|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#641 | |
![]() |
Цитата:
1. Муддатли ҳарбий хизмат; 2. Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат; 3. Шартнома бўйича ҳарбий хизмат; 4. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар хизматига бўлинишини эслатиб ўтмоқ жоиз. Ҳарбий хизматнинг 4- тури тўғрисида юқорида зикр этилган Қонуннинг 8- ва 30-36- моддалари, «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (25.04.2003 й.) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257- сонли Қарори билан тасдиқланиб, кучга киритилган «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизмат ўталишининг тартиби тўғрисидаги низом»да батафсил баён этилган. Таъкидлаб ўтишим жоизки, резервчилар тегишли тоифаларга, тоифалар эса навбатларга бўлинади. Резервда бўлиш ёшидан ўтган фуқаро истеъфога ўтказилади. Энди «захира» тушунчасига ўтамиз. Муддатли ҳарбий хизматниҳам, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ҳам, шартнома бўйича ҳарбий хизматни ҳам ўтамаган шахсни Қуролли Кучлар захирасидаги фуқаро сифатида эътироф этмоқ даркор. Агар ушбу фуқаро олий таълим муассасасини тамомлаш билан бир вақтда тегишли ҳарбий тайёргарликдан ўтган бўлиб, унга офицерлик унвони берилган бўлса, демак у захирадаги офицер саналади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, фарқ шундан иборатки, резервдаги фуқаро Қуролли Кучлар сафида «порох ҳидлаган» бўлса, захирадаги фуқаро армия ҳақида фақат китоб, дафтар ва кинофильмлар орқали назарий тасаввурга эга бўлади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#642 | |
![]()
Сообщений: 1,253
+ 1,042
1,526/636
– 63
80/43
![]() |
Цитата:
резервдаги фуқаро = заҳирадаги фуқаро. Оффтоп: Toshkentda adashmasam Abdulla Qodiriy ko'chasi va Abay ko'chasi tutashgan chorrahada bitta reklama banneri bor. Unda bitta magazinni ham rus, ham o'zbek tilida reklama qilishga harakat qilishgan:Магазин спецодежды - Uniforma do'koni. Shu reklamani tayyorlaganlar ham "Uniforma degani mundoq degani, Maxsus kiyim degani bundoq degani" degan fikrlashdan kelib chiqishganmikin... |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#645 | |
![]() |
Цитата:
.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
|
Ответить |
|
|
#646 | ||
![]()
Сообщений: 1,253
+ 1,042
1,526/636
– 63
80/43
![]() |
Цитата:
siz biroz adashyapsiz, nazarimda. CHunki, men keltirgan misolda ham kiyim kiyimdan xuddi siz tasniflagan misol kabi farq qiladi. Ya'ni, mexanik uchun maxsus kiyim, paxtakor uchun maxsus kiyim, shaxtyor uchun maxsus kiyim v.h. Zahiradagi askar va zobitlarni ham mohiyatiga qarab farqlab olish mumkin-ku axir. |
||
|
|
Ответить |
|
|
#647 |
![]() |
Уларга қандайдир ном бериб (ҳарбий термин қўллаб) бир-биридан фарқлаш керакми, ахир? Кийим борасида чиндан ҳам эътиборсизлик қилганга ўхшайман.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#648 | ||
![]() |
Цитата:
Цитата:
|
||
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#650 | |
![]() |
Цитата:
. Шу боис, бир жойда ўқиган маърузамдан парча келтириб ўтаман:Луғатлар ёки сўз бойлигига эга бўлиш, муайян сўз маъносини билиш жуда зарур албатта, аммо матн мазмунини англаб етиш учун етарли эмас. Бир хил ёзиладиган сўзлар бир-биридан кескин фарққилувчи маъно англатиши мумкин. Биз осон тушуниб етадиган «Зокир Шокирнинг орқасидан қувиб ўтирмасдан тўғри отасиникига қараб йўл олди» ва «Зокир Шокирни орқасида ўтирмасдан отасининг тўғрисига жойлашиб олди» жумлалар мазмунидаги фарқни пайқаш ўзбек бўлмаган киши учун осон кечади деб ўйламанг. Баъзан эса ҳаттоки айнан ўхшаш жумла ёки иборалар ҳам, контекстга боғлиқҳолда, мутлақо турлича таржима қилинади. Мисол учун, «возьми его себе» иборасини олайлик. Муайян ҳолатда ушбу ибора «мен уни сенга совға қилмоқдаман» маъносини англатса, бошқа бир контекстда «менга ҳеч нарсанг керак эмас» маъносида таржима қилинади. Бундай ҳолатларни камдан-кам учрайдиган тилга оид ҳолатлар деб фикр юритиш мумкин эмас. Сўз ва ибораларга доир маънодошлик муаммоси таржимон олдидаги, у ёки бу даражада намоён бўладиган доимий муаммодир. Сўз таржимасининг луғатда бериладиган эквивалентларидан бирининг танланиши таржимоннинг соғлом фикри, ақл-заковати ҳамда сўзнинг матн мазмунида тутган ўрнини тўғри англаб етишига боғлиқ. Агар таржимон атама таржимасининг луғатда берилаётган вариантлари орасидаги маъновий фарқни билмас экан тўғри вариантни қандай танлайди? Мисол учун С. И. Ожеговнинг Изоҳли луғатида «голова» сўзига олтита изоҳ берилган: 1. Одам ёки ҳайвон танасининг бир қисми. 2. Ақл, идрок, фаросат (Он человек с головой). 3. Инсоннинг ғоя соҳиби сифатида гавдаланиши (Он голова!). 4. Муайян нарсанинг олд қисми (голова колонны, поезда). 5. Чорва ҳисобини юритиш бирлиги (стадо в 100 голов). 6. Шар ёки конус шаклидаги озиқ-овқат маҳсулоти (голова сыра, сахара). Айтайлик таржимон А ва В атамаларининг маъноларини билади, бироқ бу, таржимон томонидан атамалар АВ кўринишда бириктириб ёзилган (айтилган) жумла мазмуни А+В уйғунлигининг мазмунини англатади, деб даво қилишга асос бўла олмайди. Гоҳо шунақаси ҳам бўладики, ушбу атамалар бирикмаси, ҳар бири алоҳида ёки ўзаро бириккан тарзда англатадиган маънога умуман тўғри келмайдиган бошқа бир (С) маънони касб этади. Иш давомида юзага келадиган вазият бундан ҳам мушкул, яъни таржима қилиш керак бўлган атама луғатларда минбаъд бўлмаслиги, қандайдир услубий қўлланмалар қидириш, Интернетни титиб чиқиш ва экспертлар консультациясини олиш зарур бўлиши мумкин. Кўпинча ўзбек тилида муайян бир соҳага оид атамалар мажмуи бўлмаган ёки ҳали талаб даражасида шаклланмаган ҳолат ҳам учраб туради. Бир сўз билан айтганда ўзбек тилида атама йўқ ва бирор-бир нарса ўйлаб топиш, ихтиро қилиш даркор бўлган вазият юзага келади. Муайян компанияда фаолият юритадиган, айтайлик ўзига хос техника билан ишлайдиган одамлар ўз жаргонларини тузиб оладилар, яъни мисол учун бирор-бир хорижий сўзни оладилар-да, ўзбекчасига талаффуз этадилар. Таржимон томонидан таклиф қилинган вариант уларнинг «кашфиётига» мос келмаса, ажабланадилар: «Бу қанақаси бўлди? Биз бу нарсани «фалон» деб атасак-у, у «фалон нарса» деса».
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
|
Ответить |
|