|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#72 |
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Хазил тарикасида айтадиган булсам, бунга сабр ва чидам билан карайман. Гап шундаки, кино санъати билан бадиий адабиёт уртасида кескин фарклар бор. Талаблар хам фаркланади. Шунга кура, ёзувчилар киночи биродарларининг инжикликларига чидашга мажбурлар. чидаш кийин булгани учун хам куп ёзувчилар узларини киночилардан нари олиб юрадилар. айримлар китобнинг узгаришлар билан олинишидан норози булишади. "Шайтанат" фильми учун мен санъаткорларимизга рахмат айтаман. Лекин бир изохим хам бор: фильмдаги Асадбек билан кинодаги Асадбек орасида фарк мавжуд. Китобда Асадбекнинг ёмонликлари,бу ёмонликларни тугдирган омиллар баёни батафсил берилган. Кинода эса асосан унинг яхши томонлари бурттириб курсатилган. Шу сабабли "Асадбек ижобий кахрамонми ёки салбийми?" деган саволлар юзага чикди. Китобни синчиклаб укиган кишида бундай савол уйгонмаса керак, деб уйлайман. Фильмда асадбекнинг Абдусамад курсатилади.Фильмнинг йигирманчи кисмида Абдусамад вафот этади. Асарда эса Абдулхамид вафот этиб, бешинчи китобда Абдусамад хаётига оид лавхалар мавжуд.
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#74 | |
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Авваллари ижобий кахрамон фаришта каби тасвирланарди. Холбуки, хаётда бутунлай яхши одам хам, бутунлай ёмон одам хам йук. Яхшининг оз булса-да, ёмон хулклари, ёмоннинг оз булса-да, яхши ишлари булиши табиий. Асадбек ва унинг атрофидагилар, юкорида айтганимдай, жиноятчи, зулмкор булиб тугилмаган эдилар. уларни утмиш жамиятнинг адолатсизлиги шу холга солди. Асардаги асосий гоялардан бири хам шу. Асадбек гурухини "аламзадалар тудаси" десак булади. |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#76 |
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Бу савол деярли хар бир учрашувда, хар мактубда такрорланади.Учрашувларда бу саволни эшитишим билан хазил охангида "шайтонлар тутки булган", деб жавоб берардим. гарчи жавоб хазилга йуйилса-да, унинг замирида хакикат хам бор. Умуман, мен нима учун детектив, яъни жиноятлар жараёни баён этилган асар ёзишга харакат киламан?! "Алвидо, болалик!", "Сунгги ук", "Мурдалар гапирмайдилар", "Чархпалак", "Ов" ва нихоят "Талваса"
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#77 | |
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
![]() |
Цитата:
Айнан Сиз келтириб ўтган мисолда, дўстининг шу гапидан кейин Асадбекнинг жунбушга келган туйғулари жуда ажойиб баён қилинган... Экранлаштирилган талқинда айнан шу эпизод қандай тасвирланишини жуда кутгандим... Минг афсуски, деярли ёритилмай қолган (оддийгина дўқ уриб қўйилган холос). Тўғрисини айтсам, асардаги айнан шу жойни кульминацион нуқталардан бири деб биламан. Ўзи бўладими, кимсан Асадбек умрида биринчи марта шундай гапни эшитса... Последний раз редактировалось Maestro; 29.08.2008 в 13:56. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#79 |
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Бор.
Утган асрнинг саксонинчи йиллари бошларида менинг тогам, машхур ёзувчи Мирзакалон Исмоилий, кайсар усмирнинг жиноятчига айланиб колиши мумкунлиги хакида асар ёзмокчи эканликларини айтдилар. У дамларда тогамнинг сихатлари унчалик яхши эмасди. Шунга карамасдан, ёшларга бир ибратли гап айтгилари бор эди. Ички ишлар вазирлигининг одамлари билан маслахатлашиб, ёзувчини усмир жиноятчилар сакланадиган "Ахлок тузатиш мехнат колонияси" деб аталмиш камокхонага юбордик. Тогам кун буйи уша ердаги болалар билан танишиб кайтдилар. Мен тогамни кутиб олиб: "Болаларни курдингизми?" дейишим билан кузларида ёш куринди. Йигидан узларини тутолмай "Уша болалар камокда утирадиган болаларми? Укийдиган, уйнаб-куладиган вактларида-я?"-дедилар. Турт йил урушда вахшийлигу дахшатларни куриб йигламаган, тухмат билан камалиб ётганида хам кузларида ёш курсатмаган одам усмир жиноятчиларни курганларида чидай олмадилар. огир хасталикларига карамасдан "Узингдан кур" деб номланган ахлокий кисса ёздилар.Бу ёзувчининг сунгги асари- васияти булиб колди. Балки, детектив жанрига кул уришимга шу вокеа сабабчи булгандир, билмадим. Нима булганда хам инсон жиноятчи булиб тугилмаслигини, унинг бу йулга киришига атрофидаги одамлар, жамият таъсир этишини курсатишни максад килиб куйганман. Последний раз редактировалось Tohir Malik; 29.08.2008 в 14:19. |
|
Ответить |
|