|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ўзбекистон ва дунё янгиликлари Дунёда бўлаётган воқеаларга оид янгиликлар, хабарлар ва тафсилотлар |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#961 |
![]() |
Naqishbandiyning "qo`lim ishda,ko`nglim Ollohda" degan hikmatli so`zi bor. bugun yoshlar ko`proq bilm olganlari maqul, bilimli inson hech qachon xor bo`lmaydi. "beshikdan to qabirgach bilm izla" deb bekorga aytishmaganku. balki masjidlarga borgan yoshlarga nisbatdan nazoratni kuchaytirishlarinig sababi boshqa oqimlarga kirib ketmasliklaring oldini olinayotgandir.
|
|
Ответить |
3 "–" от:
|
![]() |
#962 | |
![]() ![]() ![]() |
Цитата:
Ёшлар, айниқса, ўқувчилар республикамиз, умуман ҳар қандай бошқа давлат аҳолисининг ҳали ҳаётий позицияси пухта шаклланмаган қатлами саналади, десам хато қилмасам керак. Ҳар қандай давлатнинг асл ватанпарвар фуқаролари ҳам, ёки ўша давлатнинг конституцион тузумига қарши кайфиятда бўлган ички душманлари ҳам осмондан тушмайди. У томон ҳам, бу томон ҳам ўз кучларини ёшлар ҳисобидан тўлдириб бориши, турли соҳада фаолият олиб борадиган профессионал кадрлари, етакчилари-ю, раҳнамолари аста-секин ёшлар орасидан етишиб чиқиши ҳеч кимга сир эмас. Дин масаласига келсак, у кўнгил шишаси каби энг нозик масалалардан биридир. Бироқ бугунги кунда жаҳон миқёсида кечаётган аксарият маҳаллий можаролар, кўлами кундан кунга кенгайиб бораётган халқаро терроризм ҳаракатлари кўпроқ дин ниқоби остида амалга оширилмоқда. Бундай ҳаракат иштирокчиларининг тажрибаси ҳар томонлама, шу жумладан, кадрлар билан ишлаш соҳасида ҳам ҳаддан ортиқ ошиб, ўзбекчасига айтганда пихи қайрилиб, болдирига кириб кетмоқда. Шундай экан, огоҳликликнинг ортиқчаси бўлмайди. Фикрингизнинг иккинчи ярмига эса ҳеч қандай эътирозим йўқ.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
![]() |
#963 | |||
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 24.02.2011 в 18:32. Причина: Техник хатолар тўғриланди. Гулчеҳра опа! Тегларни ажратаётганда эътиборлироқ бўлинг |
|||
|
Ответить |
2 "–" от:
|
![]() |
#965 | |||
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Цитата:
Qolaversa, qattiqqo'llik bilan nazorat qilishdan oldin ularning tarbiyasiga e'tibor ko'proq qaratilishi kerak... Tarbiya darajasi past bo'lsa, ming tergang, urishing, bilganidan qolmaydi, xonim. "Reyd"larning asosiy maqsadi to'gri. Faqat nima bo'lgandayam, o'quvchilarni ko'proq kitob o'qishga jalb qila olsakkina, bunday muammolardan qutula olamiz. Цитата:
Цитата:
__________________
Мой ЖЖ |
|||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#966 | ||
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Цитата:
Цитата:
Бу саволга жавобни сиз аввал дўстингизнинг "Мактаб ва дин муносабатлари"..деб қўйган саволидан топишга ҳаракат қилсангиз.. Сиз айтган чора-тадбирлар керагича ишлаб чиқиляпти.Гап уларнинг ижроси таъминланишида, менимча?!. Жойларда "беш қўл баравар бўлмаганидек"аҳвол мақтанадиган аҳволда эмас, албатта, аммо шунқа кучли ўқувчилаимиз бор-ки, буни мен сиз айтгандек тез-тез ўқувчилар билан ўтказиладиган баҳслар, савол-жавоблардан олган таасуротларимга таяниб бемалол айта оламан-ки, Улар эртанги кун келажаги бўла оладилар! Китоб ўқимай қўйганлик тўғрисидаги фикрингизга қўшиламан, аммо бу ҳолатга бефарқ бўлмаслик ҳам барчамизнинг бурчимиздир. Бир Форумдошимизнинг ушбу сўзини такрор бўлса-да, келтирмоқчиман: Китоб-барча бунёдкорлик, яратувчанлик ва акл-идрокнинг, илму-донишнинг асосидир, хаётни ўргатувчи мураббийдир! Бу ҳикматни ёшларимиз кеч бўлса-да англаб етармикан, деган ўй мениям хавотирга солади, очиғи. Последний раз редактировалось Gulchehra Ibragimova; 24.02.2011 в 12:32. |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#967 | |
![]() ![]() ![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
Оффтоп: Цитата:
Икки ҳафта олдин бир қизиқ воқеа бўлди. Худойберди Тўхтабоевнинг "Омонбой ва Давронбой" китобининг электрон версиясини олиб бориб бериш учун йўлга чиқдим. Таксистга адресни билганимча тушунтирдим. Таксист "У ерга меҳмонга кетяпсизми?" деб сўради. Мен ўзимча мақтаниб "Худойберди Тўхтабоевникига кетяпман" дедим (лекин шу гапимга пушаймон бўлдим). Шунда таксист "Ким у? Артистми?" дейди ![]()
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. Последний раз редактировалось OmoN; 24.02.2011 в 12:51. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#968 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Ҳа, бу ҳақиқатдан ҳам ачинарли ҳолат! Таксис шу пайтгача Х.Тўхтабоевни кимлигини билмас эканми, демак унинг биз ёшликда "шўрва", "ош"дан афзал билиб, бош кўтармай ўқиган, бизни ҳайратга солган асарларини-кў, айтмасак ҳам бўларкан-да?! Фарзандларининг-ку..янаям билмадим.. (Таксисга ачиндим) Хафа ҳам бўлдим, аммо кимдан, нимадан, билмадим..
|
|
Ответить |
![]() |
#969 |
![]() ![]() |
Умуман олганда, мен бир қишлоқни мисолида қилиб фикримни билдирган эдим, Масуд айтганидек мактабларга анализ қилиб кўринганда оддий Алишер Навоийни устози кимлигини айтиб хам бериша олмаган. Умуман олганда ўқувчилар дарсини ташлаб масжидларга борсин, ёки беш вақти номоз ўқишсин деган ғояда бу фикрларни билдирмаганман, ёшларимизни тарбиясида динни ўрнини очиб беришни назарда тутган эдим, асосан кўпчилигимиз динга тў0ри йўналиш бера олмаймиз, баъзи бировларимиз наздида қандайдир оқим вужудга келади, хамма хар хил тушунади, асосийси юзаки тушуниш ёки баъзи бировлар динни ниқоб қилиб харакат қилса демак бу дин шу йўналишда экан деган фикрни билдирашади...Хурматли Нигора (опа, сингил) ва Гулчехра (опа, сингил) бу муаммоларни асосий сабаби динни тўғри тушуна олмаётганимиздадир, ёки тушунтира олмаётганимиздадир.
Оффтоп: Компьютер хоналарда рейд ўтказилганини хеч хам кўрмаган эканман, аксарият холларда бир ёзквга кўзим тушади, мактаб ўқувчиларига 9-00 дан 16-00 гача рухсат бор. А 16-00 дан кейин кириб кўрсангиз хамма ўқувчилар ўша ерда... Дунё хабарларидан шунчалик хабардорманки буни асл нияти нимада бўлаётгани охири барибир кўриняпти, хамма мудхиш ходисаларнинг асл сабаби асосан катта пул эвазига ёки чаласавод ёки маънавий-мафкуравий савияси бўш одамлардан фойдаланиб ўз ғаразли ниятларини амалга ошириш... бошқа хеч нарса |
|
Ответить |
"+" от:
|
"–" от:
|
![]() |
#970 |
![]() |
Алишер Навоий ва бошка боболаримиз намозхон бўлишган, масжидларга боришган... ва шунинг билан бирга дунёвий илмларни ҳам қойилмақом даражага олиб чиқишган (Абу Али ибн Сино, Улуғбек, Беруний ва бошқалар)
...болаларнинг ҳам намоз ўқиб, масжидларга бориб боболарига ўхшашликлари деструктив йўлга кириб кетади дегани эмас... |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
|