|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#81 | |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
"Риёий шайхдурким шайтанатдин тавки ланъатдек, Солур уз буйнига тасбехни хар лахза ул малъун" -диккатимни тортиб, "Шайтанат" номи билан эълон килдим. |
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#84 | |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
«Шайтанат»да, бошка асарларда хам хавас килишга арзигулик аёллар кам тасвирланганининг сабаби бор. Камина, такрор айтаман, шайтонлар бошкарадиган оламни кора буёкларда тилга олганман. Бу оламда яхши аёлларнинг куп булиши мумкинми? Очиги, мен ёмонларни тасвирлаганимда юрагимда огрик турарди. Буларни ёзмасликни истардим. Лекин, на илож? Ибрат маъносида хам ёзиш керак эди. |
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#86 |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Хаётда кахри каттик, бешафкат эмасман. Хаётнинг узи бешафкат. Менинг вазифам уша бешафкатликнинг баёнини когозга кучириш холос. Асадбек кизини шармандали холда кургач, «узингни осиб улдира кол», деган маънода аркон ташлаб кетган сатрларни ёзаётганимда калб огригидан кийналганман. Бир неча хафта кулимга калам ололмай юрганман. Купчиликни Асадбекнинг улиш ёки улмаслиги кизиктиради. Ёки Жамшид билан Зайнабнинг муносабатлари уйлантиради. Аксар китобхонлар Асадбекнинг тирик колишини хохладилар. Андижондаги учрашувда бир муаллима синглимиз: «Мен Асадбекни яхши куриб колганман, илтимос, уни улдирманг», дедилар. Мен хазиллашиб: «Яхши куришингизни турмуш уртогингиз биладиларми?» деб сурадим. Синглимиз: «Ха, биладилар. Асадбекни у киши хам яхши курадилар», дедилар. Бу масалада айтишим мумкинки, Асадбек одам сифатида китобда тирик колиши мумкиндир. Аммо жиноят оламининг сардорларидан бири сифатида хаётимизда колиши мумкинми? Бу масалада рамзий маъно излашимизга тугри келди. Туртинчи китобнинг сунгги сатрларига шу маънолар жамланмокчи булинди. Ёки Зайнабнинг такдирини олайлик: агар у айтайлик, Глория ёки Наташа булганида мажрух эрини ташлаб, суйгини билан ковушмоги мумкин эди. Лекин кимнинг кизи булишидан катъий назар, у узбек аёли! Узбек аёллари эса камдан-кам холларда эрларидан юз угирадилар. Эрга кунгиллари булмаса хам уларни огир ахволда ташлаб куймайдилар. Агар мен Зайнабни китобхонлар истаги билан ковуштириб куйсам, узбек аёлларининг бекиёс фазилатларига хиёнат килган булардим.
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#88 |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Афсуски, йук. Ёшлигимизда бундай илм олиш имконияти булмаган. Бу сохада мен устоз курмаган шогирд макомидаман. Диний масалаларга доир нашр этилган китобларни куп укиш, уламо сухбатидан бахраманд булиш натижасида китобга айрим фикрларни киритишга уриниб курдим, холос.
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#89 | |
![]() |
Цитата:
|
|
|
|
Ответить |
|
|
#90 |
|
Яқинда бир маълумотга дуч келдим. Машхур Ёзувчи Коельо Пауло асарлари борасида Лотин Америкасида можаролар юзага келибди. Уларга кўра ёзувчини асарлари бир одам қаламига мансуб эмас бўлиб, улар устида пулга ёлланган ижодкорлар гуруҳи ишлар экан. Мутахассислар бунга важ қилиб бир йилда 5 та китоб ёзиб нашрга тайёрлаш мумкин эмас деган далилни келтиришаётган экан. Бунга сиз қандай муносабат билдирасиз?
__________________
Siempre tengo razon:smile: |
|
|
|
Ответить |
|