Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 02.06.2009 18:43   #61  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Лирик кахрамон уз халокати сабабкорини топиш осон булмаслигини сезади ва фоже кисмати тарихини тафтиш этишда сабр-токат билан давом этади. Жисмнинг сузига ишониб, Багирдан хол сурайди:
Цитата:
Чун багирдан сурдум, айтур:"Андин ут тушти манга
Ким, кунгулга шуъла солди ишк барки офати".
Маълум буладики, Багир хам узини гунохкор деб хисобламайди. Гунохни хотиржамлик билан узидан сокит килади. Унинг сабаб курсатишича, Ишк деб аталган бир чакмок(барк) бор, унинг чакилиши - офат. Ногахонда ана шу Ишк чакмоги чакилгану, Кунгулга Шуъла солган. Яъни Кунгулга шуълавор ёлкин-Ишк офати оралаган. Ана шу ёлкиндан Багирга ут тушган...
Ответить 
Старый 02.06.2009 18:53   #62  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Карабсизки, Жон хам, Жисм хам, Багир хам бегунох. Бари гунох кунгулда. Чунки у ишк чакмогининг шуъласига урин берган. Лирик кахрамон халокати сабабчисини энди топгандай булади. Ходисалар силсиласи (занжири) келиб Кунгулга богланади. Хаммаси тугри, конуний. Агар ишк чакмогининг шуъласига Кунгил йул бермаганида, Багирга ут тушмас ва Багир хароратланиб ёнмас, "утлуг багир"нинг ловуллашидан Жисм дардга чалинмас, Жон танани тарк этмас, окибатда, лирик кахрамон халокатга учрамас эди.
Энди лирик кахрамон кайфияти, тасвир табиати кескин узгаради. Лирик кахрамон хакикатни аниклашга кийналаётгани, Жон, Жисм, Багирнинг саркашлиги, гунохни узидан сокит килиб, хамсоясига тункаётганидан тутакиб, сабр косаси тулади. Унинг тафтиши тергов тусини олади. У Кунгулни чинакам айбдор деб билади ва унинг хам саркашлик этишидан хавотирланиб, унга газаб мурожаат этади:
Цитата:
Кунглума килсам газаб, айтурки:"Куздундир гунах,
Курмайин ул тушмади бизга бу ишнинг тухмати".
Ответить 
Старый 02.06.2009 19:05   #63  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Воажаб, Кунгул хам кахру газабдан хеч бир хайикмай, узига куйилган гунохни тухмат деб, ундан бош тортаётир-ку! Кунгул гунохни осонгина кузгу кучиришини айтмайсизми? Харкалай, Кунгулнинг Кузни айблашида бир асос борга ухшайди. Бу Кузнинг куриш хусусиятидир. Кунгул: Куз махбубани курмаса, Ишк чакмоги шуъласи бизга тушмас эди, деб узини окламокчи, Кунгул кийналмай чап берган газабдан Кузнинг ахволи нима кечаркин?
Цитата:
Кузгу чун дерменки:"Эй, тардомани юзи каро,
Сендин улмиш телба кунглумнинг балову вахшати?!"
Сурокнинг сиёсати кузга келганда янада кучаяди. Энди у газабдан ошиб тушади. Дук-пуписа, дашном тусини олади. Бу муомаладан лирик кахрамоннинг уз халокатига жуда хам аник сабабкорни топганлигига ишонч рухини сезиш мумкин. Чунки у Кузга айб куйишдан бурунрок уни "тардомани юзи каро" дея уруш ва хакорат исканжасига олади. Сунг:"Сендин улмиш телба кунглумнинг балову вахшати!" дея уни катъий айблайди. Бу - байтнинг изчил бадиий мазмуни.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 04.06.2009 14:48   #64  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Шу уринда сузлар замирига яширинган сифатлашларни хам шархлаб утайлик. "Тардоман" ва "юзи каро" сифатлари хаёсиз, ахлоксиз, ор-номуссиз маъноларида кулланган. Тортинмай ибосиз бокадиган кузга нисбатан шундай мазмундаги сифатлашлар, дархакикат, хозир хам кулланади ва бу хусусиятнинг турфа маънодош ифодалари халк тилида мужассам. Кизиги шундаки, бу уринда мазкур сифатлашларнинг лугавий маънолари хам бадиий мазмунни юзага чикаришга сафарбар килинган. Форсча "тардоман" сузи "тар" - "хул" ва "доман"- "этак" сузларидан тузилган кушма суз булиб, ундан "этаги хул" деган маъно англашилади. Бу суз Алишер Навоий ва бошка мумтоз адабиёт намояндалари ижодида хаёсиз, уятсиз, ибосиз, ахлоксиз, орсиз, номуссиз маъноларида фаол кулланган. Айни уринда у кузнинг табиий хусусиятини хам акс эттирган. Яъни, куз ахлокий маънодан ташкари хам "тардоман". унинг "этаги" хамма вакт хул, у хамиша намланиб туриш хусусиятига эга. "Юзи каро" хам шундай-хам табиий, хам бадиий хусусиятни камраб олган. Бу ифодада лирик кахрамон кузларининг каро тусда эканлиги хам тажассум топган.
Ответить 
Старый 04.06.2009 15:23   #65  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Кейинги байт хам кузнинг табиий вазифаси ифодасидан бошланади:
Цитата:
Йиглаб айтур кузки: "Йук эрди манга хам ихтиёр"
Ким, курунди ногахон ул шух махваш талъати".
Кузнинг асосий вазифаси куриш. Асли, шу вазифасини бажаргани учун хам таънаю дашномга дучор булиб турибди. Энди уз вазифасини бажарган кишига таънаю дашном ёгдириш зулмдир. Бу зулмга жавобан Куз йиглаш(яна бир табиий хусусият)дан узга кандай хам чора топа оларди? Вокеан, бегунох Куз йиглаб-сиктаб айтадики:"Ногахонда бир шух махваш талъати намоён булсаю, у бутун борликни махлиё, гузаллигига ром этса, унга карамасликка ёхуд уни курмасликка менда ихтиёр коладими?" Куз гунохни узидан шундай сокит киладики, ошик уз кисматига бошка бировни сабабчи деб топиши ё тахмин килишига урин колмайди. Кузнинг жавоби тафтиш ва терговга тортилган барча гумондорларни жавобгарликдан озод этади. Ушбу жавобдан ошик кисматида унинг вужуди аъзолари мутлако дахлсиз эканлиги тугрисидаги гаройиб мантик хам келиб чикади: "Эй, Ошик, ногахон ошиклар ахлини ошуфта этган ушал ойжамолнинг гузал сиймоси гавдаланди. Бу баркамол хусну жамолнинг жилваланиши бутун борликни сехрлади, кулдан ихтиёр кетди. Мен, яъни Кузнинг унга термулушдан узга чорам йук эди. Шу замон Ишк деган илохий чакмок чакилди. Унинг нуридан Кунгулга шуъла тушди: "Балову вахшат" янглиг мухаббат момакалдироги гумбурлади, Кунгул телбаланди. Вужудингда мухаббат утининг ёлкинлари олвланди. Багирга ут тушди. "Утлуг багир"нинг ёнгини Жисмга туташди. Жисмда харорат(ишк истмаси даражаси) кутарилди. Жисмнинг вазияти касалликка томон юз бурди. Заифлик зуридан вужуд улимга махкум булди. Жон Жисмни тарк этди. Натижада, Сен улим халокатига учрадинг". Мана, ошик уз вужуди аъзоларини тафтиш этганида келиб чиккан силсилавий фожиа тарихи.
Ответить 
Старый 04.06.2009 15:35   #66  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Хуш, бу ажойиб тафтиш кандай якун топади? Хар бир гумондор гунохга мункир келиб турганида, жабрдийда лирик кахрамон уз саволига хакконий жавобни, халокатининг чинакам сабабкорини кандай аниклайди? Ха, бунга койим жавоб топиши мушкул. Лекин улуг шоир фавкулодда гузал жавобни газалнинг мактаъ байтида жуда унгай ифодалаган:
Цитата:
Эй Навоий, барча уз узрин деди, улгунча куй
Ким, санга ишк ути-ук эрмиш азалнинг кисмати.
Дарвоке, барча бирин-кетин узининг узрини айтиб, гунохдан, жавобгарлик мажбурияти-ю жазодан халос булди. Энди такдирга тан бериб, ишк утида улгунча куйиш, ковурилишдан узга илож йук. Чунки ишк ути Оллох ато этган азал кисмати камонидан ошикка карата отилган ук экан. оллохнинг иродаси, Ишк офатидан саркашлик-бехуда.
Хуллас, ушбу газал хазрат Навоийнинг мисралар силсиласига сехр жойлаган пурсайкал газаллардан биридир.
Ответить 
"+" от:
Старый 14.07.2009 01:46   #67  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Ўтган куни китоб дўконига кирган эдик...
Баъзи китобларни сотиб олдик... (Тохир Маликнинг "Келинлар дафтарига" деган уч жилдлик китобини ва хк...)
Завжамиз Шекспирнинг китобларини оламиз деб туриб колди... мен эса Навоий турганда бошкаларга йўл бўлсин дедимда Навоийнинг "хамса" китобини сотиб олдим... (янги нашри 5 та китоб экан)
Ответить 
Старый 15.07.2009 18:04   #68  
Аватар для Abror Qodirov
Оффлайн
"Stadion" gazetasi
Сообщений: 185
+ 226  143/68
– 4  0/0

UzbekistanLiveJournalАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
мен эса Навоий турганда бошкаларга йўл бўлсин дедимда Навоийнинг "хамса" китобини сотиб олдим..
Оффтоп:
Shekspirni ham o'qib qo'yish zarar qilmaydi. ;-)
__________________
http://futbol-klub.uz
Ответить 
"+" от:
Старый 05.10.2009 14:26   #69  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от Abror Qodirov Посмотреть сообщение
Shekspirni ham o'qib qo'yish zarar qilmaydi. ;-)
Албатта Шекспирни хам ўкиймиз... Хазрати Навоий ва бошка боболаримизнинг китобларини ўкиб бўлгандан кейин... : )
Ответить 
Старый 05.10.2009 14:27   #70  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Ҳижрий 844 йили Рамазон ойи ўн еттисида туғилган Низомиддин Мир Алишер Навоий Ислом неъматидан беқиёс даражада баҳра олгани туфайли ҳам бутун ижоди имон нури билан шуълаланиб туради.

Одамийликнинг энг улуғ ғояларини гўзал шаклда қалбга муҳрлайди. Ҳазрат Алишер Навоийнинг динимизг ихлос ва муҳаббати ҳаётда ҳам катта миқёсда кўп савобли ишларнинг амалга ошишига сабабчи бўлган. У Хуросонда Ислом равнақи учун ибодат аҳлига имкон қадар яхши шароит яратишга алоҳида эътибор берар эди. Улуғ шоирнинг замондоши, шогирди, машҳур тарихчи олим Хондамирнинг "Макоримул ахлоқ" тарихий асарида бу ҳақда қимматли маълумотлар бор.

...Бу обидлар ва бандалар паноҳининг жума ва бошқа намозларни жамоат билан ўташда ғайрати шу даражага етган эдики, Марғани боғида ғоят зийнатли бир масжид бино қилиб, ўз замонининг атоқли қориларидан Хожа Ҳофиз Муҳаммад Султоншоҳни имом белгилади ва ўзи у ерда беш вақт намозга ҳозир бўларди. Шунингдек, эшикдаги мулозимларни намоз адосига тарғиб қилиш, бирор кишидан ноўрин иш содир бўлса, жазолаш учун бир мухтасиб (тергаб турувчи) белгилаган эди. Шунингдек, Марғани боғи қаршисида бир маҳобатли масжид қурган, ҳақиқатан, бу бинонинг дилкушо фазоси қурувчи қалбнинг поклигидан дарак беради...

Бу хайрли бинолар қурувчи (ҳазрат Алишер Навоий)нинг қайта қурган масжидларидан бири Ҳирот жомеъ масжидидирки, (у) ҳақиқатан, илоҳий файзларнинг тўпланган жойи ва узлуксиз кудуратларни кетказувчидир.
Султон Соҳибқирон салтанати даврида, "Мақсура суффаси"нинг айвони қаттиқ зарарланди, гумбазнинг шипи хароб ҳолга келди. Юксак деворлари намозхонлар белидек букилди, пиллапоя устунлари сажда қилувчилар каби юзини ерга қўйди. Оқ ганчлар баланд шиплардан кўчиб тушди, қора тупроқлар саҳн юзасига тўпланди.
Мана бу ҳол у илҳоми илоҳийнинг равшан кўнглида жой олиб, у бинони қайта қуришга бел боғлади. Подшоҳи Исломдан (Ҳусайн Бойқаро) ижозат олиб, 903 йили шаъбон (1498 йил, март-апрел) ойида гумбазни ва "Мақсура" тоқини очишга амр қилди. Шундан кейин ўткир меъморлар ва синчков муҳандисларнинг маслаҳати билан, илгарисидан мустаҳкамроқ қилиб қуришга буюрди. "Мақсура суффаси"нинг икки томонида иккита юксак айвон вужудга келтирилиб, бунинг туфайли катта тоқ суянчиққа эга бўлди ва мустаҳкамланди ва у Қурувчи бинонинг тез битишига қаттиқ аҳамият берганидан, ҳар куни иш бошига ташриф қилар, кўпинча этакни бар уриб, мардикорлар қатори ишлар эди. Ҳар неча кунда меъморлар, усталар, балки барча ҳунармандларга қимматбаҳо тўнлар кийгизар ва беҳад инъом ва эҳсонлар билан уларни шодлантирар эди.

Шундай қилиб, Худонинг марҳамати ва подшоҳнинг узлукиз кузатиши билан уч-тўрт йилда битадиган иш олти-етти ойда тугади. "Мақсура" айвонининг баландлиги, Амирнинг (Алишер Навоий) ҳимматига мувофиқ, илгаригидан олти-етти заръ (Газга яқин узунлик ўлчови (1 газ – 0,71м.га тенг)) ортди. Ишнинг асли охирига етиб, бинонинг асоси мустаҳкамлангач, устки томондан безаш ва кўркамлаш фикри қўзғалди. Қилинган ишорат юзасидан билимдон муҳандислар, ишчан кошитарошлар, ҳунарманд наққош ва сангтарош усталар безаш ишига жиддий киришдилар. Тахминларга кўра беш йилда бажариладиган ишни бир йилда тамомладилар. Тоқ ва равоқларнинг ҳар томони мусулмон ва хитой услубида зийнатланди ва ҳалланди. Сафобахш суффаларнинг саҳнлари ажойиб санъат ва ғаройиб ихтиролар билан бошқа бинолардан мумтоз ва мустасно бўлди. Баланд гумбазларнинг шиплари яхшиларнинг номаи аъмолидек оқлик ва равшанлик қозонди. Айвонлар деворининг пастки айланаси қизил тошлар билан беркитилиб мустаҳкамланди...

Илгариги минбар ёнғоқ ёғочидан ишланган ва синиб кетган эди. Софдил Амирнинг кўнгли мармар минбар ясашни тақозо қилди. Улуғ даргоҳ мулозимлари қидира-қидира Хон вилоятидан мармартош топдилар. Эгасига батамом нархини тўлаб, бу жойга келтирдилар. Устод Шамсиддин сангтарош бу тошдан минбар ясашга киришди. Олий насабли Амирнинг ҳимматлари соясида шундай бир минбар қурилдики, оламни безовчи қуёш, хатиб каби ҳар тонг кўк осмон минбарига чиққанида, бу минбарнинг тенги ва ўхшашини кўрмайди.
Хулоса: бу жаннатмисол масжидни безаш ва пардозлаш ишлари тамом бўлганидан кейин, 905 йил шаъбон ойининг (905 йил шаъбон милодий 1500 йили март ойига тўғри келади) ўн тўртинчиси, чоршанба куни, тадбир эгаси Амир ош тортиш маросими ўтказиб, хатиб, имом, воизлар, қорилар, мутавалли, ходимлар, усталар ва иморат ишчилари бу маросимга чақирилиб, зиёфат маросимлари амалга оширилди. Қарийб юз кишидан иборат гуруҳнинг қобилиятли қоматлари қимматбаҳо пўстинлар, аъло чакмонлар ва бошқа хил кийим-кечаклар билан безатилди.

Шундан кейин бу табаррук мақомнинг томи юзасини мустаҳкамлаш ва чидамлилигини ошириш тўғрисида ишора қилди. Иморат ишчилари ускуна тайёрлашга ва усталар уларни ишга солишга киришиб, бир оз вақтда тахминан ўн тўрт жариб миқдоридаги бино томларини икки қават қилиб ёпиб, устини сомонли лой билан сувадилар. Кўнгилни бу ишлардан бамамом фориғ қилдилар. Шу пайтда ҳидоятли Амир яна бир тўй керак-яроғини ҳозирлаш тўғрисида қайта фармон берди. Фармон бажарувчилар бу ишга машғул бўлиб, бу чақириққа эллик бош қўй ва тўққиз бош от сарфладилар. Бошқа нарсаларни шунга қиёс қилиш мумкин...

906 йил душанба куни жумодил-аввалнинг бошида машойих, сайидлар, қозилар, олим ва фозиллар, амир ва вазирлар, пойтахт Ҳиротнинг ашроф ва аъёнлари, баъзиси ҳидоятли Амирнинг айтиши ва баъзиси ўз хоҳиши билан ўша файз-баракали ибодатхонага тўпланишиб, ғоят улкан бир йиғин барпо бўлди. Мўл-кўл ош-сув тортилганидан кейин, яна бир бор баланд даражали, дарёдай кенг Амир иморат ишчилари, усталар ва мардикорларга тўнлар кийгизди ва ҳурматлаш ҳамда узр баён қилиш маросимларини амалга оширди.

Бу Амирнинг ҳиммат қўли билан қурилган ҳар бир масжид тўғрисида алоҳида тафсилот берилса, бу қисқа рисола узайиб кетади. Шунинг учун бошқа масжидларни фақатгина санаб ўтамиз:

Сари пули Инжил масжиди;
Тали Қутбон масжиди;
Сари кўчаи Улуғ ота масжиди;
Сари кўчаи Амир Ислом масжиди;
Чаҳорсуқи Мирзо Алоуддавла масжиди ("Кўшки жаҳоннамой" томонида);
Қаландарлар маҳалласи масжиди ("Боғи Зоғон" ичида);
Тархониён маҳалласи масжиди;
Мир Одил маҳалласи масжиди;
Пули корд жомеъ масжиди;
Ийдгоҳ қишлоғидаги жомеъ масжиди;
Баҳра қишлоғи масжиди;
Исфизор жомеъ масжиди;
Ғурдаги масжид;
Қушнаж қишлоғи жомеъ масжиди;
Сарахс масжиди; Кароти Таршиз масжиди;
Астробод жомеъ масжиди.

Булардан ташқари, бино қилинган барча мадраса, хонақоҳ ва работларда ҳам масжидлар қурилган...

"Макоримул-ахлоқ" китобидан олинди
http://info.islom.uz/content/view/1877/995/
Ответить 
Реклама и уведомления
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх