Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 25.01.2013 16:27   #71  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
"Улуғ ва садоқатли муҳаббат". Хотиралар, Марям Ёқубова, Искандар Ёқубов

Цитата:
Улуғ мукофот

Мустақиллик – ўзбек халқиннг азалий орзуси, эрк ва ҳуррият йўлида жабру жафо чеккан улуғ аждодларимизнинг армони эди. Одил ака мамлакатимизнинг мустақилликка эришганини кўриб, нафақат шу эрксевар аждодларимиз, балки ўзларининг ҳам орзу-армонлари ушалганидан ғоят хурсанд бўлдилар. Мустақиллик офтобининг улар ҳаёт пайтида порлаб юборганига минг бора шукроналар айтдилар. Не-не юртдошларимиз бундай улуғ неъматнинг таъмини тотмай ўтиб кетганларидан афсус ва надоматлар чекдилар. Юртимизда амалга оширилаётган маънавият ва маърифат, адабиёт ва санъат йўналишидаги улкан ишларни, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ва давлат сиёсати даражасига кўтарилган юмушларни, қўйинг-чи, барча соҳалардаги ютуқларни кўриб, беҳад қувондилар. «Мен каби ўсмирлик даври уруш йилларига тўғри келган инсон учун бундай
тарихий ўзгаришларни кўриш – улкан бахт. Фарзандларимизни, айниқса, набираларимиз, умуман, ўзбек халқини Худо ярлақаган экан. Бундай юрт қаерда ҳам бор, дейсиз, онаси», – деган гапларни тез-тез айтардилар.
Мустақиллик байрамларининг бири арафасида
бир шогирдлари қўнғироқ қилиб, Одил аканинг
меҳнатларини эътироф этилгани ва «Эл-юрт ҳурма-ти» орденига сазовор бўлганларини айтиб табрик¬лади. Бу хабарни сокинлик билан қабул қилган Одил ака бир муддат хаёлга толдилар. Инсон одатда эъти-рофга, ҳурматга сазовор бўлиб, қутлов сўзларини эшитса, негадир хаёлига яхши кунлар эмас, кўп ҳолларда қийинчиликлар, камситилган вақтлари келади. Ўша онларда у кишининг ҳам кўз ўнгида минг бир қийинчилик билан ўтган ўсмирлик даврлари, Гоби чўлларидаги сарсон-саргардонликлари, «Пахта иши» ёки «Ўзбеклар иши» бўйича ноҳақ айбланган юртдошларимизнинг фожиали тақдири, мустақиллик арафасида Москвада ўтган серташвиш қурултой, Ўш, Ўзган, Фарғонада бўлиб ўтган қирғинбаротлар-у бошқа ташвишли кунлар гавдаланган бўлса ажаб эмас. Мен Одил аканинг бир нуқтага қараб тик туриб қолганларини кўриб, сиҳат-саломатликларидан хавотир ола бошладим.
– Табриклайман, отаси! – дедим Одил акани хаёлот денгизидан чиқариб олиш мақсадида. – Тузук¬мисиз?
– Яхшиман, хоним. Жуда ҳам яхшиман. Била¬сиз-ку, бу бошим қанчадан-қанча қийинчиликлар, ташвишларни кўрган. Бу сочлар бекорга оқариб, тик қаддимиз бежиз дол бўлмаган. Худо берган неъматнинг энг бетакрори сен билан фарзандларим бўлса, энг улуғ мукофот ҳукумат томонидан мана шу эътироф этилишимдир. Хаёл суриб қолганимдан ваҳимага тушма. Бу, Юртбошимизнинг, ўзбек халқининг меҳнатимга, ижодий фаолиятимга берган баҳосидан туғилган ҳаяжондир. Мустақил Ватаннинг юксак мукофо¬тига сазовор бўлиш бахти нима эканлигини шу ёшимда, эндигина чуқур ҳис қилаяпман. Бу мукофот аслида сизга берилиши керак эди, – дедилар-да, мен сари бир одим ташлаб юзимдан ўпиб қўйдилар.
Ответить 
Старый 25.01.2013 16:31   #72  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
"Улуғ ва садоқатли муҳаббат". Хотиралар, Марям Ёқубова, Искандар Ёқубов

Цитата:
Барака топкур Илмира

Мустақиллигимизнинг 20 йиллиги арафаси. Июль ойининг ўрталарида қўққисдан телефон жи-ринглаб қолди. Гўшакни кўтарсам, бир ёш йигит
одоб билан салом бериб, Искандарни сўради. Чақи-риб бердим. Кўнглим бир нарсани сезгандек ўша ерда тик туриб қолдим. Искандар ҳалиги йигит билан гаплашиб бўлиб, гўшакни жойига қўйгач, суҳбат мазмунини айтиб берди:
– Телевидениедан қўнғироқ қилишди. Эшқобил экан. Одил ака ҳақида кўрсатув қилмоқчимиз, деди. Мустақиликка бағишланаркан. Машҳур халқ артис¬ти уйимизга келиб, отамнинг монологларини ўқиб берар¬кан. «Тасвирлар уйингизда, отангизнинг ижодхонасида олиниши керак», деяпти.
Ўғлим гапираяпти-ю, менинг хаёлим қаерлар¬дадир учиб юрипти. Ҳа, Мустақиллик... Не-не адиб¬ларимиз бу кунларни кўрмай, мустабид тузумнинг қурбонлари бўлиб кетишди. Оллоҳ уларни ўз раҳматига олган бўлсин! Буни қарангки, Одил акага мустақиллигимизнинг ўн саккиз йилини кўриш насиб қилди. Истиқлол самараларини баралла куйладилар. Юртбошимиз билан бир неча бор сафарларда бўлиш шарафига муяссар бўлдилар. Мустақил Ватанимизнинг олий мукофотлари билан тақдирландилар... Искан¬дар:
– Ҳа, тинчликми, аҳволингиз яхшими, ойижон? – деб елкамдан қучоқламаганда, билмадим, хаёл мени қанча вақт ўзининг дашту саҳроларида сайру саёҳат қилдирган бўларди.
– Тинчлик! Тинчлик, болам. Ҳа... Яхши... Раҳмат!.. Чарчамаган бўлсанг, телевизорчиларга ёрдам бериб турарсан, – дедим.
Очиғини айтсам, шунга ўхшаш қўнғироқларнинг Одил ака вафотидан кейин учинчи ёки тўртинчи марта бўлиши эди. Эшқобилгача дона-дона гапирадиган, лекин мулойимгина журналист қиз келган. Ундан аввалроқ ана шундай товушда яна бир қиз... Мени гапи¬ришга бермайди. Ҳаммаларида талаб битта: ижодхона. Тасвир фақат ўша ерда олиниши керак. Савол ҳам бир хил:
– Стол-стуллари, курсилари қандай бўлса, шунда¬й турибдими? Қоғоз-қаламлари, қўзёмалари, девордаги суратлар ўз жойидами? Кийимлари, дўппилари-ч¬и?
Хуллас, ёзувчининг нафаси уриб туриши керак! Бу нарсалар кўрсатувнинг таъсирли чиқишини таъминлайди...
– Энди мениям тингланг, Эшқобил ўғлим ва мен исмларини сўраб олмаган ширинтой қизларим. Сизларнинг ниятларингизни ниҳоятда қадрлайман. Раҳ-мат сизларга! Сезиб турибман, «ёзувчи» деганда, унинг ижодхонаси, аввало бирор-бир ёнғоқ дарахтидан ишланган, қирралари ялтироқ, ўртаси яшил мато билан қопланган стол, шунга мос уч-тўртта курси кўз олдингизга келади. Стол устида бир томонда лагани теска¬ри ўгирилган шишали симчироқ, яна бир томонда қаламдон, кулдон-у сиёҳдон, қуш пати¬дан ясалган қалам. Деворда мўйқаламда ишланган қайси бир классикнинг суратидан тортиб дуторгача осиғлиқ. Стол устида қораланган қоғозлар-у, шинамгина ойнабанд қопламада суюкли рафиқасининг оқ-қора сурат¬и, бошқаларида невара-эвараларнинг рангли сурат¬лари...
Тўғрисини айтсам, Одил аканинг махсус ижодхоналари бўлмаган. Телевидениедан суратга олишга келишармиш, дейишса, шошиб қолардик. Уйимизда бир неча бор кўрсатув тайёрлаган тележурналист Илмира Раҳматуллаева бу оддийликни кўриб, ҳайратга тушган. Кўрсатувни барибир тайёрлаш керак эмасми, ўта фаросатли Илмирахоннинг ўзлари чаққонлик билан енг шимариб, бирор-бир хонада ёки ҳовлининг ўзида бир лаҳзалик бўлса ҳам ижодхона руҳи уфуриб турадиган саҳна уюштириб, операторларни ишга тушириб юборарди. Барака топсин ўша қиз...
Ответить 
Старый 25.01.2013 16:32   #73  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
"Улуғ ва садоқатли муҳаббат". Хотиралар, Марям Ёқубова, Искандар Ёқубов

Цитата:
Қарноқ таассуротлари

Олис Туркистоннинг Қарноқ қишлоғи. Қиш¬лоқнинг кунботар томонидаги Сой Бойсун, Зомин, Бахмал тоғлари-ю, яйловларини эслатади. Сой маҳалласининг марказида эски уйимиз бўларди. Катта боғнинг ўртасидаги шинамгина бу уй 1940-йилларнинг охирида қурилган. Уй лой пахсадан қурилган бўлиб, уни иккаласининг ҳам исми Маря¬м бўлган аммаларимиз кўтаришган. Одил аканинг тўққиз-ўн яшар суюкли жиянлари Марат ака лойнинг сув-сомонини ташиб турган. Ойимиз бу ишларга бош-қош бўлиб, сўнгра уйнинг чироғини ёқиб ўтирганлар. Эшикдан кирганда даҳлиз, унинг чап томони¬да бир хона, ўнгда эса ошхона бўлган. Бу даҳлиз бўйига бор-йўғи тўрт метр бўлиб, қарама-қарши иккита эшиги бор. Уларни очиб қўйган одам бемалол катта боғнинг олди ва орқа томонларини кўриб ўтирарди. Уйнинг атрофига дид билан райҳону картишкагуллар экилган. Улардан майин хид уфуриб турарди. Шомдан аввал ҳовлига сув сепиб супуриларди. Ҳовлига иккита кийгиз тўшалади. Кийгизнинг афзаллиги шундаки, унга ҳашорат яқинлашмайди. Шу ерда чой ичилиб, овқат ейилади. Шомда қирдан пода қайтади. Болалар боғимизнинг сойга туташган этагига югуриб қолишади. Атрофда чанг ва тезак ҳиди бурқсиб кетади. Сон-саноқсиз сигир-бузоқларнинг мўърашлари-ю, қўраларга ҳайдалган қўй-эчкиларнинг маърашларини завқ билан томоша қилишади. Шу вақтда қаердадир тандирдан эндигина узилган ноннинг хушбўй ҳиди димоққа урилади.
Қандай ажойиб манзара-я! Тўғрими? Болажонлар шатак отмай кўришсин-чи? Момоларимиз гардиши пиёланикидан ҳам кичикроқ кулча нонларни «катта» нонларга қўшиб тандирга ёпиб қўйишган. Ундан узиш вақтини билган болалар чопқиллаб тандир бошига келишади. Энг кичик кулча – биринчи бўлиб етиб келганга! Болалар кулчаларнинг энг кичигини олиш учун роса талашишади. Қўлни куйдирадиган бу кулчаларни ариқларда оқизиб ейишади. Бундан ортиқ лаззат борми бу дунёда? Болаларнинг кулча талашганларини кузатиб туриб завқланиб кетасан киши. Шундай бўлса ҳам ҳашаки пўписа қиламан:
– Ҳой! Талашманглар. Йиқиласизлар, эҳтиёт бўлинглар!
Тунлари кийгиз устига етти-саккизта болага қаторлаштириб кўрпа ёямиз. Каттароқлари бир оз пичир-пичир қилишади, кичиклари бир пасда «пиш-пиш» қилиб хаёл оғушида ухлаб қолишади.
Юқори боғимизнинг ўқариқдан келадиган сув ўзанининг ярми пастаккина уйимиз пешида тўсилган бўлиб, унинг учта гардишини айланади-да, пастки боғимизнинг катта ариғига қўшилиб кетади. Болалар ухлаб қолгач, секингина сувнинг бўйига чиқамиз. Шаҳардаги югур-югурдан анча толиққанмасмизми, бу сокинликдан дилимиз ором олади. Агар мен гап бошламасам, Одил ака сувга термулганларича соатлаб хаёл суриб ўтиришлари мумкин. Секингина биқинларини туртиб, гап бошлайман:
– Нималарни ўйлаб қолдингиз?
– Болалик – энг беғубор, бетакрор дамлар-да. Яқиндагина бу ариқ кўзимизга жуда катта бўлиб кўринарди, унда чўмилиб мазза қилардик. Қара, аслида кичкинагина экан. Кун бўйи болаларни кузатдим, бирам яйрашди-ей... Кўриб, ўзимнинг беғубор дамларимни қўмсаб кетдим.
Одил ака қўлларига дарахтнинг кичкинагина нов¬дасини синдириб олиб, уни қўлларида тутганча болалик хотираларини сўзлаб берганлар. Қарноқ мактабидаги биринчи адабиёт ўқитувчилари Маматамин Маҳмудов , Сулаймон Амиров ҳақида завқланиб га-
пирдилар. Қишлоқдаги дўстлари Олимжон ака, Хай-рулла ака, Абдухалил ака, Абдуҳошим ака, Одил ака Азизов, жиянлари Абдуманоп ака, Аҳмаджон, Абдужалил, Абдураҳим, Темур, Каримжонларни жуда қадрлар эдилар. Бу хотираларнинг кўпи «Эр бошига иш тушса» романи орқали ўқувчиларга таниш.
Ойимнинг уйларига қўшнилар, қариндош-уруғлар бетиним кириб-чиқиб туришар, дастурхон атрофига йиғилиб олиб, суҳбат қуришарди. Тошкентдан меҳмон келгани овоза бўлгач, эшикдан кирганлар сони янада ортарди. Дастурхон эртадан кечгача очиқ, патнисда доим қуртоб, туршак, майиз. Ошхоналаридаги эски абдрада (сандиқ)ларида тузланган гўштлар. Меҳмон келди дегунча дарров уни олиб, овқат пиширишарди. Биз борган кунимиз Ҳилват тоғамиз келади. У киши шоп мўйлов, урушда олган жароҳат туфайли оқсоқланиб юрардилар. Жуда ювош одам. Кителларидаги биттаю-битта орденлари ҳеч ечилмаган. Тоғам одатда қишлоқнинг кунчиқар томонидаги қирлиқдан эшакда тушиб келарди. Болаларни қучоғига олиб, ўпиб, сўнг биттадан қурт бериб, эшагининг айилини бўшатарди-да, нўхтасидан тортиб толга бойлаб қўярди. Уларга қарата:
– Минманглар! Йиқилиб, майиб бўласизлар. Эшитдиларингми? – деганча уйга кирардилар.
Эшак боғланган тол билан уйимиз ораси фақат баланд овоз билан қичқирганда эшитиладиган ерда. Болалар томошасини энди кўринг! Бир этак болалар бизнинг «қўй-қўйимизга» қулоқ осишмайди.
Тоға қишлоқ шевасида койинади:
– Башларинг қурсин силаринг. Этдимғу, мин¬мангла¬р, деб.
Иккинчи томондан, бувим ҳам ўз шевасида норози бўлади:
– Ҳа-ай асасўқлар . Қуласанглар Адилға ни дейм¬а!
Хуллас, болалар ҳар томонга тум-тарақай қо¬чишгач, биз, катталар, дастурхон атрофидан жой олам¬из.
«Маъқул» деган сўзни кўп ишлатадиган Ҳилват тоғам билан қайнонам ўртасидаги суҳбат мавзуси ўта жиддий ва сирли туюларди. Ҳар сафар суҳбат мавзуси Эгамберди ота нинг тақдири ва Одил акани «эҳтиёт»лаш лозимлиги ҳақида бўларди. Нима бўлгандаям, мавзу шунга яқин бўлиб, бу суҳбатдаям, бошқасидаям роса «сан-ман»дан кейин қайнонамнинг гаплари «маъқулланиб», ютиб чиқардилар. Барча суҳбатлардаям қайнонамнинг гапларини ҳамма маъқулларди. Барча итоат қиларди у кишига.
Тақдиримиз мана шу қишлоқ, мана шу Сой билан боғланган. Одил аканинг илк асарларидан бошлаб сўнггисигача қайси бирини варақламанг, уларда ана шу табиат манзаралари – қир-адирлар, яйловлар, баъзан сокин, баъзан ҳайқириб оқадиган сувлар, тоғ-тошлар, болаликдан бир умр кўзларига муҳрланиб қолган Сой манзаралари маҳорат билан тасвирланган¬.
Эҳтимол, Одил ака Қарноқ қишлоғининг шу алдамчи ариқчалари олдида кечирган чуқур ўй-хаёллари келажакда уларнинг улкан адиб бўлиш¬ларида бир туртки бўлгандир!..
Ответить 
Старый 25.01.2013 16:33   #74  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
"Улуғ ва садоқатли муҳаббат". Хотиралар, Марям Ёқубова, Искандар Ёқубов

Цитата:
Қаттиққўл ва меҳрибон

Одил ака Абдулла Қаҳҳорнинг рус тилида нашр қилинган «Танланган асарлари»га ёзган сўзбошиларини «Строгая доброта» деб номлаган эдилар. Жуда ўринли топилган бу сарлавҳани ўзбекчага ўгиришга роса қийналдим. Аввал «Қаттиққўл меҳ¬рибонлик», кейин «Талабчан яхшилик»... деган ифодалар билан ўгирмоқчи бўлдим. «Строгая доброта» маъносини англата оладиган турли сўзларни топдим. Лекин бирортаси Одил ака айтмоқчи бўлган маънони аниқ ифодалай олмаётгандек бўлди. Агар Абдулла Қаҳҳорнинг ёзувчи сифатидаги моҳиятини ифодалаган шу икки сўзни ўзбек тилига «Талабчан меҳрибонлик» деб ўгирсак, шундай талабчанлик ва меҳрибонлик Одил аканинг ўзларигаям, Холдор укаларигаям, волидалари бўлмиш Гулшан ойимизгаям ғоятда хос фазилатлар эди.
Одил ака оналари ҳақида кўп ва хўп ёзганлар. Мен ҳам келин сифатида ойижонимни жуда ҳурмат қилардим. Университетнинг биринчи курсини тугатибоқ турмуш қурган эмасмизми, онажоним ёш оиламизни йўлга қўйиш учун беқиёс даражада катта меҳнат қилганлар. Тўнғич ўғлимиз Муроджон бувисининг қучоғида катта бўлган. То мактабга чиққунча бувиси билан Қарноққа кетишар, қишда қайтиб келишарди. Бошқа фарзандларим ҳам ёзги таътил бошланиши биланоқ Қарноққа – суюкли бувижонисининг қучоғига отилишарди.
Меҳрибон ва қаттиққўл ойимизнинг турмушлари Қарноқ қишлоғида ўтган бўлиб, бир этак невара-чеваралар уларнинг тарбияларини олишган. Қишлоқда тонгдан шомгача меҳнат: болалар ўт ўради, ўтин ёради, сув ташийди, мол боқади. Вазифа тенг бўлинган. Ер ҳайдаб, картошка, карам, пиёз экишади. Ҳосилни йиғиштириб, қишлоқнинг Сой маҳалласидан юк йиғиб юрадиган машинага ортишади-да, Қарноқдан ўн уч чақирим наридаги Кентов шаҳрининг Деҳқон бозорида сотиб келишади. Даромад бувижонларига топширилади. Ўзига хос оилавий бизнес.
Албатта, невара-чевараларнинг озиқ-овқати, кир-¬
чири, тўс-тўполони чарчатар, лекин бувижонлари: «Олтмиш ёшдан кейин кўрган мағизларим», деб уларни суйгани-суйган эди. Баъзи қайноналарга ўхшаб: «Сенлар менга ташвишларингни юбориб, ўзларинг Тошкентда мазза қилиб келин-куёв бўлиб юрибсанлар», деб нолимасдилар.
Қишлоқдаги бир қариндошнинг ўғли урушдан рус аёлига уйланиб, боласи билан келган экан. Онаси рус келинни жуда ёмон қарши олган. Не ниятларда тўй қилишни орзулаган она «келгинди» келиндан нолигани-нолиган, келинни уришгани-уришган, ҳатто қўл кўтарар экан. Бу ҳолатни кўрган онажоним: «Агар ўғлим урушдан соғ-саломат келса, рус аёлга уйланса ҳам майли, боласи ҳовлимизда пилдираб юрса, жон дердим. Яратганга мингдан минг шукр қилардим», дер эканлар.
Онажоним уруш йилларида қўни-қўшни аёллар ёрдамида тиклаган ва бизнинг тўйимиз ўтган бошпана 1970-йилларга келиб чўкиб-нураб, яшаш учун хавфли бўлиб қолган эди. Одил ака: «Энди бу уйин¬гизда яшаб бўлмайди, биратўла ҳамма кўч-кўронингизни олиб шаҳарга кетамиз», дея минг илтижо қилишларига қарамай, ойижон бутунлай шаҳарга келишни истамадилар. «Майли, шаҳарга ҳам бораман, лекин қишлоқдан узилиб кетгим йўқ. Менинг ўлик-тиригим шу қишлоқдошларим, тобуткашларим билан бирга», деб туриб олдилар. Уларнинг қистовлари ва саъй-ҳаракатлари билан эски уйнинг ўрнида олди айвонли, даҳлиз ва икки хонадан иборат шинам уй қурилди. Бу уй битганида ойижон жуда қувонган, ҳовлига тўшалган шолча устида ўтириб, Одил ака ва бошқа фарзандларини узоқ дуо қилгандилар. 1980 йилда онамизни ўша янги уйдан чин манзилларига кузатиб қўйдик. Ойижонимизнинг маъракаларига Тошкентдан жуда кўп ёзувчи дўст-ёрлар боришди.
Онамиз билан йигирма олти йил аҳил-иноқ яшадик. Муроджоннинг бош фарзанди ва чевараларини кўриш ҳам уларга насиб этди. «Ғишт хумдонда, келин қайнона қўлида пишади», деганларидек, мен ҳам ойижонимнинг панд-насиҳатларига амал қилиб дастлаб пазанда келинга, кейинчалик мулоҳазали қайнонага айландим.
Айниқса, хамирдан тайёрланган таомларини жуда мазали қилардилар. Ошхамирни қоришда кўпроқ ийласанг, қаттиқроқ қилсанг, эзилмасдан пишади, дердилар. Кўпинча: «Сенлар ёшсан, давлатнинг ишини қилавер, Одилга ёрдам бер, ошхонани менга қўй, кейинроқ ўзинг эплаштирарсан», дердилар.
Сал суви қочган нонларни ҳам увол қилмасдан жуда маззали нонқовурдоқ қилиб берардилар.
Уйда доимо самоварда чой қайнаб турарди. Ҳар куни тонгда қозонга иссиқ овқат осардилар. «Эшик қоққан одам сенинг овқатинг, нонинг учун эмас, меҳринг, эътиборинг, ҳурматинг учун келади. Қутлуғ уйдан уни қуруқ оғиз чиқариш яхши эмас. Дастурхонда нонинг, чойнакда чойинг тайёр турсин», дердилар.
Онамиз бағрикенг аёл эди. «Буғдой нонинг бўлмаса ҳам, буғдой сўзинг бўлсин», деб ўрга¬тардилар бизни. Улар борлиги учун ҳам уйимиздан файз-барака, қутлуғ қадам меҳмонлар аримасди.
Ответить 
Старый 25.01.2013 16:34   #75  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
"Улуғ ва садоқатли муҳаббат". Хотиралар, Марям Ёқубова, Искандар Ёқубов

Цитата:
Ойижоним

Биз онамнинг онасини «буви» эмас, «ойи» дердик. Тошкентда ёш оналарни «опа» дейишарди. Мен ойижонимнинг ёнидан кетмасдим. Тикув машинасига ўтиришлари билан мато қийқимларини териб олиб, қўғирчоғимга «сеп» қилардим. Катталарга мослаштирилган андозанинг жажжи нусхасини ўзим қирқиб, қўғирчоғимга мослаштириб тикардим-да, қилган ишимни ойимга кўрсатиб мақтанардим. Ойижоним нозиккина, хушбичим аёл эдилар. У киши пазанда, қўли гул чевар, чаққон, тежамкор ва меҳмондўст аёл бўлиб, шу фазилатлари билан қўни-қўшниларнинг «холаси»га айлангандилар. Улар уйига меҳмон келди дегунча, албатта, ойижонимни чойга чақиришар, мабодо биронта қариндошларининг тўй-маъракасига борадиган бўлишса, ҳар доим ойимни судрашарди.
Ойижоним саводхон эдилар. Абдулла Қодирий қаттиқ тазйиққа учраган кезларда бувижонимнинг уйида «Ўткан кунлар»нинг араб алифбосида чоп этилган (Қозон босмаси дейишарди) илк нусхаси бор эди. Ойижоним бизга бу асарни бетакрор маҳорат, шоирона завқ билан ўқиб берар, китобнинг ҳар бир саҳифасини гул баргидай авайлаб варақлар эдилар. Мен ҳали ёш қизалоқ эканман, асар ниҳоясида Кумуш¬нинг ўлганини эшитиб, худди ўзимнинг энг яхши кўрган келинойимдан ажраб қолгандай таъсирланганман.
Ўша оғир кунларда бу ноёб асарни кўз қора¬чиғидай асраб, биз, ёшларга маърифат улашган ойижонимнинг охирати обод бўлсин.
Ойижоним сабр-бардошли аёл бўлган. Оғир дардга чалиниб, томоғидан бир қултум сув ўтмай, қийналиб, тўшакка михланиб ётган вақтида ҳам кўргани келган қўни-қўшнилар, қариндош-уруғларни дуои фотиҳа, панду насиҳат билан кузатиб қўярдилар.
Боя айтганимдек, ойим ҳамма ишга эпчил, уқувли бўлган. Сочим жуда қалин бўлганлиги боис ўзим эплаб таролмай йиғлаб юрардим. Шунда яна ойижоним жонимга ора кирарди. Олдин сочларимни 5–6га бўлиб, кейин оз-оздан чигалини туширардилар-да, сип-силлиқ қилиб ўриб қўярдилар.
Ўтган асрнинг 60-йилларида қиз-жувонлар орасида соч қирқиш урфга кирди. Бирор ёққа бирга бормоқчи бўлсак, қалин ва узун сочларимни турмаклашга анча вақт кетиши замонавий ёзувчи – Одил акага малол кела бошлади шекилли, шундай вақтларда:
– Сизнинг ўрнингизда бошқа аёл бўлса, аллақачон бу ташвишлардан халос бўлган бўларди, – дердилар.
Шундай пайтларда сочларимни кесаман деган фикр туғилса ҳам, ойижонимнинг: «Соч – қизнинг ҳусни», дея кунда сочларимни меҳр билан ўриб қўйишлари, меҳнатлари кўз олдимга келар ва худди ойижонимни хафа қилиб қўядигандек сочимни кесишга журъат қилолмасдим. Хуллас, Одил ака айтганларидай, «бошқа аёл» бўлолмадим. Лекин кейинчалик Одил аканинг ўзлари ҳам менинг бу қароримдан мамнун бўлганлар.
Одил ака бирон жойга борсалар, қайтишда менга, албатта, совға олиб келардилар. Айниқса, водий томонга борганларида, атлассиз қайтмасдилар ва: «Сочларингизни битта қилиб ўриб, атлас кийиб «лов-лов» ёниб юринг, хоним», деб қўярдилар. Мен «менинг қўлим эмас, чевар ойижонимнинг қўли», дея матони ўзимга мослаб бичиб, тикиб олардим.
Одил акам ойижонимни ўз оналаридан кам кўрмасдилар. Оғир дардга чалиниб, хаста ётганларида ўз касбининг фидойиси бўлган шифокорларни уйга таклиф қилиб, ойижонимни кўриб қўйишларини сўрардилар. Ойим ҳам: «Меҳрибон куёвимдан айланай, илоё, сизни Худонинг ўзи ёрлақасин», дея дуо қилардилар. Бувим вафот этганларида ҳам Одил акам ёлғиз ўғил бўлган тоғам билан ўғил ўрнида ёнма-ён турганлар.
Ответить 
Старый 25.01.2013 16:35   #76  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
"Улуғ ва садоқатли муҳаббат". Хотиралар, Марям Ёқубова, Искандар Ёқубов

Цитата:
Ҳаёт қувончлари

Янги турмуш қурганимизда оилавий шароитимиз ҳаминқадар эди. Инсон борига шукр қилиб, яхши ният билан олға интилса, ҳамма орзуларнинг ўз рўёбини топиши аниқ экан. «Шукр қилсанг етарсан муродга», деган гап бежиз айтилмаган. Мен бу гапнинг ҳақлигига ўзимнинг ҳаётим давомида амин бўлдим.
Юқорида қайта-қайта айтганимдек, ижара уйда бошланган оилавий ҳаётимиз аста-секинлик билан, қийинчилик билан изга тушди. Мен ҳар жиҳатдан Одил акани қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдим. Айрим аёлларга ўхшаб кунда яхши ейман, янги кияман, тўйга бораман, дея хархаша қилмасликка ҳаракат қилдим. Чунки ижодкор аҳлининг кўнгли жуда нозик бўлиши, арзимаган гинахонлик каттагина келишмовчиликка айланиб кетиши, кўнгиллари оғриши мумкинлиги ҳеч кимга сир эмас. Мен жуда ёш турмуш қурганим ёки Одил акани севиб ардоқлаганим са-
баблими уларнинг фикр-ўйларини жуда тез илғаб олардим. Бизнинг ширингина оиламиз учун камтаргина рўзғорнинг ўзи кифоя қиларди.
Рўзғор учун чойнак-пиёла, гилам, радио, ке¬йинчалик телевизор... каби ҳар бир буюмнинг сотиб олиниши бизнинг бир неча кун мобайнида шод-хуррамлик иқлимида яшашимизга сабаб бўларди. Ўша кунларда бу дунёда биздан бой-бадавлат, биздан бахтли оила йўқдек туюларди. Телевизор кўриш учун қўшниларникига чиқмаслик, энди хоҳлаган вақтимизда қулоғини бурасак, «ойнаи жаҳон»да хоҳлаган кўрсатувни томоша қилишимиз мумкинлигининг ўзиёқ кўнглимизга ҳузур ва ором бағишларди.
Ҳар бир буюм ўз тарихига эга: бири «Муқад¬дас»нинг, яна бири «Эр бошига иш тушса»нинг, бошқаси эса «Кўҳна дунё»нинг қалам ҳақига келганлигини айтиб, суюниб ўтирардик.
Ҳозирги ёшларимизнинг тўкин-сочинликда яшаш¬¬ларини кўриб кишининг ҳаваси келади. Турмуш қурган чоғларидаёқ ҳамма нарсалари бадастир. Ота-оналар фарзандларининг барча орзу-ҳавас¬лари¬ни муҳайё қилишади. Айниқса, 2012 йилнинг «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилиниши ва ёш оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилаётганини кўрган киши қувонади. Ёш оилалар учун уй-жой қуриш, тадбиркорлик ишлари бошлаш учун эса давлатимиз томони¬дବн ажратилаётган имтиёзли кредитларни айтмайсиз-ми? Тинч ва осойишта Ватан қўйнида, замонавий андозада қурилган, барча қулайликларга эга уй-жойларда бахтли ҳаёт кечираётган ёшларимиз Яратганга шукроналар айтишса арзийди. «Эгаси бор юртни¬нг эртаси бор»,– деб бежизга айтишмаган экан.
Бизнинг ёшлик хотираларимиз, оиламизнинг тинч-тотувлиги, фаровонлигини таъминлаш йўлида чеккан заҳматларимиз фарзандларимиз ва набираларимиз ва, умуман, ёш авлод учун сабоқ бўлишини, уларнинг бугунги тинч, осойишта, тўкин-сочин ҳаётнинг қадрига етишларини жуда-жуда истайман. Ўз нав¬батида, улар ҳам кўрсатилаётган меҳр-муҳаббатга муносиб жавоб берсалар, оила аталмиш муқаддас қўрғонларини асраб-авайласалар, ота-оналарини, ёши улуғ қўни-қўшнилари, қариндош-уруғлари ва барча юртдошларини қадрласалар, миллий қадриятларимиз ва урф-одатларимизни асраб-авайласалар, турли номаъқул ишларга қўшилмай, эл-юртнинг обод ва фаровон бўлишига муносиб улуш қўшсалар, айни муддао бўларди.
Ответить 
Старый 25.01.2013 16:36   #77  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
"Улуғ ва садоқатли муҳаббат". Хотиралар, Марям Ёқубова, Искандар Ёқубов

Цитата:
Келинлар

Яхши кунларнинг бирида тўнғич ўғлимиз Муроджонни уйлантириш тараддудини кўра бошладик. Ўғлимиз ихтиёрни бизга берди. Келинликка ўзимиз билан бир маҳаллада истқомат қилувчи олижаноб бир инсоннинг қизини танладик. Бўлажак қудамиз маҳаллада обрў-эътиборли, 6 нафар фарзандни тарбиялаб, уларнинг тўйларини ҳам биздан олдин бошлаб юборган эди. Қуда-андаликни жуда зўр қувонч билан бошладик.
Тўй ҳовлимизда ўтди. Барча ёзувчи ва шоирлар, ижодкорлар ва кўпгина дўст-ёрлар ташриф буюрдилар. Одил аканинг ҳурмати учун тўйимизга меҳмон бўлган Ҳалима Носирова дилтортар қўшиқлар куйлаб, ёш қизларни рақсга тортдилар. (У даврлардаги тўйларда ҳозиргидек ҳамма ёш-яланг, қиз-жувонлар пала-партиш рақсга тушаверишмасди. Овоз кучайтиргичлар ҳам қулоқни қоматга келтирмасди).
Мен доим қизимиз бўлишини орзу қилардим. Ҳатто тўртинчи ўғлим туғилганида, унинг қиз бўлиб туғилмагани учун қўлимга олмай, бир соатдан зиёд йиғлаб ўтирганман. Уйимизга келин келиши билан ўша орзуим ушалгандек бўлди. Келинларим менга келин эмас, қиз бўлдилар.
Биронта тўйимиз ёзувчи ва шоирлар, адабиёт намояндаларининг иштирокисиз ўтмаган. Четдан қараганда, фарзандларимизнинг тўйлари катта адабий мушоирага ўхшаб кетарди. Бу мушоиралар тўйга ўзгача файз бағишларди.
Бошқа келинларимизни ҳам ўзимиз биладиган, борди-келди қиладиган, синалган кишиларнинг оилаларидан танладик. Худога шукр, барча келинларимиз солиҳа, меҳрибон, одамижон. Бугун ҳар бири ўз
оиласининг бекасига айланган. Илоё, қўшганлари
билан қўша қарисинлар.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 25.01.2013 16:37   #78  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
"Улуғ ва садоқатли муҳаббат". Хотиралар, Марям Ёқубова, Искандар Ёқубов

Цитата:
Шукроналик

Мен тақдирим Одил акадай бағри дарё, диёнатли инсон билан боғланганидан жуда бахтиёрман. Ижодкор одам билан яшашнинг ўз қийинчиликлари, машаққатлари ҳам бисёр бўлса-да, Одил акам жўмард, ғурурли, ориятли, бир сўзли, ўз ўрнида қаттиққўл, талабчан, шунинг билан бирга меҳрибон инсон бўлганликлари учун бу машаққатларни енгиб ўтишда асло қийналмаганман. Энг асосийси, у киши ҳамиша кўнглимга қарар, фарзандларимизни жуда яхши кўрар эдилар. Ҳар бир фарзандимиз туғилганда териларига сиғмай қувонар, уларнинг бурро тили билан айтган сўзларини такрор-такрор қайтарардилар. Шунча иш, ижоддан ортиб фарзандларнинг таълим-тарбиясига ҳам алоҳида эътибор берардилар. «Ҳар бир бола ўзгача бир хулқ-атворга эга шахс. Уларга ўз табиатларидан келиб чиқиб муносабатда бўлиш лозим. Шундагина қилган меҳнатларимиз зое кетмайди. Ортимизда эл-юрт хизматига камарбаста, муносиб фарзандлар қолади. Бундай фарзандлар меҳр-муҳаббат, самимият, ўзаро ишонч бўлган мустаҳкам оилада камол топадилар. Бунинг учун биз, ота-оналар, уларга ўрнак бўлишимиз керак. Инсон ўзидан муносиб мерос, ғурурли, ориятли авлод қолдирсагина ўтган умри бекор бўлмайди», дер эдилар.
Ярим асрдан зиёд давом этган елкадошлигимизда бир-биримизга суянч, мадад бўлиб, жуда ширин ҳаёт кечирдик. Уларнинг хизмат сафарларидан юборган хатларини қайта-қайта ўқиб оттирган тонгларимдан, фарзандларимни бағримга босиб йўлларига қараб ўтказган кунларимдан мингдан минг розиман. Бағрим отасининг келбатини, савлатини, ақл-идрокини кўз ўнгимда намоён этиб турган тўрт азамат ўғлим, қў¬ша-қўша невара-чеваралар билан тўла. Илоҳим, Одил акамнинг жойлари жаннатда, охиратлари обод бўлгай.
Ответить 
Старый 25.01.2013 16:55   #79  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook


Китобнинг иккинчи қисми "Мактубларда акс этган кўнгил" деб номланади.



Мактубларни китобдан ўқиб олганлигингиз маъқулроқ, муҳтарам форумдош.
Ундаги дилбар сатрлар, икки инсоннинг бир-бирига самимий лутфлари, кўнгил изҳорлари 87 мактубда ўз аксини топган. Хатлар жамланмаси 1954 йилдан то 1981 йилдаги номалар сирасини ўз ичига олади.
Ответить 
Старый 25.01.2013 17:08   #80  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Абдусаид Кўчимов. Зиёрат. буни ҳаёт дейдилар.

Цитата:
Буни ҳаёт дейдилар!
1
Бодомзорга, яна бир ардоқли адибимиз Одил Ёқубовнинг мазкур даҳадаги хонадонига етгунча, Пиримқул аканикидаги “дилкаш гурунглар” таассуротлари таъсирида суҳбатлашиб кетдик.
— Ўзбек прозасини баландда учиб бораётган бир қуш десак, Одил Ёқубов билан Пиримқул Қодиров унинг икки қанотига ўхшайди, — деди Пирмат Шермуҳамедов. – Буларсиз насримиз кўримсиз, камбағал ва ғариб бўлиб қоларди.
— Аммо, иккови икки дунё, — деди Муҳаммад Али ўйчан.
Хонадон дарвозаси қия очиқ турган экан. Қўнғироғини жиринглатмасдан тўғри бостириб бораверибмиз. Жим-жит ҳовлига киргач, қайси эшикни тақиллатишни билолмай, бир зум иккиланиб туриб қолдик.
— Устознинг пешин чоғи жиндек мизғийдиган одати бор эди-ю, — деди Пирмат Шермуҳамедов бир Муҳаммад Али акага, бир каминага қараб. — Бевақт кепқолдикми, дейман.
— Қўнғироқ қилиб қўйсак бўлар экан,— деди Муҳаммад Али ака.
Айни шу лаҳза ойнаванд айвон эшиги “ғийқ” этиб очилиб, остонада Одил Ёқубовнинг рафиқалари Марям опа пайдо бўлдилар.
— Хуш келибсиз, кираверинглар! — дедилар Марям опа мулойим кулимсираб. – Ҳозир Одил акага айтаман. Тўрга ўтинглар, ўз уйларингиздек бемалол ўтиринглар.
Марям опанинг нигоҳи қўлимдаги елим халтачадан боши кўриниб турган шишага тушганда, шуни бекитиб қўйсам майлими, дея самимий жилмайди. Опанинг бу жилмайишида узоқ йиллик қадрдон йўлдошининг феъл-атворини яхши билгувчи, уни асраш, авайлаш учун ҳамиша ҳушёр ва ҳамма нарсага тайёр тургувчи оқила рафиқанинг меҳри товланиб тургандай эди.
Олди дераза-ойнали узун хона иссиққина экан. Хонанинг тенг ярми ердан тизза бўйи кўтарилиб супа қилинган, тепада ҳам, пастда ҳам ноз-неъматлар билан безатилган столлар турибди. (Янги йил арафасида кутилмаган меҳмонлар келиб қолишини хонадон соҳиблари, ҳойнаҳой, олдиндан билишган.) Тўрда уй эгасининг (бундан беш-ўн йил аввал тушган бўлса керак), кўркам портрети – дераза томонга бошини сал бурган кўйи узоқларга хаёлчан тикилиб турибди Одил Ёқубов унда. Хонада биронта дабдабали жиҳоз ёки ортиқча ялтир-юлтир безак йўқ – стол-стуллар ҳам, парда – гиламлар ҳам оддий, тоза ва ярашимли.
Марям опа кўрсатган стулларга энди жойлашган пайтимизда улкан адибимиз Одил Ёқубовнинг хиёл бўғиқ, аммо ўктам овози ҳаммамизни оёққа турғизиб юборди:
— Эҳ-ҳе! Худди отасининг уйидагидек керилиб ўтиришини кўринг буларни! – бошяланг, эгнида спортчиларнинг кулранг кастум-шалвари, оёғида жунли юмшоқ “шап-шап”, қўлида қаҳрабо тусли ҳасса, тик гавдасини олдинга ташлаброқ шошмасдин юриб келарди оқсоқол адиб.
— Отамизники бўлмай кимники! – бўш келмади Пирмат ака ҳам. – Сиз фақат бизга эмас, яна ўнлаб шогирдларингизга ҳам маънавий падарсиз, устоз!
Одил Ёқубов қандайдир сир-асрорни билишга интилаётгандай синчковлик билан Пирмат акага назар ташлади.
— Оласиз-а, Пирматжон, — дедилар дераза тагидаги иситиш батареясига ёндош одми оромкурсига оҳиста жойлашаркан. — Қариялар мақтовга ўч бўлишини биласиз-да, а?
Табиатан оғир-вазмин, доимо нималарнидир ўйлаб жиддий юрадиган устоз адибнинг бугунги кайфияти бутунлай бошқача эди. Мезбоннинг хуш кайфияти ҳаммамизга юқди. Қисқача ҳол-аҳвол сўрашишлардан кейин суҳбатимиз ўз-ўзидан шу кунларда ҳамма давраларда бўлгани каби 23 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари мавзуидан бошланиб кетди. Одил Ёқубов сайлов таассуротлари тўғрисида тўлқинланиб ҳикоя қила бошлади:
— Менинг тушунишимча, Президент сайлови — овоз бериш йўли билан кўпчилик номзодлар орасидан танлаб, давлат раҳбарлигига сайлаш, дегани. Бу пухта тайёргарлик, ақли-заковат, фикри-онг билан баланд руҳда ўтадиган каттакон байрам, халқ байрами. Аммо, айрим мамлакатларда ана шундай тантанали маросим ҳокимиятпараст гуруҳларнинг бир-биридан ўч олиш, бир-бирига туҳмату бўҳтонлар уюштириб сангималоматларга кўмиб ташлаш, бир-бирининг юзига лой чаплаш майдонига айланиб кетади. Демократия ниқоби остидаги сиёсий найрангбозликлар, охир-оқибат, қон тўкилишигача бориб етган ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Яратганга шукр қилиб фахру ғурур билан таъкидлайманки, биздагидек тартиб-интизом, ўзаро ҳурмат-эътибор билан, муқобиллик тарзида ва соф демократик тамойиллар асосида ўтган сайлов жаҳонда жудаям кўп эмас, халқимизнинг ҳар жиҳатдан камолга етганининг яна бир далолати бу. Юртдошларимиз тўрт номзод орасидан ўзи билган, ишонган, ҳурмат қилган инсонни — Ислом Каримовни танладилар. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас эди менинг назаримда. Негаки, Ислом Абдуғаниевич соҳибқирон Амир Темур ҳазратларидан кейин ватанга озодлик, юртга ободлик, раиятга бахт-саодат олиб келган мард раҳбар, ўткир сиёсатчи. Ислом Абдуғаниевичнинг миллатсевар етакчи, қўрқмас инсон эканликларига ўзим ҳам гувоҳ бўлганман. Ҳеч эсимдан чиқмайди. 1980 йилларнинг адоғи эди. Москвадаги Кремлнинг Съездлар саройида ўша замон халқ депутатларининг мажлиси якунига етай деб қолган. Мен уч кундан буён тинмай ҳаракат қилсам ҳам сўз ололмай тажанг эдим. Йиғилиш котибиятига, раислик қилувчига қайта-қайта қилган мурожаатларим натижасиз. Дардимни кимга айтаримни, кимдан мадад-ёрдам сўраримни билмай, аламимдан ёрилиб кетгудек бўлиб юрган пайтимда тасодифан Ислом Каримовга рўпара келиб қолдим. Ўша кунларда Ислом Абдуғаниевич Республика фирқа қўмитасининг раҳбари ловозимида эндигина иш бошлаган эдилар. Танаффус пайти, сарой ичи ғовур-ғувур эди. Биз одамлар у ёқдан бу ёққа ўтиб-қайтиб турган минбар яқинида тик турган кўйи бир неча дақиқа суҳбатлашдик. Мана шу бир неча дақиқалик учрашув неча кунлардан буён ҳал бўлмаган, эҳтимол, ҳеч қачон ҳал бўлмайдиган муаммоларимни ечиб берди. Мен у кишига узук-юлуқ тарзда дардимни айтдим. Ислом Абдуғаниевич бошини хиёл эккан ҳолатда жим туриб сўзларимни тингладилар. Сўнгра ўткир тикилганча дона-дона қилиб:
— Мен гаплашаман. Уялтириб қўймайсизми? Сизга ишонаман, тайёрланинг, — дея тўғрига қараб ўтиб кетдилар.
Елкамдан тоғ ағдарилгандай енгил тортиб, севинчим ичимга сиғмай жойимга бориб ўтирдим. Ўтирдиму, папкамда маъруза матни йўқлигини кўриб баданим музлаб кетгандек бўлди. Ҳар куни чўнтакка солиб келиб, сўз тегмагач, қайтариб олиб кетиб кечаси билан қайта-қайта тузатилган, ишлов берилган лаънати қоғозлар хонамдаги стол устида қолиб кетган эди! Бир ёқда танаффус тугаганини билдирувчи қўнғироқ чўзилиб-чўзилиб жиринглаяпти, бир томонда ҳали замон минбарга чақириб қолишлари ҳам мумкин. «Ўзинг шарманда қилма!» деганча ҳаллослаб меҳмонхона томон чопдим. Ҳар қалай, улгурдим...
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх