|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#792 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Ҳақиқат баҳсларда туғилади, деганларидек, ўқувчилар бу борадаги ҳақиқатларни ўша баҳсимиздан билиб олишса нимаси ёмон? Чаласаводликка қарши ҳар доим газета-журналлар, зиёлилар курашиб келади. Шулар орасида "Муштум" ҳажвий журнали ўзига хос кураш йўлини танлагани ва бу кўп йиллар мобайнида ўз самарасини кўрсатганидан мана сиз ҳам бохабар бўлдингиз! Демак, баҳсимиз ва ўзаро фикр алмашишимиз айнан мавзуни кенгроқ ёритишга хизмат қилмоқда, деб ҳисоблаш мумкин!
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#793 | |
|
Представитель компании
Сообщений: 198
+ 289
152/66
– 27
3/2
![]() |
Цитата:
Man-ku fikrimni yuqorida bildirib qo'ygan edim. Hech kim unga o'z fikrini yozmadi ham. |
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#794 |
|
Представитель компании
Сообщений: 198
+ 289
152/66
– 27
3/2
![]() |
Do'stlar!
O'rtada mavzu qo'yilgan. Kelinglar, mana shu muammoning sabablarini aniq bilib olsakda, keyin uni hal qilishni aniqlab olsak. Bo'lmasa, o'z vaqtimizni bekor sarflab, yana "eski tos, va eski hammom"ga qaytib kelamiz. O'z qarorlarimizni ular to'g'ri bo'lsa, boshqalarga ham yetkazish yo'llarini o'ylab topaylik. Nima deyslar? |
|
|
Ответить |
|
|
#795 |
![]() |
Зиёли инсоннинг биринчи вазифаси - зиё таратиш! Ўша зиё нурларида чаласаводиликка ўрин қолмаслиги лозим! Кўча-кўйдами, ишхоналардами, қаердаки кўзимиз хато ёзувларга тушса, бефарқ қараб кетмасдан, тегишли мутасаддиларга фикримизни билдириб кетсак яхши бўларди.
|
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#796 | |
![]() Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
![]() |
Цитата:
Масалан, кўчага "Бабур" деб ёзиб қўйишган, кимга мурожаат қиласизу, қандай уни тузаттирасиз? Ёки, бирор рестораннинг кириш қисмида "ажи-бажи" қилиб бир нарсаларни ёзиб ташлашган, ресторан эгаси олдига кириб: "Бу ёзувлар хато, уни бунақа тузатиш керак" десангизу, у киши: "Бор ишингни қил, санга нима" деса, қўлингиздан нима келади?.. Нима учун бундай деяпман, бизда хато ёзганлик учун жавобгарлик йўқ, ҳамма ўз билганича, бир нарсаларни ёзиб ётишибди, ўзича шиорлар, мақоллар ўйлаб топишяпти. Катта кўчалар четида "XXI аср - ёшлар асри" каби мантиқсиз шиорларни учратасиз. Ҳаммасига сабаб - хатоликларни назорат қилувчи орган йўқ. Шу хато ёзувни ёзган ташкилотдан қарсиллатиб жарима ундириб олсинчи қайтиб ўз билигича бирор нарса ёзармикан! Ҳаммадан 100 фоиз саводлиликни талаб қилиб бўлмайди, ҳаммаям омма кўзи тушадиган жойга саводли гап ёзиб қўя олмайди. Шунинг учун бу ишлар билан фақат мутахассислар шуғулланиши керак ва буни тартибга, назоратга соладиган ташкилот ёки орган бўлиши керак. Шунчаки ўтиб кетаётган йўловчи кўчанинг номи хато ёзилганини билса ҳам уни тузаттириш учун бирор чора кўра олмайди. |
|
|
|
Ответить |
|
|
#797 | |
![]() |
Цитата:
Назоратга соладиган орган ёки ташкилот бўлиши керак, деган гапингизга 100 % қўшиламан. Мутахассис бўлса-ку, бироқ ҳеч ким назоратга олмаса, қилинган саъйи-ҳаракатлар бесамар кетади. Биргина мисол. "Фильм" сўзини баъзи обрўли газеталарда "Ь" белгисиз ўқиб "Шунчалик саводсизлашиб кетибманми?"ғ деган савол пайдо бўлди. Ўзимга ишонмай кирилл алифбосига асосланган орфография қоидаларига ва имло луғатига қараганимда "фильм" сўзи юмшатиш белгиси билан ёзилиши кераклигига амин бўлдим. Бу ерда мантиқ қани. Лотин алифбосида-ку, юмшатиш белгиси кўлланмайди. Бироқ бу газетадаги маълумотлар кирилл алифбосида ёзилган-ку?!.. |
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#798 | |
![]() Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
![]() |
Цитата:
Биринчидан, бу белги тилимизга хос эмас, шунчаки рус тилига талаффузимизни мослаштириш учун киритилган белгилардан бири. Ҳақиқий ўзбекча талаффуз қилинганда ҳеч ким "фильм" деб, яъни "л" ҳарфини алоҳида юмшатиб гапирмайди, шунчаки "филм" деб талаффуз қилади. "ь"чага алоҳида урғу бериб гапирадиганлар олифталанаётганга ўхшаб таассурот уйғотади. Сабаби - бу белги бизга ёт! Ёт белгими, демак, ундан воз кечилиши керак. Лотин алифбосида унинг олиб ташланганлиги ҳам шундан. Кирилл алифбосига асосланган орфография қоидаларига ва имло луғатига келсак, улар ўша давр талабидан келиб чиқиб тузилган. Яъни, у ерда ёзилган ҳар бир қоидани тўғри деб қатъий амал қилиш, ўзимизни-ўзимиз алдашга олиб келади. Ахир биламизку - "ь" белгиси тилимизга хос эмаслигини ва нима учун унга қайсидир замонда ёзилган қоидаларга киритилгани учунгина амал қилишимиз керак?! Бу худди "Менинг фамилиям - Тахтаев, Тўхтаев эмас" деб тортишувчилар позициясига ўхшайди. Тўғри, ҳужжатда қайсидир ярамас "Тахтаев" қилиб атай хато билан ёзган, аммо бу - Тўхта бобонинг номини доим топташ керак экан дегани эмас. Тилимиздаям "ь" белгиси аввалдан бўлмаганми, демак тилимизни бу белги билан бузишимизга ҳожат йўқ. Ўша нашрларнинг бу ишга биринчи бўлиб қўл уриши - тилшунослар онгини тозалаш бўлган. Тилимизга зўрма-зўраки киритилган қоидаларни чиқариб ташлаш, янги, ўзимизга хос ва мос қоидаларни амалга киритиш зарурлигини эслатиб қўйишдан иборат бўлган. Тилимиз қоидалари аввал ҳам мукаммал бўлмаган, ҳозир ҳам мукаммал эмас. Тилшуносларимизга инсоф ва ақл берсин ишқилиб. Бу кетишда ҳали кўп қийналамиз. |
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#799 | |
![]() |
Цитата:
|
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|