|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#71 |
MTRK
редактор, поэтесса
Сообщений: 75
+ 22
178/73
– 0
0/0
![]() |
Тавба
Жуда катта кетдим, манмансирадим, Ҳаётни бир пулга қиммат дедим гоҳ. Ношукур туйғулар оғусин қуйди, Жигаримга ҳаёт ғазаб-ла ногоҳ. Сарғайди бу олам кўзим ўнгида, Орзуларим куйди, гулларим куйди. Ҳали унга кўнгил бермаган эдим, Ажал ошиқ бўлиб руҳимни суйди. Алдадим, ёлвордим, зор қақшаб охир, руҳимни ажалдан олдим қайтариб. Аммо нега ҳануз кўзим ўнгида, Мен севган бу олам ётар сарғайиб. Жигарим ювиб бер, шифокор ҳаёт ҳақ кўзидан томган бир томчи ёшда. Сўнгги халоскорим бўлса ҳам энди, Ўлимни безовта қилмайман бошқа.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
![]() |
#72 |
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Assalomu alaykum, hurmatli Halima opa. She'rlaringizni o'qib maza qildim. Rahmat, ijodingiz bundan ham nurli bo'lsin.
Dunyoda siz eng ko'p qadrlaydigan kitob qaysi?
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
Ответить |
![]() |
#73 | |
MTRK
редактор, поэтесса
Сообщений: 75
+ 22
178/73
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Бундан ташқари Мавлоно Жалолиддин Румийнинг ғазалларини севиб ўқийман.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#74 |
MTRK
редактор, поэтесса
Сообщений: 75
+ 22
178/73
– 0
0/0
![]() |
Нигорага
Бир кўнгил ишқ келтирдим Ва жом тўла тарона. Дунё, бўлмасанг бунча- Бегонадан, бегона. Мен қуёшга қон бердим, Қуёш менга қонини. Кўтариб юриш оғир- Карахт дунё жонини. Топдим, сел бўлиб йиғлаб, Дарёлар жавҳарини. Шафаққа совға қилдим- Кўзимнинг гавҳарини... Бир кўнгил ишқ келтирдим ва жом тўла тарона. Ҳаёт кулди, бош чайқаб: Булар бари афсона... Ундан пинҳон ўргандим, Ажалимнинг тилини. Худо, энди айт менга Мажнуннинг манзилини. Бир кўнгил ишқ келтирдим Ва жом тўла тарона.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. Последний раз редактировалось Halima Ahmedova; 27.07.2011 в 16:33. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#75 |
MTRK
редактор, поэтесса
Сообщений: 75
+ 22
178/73
– 0
0/0
![]() |
Парвона
Парвона учади, парвона гўзалЎн саккиз минг олам афсуни унда. Ажал ва ҳаётни боғлаган ипнинг, Энг нафис, энг сирли тугуни унда. Парвона учади, парвона гўзалУмри олв билан ёнар баробар. Ишқ йўлида ҳали бу чархи дунда, У каби телба йўқ, у каби қайсар.Мен ҳам севганимда парвоначалик, Яшардим ишқ томон ёниб, талпиниб. Бунчлар музладим... Художон мени -Нега яратмадинг парвона қилиб?!.. Парвона учади, парвона гўзал
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#76 | |
Цитата:
Асли ижод ахли дардини, кисматини, утмишини ва келажагини ёзади. Узиникини ва халкникини. Мен шеърларингизни укиганимда уларнинг аслида сизнинг калбингизга тегишли фалсафани кургандек булдим. Балки бу хаётингиз мазмуни ва мохиятини суздаги ифодасидир. Лекин мен сатрларингиздан болаларга хос соддалик билан маъно кидирдим. Афсуски сатрлар мени улгайишга, аклимни танишимга мажбур килдилар. Балки мен эркалик килаётгандирман, лекин болаларча соддалик ила бирор бир шеърингизни укиб беришингизни илтимос килардим. Балки шунда калбимга эмас, уз хаётимга эмас, уз фалсафаларимга эмас, балки шеърингизни укиб булгунимча борликка кайтсам... Рахмат.
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#77 | |
MTRK
редактор, поэтесса
Сообщений: 75
+ 22
178/73
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Шеърга бўлган ишқингиз билан мени жуда хурсанд қилдингиз. Зотан, одамлар бугун шеърдан ўқишдан кўра бойлик тўплашни, шеър ўқишдан кўра ҳашаматли қаср қуришни афзал кўришади. Афсуски, улар билишмайди: баланд туйғулар, шеърий ҳиссиётлар олдида уларнинг ҳатти-ҳарактлари ва даъволари пучдир. Ҳозир сизга эҳтиром билан янги шеъримни ҳавола қиламан: Болалигим нурнинг ичида ўтган, Ўшанда нур эди ҳар гиёҳ, ҳар тош. Менга туюларди гўё онамнинг- Кўзларидан чиқиб келарди қуёш. Мен билан қўғирчоқ ўйнарди офтоб, Гоҳо варақларди рангли китобин, Деразани чертиб нур бармоғида- Талаффуз этарди онамдай номин. Ўртоқларим ёйиб бор ўйинчоғин, Мириқиь ўйнашар эди сояда. Мен эса нурларга мунчоқлар чизиб, Асло келмас эди офтобрўядан... ...Бугун нурсиз кулгу, нурсиз нигоҳлар, Ва қуёшсиз қолган кўзлардан бездим. Ва ногаҳон жоним устида юрган, Қуёш соғинчининг қадамин сездим. Ҳатто саратоннинг чилласида ҳам, Негадир ҳуш кўрмас кўнглим сояни, Бу совуқ дунёда, Бот-бот соғинаман офтобрўяни....ҳиссиз дунёда,
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#78 | ||
Цитата:
Цитата:
- Онажон, у нима кизариб турган? - У КУЁШ. Бизга нур сочиб туради. - Онажон, у кандай нурин сочади? - Художон унга ут ёкиб туради. - Художон ут куйса куйиб колмасми? - Куймайди. Жаннатдан сувлар окади. - Онажон, жаннат сув тиникми лойка? - Чумилиш булса бас, сенга ёкади. - Онажон, чумилсам уришмайсизми? - Йук асло, аклингни килолсанг сара. - Онажон, жаннатнинг узи каерда? - Шошилма. Оёгинг остига кара. (С) 2007.07.29
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|||
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#79 |
MTRK
редактор, поэтесса
Сообщений: 75
+ 22
178/73
– 0
0/0
![]() |
Арзимайди. Сизга ҳам раҳмат. Шеър ёза олган одамнинг туйғулари ҳар нарсадан юқори туради.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
![]() |
#80 | |||
MTRK
редактор, поэтесса
Сообщений: 75
+ 22
178/73
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|||
|
Ответить |
"+" от:
|
|