AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360
10,318/4,529
– 37
58/50
|
"Улуғ ва садоқатли муҳаббат". Хотиралар, Марям Ёқубова, Искандар Ёқубов
|
|
Цитата:
Тинчликни қадрлайлик
Ҳали «Ўзбек иши» баҳонасида йўл қўйилган адолатсизликларга чек қўйилмаган, ҳали кўплаб оналарнинг кўз ёшлари қуримаган вақт. Ҳали, ўша даврдаги раҳбаримиз ибораси билан айтганда, бир тоғора қулупнай туфайли Фарғонада бошланган ёнғиннинг тутуни тарқаб битмаган пайт. Бу ҳам етмагандек, Ўш фожиалари бошланган, халқимиз ўта фожиий аҳволга тушган машъум бир давр.
Бир куни субҳидамда Москвадан Чингиз Айтматов қўнғироқ қилиб қолди. Гўшакни жойига қўйган Одил ака менга ҳорғин бир овозда дедилар:
– Чингиз бугун эрталаб Тошкентга келаркан. «Пиримқул учовимиз Ўшга бориб келайлик. Икки ўзбек, бир қирғиз икки халқ вакиллари билан учрашиб, улар билан суҳбатлашиб, фожиага учраган одамлардан кўнгил сўрайлик», – деяпти. Мен, албатта, розилик билдирдим.
– Вой, шундай ўт-оловнинг ичига боришингиз шартми? Тинч ўтирсангиз бўлмайдими? – дедим Одил аканинг соғлиғидан қаттиқ хавотирга тушиб.
– Марям, ўзинг ақлли, фаросатли бўлсанг ҳам барибир ожизалигингга борасан-да. Биз, ёзувчилар, шундай пайтда халққа, ҳукуматга камарбаста бўлмасак, ким деган одам бўламиз? Мен, албатта, бораман, фақат бу ҳақда Юртбошимизни огоҳ қилишимиз керак, – дедилар.
Шу куни ишга боришлари билан, худди кўн¬гилларидаги гапни билгандек, раҳбаримиз Одил акани сўраган эканлар.
– Хўш, ўртоқ ёзувчилар, аҳволни кўриб турибсизлар. Шу вазиятда бизга қандай ёрдам беришларингиз мумкин? – деб кутиб олибдилар мамлакат раҳбари Одил акани.
Одил ака Чингиз Айтматовнинг гапини айтибдилар.
– Жуда яхши таклиф бўлибди! – дебдилар у киши.– Ўшга боринглар, бошларига мусибат тушган оилаларга киринглар, кўнгил сўранглар, тасалли беринглар. Мен чегарада бўламан. Ёрдам керак бўлса, айтинглар. Айтматов келишига аэропортга чиқишга ҳаракат қиламан. Чиқолмасам, оқ йўл тилайман сизларга!...
Бу оқ фотиҳа катта мадад бўлиб, Одил ака, Пиримқул ака ва Чингиз ака биргалашиб Ўшга бориб, Юртбошимиз айтган кўп ишларни амалга оширишди. Бошига мусибат тушган оилаларда бўлиб, Қуръон тиловат қилиб, кўнгил сўраб, кўп оилаларнинг оғирини енгил қилишга уринишди. Эртасига Ўш телевидениеси орқали ҳар иккала халққа мурожаат қилиб, уларни осойишталикка, кечиримли бўлишга, яхшиликка чақиришди.
Мен Одил ака сафардан қайтгунларича жуда хавотирда ўтирдим. Шукр, эсон-омон қайтиб келдилар. Қизиқиб кўрган-кечирганларини суриштирдим.
– Ўш ёнғинини ўчиришда асосий ишни Ўз¬бекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов амалга оширди. Агар Ислом Каримов матонат кўрсатмаганида, Ўш фожиаси нима билан тугаши мумкинлигини тасаввур ҳам қилиш қийин. Ислом Абдуғаниевич энг нотинч паллада кечани – кеча, кундузни – кундуз демай, чегарада йиғилган халойиқ ичида юрди, уларни осойишталикка чақирди, тинчликка даъват этди. Беҳуда қон тўкилишининг олдини олди! – дегандилар Одил ака сафардан қайтганларидан кейин.
Юртдошларимиз, айниқса, ёшларимизга Ватанимиздаги тинчлик ва хотиржамликнинг қадрига етишимиз лозимлигини қайта-қайта таъкидлашни хоҳлардим. Ахир, мана шундай тинч ва осойишта юртга тўй-тантаналар ярашади, биз каби кексалар фарзандларимизнинг дуои жонини қилиб ўтирсак, ёшлар баркамоллик сари илдам одимлайдилар. Бун¬дай ёруғ кунларнинг ҳар бир сониясига шукр қилишимиз керак.
Кўп ўтмай, Фарғона ва Ўш, Қўқон ва Пскент ёнғинлари ўчиб, осмонда офтоб чарақлади. Эл тинчиди.
|
|