|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#742 |
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
![]() |
***
Мен осмонни топдим ой излаб, Соҳилларни йўқотдим - анҳор, Бўса излаб топганларим - лаб, Вақт йўқотдим, умримни - зинҳор. Барг қўйнидан чиқди оғочлар, Шакарлардан унди қамишзор. Қалбим кесди тиғдайин сочлар, Гулзорларим ҳувуллар - мозор. Ваҳдад куйин чаламан боғда, Ўт сочади музлаган юрак. Қалбларидан топмай қўналға, Интиламан ҳаммага - ҳалак. Таскин излаб топдим ғавғолар, Юрагимдан очдилар тузкон. Ишқ йўлида қилди иғволар, Тинчгина бир топмадим макон. Ой сизга-ю осмон меники, Қуёшни ҳам олинг сиз, майли. Юрагимда бир гулнинг барги, Балки гуллар - бу - мен туфайли. (с) |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#743 |
Меҳрибон қароғинг, меҳрли сўзинг,
Менга интиқ бўлиб туришларинг бор. Мен Сени ҳеч кимга бермасдим, лекин Сен ўзганинг ёри, мен ўзгага ёр. Кўришсак ҳаяжон, илоҳий титроқ, Кўрмасак юраклар бўлар интизор. Ёнимдан ҳеч сени кетказмасдим , лек Сен ўзганинг ёри, мен ўзгага ёр. Тушуниксиз Дунёми, тушуниксиз Дард, Менинг гулзоримга ёғаётир қор... Тўзим бер! Сабр бер! Эй, Тангрим , мадад! У ўзганинг ёри, мен ўзгага ёр. (C) Sal kech qolibman, uzrlar! Последний раз редактировалось Alisher Asror; 21.04.2011 в 14:58. |
|
|
Ответить |
![]() |
#744 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
-Рост айтсам, эй дўстим, гул ва муҳаббат
Қўлимга тутқизган баҳорда қалам. Шу қалам қўлимдан тушмайди албат, Чаманга бурканиб яшаркан ўлкам. Мабодо беш юз йил умр кўрсам ҳам, Баҳордан, севгидан ёзардим фақат. Дер эдим- "ЯШАСИН ГУЛ ВА МУҲАББАТ", Дер эдим:- "ЯШАСИН БУ НОДИР ОЛАМ!" Шуҳрат |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#750 |
Кечаги кунимиз мисоли бир туш.
Эртаги кунимиз эртакка юмуш. Осмонларда бўлсанг , бўл, заминга туш, Кел, бугунги кунни байрам қилайлик. Сен зўрсан, қолганлар сендан анча паст, Сен гўзал, ўзгалар пойингда бир хас, Эрта чўққиларни қтлсанг-да ҳавас, Кел, бугунги кунни байрам қилайлик. Кечаги виқор йўқ юришларингда, Салобат , дадиллик туришларингда, Киноя, истеҳзо кулишларингда... Кел, бугунги кунни байрам қилайлик. Юракка яқиним , эй , кўзи чарос, Дўстона суҳбат қур, тўхтагил бир оз, Бир лаҳза вақтингни оламан халос, Кел, бугунги кунни байрам қилайлик (С) |
|
|
Ответить |
|