|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#951 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
ЎХШАШЛИК
У сенга ўхшайди, юриш-туриши, Ҳаттоки кулиши, хаёл суриши. Ўхшайди, журъати, қадди, келбати, Жонларга оромбахш ширин суҳбати.. Оҳ шўрлик пешона бунча шўр бўлди?! Шум ажал чангали, дасти “зўр” бўлди Қарамай дейман-у, қалбим ўр бўлди, Аслида соғинчдан кўзим кўр бўлди Ўхшайди, сочлари, юзлари, кўзи, Ўхшайди ҳаттоки изҳори, ўзи. Ўхшайди дардлари, қоши, дудоғи, ЎХШАМАС нигоҳи, юраги... оҳи!. Сен асли бошқасан, ўзгалар ўзга, Сен асли ягона, бошқалар бошқа Алдандим қандайдир назарга, кўзга Алдандим хийласи яширинган юзга!.. У СЕНГА ШУНЧАКИ ЎХШАСА КЕРАК ЎША ЎХШОВЛАРГА АЛДАНДИ ЮРАК! СЕНДАГИ ТУЙҒУЛАР-ЎТА БОКИРА. У..СЕНГА ЎХШАЙДИ, ЎХШАМАС СИРА!!! 2007 й, сентябрь (С)
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
5 "+" от:
|
![]() |
#952 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
МАЙЛИ Майли, мени атасинлар ношуд ва мағлуб, Бу майдондан чекингумдир, бошқа илож йўқ Майли, Сизни атасинлар, баҳодир, ғолиб. Ёрлиғингиз—Сиз айёрсиз, менда бу тож йўқ. Бу майдонни тарк этайин, Сизга қолсин кенг. "Хислатингиз"—хўп разилсиз, келолмасман тенг. Мен кетгумдир осмонларга, сўнг тупроқ бўлгим, Қузғун мисол яшайсиз сиз, умри узун энг. Бу майдонни тарк этаман.. сиғмайсиз лекин. Пўкаклари сув юзига чиққандек секин Қалбингизни нимталайди адоват ва кин Кўтаролмай қайишасиз адолат юкин.. Бургут бўлиб чўққилардан боқаман мағрур, Сиз чириган қобиқларга кўникиб масрур— Ўтажаксиз, мени эса аташур "Ёвқур!" Майли, менинг жоним олсин ул танқис ғурур!! Бу майдонни тарк этаман.. сиғмайсиз лекин. 1998й (С)
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#953 |
Кўнглимни тушунмас суйганим.
Кўнглимни тушунмас суйганим. Ёнса ҳам ишқида юрагим Ортидан зор қолар тилагим. Билмасми қанчалар куйганим? Кўнглимни тушунмас суйганим. Ёнса ҳам ишқида юрагим Келиб бир ҳолимни кўрмаса, Дардимни бир бора сўрмаса? Бормикин аслида керагим, Ёнса ҳам ишқида юрагим?! Ортидан зор қолар тилагим, Қулоқ ҳам солмайди арзимга, Наҳотки жон сўрар қарзимга? Истасам сочини силагим Ортидан зор қолар тилагим… Билмасми қанчалар куйганим? Ё билиб билмасга олдими, Қалбига шубха ин солдими? Кўрдику?! Йўлида турганим, Билмасми қанчалар куйганим?! Кўнглимни тушунмас суйганим. Менда қам мухаббат бор деди Лек қалбим хокими ор эди Тақдирми пешонам урганим Кўнглимни тушунмас суйганим. (С)
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#954 |
Кунлар ўтиб бормоқда,
Йиллар умримиз ютар. Биз билмаймиз овлоқда, Муюлишда не кутар. Кеча , битирди ишин, Юракларда минг чандиқ, Энди эрта ташвишин Кўтарасиз бир сандиқ. Кунлар кутмайди сизни, Йиллар бизга беписанд. Борган сари юракнинг Чандиқлари берар панд. Атрофга назар ташланг , Қўйинг кеча , эртани, Эсдан чиқмасин, яшанг Бу дам қиммат экани. Кунлар ўтиб бормоқда, Йиллар умримиз ютар. Бошда соч оқармоқда, Бизни нималар кутар!? (C) |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#955 |
БИР ТЕЛБА АЁЛ ВАФОТИГА
Дунёга масҳара бўлдингми? Туғилиб яшадинг, ўлдингми!? Дунёнинг нелигин тушунмай, Гунг-гаранг, кўр-сўқир юрдингми? Дунёга масҳара бўлдингми? Коинот – шум, алла айтади, Дунё бешигини тебратиб, Оҳ , бизлар , заррадан яралган Ва яна заррага ингувчи Дунёнинг масҳара эртаги... (C) |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#956 |
![]() ![]() ![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
Сен дунёга келганигда хўп қувондим
Минглаб исм орасидан исм топдим Ҳазрат Алининг исмини лозим топдим Улғайганда футболчи бўл, жон болажон Жамоада дарвозабон битта бўлар Пенальтида ғалабани у ҳал қилар Минглаб мухлис жамоага омад тилар Дарвозани ҳимоя қил, жон болажон Катта бўлиб доғда қолдир японларни Ўйинига пушаймон қил арабларни Майдонингдан голсиз ҳайда рақибларни Дарвозада туриб бергин жон бўлажон Сариқ девлар ҳаёлларин пучга чиқар Қизил лола жамоасин уйга қайтар Ватанингнинг байроғини кўкка кўтар Скудетто олиб бергин, жон болажон Дарвозада турмоқликни шараф билгин Керак бўлса бойликни ҳам четга сургин Кумир десанг Лев Яшинга ҳавас қилгин Дарвозани қўриқлаб бер, жон болажон Хабаринг бор ҳимоямиз ҳоли абгор Дарвозага ишончли бир одам даркор Ишонишга сендан бошқа кимим бор? Ҳимояни мустаҳкамла, жон болажон Дарвозани тўқсон минут ушлаб бергин Ноҳақ бўлса ҳакамни бир муштлаб бергин Мухлисларинг кўнглини бир хушлаб бергин Улғайганда чемпион бўл, жон болажон Саралашда нон бермагин арабларга Ҳеч қанақа имкон берма карисларга Ватанингни олиб чиққин мундиалга Отангни бир хурсанд қилгин, жон болажон Жамоангнинг метиндай бир қўрғони бўл Ҳимоянинг энг охирги посбони бўл Келажакда яшил майдон ўғлони бўл Дарвозани ҳимоя қил, жон болажон Доғда қолсин Накатанинг авлодлари Ҳавас қилсин Касильяснинг шогирдлари Чемпион бўл ўзбегимнинг ўғлонлари Сен уларнинг сардори бўл, жон болажон! (с)
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
|
Ответить |
![]() |
#957 | |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Цитата:
Aka, bu qirrangizni anchadan beri ko'rsatmayotgan edingiz, ijodingiz barakasini bersin ![]()
__________________
Мой ЖЖ |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#959 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Кечиришни билсам эди...
Ишонмайман, хиёнатни қилган ўзга, Бермагайман Сизни совуқ туйғуларга. Ёмонликни соғинмассиз Қаро кўзга, Ён бермасман кимдир солган қутқуларга. Хиёнатни қилган ўзга, сизмас, бегим, Айрилганлар бошқа эди, бизмас, бегим. Биз-ку ошиқ, қуш уясин бузмас ҳеч ким, Ишонмасман, ҳақдан тонган юзлар бошқа. Сизмас, Бегим, ул адашган шамол дейман, Севишганлар топар доим камол дейман. Мен-ку дарё, Сиз топмангиз завол дейман, Сизмас, дейман, хиёнатни қилган ўзга... Севмаганлар отар тонгин не деб хушлар?.. Алдоқчи ёр шевасида сайрар қушлар. Юпатгандек бўлади-ку гоҳо тушлар, Алданганлар қайси тилда йиғлар, бегим?! Гулдан кечиб, тиконзорга қочган кимдир? Икки ёрни қучиб бағрин очган кимдир? Роҳат топмай бошдан хазон сочган кимдир? Аросатда қолган ўзга, сизмас, бегим... Сизда эмас, ўша соқов ишқда гуноҳ, Бош урдингиз, “ўша” сизга берсин паноҳ. Хиёнатни қилганларга виждон гувоҳ, Лафзи ҳалол эрлар ўзга, сизмас, бегим. Тенг-тенгини топса агар гулми-ҳаёт, Севилмайин ўтганларга тулми ҳаёт? Хиёнатдан изсиз тўзар кулми ҳаёт? Ишқ қасамин бузган ўзга, сизмас бегим. Майли энди, ўша йўлдан қайтманг, эй ёр, Менга айтган гапни “унга” айтманг бир бор. Меҳрга зор ғунча гулни этманг абгор, Ёлғонларга ишонтирган сизмас, бегим. Кўриб туриб “хиёнатчи”, дегим келмас, Сизни ўша арзон ишққа бергим келмас, Аламим бор сизда эмас, муҳаббатда Қайтиб унинг қучоғига киргим келмас. Кечирмайман, хиёнатни қилган тунни, Алишгумдир бир вафога Чин – Мочинни! Энди севги тўлайверсин ўша ҳунни – Хиёнатни қилган ўзга, сизмас, бегим. *** Хали ҳамон ишонмайман Сизми ўша?!.. Ишқда айб йўқ, Айбдор ул ёлғон гўша. Нафс дегани чорлаб турса ёлғон бахтга Аламим бор муҳаббатда, МУҲАББАТДА!!..
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#960 | |
![]() ![]() ![]() |
Цитата:
Лекин шеърни роса ўхшатибсиз, офарин!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
|