Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 31.05.2010 18:17   #11  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Dolimov Посмотреть сообщение
Бу борада ҳар қандай ёрдам қимматлидир. Менда Спелс дастури бор
Кириллдан лотинга ўгиришда баъзи нарсаларни дастурлар бажара олмайди. Шунинг учун ёрдам беришга ҳаракат қилишга уриниб кўрсаммикан деб ўйланишга шайланмоқчи бўлиб турибман.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Старый 31.05.2010 18:47   #12  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Кириллдан лотинга ўгиришда баъзи нарсаларни дастурлар бажара олмайди. Шунинг учун ёрдам беришга ҳаракат қилишга уриниб кўрсаммикан деб ўйланишга шайланмоқчи бўлиб турибман.
Тақсир, бугунги кунга келиб таржима матни 110 саҳифага етди (Ворд, 14- шрифт). Иш ниҳоясига етганда эса тахминан 290-300 саҳифа бўлади деб ўйлайман. Яна бир бор ўйлашга шайланиб кўринг.
Агар яна кимдир китобни чоп этиб, фарзандларимизга етказиш йўлини «ўйлашга шайланиб кўрса» аъло иш бўлар эди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Старый 07.07.2010 02:46   #13  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Муҳтарам хонимлар ва жаноблар!
Асар таржимасини «Орзу армонга айланмасин»да ўқиб боришингиз мумкин
http://uzb.orzu.uz/index.php/kutubxona
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
4 "+" от:
Старый 18.07.2010 14:18   #14  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Dolimov Посмотреть сообщение
Иш ниҳоясига етганда эса тахминан 290-300 саҳифа бўлади деб ўйлайман.
Мени маъзур тутинг, сал ошириб юборибман, 207 саҳифа бўлди.
Муҳтарам хонимлар ва жаноблар! «Гарри Поттер» асарининг I қисми яъни, «Фалсафий тош» таржимасини ниҳоясига етказдим. Таржима матнини юқорида келтирилган ҳавола орқали «Орзу армонга айланмасин» сайтига кириб, ўқишингиз (фарзандларингизга ўқиб беришингиз) мумкин.
Мен эса, сизнинг дуоларингиз билан, асарнинг II қисми «Махфий хона» таржимасига киришаман.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 23.07.2010 12:41   #15  
Аватар для Kimsan Birov
Оффлайн
Сообщений: 127
+ 8  27/19
– 2  5/3

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Dolimov Посмотреть сообщение
Мени маъзур тутинг, сал ошириб юборибман, 207 саҳифа бўлди. Муҳтарам хонимлар ва жаноблар! «Гарри Поттер» асарининг I қисми яъни, «Фалсафий тош» таржимасини ниҳоясига етказдим. Таржима матнини юқорида келтирилган ҳавола орқали «Орзу армонга айланмасин» сайтига кириб, ўқишингиз (фарзандларингизга ўқиб беришингиз) мумкин. Мен эса, сизнинг дуоларингиз билан, асарнинг II қисми «Махфий хона» таржимасига киришаман.
Ҳафсалангизга борман, катта раҳмат. Китобни сайтда тез-тез ўқиб тураман.
Ответить 
"+" от:
Старый 12.08.2010 22:33   #16  
Заблокирован(а)
Аватар для kanishka
Оффлайн
Сообщений: 430
+ 78  238/129
– 0  16/9

Uzbekistan
“Гарри Поттер” туркумининг биринчи китоби ўзбек тилига “Гарри Поттер ва фалсафий тош” сифатида таржима қилинибди. Шокир акага китоб номини “Гарри Поттер ва фалсафа тоши” деб ўзгартиришни тавсия қилмоқчиман. Сабаби:

- Барчангизга яхши маълум-ки, фалсафа тоши – ўрта аср Европа алкимёгарлари яратишга беҳуда уринган кимёвий модда. Ривоятларга қараганда, унинг воситасида барча нарсани олтинга айлантириш мумкин экан. Хусусан, Гётенинг машҳур асари қаҳрамонига прототип бўлган доктор Фауст ҳам ишини мана шундай қидирувларга бағишлаган эди. 8-синф ўқувчилари учун кимё фанидан дарсликда бу тош “фалсафа тоши” деб аталган;

- Ўзбек тилида “фалсафа” сўзи моддий жисмни англатувчи отлар билан қаратқич келишигида бирикма ҳосил қилади, гапда қаратқич-аниқловчи вазифасини бажаради. Бундай бирикмалар фалсафага оид нарса-буюмнинг номини ифодалайди. Масалан: фалсафа дарслиги.

- Мавҳум отлар ва ҳаракат номи билан бирикканда сифатга айланиб, “фалсафий” кўринишига ўтади, гапда сифатловчи-аниқловчи вазифасини бажаради. Бундай бирикмаларда фалсафа тушунчаларнинг хусусиятини ифодалайди. Масалан: фалсафий мушоҳада.

Фалсафа фани терминологияси доирасида бу қоида бузилиши мумкин. Масалан: “фалсафий категориялар” ўрнига “фалсафа категориялари”, “фалсафий оқимлар” ўрнига “фалсафа оқимлари” шаклларини қўллаш мумкин.

Фикрларингизни кутиб қоламан.

PS.: Барчага бирдай тушунарли бўлса керак деб кириллча ёздим.
Ответить 
Старый 17.08.2010 15:01   #17  
Аватар для Kimsan Birov
Оффлайн
Сообщений: 127
+ 8  27/19
– 2  5/3

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от kanishka Посмотреть сообщение
“Гарри Поттер” туркумининг биринчи китоби ўзбек тилига “Гарри Поттер ва фалсафий тош” сифатида таржима қилинибди. Шокир акага китоб номини “Гарри Поттер ва фалсафа тоши” деб ўзгартиришни тавсия қилмоқчиман.
Менимча, фалсафий тош яхшироқ эшитиляпти. Эҳтимол, 8-синф дарслигида фалсафа тоши деб берилгандир, аммо китобнинг муаллифлари ҳам бу атамани бир жойдан таржима қилишган-да. Фалсафа тоши деганда худди фалсафа фанининг тоши, яъни қийинлиги, мураккаблиги қабилида тушунилиши мумкин. Фалсафий тош сўзи эса мистик, фантастик оҳангда ўқилади, менимча. Ахир афсона ҳайвони эмас, афсонавий ҳайвон деймиз-ку. Худди шунга ўхшаш
Ответить 
Старый 17.08.2010 23:41   #18  
Заблокирован(а)
Аватар для kanishka
Оффлайн
Сообщений: 430
+ 78  238/129
– 0  16/9

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Kimsan Birov Посмотреть сообщение
Ахир афсона ҳайвони эмас, афсонавий ҳайвон деймиз-ку. Худди шунга ўхшаш
Ҳудди шу ҳолатни мен юқоридаги постимда тушунтиришга ҳаракат қилдим. Бундай бирикмалар ҳосил қилинганда от жонли ёки жонсиз ёки бўлмаса нарсани акс эттиришини ҳам ҳисобга олиш лозим.
Ответить 
Старый 18.08.2010 10:16   #19  
Аватар для Kimsan Birov
Оффлайн
Сообщений: 127
+ 8  27/19
– 2  5/3

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от kanishka Посмотреть сообщение
от жонли ёки жонсиз
Ахир афсона тоши дегандан кўра афсонавий тош десак ҳам тўғри бўлмайдими?
Ответить 
Старый 18.08.2010 12:19   #20  
Аватар для Yangi mehmon
Оффлайн
an IT company
Team Leader
Сообщений: 25
+ 3  7/5
– 0  0/0

Uzbekistan
Aslida iksir toshi deb atasa to'g'ri bo'lardi. Alkimyoga oid manbalarda panatseya degan nom ham uchraydi.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх