|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
![]() |
#2 |
![]() журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146
281/102
– 0
0/0
![]() |
Шундай вақтлар бўладики, биз "ақлли" шеъриятни ўқигимиз келади, бошқа бир вақтда эса истеъдод билан ёзилганини афзал кўрамиз. Назаримда "истеъдодли" деган сифат ўз ичига "ақлли" деган сифатни ҳам қамраб олади. Бироқ тескарисига, яъни "ақлли" "истеъдодли"ни қамраб олишига унчалик ишонмайман. Бас, шундай экан, шеъриятда истеъдод бирламчидир.
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#4 |
![]() журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146
281/102
– 0
0/0
![]() |
Энг яхши шеър буларнинг баридан дунёга келган шеърдир. Бироқ биз баъзан фақат фикрдан иборат мисраларни ҳам шеър ўрнида қабул қиламиз. Чунки ичимизда афоризмга, ҳикматга бўлган эҳтиёж бор-да.
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#6 |
![]() журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146
281/102
– 0
0/0
![]() |
Яқинда адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул "ХХI асрда шеъриятимиз янада илгари кетади", деди. Ҳар иккала фикрда ҳам жон бор, асос бор. Менимча, кейинги 15 йил мобайнида, ҳаётимиз, дунёқарашимизда шунчалик азим эврилишлар бўлдики, энди навбат (ижодкор учун!) ўшаларни бадиий-эстетик нуқтаи назардан идрок этишга келди. Демак, шоир учун ҳам, носир учун ҳам улкан имкониятлар бошланаётир. Бироқ ҳамма гап ижодкор ва унинг ташаббусида...
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#8 |
![]() журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146
281/102
– 0
0/0
![]() |
Ушбу суҳбатга оддий ўқувчи сифатида қарай олмайман. Чунки ҳар қанақасига олиб кўрмайлик, адабиётга алоқадор суҳбатда кўтарилган муаммолар мен учун жуда муҳим ва қадрли бўлиб туюлаверади. Шундай бўлса ҳам оддий ўқувчига бунинг (суҳбатнинг) қизиғи йўқ бўлса керак, деб ёзишга ўзимда куч топаман. Фикрловчи ўқувчи учун эса бундай суҳбатлар жудаям зарур.
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#9 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Аввало Ассалому алайкум!
Маълумки, Қалб шундай нозик ва айни чоғда шундай қудратли бир ҳодисаки, унинг моҳиятини фақат шоиргина бор салмоғи билан кўрсатиб, ифода этиб бера олади, яъни буни шоир Э.Воҳидов сўзлари билан айтадиган бўлсак: Қалб шундай уммонки, унинг бағрида Даҳшатли долғалар силсиласи бор. Қалб шундай заминки, оташ қаърида Вулқонлар отгувчи зилзиласи бор. У бир сайёрадир, Ердек шафақгун, У бир оламдирки, билмас ниҳоя. Уни меҳваридан чиқармоқ учун Атом жанги эмас, бир сўз кифоя. Муҳтарам Улуғбек Хамдам! Гап нимада эканини англадингиз, албатта. Сўз бу қалбни забт этгувчи -"қурол" дейишади. "Қилич тиғи етмаган ерни, Қалам билан олди Алишер" ёки бир сўз билан инсонни диндан чиқариш, қалбни жараоҳатлаш ва ёки малҳам бўлиш мумкин. Сўзнинг қудрати тўғрисида Сизнинг фикрингизни билмоқчийдим. Жавоб учун аввалдан ташаккур! |
|
Ответить |
![]() |
#10 | |
![]() журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146
281/102
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Дунё ҳам биргина "бўл" деган сўздан бино булган дейилади мукаддас китобларда. Вақти келади, осмонўпар қасрлар ҳам, шаҳарлар ҳам, мамлакатлар ҳам ўзгаради, турланади ва ёки бутунлай ер юзидан супурилиб кетади, аммо сўз қолади. Одамизод ўзидан кейин нимаики қолдирса, ҳаммаси сўз билан ифода этилади. Алал окибатда сўзга айланади. Ундан бог коладими, дог коладими, пироварди яна сўз. Чунки боғнинг ҳам бир кун умри ўз поёнига етади ва "Фалончи ўзидан кейин боғ қолдирган эди" деган биргина жумлага жо булади. Демак, аввалбошда сўз мавжуд эди, алалоқибатда яна сўз булади. Шунинг учун сўз бу ҳаёт, абадий хаёт! Уни қайси мақсадда, қай тарзда ишлатиш энди ўзимизга хавола. Ният қилар эдимки, ҳамма сўз эзгуликка йўналтирилган бўлса! Чунки ҳатто "мақсад эзгу бўлмаса, илм ҳам иблисга хизмат килар экан" (Платон) назаримда, шу гапларда ҳаммаси айтилди. Раҳмат, савол учун. |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
|