Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 30.07.2010 11:17   #71  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
У. ҲАМДАМ:
Ҳозирча зарарсиздек туюлиши мумкин. Чунки ахборот даврига энди-энди кириб келдик. Ўйлашимча, биз бугундан эртамиз учун замин ҳозирлашимиз лозим. Шундоқ кўз ўнгимизда фақат телевизор, компьютер, интернет... фарзандлари вояга етишиб келяпти. Мулоқотда бўлар экансиз, англайсизки, улар гўё ўзга оламлардан ташриф буюргандек. Сиз боғдан келсангиз, улар тоғдан келади. Гапларингиз қовушмайди. Бу нарса Тургенов ёзганидек, Гассет таъкидлаганидек, фақат оталар ва болалар ўртасидаги тафовут эмас, асло. Бу нарса гўё тамомила бир-биридан фарқ қилувчи икки дунёқараш, икки маданият ва икки олам ўртасидаги фарққа ўхшайди. Яъни сиз билан биз реал дунёнинг болалари бўлсак, улар виртуал оламнинг жужуқларидек. Шу маънода Хабародам билан ҳақиқий тўқнашув ҳали олдинда каби туюлади…
Ответить 
Старый 30.07.2010 11:18   #72  
Offline ID uParty Member
Аватар для Naim Karimov
Оффлайн
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41  402/111
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
У. ҲАМДАМ:
Ҳозирча зарарсиздек туюлиши мумкин. Чунки ахборот даврига энди-энди кириб келдик. Ўйлашимча, биз бугундан эртамиз учун замин ҳозирлашимиз лозим. Шундоқ кўз ўнгимизда фақат телевизор, компьютер, интернет... фарзандлари вояга етишиб келяпти. Мулоқотда бўлар экансиз, англайсизки, улар гўё ўзга оламлардан ташриф буюргандек. Сиз боғдан келсангиз, улар тоғдан келади. Гапларингиз қовушмайди. Бу нарса Тургенов ёзганидек, Гассет таъкидлаганидек, фақат оталар ва болалар ўртасидаги тафовут эмас, асло. Бу нарса гўё тамомила бир-биридан фарқ қилувчи икки дунёқараш, икки маданият ва икки олам ўртасидаги фарққа ўхшайди. Яъни сиз билан биз реал дунёнинг болалари бўлсак, улар виртуал оламнинг жужуқларидек. Шу маънода Хабародам билан ҳақиқий тўқнашув ҳали олдинда каби туюлади…
Мен бир неча кишиларни кўрганман. Уларнинг қизиқиш доиралари, хоббилари кимнинг ишдан олингани, кимнинг қаерга ва ким бўлиб ишга тайинланганини билиш ва шундай “билим”лари билан қўши-қўшнилар олдида, турли давраларда мақтаниш, ўзларини гўё шу масалалар ҳал бўлаётган “юқори”га яқинликларини кўрсатиш бўлган. Улар “билим”лари эскириб, янги “билим” ололмаган пайтларида дами чиққан пуфакдек пучайиб-шумшайиб юришган. Улар нафақат маҳалла-кўй, балки ўз оилаларида ҳам бирор мавқега эга бўлишмаган.
Хабародам ҳам шундай кишиларни эслатади. Бугунми ё эртами уларнинг ахборот гирдобидан чиқолмай, телбанамо кишиларга айланиб қолиши ёки сиҳат-саломатларини йўқотиб, кўздан айрилиши ҳеч гап эмас. Қолаверса, ҳали “разгон” олмаган ХХI аср яна қандай техник мўъжизаларни кашф этиб, Хабародамларни дарёнинг бу қирғоғидан бошқа қирғоғига отиб ташламайди, деб айта олмаймиз.
Уларнинг бадиий адабиётдан узоқлашиши, шеърият дурдоналари-ю “Ўтган кунлар”нинг уларга ортиқча юк бўлиб қолиши эса бор гап.
Бундан кейин ҳақиқий адабиёт шинавандалари сони камайиб боради. Ҳозир ҳам, кейин ҳам асосан катта ёшдаги кишиларгина китоб ўқийдилар.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
3 "+" от:
Старый 30.07.2010 11:20   #73  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
У. ҲАМДАМ:
Ўтмишда бирон юртни босиб олган мустамлакачилар негадир ўша халқнинг адабиётини биринчи бўлиб йўқ қилишга ёки хаспўшлашга ҳаракат қилар экан. Масалан, таниқли рус шарқшуноси Л. Климович шундай ёзади: (дарвоқе, буни мен сизнинг ғоят салмоқдор “ХХ аср адабиёти манзаралари” номли ажойиб китобингиздан ўқидим) “Чоризм ўз қўли остида эзилган халқларнинг маърифати, миллий адабиёти, бой оғзаки ижодининг сақланиб қолиши ва оммалашишидан манфаатдор эмас эди. Агар у бу халқларнинг маориф ва маданиятига эътибор берган бўлса, фақат ўз ғояларини тарғиб қилиш ва шу йўл билан ҳам мустамлакалаштириш, руслаштириш сиёсатини олиб бориш унинг асл мурод мақсади бўлган”.
Бу сиёсатнинг илдизлари жудаям теранларда ётгандек туюлади менга. Ҳаммамизга аёнки, бугун биз жиддий адабиётдан узоқлашиб бораяпмиз. Дўконлардаги китобларнинг асосий қисми олди-қочдию ур-сур муҳрланган китоблар билан билан лиқ тўлиб кетди. Буни бошқача ном билан атаб бўлмайди. Аслида, ташқаридан мафкуравий зуғум йўқ: чоризм йўқ, большевизм, социализм йўқ, лекин шунга қарамай, биз миллий маънавиятимизнинг асоси бўлмиш жиддий адабиётга етарли даражада эътибор қилмаяпмиз. Сизнингча, адабиётга эътиборсизлик хавфининг даражаси қандай? Илгари чоризм ва шўро ўз қўл остидаги миллатларни зўрлик ила ўз миллий маънавияти ва адабиётидан маҳрум қилишга чоғланган бўлса, энди ўзимиз ўз адабиётимизга беписандмиз. Моҳиятан буларнинг оқибатлари бир эмасми?.. Эҳтимол, мана шу каби хавф-хатарни олдиндан кўра билгани учун ҳам Ўзбекистон Президенти адабиёт тўғрисида алоҳида мурожаат билан чиққандир.
Ответить 
Старый 30.07.2010 11:21   #74  
Offline ID uParty Member
Аватар для Naim Karimov
Оффлайн
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41  402/111
– 0  0/0

Uzbekistan
Албатта. Президент И.А.Каримов ана шу хавфни олдиндан сезиб, “Адабиётга эътибор –маънавиятга, келажакка эътибор” деган асарини эълон қилди ва унда адабиётга эътиборсизликнинг кучайиб бораётганини айтиб, жамият эътиборини шу ўта жиддий масалага қаратди. Модомики, баҳс эътиборсизлик ҳақида борар экан, бунинг баъзи бир илдизларига ҳам назар ташлаш зарурдир. Сир эмас, адабиётга муҳаббат туйғуси оила билан мактабда тарбияланади. Агар бугун туғилаётган фарзандларнинг ота-оналари нафақат Ойбекнинг “Навоий”сини, балки Қодирийнинг “Ўтган кунлар”ини ўқимаган бўлса, фарзандида ҳам китобга муҳаббат туйғусини уйғотолмайди. Адабиёт дарсликлари масаласига келсак, муаллифлар кўпинча ўз таниш-билишларини аввал дастурга, сўнг китобга киритганлари туфайли ва яна шунга ўхшаш кўплаб сабаблар билан улар йил сайин ўзгартирилиб нашр этилмоқда. Камида тўрт-беш йил ҳалол хизмат қиладиган стабил дарсликлар ҳамон яратилмай келинмоқда. Агар шу ҳол давом этадиган бўлса, ўқувчиларда китобга муҳаббат туйғуси қандай пайдо бўлади?
Яна бир гап. Сиз “жиддий адабиёт” ифодасини қўлладингиз. Чиндан ҳам, ҳозир Чўлпонларнинг, Ойбекларнинг, Миртемирларнинг асарлари “жиддий адабиёт” бўлиб қолди. Адабиёт жиддий масалаларни кўтариши лозим. Адабиёт - халқнинг маънавий ҳаётига таъсир кўрсатувчи бирдан-бир куч. Лекин бирор асарда шундай масалалар жилва бериб ёки бирор сўз учраб қолса, шуни байроқ қилиб кўтарадиган кишилар йўқ эмас. Раҳматли Озод ака ҳаёт бўлганида, катта минбарлардан туриб, шундай кишиларнинг оғзига боплаб урган бўларди.
Масаланинг шундай томонлари адабиёт торози паллаларининг вазнсизланиб қолишига сабаб бўлмоқда. Сиз айтганингиздек, адабиётнинг заифлашиши, “енгил адабиёт” доирасида қолиши учун ташқаридан чоризмнинг бўлиши шарт эмас. Ўз ичимиздаги беписандлик қайси чоризмдан кам?..
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
3 "+" от:
Старый 30.07.2010 11:31   #75  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
У. ҲАМДАМ:
Ўз вақтида руснинг улуғ ёзувчиси Ф. Достоевский “Дунёни гўзаллик қутқаради” деб хитоб қилган эди. Шафқатсиз чоғимизга келиб аён бўлаётирки, дунёни муқаррар ҳалокатдан гўзалликнинг бир ўзи халос этолмас экан. Агар сизу биз гўзал деб тарғиб этаётган “матоҳ”имиз гўзаллигини англаб, нозик ҳис қилгувчи, пировардида қабул айлаб, ўз маънавий мулкига айлантириб, шу руҳ ила ҳаётга ёндашгувчи куч бўлмас экан, гўзалликнинг таъсири нолга тенг бўлаверади. Худди шундай, адабиётнинг қисмати ҳам асосан уни тушуна оладиган ўқувчиларга боғлиқ экан.
Устоз, ҳар қандай баландпарвоз гапларни бир четга суриб, дангалига кўчсак, адабиётнинг дунёни қутқариб қолишига умид қилса бўладими? Майли қутқармасин, ҳеч қурса, унинг равишига таъсири борми? Чархипалакнинг бугунги ҳолидан андак яхшироқ, мурувватлироқ бўлишига ҳисса қўша биладими? Ва умуман, дунёни қутқариб қолиш мумкинми ва ўзи керакми бу иш?.. Агар буларнинг бари мумкин бўлса, асрлар оша, йиллар оша эмас, кун сайин, соат сайин ўзгариб турган дунёда адабиётнинг ўрни қаерларда кўринади?.. Балки бу ўринда бутун иш яна жадидлар айтгани ва йўлида ширин жонларини тиккани ўша МАЪРИФАТнинг зиммасига тушмаяптимикан? Негаки, гўзалликка олиб боргувчи йўл ҳам маърифатнинг қароргоҳидан ўтадигандек. Фақат ва фақат маърифатли кишигина гўзалликни, адабиётни нозик ҳис қилиб тушунадигандек...
Ответить 
Старый 30.07.2010 11:32   #76  
Offline ID uParty Member
Аватар для Naim Karimov
Оффлайн
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41  402/111
– 0  0/0

Uzbekistan
Рус жамиятидаги хунрезликларни, қаллобликларни, тубанликларни кўравериб, рус халқининг келажаги билан куйинган Ф.Достоевский нажот йўлини тополмай, сархуш бир ҳолатда шундай деган бўлса ажаб эмас. Акс ҳолда у чоризмни, рус генералларини Ўрта Осиёни босиб олиб, Ҳинд денгизида этикларини ювишга илҳомлантирмаган бўларди.
Шўро мафкураси бизни адабиётни дунёни ўзгартирувчи куч, деб ўргатган, шу фикрни кўнглимизга қуйган.
Агар ёдингизда бўлса, гуржиларнинг “Солдат отаси” фильмида Ота рус танкчисининг узумзорни пайҳон этаётганини кўриб, ғазабга тўлиб, ёқасидан олади. Димоғи уруш ва қон ҳиди билан тўлган жангчи эса Отанинг бу хатти-ҳаракатидан қаттиқ ранжийди. Унинг учун уруш шароитида бир-икки ток кўчатининггина эмас, бутун-бутун узумзорларни мажақлаб ташлаш ҳеч гап эмас.
Бугунги одамзоднинг димоғи қон ва пул ҳиди билан тўлган. Унинг кўзлари гўзалликнинг камалак нурларини кўришга ожиз. У узумзорнинг баҳорда, қизлар янглиғ, майин кокилларини ёйиб, бир ишком бўлиб савлат тўкиб туришидан баҳра олмайди. У узумзордан қанча даромад келишини ўйлайди ва даромад пилигини кўтариш йўлларини ахтаради. Ҳали пишиш ҳолига келмаган узум бошларини олтингугурт билан қизартиради. Биз дориланган, яъни заҳарланган узумни “витаминга бой”, деб қиммат пайтида сотиб оламиз. Унинг бизларни заҳарлаётганини писанд ҳам қилмайди.
Дунё тугул, бу одамзодни ўзгартиришга ҳам адабиётнинг кучи етмайди.
Жамиятнинг ҳаётий жараёнга таъсир ўтказувчи бошқа институтлари ўз вазифаларини ҳалол бажарсагина, адабиёт, адабий тарбия самара бериши мумкин.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
3 "+" от:
Старый 30.07.2010 11:33   #77  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
У.ҲАМДАМ:
Замон эврилиб, одамларнинг дунёқарашида инқилобий ўзгаришлар юз берди. Атрофимиздаги кишиларга Беҳбудий, Фитрат, Қодирий, Чўлпон каби ватанпарвар зотларнинг миллат ва юрт қайғусида жон чекиб яшаб ўтганликлари, шу муқаддас йўлда ҳатто қурбон бўлганликлари бир қадар баландпарвоз, ҳавойи, тушуниксиз бўлиб қолмаяптими? Ўша улуғ боболаримиз амалга оширган қутлуғ ишларни ўз қурсоғи атрофидагина айланиб-ўргилиб ўтиб бораётган айрим замондошларимизнинг тутумларига солиштирганимизда хаёлингизга нималар келади?.. Худди шундай, “Адабиётнинг даври ўтди, китоб ўтмишда қолди” деган ёзғириқлар нимани англатади? Бу хитоб айниқса, сизнинг, қисман, бизнинг авлод вакиллари учун даҳшатли айбномадек янграмаяптими? Сарсор солсангиз, бутун ер юзида ёш авлодлар китобсиз, адабиётсиз яшаш қаноати билан ўсиб, шундай яшашга бел боғлагандек туюлади. Аслида, китобсиз ҳаёт йўлига чиқмоқчи бўлган мазкур авлодларга масъуллар айнан сиз ва биз эмасми? Чунки улар осмондан тушгани ҳам, ердан чиққани ҳам йўқ, улар сизу бизнинг фарзандларимиз, невараларимиз... Бас, шундай экан, хўш, қаерда хатога йўл қўйдик? Ахир ворисийлик деган гаплар бор эди! Авлодлар қаршисида аждодларнинг бурчлари бўларди!.. Ижтимоий, сиёсий, тарихий силсиланинг қайси бурилишида тойиб кетдикки, натижада бизнинг жисмимиздан пайдо бўлиб, ўз руҳимиз таълим-тарбиясини олган авлод ўзимизга бегона бўлиб бораётгандек? Бундан чиқадики, инсоният шунча аччиқ тажрибасига қарамай, адабиётни-ку қўя турайлик, ўз келажагини ҳам бошқара олмайдими?..
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 30.07.2010 11:34   #78  
Offline ID uParty Member
Аватар для Naim Karimov
Оффлайн
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41  402/111
– 0  0/0

Uzbekistan
Бизнинг институтда Машҳура Султонова (Оллоҳ раҳматига олган бўлсин) деган жуда маърифатли, китоб кўрса жонини берадиган олима бор эди. Унинг уйига тез-тез бориб турардик. Бир куни бораётганимизда, кўп қаватли уйлардан бирининг олдида бир тўп китоблар уйилиб ётган эди. Чамаси, бу китоблар эгаси ё ҳаётдан ўтган, ё бирор жойга кўчган-у, эгасиз қолгани учун кўчага, аниқроғи, ахлатхонага олиб бориб ташланган эди. Орадан анча вақт ўтгандан сўнг Машҳура опа вафот этди. Бир қанча вақтдан сўнг кимдир Машҳура опанинг китоблари эски китоблар дўконида сув пули сотилаётганини айтди. Ҳолбуки, Машҳура опанинг уйида унинг тарбиясини кўрган ва ўз қизидек бўлиб қолган жияни яшарди. У рус мактабида таълим олгани туфайли ўзбек адабиётининг сара асарлари унга ортиқча юк бўлиб қолган эди.
Афсуски, ҳозирги шароитда ҳатто “китобхўр” ота-оналар ҳам фарзандлари учун ўрнак бўлмай қолдилар. Ҳаёт дарёси фарзандларни ўз гирдобига тортиб, ҳатто ота-оналаридан, улар ўсган маърифат боғларидан ҳам узоқлаштириб бормоқда.
Бу муҳим масалада қаерда хато қилдик ва ўзи бунга ким айбдор? Шу қўпол хатони тузатиб бўладими?.. Афсуски, бундай саволларга жавоб бериш осон эмас. Хатони қилиш осон-у, тузатиш қийин. Айниқса, ҳаёт карвони ўз йўловчиларини узоқ-узоқларга олиб кетганидан кейин.
Менинг ёшлигим ўтган маҳаллага яқин тўртта кутубхона бўлган. Бу кутубхоналарнинг биридан иккинчисига ўтиб, қайси бири бойроқ бўлса, ўша кутубхонага лангар ташлардик. Энг бойроғи эса “Турон” эди. Жадидлар бу кутубхонани Эски шаҳарнинг шундоққина биқинида, энг гавжум жойда бино этган эдилар. Сотувчи ҳам, олувчи ҳам “Турон”ни четлаб ўтмасди. Миркарим Осимга ўхшаш уй шароити етарли бўлмаган адиблар шу ерни “хилхона”, асарларини шу ерда ёзардилар. Бу, биздек чурвақаларга катта сабоқ эди. Биз шу мактабдан китобга муҳаббат илмини ўрганганмиз.
Ҳозирги эринчоқ ёшлар томдаги ликоп орқали келаётган видео-ахборотдан на руҳга, на ақлга озиқ берадиган кўрсатувларни ёки компьютерга жойланган ўйинларни кўришга азиз умрларининг азиз соатларини бағишлайдилар-у бадиий асарни ўқишга тоқатлари етмайди. Аввалги авлодлар юрагида жўш урган ворисийлик қони ўз кучини йўқотган кўринади. Энг даҳшатлиси шундаки, шундай яшаш режимига кўниккан кишилар фикрсизланиб, бошқалар иродасининг оддий ижрочисига, роботларга айланиб қоладилар. Балки шундай жараён оқибатларини олдиндан сезганлари учунми, айрим олимлар ер юзини келажакда роботлар бошқаради, деган илмий гипотезани олға сурмоқдалар.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
3 "+" от:
Старый 30.07.2010 11:35   #79  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
У. ҲАМДАМ:
Кунимизга қайтсак. Адабиётга энди-энди қадам қўйиб келаётган бошловчи ижодкорлар мавзу ва кайфият манзилини қай тарзда белгиламоғи лозим? Яъни унинг навқадди давр шамолидан эгилиб кетмаслиги, айни дамда шу шамол суронларигагина ҳамоҳанг асарлар битиб қолмаслиги учун нималарга эътибор қилмоғи даркор? “ХХ аср адабиёти манзаралари” деган китобингизда улкан шоир Ғафур Ғулом билан боғлиқ бир аччиқ ҳақиқатдан сўз очасизки, у ҳамма замонларнинг ижодкорлари учун давомли сабоқдек жаранглайди: “Ғафур Ғуломнинг гражданлик руҳи балқиб турган шеърларида бошқа бир қусур бор. Бу совет даври “қадриятлар”и тасвирига катта ўрин ажратилганлигидир. Худди шундай қусур туфайли шоирнинг ҳатто айрим илиги тўқ шеърлари ҳам, сир эмас, дами чиқиб кетган ҳаво шарларидек бўшашиб қолган” (257 бет). Айни дамда масаланинг иккинчи томони ҳам мавжуд: менинг назаримда ҳақиқий ижодкор ўз даври пульсига ташҳис бармоғини қўйиб турган табибдир. У ҳамма нарсадан олдин ўз даври кайфиятининг самимий таржимони бўлмоғи шарт! Хўш, сизнингча, ўрта, мўътадил йўл қайда экан?..
Ответить 
Старый 30.07.2010 11:36   #80  
Offline ID uParty Member
Аватар для Naim Karimov
Оффлайн
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41  402/111
– 0  0/0

Uzbekistan
Абдулла Қаҳҳор бир гапни айтган эди: мен умримда икки буюк истеъдод эгасини кўрдим. Булардан бири Чўлпон, иккинчиси Ғафур Ғулом эди. Улардан бирини замон жувонмарг қилди, иккинчиси ўзи, деб.
Истеъдоднинг харидори кўп бўлади. Қанчадан-қанча истеъдодли кишилар мухлислар туфайли ичимликка майл қўйиб, жувонмарг бўлганлар. Қанчадан-қанча истеъдод эгаларини замон темир кишанлари орасига олиб мажақлаб ташлаган. Энди қалам тебратаётган истеъдодли ёшлар ўз салафлари тақдири қандай кечганидан сабоқ олишлари лозим. Ҳаёт мавзу билан тўла. Агар ёш ижодкор шуҳрат қозониш, мукофот олиш, фаровон ҳаёт кечириш илинжи билан қўлига қалам олса ва ўз мақсади йўлида изчил ҳаракат қилса, орзусига, албатта, эришади. Лекин унинг ўсиб-унишига, яхши асарлар ёзишига, миллий адабиётимизнинг юксалишига муҳим ҳисса қўшишига умид қилган кишилар доғда қоладилар. Адабиёт шуҳрат қозониш, кўкракларини турли-туман нишонларга тўлдириб олиш ёки кекириб яшаш учун бино бўлган майдон эмас. Ҳар бир яхши асар юракнинг қони билан дунёга келади. Йўлчининг вафот этганини ёзаётган патида Ойбек беҳуш бўлиб қолган. Абдулла Қодирий Кумушнинг қабртоши учун марсия сўзларини ёзаётганда кўзларидан оққан ёшини тўхтата олмаган. Бальзак Горио отанинг ўлимини ишонарли тасвирлайман, деб қарийб клиник ўлимни бошидан кечирган. Ёзувчи асарни юрак қони ва дил сўзи билан ёзган тақдирдагина асар умри билан туғилган бўлади. Ҳозир ёзилиб ташланаётган детектив асарларни тўрт-беш йилдан кейин ҳеч ким ўқимайди. Аммо китобхон зоти озайиб кетган бўлса ҳам “Ўтган кунлар”га ўхшаш асарларни ахтариб ўқийди.
Ўз даврининг юрак уришларини ҳис этиб туриш – ёзувчининг бурчи. У илҳомни энг аввало ўзи гувоҳ бўлиб турган воқеалардан, учрашувлардан олади. Халқ ёзувчидан мамлакат ҳаётида рўй бераётган улуғвор ишларга ҳам, жамият равнақига ғов бўлаётган ҳодисаларга ҳам муносабат билдиришни кутади. Лекин у бу вазифасини суистеъмол қилиб, Қаландар-шоир ёки Офаринбоз қаламкаш даражасига тушиб қолмаслиги керак. Ёзувчи бугун севиб ўқиладиган, эртаги қадр-қиммати янада ошадиган асарлар ёзишга интилса, айни муддао бўлади. Адабиёт хазинасида шундай асарларгина қолади.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
3 "+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх