басти ёки мол-мулкига қараб тақсимламайди. Пакана эса ўзига, ташқи қиёфасию туриш-турмушига ўшал мўъжиза дунёдан туриб қарардики, ҳолига маймунлар йиғлаши шундан. Ачинмай илож йўқ. Кўнгилни кўргазмага қўйиб бўлмаса! Қўйганда ҳам кўрган харидор аввал эгасига назар солади: бўй-басти қандай, афт-ангори?

Аксига — нотавон бу кўнгил гўзалликка беҳад ошуфта, ўта севувчан, меҳру муҳаббатга ташнаи зор эди. Кўнгил дафтарининг ана шу қисми ўзи бир достон. Уни варақламаслик, уни менсимаслик — шундоқ ҳам кам-кемтик Паканани баттар камситиш, ерга уриш билан баробар; бу тарихсиз унинг ҳаёти ғариб, ўзи эса қиёмат Пакана эмас, оддий бир бўйи паст-пачоқ кимса бўлиб қоладики, унақалар оламда сон-мингта, ҳар бирини таърифламоққа бу танбал қаламга сўз қани, сиёҳ қани!
Цитата:
Пакана ўзининг пакана эканини, бу ҳол унчалик ҳам фазилат саналмаслигини илк бор талабаликда пахта теримига чиққанларида Азизадан эшитган. Азиза театршунослик бўлимида ўқир, жуда сулув, отасини бениҳоя бадавлат одам дейишар, ҳашарчи қизга кунора шаҳардан тансиқ таомлар ортган оқ «Волга» келиб турар эди. Балли шунга. Бадавлат одамнинг қизи эканига қарамай, кўнгилдан кўнгилни фарқлай билди. Кўркам-кўркам не-не бўлажак актёру режиссёрларни доғда қолдириб, қай бир фазилати билан Пакана ана шу дилбарни ўзига ром қилиб олган эди. Ахир, ҳазил гапми, гулхан атрофидаги тунги давраларда соатлаб ишқий шеърларни ёддан ўқиганида анов қадди расоларнинг ялтироқ
туси ўчиб кетарди-да!
Шундай қизғин, музаффар ўтган бир базмдан сўнг, овлоққинада энтика-энтика ўптираркан, шаддод қиз нима деди денг:
— Сал узунроқ бўлганингиздами, сизни ҳеч кимга бермасдим-а, Пакана ака.
Қишлоқданмисиз, районданми, боймисиз, камбағалми — қараб ўтирмасдан, ҳар қанақасига тегиб олардим!
ва ҳоказо.

Қизиқ, санъатнинг, бадиий адабиётнинг вазифаси инсонни, инсон руҳини улуғлаш, инсонни гўзалликка етакловчи восита бўлиш эканлиги маълум эди. Лекин инсонни жисмоний камчиликлари учун таҳқирлашни ёзувчи ўзининг адабий методи сифатида фойдаланиши бу менимча нонсенс.
Ответить 
Старый 02.05.2016 11:56   #572  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Кеча "Китоб олами"га кирдим.

Лотин алифбосида "Ҳикоялар хазинаси" рукни билан Абдулла Қаҳҳор, Асқад Мухтор, Шукур Холмирзаев, Одил Ёқубов ва бошқа ёзувчиларнинг алоҳида ҳикоя китоблари чоп этилибди. Китобларнинг муқоваси жуда чиройли безатилган.
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Бошқа жавонда бутун бир қаторни Турсуной Содиқованинг китоблари эгаллаган.
Опахонимизнинг кўп томли асарлари чоп этилаётган экан, бошқа китоблари қаторида ушбу кўптомликнинг 5-томи (хотиралар) сотиляпти. Муҳаммад Юсуфга тегишли жойини бироз ўқидим, унда шоир билан қўшни бўлганликларини ёзиб, локин кўп суҳбатлаша олмаганликларидан ўкинибдилар, "ким билибди Муҳаммаджонни йигит ёшида ўтиб кетишини".

P.S.
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
"Қутлуғ қон"нинг идеологиядан холи бирламчи варианти
ҳалиям йўқ.
Ответить 
"+" от:
Старый 21.05.2016 00:07   #573  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение

Нигора Умарова айтган "Қутлуғ қон"нинг идеологиядан холи бирламчи вариантини қидирдим, лекин тополмадим. Нима учундир, Чўлпон, Усмон Носир, Ғафур Ғулом, Ойбекнинг бирорта китоби йўқ. Эҳтимол, нашриётлар уларнинг кўп томли асарлар тўпламини чоп этиш етарли деб ҳисоблашар.
Мен тавсия этган китоб "Болалар адабиёти" бўлимининг "Дарслик-хрестоматиялар" қаторидаги лотин алифбоси китоблари ўрнидан жой олган.
Ответить 
"+" от:
Старый 22.05.2016 19:56   #574  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Шанба куни Навоий театри олдидаги "Шарк зиёкори" китоб дуконидан Абдусаид Кучимовнинг "Мен шоирман истасангиз шу" китобини олдим. Унда Абдулла Орипов билан 3-4 йил ичида булиб утган гурунглар тафсилоти ёзилган. Шанба-якшанбада укиб чикдим, таасуротларни ёзаман.
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 23.05.2016 14:00   #575  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Навоий театри олдидаги "Шарк зиёкори" китоб дуконида
Аҳад Қаюмнинг анчагина китоблари бор экан. муқоваларда ёшгина йигитнинг турли алфоздаги расмлари (қора кўзойнакда, кўзойнаксиз, анфас, профиль ва хоказо). Китобларнинг номлари ҳам ажойиб, масалан, "Йигит кишини қарз синдиради" (шунақа эди чамаси). Ичини очмасдан туриб ҳаёлимдан ўтган нарса - наҳот опахонимиз сингари эркак кишини турли вазиятлардаги ҳолатини ёзадиган одам чиққан бўлса (бу ҳақда Маэстро жаноблари билан бироз ҳазиллашгандик ҳам).

Йўқ, адашибман, ҳаммаси шеърий китоблар экан. Э қойил, бозор иқтисодиёти яшасин экан, совет даврида ёш шоирлар китоб чиқаришга навбатни йиллаб кутган бўлса, ҳозир марҳамат - чўнтак кўтарса бўлди, ўнлаб китобларни чиқарворса бўлади. Фақат китобхон ўқирмикан уларни.

Интернетда муаллифни исми бўйича қидирсам, чиққан натижани кўриб замондан орқада қолиб кетганимни тушундим. Аҳад Қаюм нафақат шоир, актер ҳам экан.
Ответить 
Старый 24.05.2016 20:44   #576  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Шанба куни Навоий театри олдидаги "Шарк зиёкори" китоб дуконидан Абдусаид Кучимовнинг "Мен шоирман истасангиз шу" китобини олдим. Унда Абдулла Орипов билан 3-4 йил ичида булиб утган гурунглар тафсилоти ёзилган. Шанба-якшанбада укиб чикдим, таасуротларни ёзаман.
Хуллас, китобдан умидим катта эди, "Довондаги уйлар" (О.Шарафиддинов) куламини кутгандим. Бошка тарафдан, содда килиб айтгвнда, шоир уз дунекарашини, хис-туйгусини узининг шеърларида ифодалайди.

Гурунгларда Ойбек, Абдулла Каххор, Гафур Гулом, Шайхзода, Миртемир устозлар хакидаги эсдаликлар ёкди.

Гурунгларда турли мавзулар мухокама килинади, Президентимизнинг куюнчаклиги, медицинамизнинг ахволи, ёзувчилар уртасидаги мухит ва яна куплаб мавзулар, хуллас, китоб келажакдаги тадкикотчилар учун фойдали маълумотлар бериши мумкин.

Последний раз редактировалось Sparc; 24.05.2016 в 20:56.
Ответить 
"+" от:
Старый 25.05.2016 11:00   #577  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Ҳозир Олимжон Салимовнинг "Касбим режиссер" китобини ўқияпман.

P.S. Мандан бошқа одам китоб ўқимайдими дейман , бу мавзу "театр одного актера" бўп кетибди.
Ответить 
"+" от:
Старый 27.05.2016 09:51   #578  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
Tarixi Rashidiy ni o'qiyapman.
Ha-a tarix, o'sha davrlar juda shafqatsiz bo'lgan-mi deyman...
Ko'p narsalarni farqiga borasan ekan kishi. Meni o'zgartirib yubordi...
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 27.05.2016 10:12   #579  
Аватар для Anvar Atakhanov
Оффлайн
AKA:3Dman
Сообщений: 1,556
+ 1,993  1,466/628
– 253  99/50

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
P.S. Мандан бошқа одам китоб ўқимайдими дейман , бу мавзу "театр одного актера" бўп кетибди.
Планшетда уч мингга якин китобим бор, кайси бирини айтай? +интернетда онлайн кутубхоналар бор, кайси бирини укишгаям бош котади. А так хозир "ТАМЕРЛАН - КНИГА ПОБЕД. ЧУДЕСА СУДЬБЫ ИСТОРИИ ТИМУРА" китобини укияпман
Ответить 
2 "+" от:
Старый 28.05.2016 19:11   #580  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Ҳозир Олимжон Салимовнинг "Касбим режиссер" китобини ўқияпман.

P.S. Мандан бошқа одам китоб ўқимайдими дейман , бу мавзу "театр одного актера" бўп кетибди.
Олимжон Салимовнинг китобини мен ҳам ўқиб чиқдим. Спектаклни кўрамиз-у, бироқ парда ортидаги заҳматларни, спектакль жараёнини яхши билмаймиз. Шу жиҳатдан "кўзгу" вазифасини бажарувчи китоб бўлган.Режиссёрнинг "Темир хотин" , "Боз масхарабоз", "Тошкентга сайёҳат" спектаклларининг яратилиш жараёни, саҳна рассоми ва актёрлар билан ишлаш жараёни хусусида қизиқарли маълумотлар берилган.
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх