|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
|
|
#1 |
|
У пайтлар ақлимни унча танимасдим. Уйимизга кун ора бир аёл чиқарди. Онамлар билан қуюққина салом алик қилиб бўлгач, акаларим, синглим ва мени ҳам алоҳида эркалаб қўярди. Акаларим "хола"лаб сўрашганига мен ҳам у аёл холам бўлса керак деб юрардим. Орадан вақтлар ўтиб, ўша аёл билан кўпинча бирга кириб келадиган, биз уларникига ўйнаб борсак, бошимиздан силаб кутиб оладиган киши "холам"нинг эрлари, дадамнинг эса акалари эканлигини билиб қолдим. Бизга ўз боласидай меҳр кўрсатадиган, ҳар келганда қўли қуруқ келмай топганини кўтариб келадиган аёл онамнинг овсинлари экан
Бирортамиз бирор марта у муҳтарам аёлни "келинойи" деганимизни билмайман. Уйда нон ёпилса ҳам, онам дарров "ке ўғлим манавини тез Ҳабиба ҳолангникига бериб чиқ" дейдилар. Ёшликда онамизнинг қўлларидан нонни олиб холам берадиган қандга тезроқ эришишни ўйлаб шошган бўлсак, эндиликда соғинганимиз сабаб, меҳрларини туймоқ учун улар томон қадам босамиз. 5 йил аввал отамизни акалари, холамнинг устунлари омонатларини бердилар. Бу хол ҳаммамизни бирдек қайғуга солди. Аммо, начоро! Буни умр дейдилар. "Бу аёл эри борлиги учун укасининг оиласига ўзини яқин қилиб кўрсатади" дейдиганлар ҳам бор эди. Баъзан гарчи холамнинг самимиятларини сезсамда, менинг ҳам ҳаёлимга шайтон қутқу соларди. Энди эса, ундай ёмон хаёл менда йўқ. Хатто, шундай хаёлга борганимга ўзимдан хижолат чекаман. Ҳозир ҳам ёшлари анча катталашиб қолганига қарамай кун ора саҳарлаб қўлларида қатиқ, қаймоқ билан чиқадилар. "Болаларим яхшилаб нонушта қилиб кетинглар ишингларга" деб. Ўз навбатида, у киши бизникига келган кун уйда ким бўлса, ҳамма бир бир саломлашиб, дуо ва суҳбатларини олиб, бошқа ишини қилади. Ҳаётимда бўлаётган ушбу манзараларни "ОҚИБАТ"дан бошқа ном билан атай олмадим. Ўйлайман-ки, атрофимизда бундайлар жуда кўп. |
|
|
|
Ответить |
|
6 "+" от:
|
|
|
#2 | ||
Albatta bunday insonlar yoq emas lekin o'z yaqinlaringdan ko'ra begonalar o'qibatliroq bo'ladi manimcha yana bilmadim. To'lqin aka va Sohib aka siz bu fikrimga nima diysizlar.
__________________
JAVOBLAR.UZ |
|||
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#4 | ||
To'gri aytasiz To'lqin aka. Ayrim oilalar aka-ukalar o'rtasida qil ham o'tmaydi ayrim oilalar pichoq shunaqngi chuqir iz qoldirib o'tadiki
__________________
JAVOBLAR.UZ |
|||
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#5 | |
|
Цитата:
Энди ана шу ўргатилиш жараёнларида ким қанча олса, шунга яраша атрофга таъсир қилади. Хох у акаси бўлсин хох қўшниси, хох нотанишга! |
||
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#7 | ||
Оффтоп: Nima ma'noda aytiz
__________________
JAVOBLAR.UZ |
|||
|
|
Ответить |
| Реклама и уведомления | |
|
|
#9 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Оқибатсизликнинг оқибатини қаранг: кеча 82-автобусда кетаётиб, Юнусобод атрофида ғалати воқеанинг шоҳиди бўлдим. Давангирдек йигит бир мўйсафидга дўқ урди, бўлмағур сўзлар билан ҳақорат қилганча бекатда тушиб қолди. Отахон бир ҳолда ўтираверди. Безорини инсофга чақиришга улгуролмадик. Секин отахоннинг ёнига ўтириб ҳол сўрадим. У кишининг жавоби ғалати бўлди: "мен ҳам отамни худди шундай хафа қилгандим, қайтар дунё экан..."
|
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#10 | ||
Куни кеча бир иш билан сафарга бориб келдим. Кечқурин таксилар бўлмайди хар замон бир автобус қатнайди. Йўлга чиқдим қарасам автобус кутуб ўтирган екан. Бир бало қилиб етишиб олдим ва миндим. Кейин бир онахон билан бирга хамсухбат бўлиб кетдик унга кўп ёшларнинг характерлари кундан кунга ўзгариб кетяпти. Момуласи эътибор бермайди. Бизларнинг вақтида "Ота-оналар кўзларига қарашга кўрқайдик. Ўзимиздан катта одамларга салом берайдик. Жуда қўп қийинчиликлар кўрганмиз. Ўзимиз айтган ишни қилолмасдик. Бир мисол қилиб пахта даврини айтсам. Қорларнинг остида пахта тирардик. декабр ойлари хаво савуқ бўларди. Хозир эсимда йўқ лекин адашмасам 1965-1969 йиллар бир қаттиқ савуқ қиш келди бизлар талаба эдик. Кейин сентябр ойининг ўрталарида пахта бошланди. Сентябр октябр ноябр ва декабр ойларида пахта тердик. Шунақа савуқ эди кўраклар музлаб қолганди. Лекин барчамиз чидаб келгандик" Хозир мустақиллигимиз муносабати билан 2 ойга қолмай пахта териб олмоқдалар. Хозирги замонга ёшларга хамма эхтиёжларни қолдиришни иложи бор. Лекин биргина қамчилик ўзларини хурмат қилишни ўрганишни хохлашмайди. Кейин мен манзилимга етиб келдим. Онахон Тошкентга кетаётган еканлар эваралари кўриб келишга. Мен эса Самарқанд шахрида қолдим. Шу мавзудаги сухбатимиздан кейин ўзимга керакли хулоса олдим ўйлайман.
__________________
JAVOBLAR.UZ |
|||
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|