Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 04.09.2015 10:16   #671  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Зулфиқор Мусоқовнинг “ВАТАН” ФИЛЬМИНИ КЎРИБ...

Уруш! Дунёдаги энг жирканчли сўз,
Сибирь даштларида жимирлар этим.
Ҳасрат юрагимда, эй сепкилли қиз,
Сени кўмиш учун яшаганмидим?!


Гунафша, сен билан кўмилган осмон,
Орзулар сарпойчан, етим умидлар.
Урушда рақибдан минг марта ёмон
Ўзимизнинг қўлсиз, дилсиз Хомидлар!

Кечир, сени йиғлаб кўмаётирман,
Нақадар аянчли чиқди бу висол.
Келажак ҳақиқий муҳаббат учун
Сенинг садоқатинг қилгайлар мисол.

Қабртошинг дилда қурурман, эркам
Ва ёзиб қўяман унга дилхатни:
“Уруш кўп нарсага қодир бўлса ҳам,
Ўлдиролмас экан соф муҳаббатни!”

Хайрулла Ҳамидов
Ответить 
2 "+" от:
Старый 04.09.2015 10:19   #672  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
ЎРТОҚ ЎЗБЕКФИЛЬМ!
(М.Юсуфга ўхшатма)


Ўртоқ “Ўзбекфильм”, қумсайди кўнгил,
Шунча йил мизғидинг, уйғонгил энди.
Ҳозирги фильмлар жудаям енгил,
Бошингни кўтар-ей, тўлғонгил энди.


Ҳозирги фильмлар вазни пар, енгил,
Туғилиб, уч кунда ўлаверади.
Яна “Ёр-ёрлар”га тортади кўнгил,
“Суюнчи”ни кўргим келаверади.

“Севгинаторлар”му ишқ тарбияси,
Чорлар нурсизликнинг дастурхонига.
“Суперкелинчак”нинг бўш савияси
Тортмайди “Келинлар қўзғолони”га.

Ногоҳ "Улфат"ларга тушади кўзим,
Озгина ҳазилдан сўйлар лофчилар.
Эшик таққиласа, қарайсиз, у ким?
Бари “Замонавий янги совчилар”...

Бу бир парча саҳна, фильмлар эмас,
Бошланса, ўрнимдан тургим келади.
Тўғриси, қандайдир “Бўрилар”нимас,
“Тўйлар муборак”ни кўргим келади.

Раззоқ Ҳамроларни қумсайди кўнгил,
Наби Раҳимларга тортар ҳуморлар.
Эргаш Каримлардан бир қатра шингил,
Наҳот қайтмас энди Ҳамза Умарлар?!

Ўртоқ “Ўзбекфильм”, бермайсан жавоб,
Ўзингга топдингму ҳар хил “паноҳлар”,
Оинаи жаҳонга термулиш азоб,
Чарчатиб қўймоқда бир хил нигоҳлар!

Маънисиз оламда кўзларим толди,
Оқмай қўйдилар-ей дил жолалар ҳам.
"Тангалик болалар" ўтмишда қолди,
Қайта туғилмайди “шум болалар” ҳам.

Айтақол, қайлардан бу қадар зулминг,
Бориб-бориб сандан охир кечгумдир.
Бугун ишлаётган жуда кўп фильминг
Номига яраша “жаноб ҳеч кимдир”.

Гоҳида чинқирсам аччиқ аламдан,
Гоҳ кулгим қистайди гиналарингга.
Қочгим келмоқдадир рангли оламдан
Оқ-қора тасвирли киноларингга!

Хайрулла Ҳамидов
Ответить 
3 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 04.09.2015 15:52   #673  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
ЎРТОҚ ЎЗБЕКФИЛЬМ!
(М.Юсуфга ўхшатма)


Ўртоқ “Ўзбекфильм”, қумсайди кўнгил,
Шунча йил мизғидинг, уйғонгил энди.
Ҳозирги фильмлар жудаям енгил,
Бошингни кўтар-ей, тўлғонгил энди.


Ҳозирги фильмлар вазни пар, енгил,
Туғилиб, уч кунда ўлаверади.
Яна “Ёр-ёрлар”га тортади кўнгил,
“Суюнчи”ни кўргим келаверади.

“Севгинаторлар”му ишқ тарбияси,
Чорлар нурсизликнинг дастурхонига.
“Суперкелинчак”нинг бўш савияси
Тортмайди “Келинлар қўзғолони”га.

Ногоҳ "Улфат"ларга тушади кўзим,
Озгина ҳазилдан сўйлар лофчилар.
Эшик таққиласа, қарайсиз, у ким?
Бари “Замонавий янги совчилар”...

Бу бир парча саҳна, фильмлар эмас,
Бошланса, ўрнимдан тургим келади.
Тўғриси, қандайдир “Бўрилар”нимас,
“Тўйлар муборак”ни кўргим келади.

Раззоқ Ҳамроларни қумсайди кўнгил,
Наби Раҳимларга тортар ҳуморлар.
Эргаш Каримлардан бир қатра шингил,
Наҳот қайтмас энди Ҳамза Умарлар?!

Ўртоқ “Ўзбекфильм”, бермайсан жавоб,
Ўзингга топдингму ҳар хил “паноҳлар”,
Оинаи жаҳонга термулиш азоб,
Чарчатиб қўймоқда бир хил нигоҳлар!

Маънисиз оламда кўзларим толди,
Оқмай қўйдилар-ей дил жолалар ҳам.
"Тангалик болалар" ўтмишда қолди,
Қайта туғилмайди “шум болалар” ҳам.

Айтақол, қайлардан бу қадар зулминг,
Бориб-бориб сандан охир кечгумдир.
Бугун ишлаётган жуда кўп фильминг
Номига яраша “жаноб ҳеч кимдир”.

Гоҳида чинқирсам аччиқ аламдан,
Гоҳ кулгим қистайди гиналарингга.
Қочгим келмоқдадир рангли оламдан
Оқ-қора тасвирли киноларингга!

Хайрулла Ҳамидов
Бу саволларга жавобни Ўзбекфильм эмас, ундан юқорироқдан сўраш керак. "Мустабид тузум" даврида нега ўзбек санъати, маданияти бу қадар ривож топди? Миллий театр, кино йўналишида бир неча авлод энг етук актер, режиссер, драматурглар етишишиб чиқди, улар томонидан бутун жахонга танилган спектакл, фильмлар яратилдию хозир эса бундай эмас?
Ответить 
2 "+" от:
Старый 04.09.2015 16:28   #674  
Аватар для Слон
Оффлайн
Сообщений: 107
+ 6  46/28
– 2  3/3

Uzbekistan
фидойилик деган тушунча мавжудми еш актерларда? ва умуман узимизда? мана шу нарсани кузатаман уша даврда театр ва кино санъатини сескантирганларда. уша актерлар оддий маршруткаларда юришса. ешларчи? давлат томонидан белгиланган тадбирларда катнашишдан бош тортишса? бу санъатга "хурматими"? - мен санъаткорман - дегани, керак булса душмани енида ижод килиши керак эмасми?
__________________
Лучше зажечь свечу чем ругать темноту. Китайская пословица.
Ответить 
Старый 04.09.2015 17:08   #675  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Жамият, инсонларнинг олий мақсади у даврда бошқа эди, у пайтда хам моддий манфаат, турмуш тарзини яхшилашга интилиш бор эди, лекин булар хаётнинг ягона мақсади эмасди. 90 йиллврдан бошлаб чет эл фильмлари пайдо бўлган бўшлиқни эгаллаб, қандай йўл билан бўлса хам купрок пул топиш, эришилган моддий даражани кўз-кўз қилиш, давлат ишидаги реал даромад билан қурилган қасрлар, сотиб олинган автомобиллар қийматининг номутаносиблигидан фахрланиш одатий холга айланди...
Ответить 
"+" от:
Старый 11.12.2015 12:23   #676  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
18 декабрь, соат 14.00да URadio.uz радиосин6инг "Студиямиз меҳмони" эшиттиришининг навбатдаги интирокчиси режиссёр Зулфиқор Мусоқов бўлади. Режиссёрга саволларингиз бўлса мавзуда қолдиришингиз ёки URadio.uz нинг "Боғланиш" бўлимига йўллашингиз мумкин.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 11.12.2015 в 15:21.
Ответить 
"+" от:
Старый 21.12.2015 16:07   #677  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
18 декабрь, соат 14.00да URadio.uz радиосин6инг "Студиямиз меҳмони" эшиттиришининг навбатдаги интирокчиси режиссёр Зулфиқор Мусоқов бўлади. Режиссёрга саволларингиз бўлса мавзуда қолдиришингиз ёки


Жонкуяр режиссёр билан суҳбатимиз мазмунли ўтди. Мавзуимизда кўтариб чиққан гапларнинг ҳамма, ҳаммасини муҳокама қилдик. Эшиттиришни қуйидаги манзил орқали тнглашингиз ёки юклаб олишингиз мумкин.
Ответить 
Старый 29.02.2016 11:32   #678  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
17 март куни Республика Киночилар уйида соат 17.00 да ва Санъат Саройи(панорамка)да соат 18.00да режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг "Хазонрезги" фильми премьераси намойиш қилинади.


Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 29.02.2016 в 11:35.
Ответить 
Старый 02.04.2016 23:14   #679  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
“Хазонрезги”даги маҳзунлик

Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение

Цитата:
“Хазонрезги”даги маҳзунлик
“Япроқнинг қисмати тўкилиб сўлиш” –
Деганлар шуни ҳам англасинларким,
Турмуш, ҳаёт деган қудратли ҳоким,
Минг турли қонунлар тузиб ўйнармиш...
Чўлпондан
Инсон ҳаёти икки оламнинг – ташқи борлиқ билан ички руҳий дунёнинг доимий, узлуксиз муносабатлари оғушида кечади. Инсон умри йил фаслларига қиёсланадиган бўлса, умрнинг интиҳоси негадир заррин кузга ўхшатилади. Умр кузи ким учундир меваларининг ҳосилини йиғиб олиш палласи ҳисобланса, кимлар учундир эса фақатгина изғирин шамол “қуруқшиган япроқлари”- кунларини у ёқдан-бу ёққа судраган хазонрезгидир. “Ўзбекфильм” киностудиясининг режиссёр Зулфиқор Мусоқов суратга олган “Хазонрезги” бадиий фильми кишида инсоннинг кечинмалари, ўйлари, ташқи ва ички таъсирдан юзага келган зиддиятлар ҳамда ҳар қандай ҳолатда ҳам инсоннинг олийжаноблиги бежавоб қолмаслиги хусусида суратга олинган киноасар сифатида таассурот қолдирди. Ҳамма гап нимани кўрганда эмас, қандай кўрганликда бўлса керак балки...
“Хазонрезги” инсонни ҳаётнинг юзасида юришга эмас, ичига киришга ундайди. Фильмда кўтаринкилик ёки романтизмдан асар ҳам йўқ, бироқ керакли ўринда дастлаб Афғон урушининг даҳшати, сўнг эса ҳамдардлик ва кинояли кулгуга йўғрилган тасвирлар бисёр.
Воқеалар собиқ “Иттифоқ”нинг пойтахтида шод-хуррамлик билан Олимпиада ўйинлари ўтказилаётган пайтда ундан тўрт минг км узоқликда Ҳиндукуш тоғлари остида не-не навжувон йигитлар “шўравийлар” ҳамда “духлар” билан бўлган урушда жанг қилаётган кадрлари билан бошланади. Кимга тўй, кимга аза... Қуёш байрамда ҳам, жанггоҳда ҳам бир хил нур сочади.
Афғон хизматидан қайтаётган собиқ уч “десантчи”нинг қолган сафдан қайтмаган тўққиз сафдошини хотирлаб қилган аэропортдаги хайрлашув олдидаги ўтиришлари, Қурбон (Баҳриддин Абдуллаев)нинг мастлик оқибатида кўзига пулдан бошқа ҳеч нарса кўринмайдиган таксичининг бехосдан ўлдириб қўйиши ҳамда қалтис бу ҳаракати оқибати 10 йилга “кесилиб кетиши” орқали якун топади.
Фильм режиссёри Зулфиқор Мусоқов ва оператор Азизбек Арзиқуловнинг ишида бир қатор топилмалар ҳам бисёр: ҳовлида сайраётган товус, айвонга кириб қолган кабутар-у, уни хонадон соҳибасининг учириб юбориши, шарқираб оқаётган дарё ва туриб қолган унинг қўлмаги, сарғайиб тинч ва осуда турган-у, шамолда баргларини тўкаётган дарахтлар... Буларнинг барчаси фильм қаҳрамонларининг бошидан ўтказаётган ташвишлари ва изтиробларига мос ва хос танланган.1982-йиллардаги Аэропорт кўриниши, актёрларнинг ўша даврга хос кийинишлари, қиёфалари ёрдамида турғунлик даври кўриниши очиб берилган. Айниқса, ўша пайтда “мода”да бўлган керак пайтида топилмай - “анқонинг уруғи” ҳисобланган кремплин-у, “шакарсепди” (песок) матосидан тикилган аёлларнинг либосидан тортиб, япон симли рўмолигача, “Бешёғоч-Бешқайрағоч” йўналишидаги УАЗИК русмидаги 74-автобус, қишлоқ меҳнаткашлари учун эшиттириладиган “Қишлоқ ҳаёти” эшиттиришидаги мусиқа-ю, сухандоннинг овозигача ўша давр оҳангида жаранглайди, энди урфга кираётган “Bon-M”-у, Виктор Цойнинг “Айт-чи, каккужон...” (“Скажи, мне кукушка, сколько мне осталось лет...”) қўшиқлари 80-йилларнинг руҳини кўрсатади.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 13.04.2016 07:07   #680  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
“Хазонрезги”даги маҳзунлик

Цитата:
Фильмдаги воқеалар 25 йил оралиғидаги вақтни қамраб олган. Шунга кўра, актёрларнинг навқиронлик даври ҳамда етуклик палласидаги ижросини танлашда режиссёр турли актёрларни танлаган. Қурбоннинг ёшлигини актёр Баҳриддин Абдуллаев, кексалик даврини Бахтиёр Раҳимов; Лоланинг ёшлик даврини эса Ҳуснора Ҳожимуродова,ўрта ёшлигидаги пайтини Феруза Саидовалар ижро қилишган. Қурбоннинг онасини Мунаввара Абдуллаева ҳамда отасининг ролини Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиевлар ижросида кўрамиз. Қариялар жуфтлигинининг ушбу актёрларнинг биргаликдаги ижросига биз аввал таниқли режиссёр Шуҳрат Аббосовнинг “Дилор, Дилор, дил ва ор” бадиий фильмида ҳам гувоҳ бўлган эдик.Ўзбек оиласидаги қарияларга оид бўлган ўзига хослик жиҳатларини икки устоз актёр ҳам имо-ишора, пантомимикалар билан ёритиб беришган. Мунаввара опа ўйнаган касал ҳолатдаги буви қиёфасининг қарашлари, имо-ишоралари, нутқини зўрға қийналиб гапираётган ҳолати-ю, йигирма йил аввалги кўринишидан ҳозирги пайтигача бўлган ўзгаришларни кўрсатиб актриса ўз қиёфасининг ижросини такомиллаштирган. Буви ҳовлида бўлиб ўтаётган барча воқеаларнинг кузатувчиси эмас, балки оиладаги мезонни бошқариб турувчиси ҳам эканлиги Мунаввара опанинг ўзига хос талқинида намоён бўлган.
Фильмдаги “Зона воқеа”сида Қурбон (Баҳриддин Абдуллаев) ўша ердаги “Қонундаги ўғри” “Қария”га “блатнойлар”дан бири эканлигини, “кетса” ўзи билан “ЗЕК”лардан иккитасини “олиб кетиши” орқали “тушунтириб” қўяди. Тўғри-да, “духлар”га дуч келиб, ўлим шарпасини ҳар қадамда Афғонда ҳис қилган одамга “ЗЕКлар”-у, “Қария” деганлари ким бўлибди?!.. Гап ғурур ва ор-номус ҳақида кетаётганида инсон ўлимдан қўрқиб ўтирармиди? Бир бошга-бир ўлим деганларидек. Яқин ракурсда “Мағзава”- Мақсуднинг бошини Қурбон (Баҳриддин Абдуллаев)пилораммага олиб келишидан кинотомошабин даҳшатдан “юрагини ҳовучлаб” ўтиради. Ойбек Вейсал ўғли ижро қилган эпизодик роль “Қария” ҳам “Қонундаги ўғри” ҳам ғирром ўйин ўйнамаслигини “Уни тинч қўй” деб шотирларига қатъий оҳанг билан билдириши ҳамда кузатувчан ўткир нигоҳ орқали кўрсатилган.
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх