Ниҳоят, бир неча ойга чўзилган танаффусдан сўнг форумдошларнинг навбатдаги учрашуви уюштирилди. Анаъанага кўра, “Жиззах тамолари”да паловхонтўра қаршисида энг фаол, шу билан бирга эътироф этиш керак-ки, содиқ форумдошлар - Лутфилло Турсунов, Омон, Ҳусниддин Ато, Ғолиб Нишонбоев, Беҳзод Саидов, камина ҳамда яна бир журналист меҳмон, бўлажак форумдош – "Ишонч" газетасининг мухбири (афсуски, исмлари ёдимдан кўтарилди) жамланишди. Бирда жиддий, бирда ҳазил-мутойибаларга бой тарзда ккки соатдан зиёд давом этган учрашув якунида қабул килинган қарорлардан энг муҳими бу форумдошларнинг футбол ўйинларини баҳор ойларида қайта тиклаш ва жонлантиришга келишиб олинди.
Ҳусен Тангриев, “Жиззах таомлари”дан Uforum учун махсус тайёрланди. Фотомухбиримиз қаерда қолдийкин-а?