|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#641 |
Ўзбекистон – Тожикистон 3:0 (1:0)
Голлар: Санжар Турсунов 35, - 1:0. Одил Аҳмедов 53, - 2:0. Сервер Жепаров 71, - 3:0. Ҳакамлар: Муҳаммад Заруни, Муҳаммад Абдулла Жассим, Муҳаммад Жассим Ал Меҳайри, Муҳаммад Абдулла Муҳаммад (барчаси БАА) Ўзбекистон : Игнатий Нестеров, Шавкат Муллажнов, Азиз Ҳайдаров (Анзур Исмоилов, 80), Одил Аҳмедов, Баҳодир Насимов (Улуғбек Бақоев, 56), Александр Генйрих, Санжар Турсунов, Темур Кападзе (Сервер Жепаров, 72), Виталий Денисов, Ислом Тўхтахўжаев, Вагиз Галиулин Тожикистон : Алишер Тўйчиев, Соҳиб Свонқулов, Эрож Ражабов, Давронжон Эргашев, Нуриддин Давронов, Фарход Васиев, Ахтам Хамроқулов, Комил Саидов, Дилшод Васиев, Хуршед Махмудов, Жамшид Исмоилов (Акмал Сабуров, 46) Огоҳлантиришлар: Давронжон Эргашев 45+1, Одил Аҳмедов 53, Александр Гейнрих 57, Дилшод Васиев 65, Шавкат Муллажонов 70, Санжар Турсунов 78, Ислом Тўхтахўжаев 82, Сервер Жепаров 84, Вагиз Галиулин 90+2. Четлатиш: Эрож Ражабов 86. Последний раз редактировалось мафтун; 15.11.2011 в 21:27. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#644 |
Бу тактик фол, деганга ўхшаш. ўшалар атайин сариқ ишладилар. Чунки Япониядаги ўйинда майдонга тушмайди ва кейинги, аниқроғи, асосий босқичда тўп суриш имкониятига эга бўлади. агар японлар билан ўйнаганда сариқ олганида, улар асосий турда майдонга тушолмай қолиши мумкин эди. ёки асосий турнирнинг қайсидир ўйинида сариқ олса ҳам кейинги ўйинни ўтказиб юбриши мумкин бўларди.
|
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#645 |
Ўзбекистон футбол федерацияси расмий твиттерининг хабарига кўра, ЎФФ президенти Мираброр Усмонов 19 ноябрь куни ФИФА ва ОФК ижроқўм аъзоси шри- ланкалик Фернандо Манилал билан учрашди. Унда ўзаро фикрлар алмашилди.
20 ноябрь куни Усмонов Осиё футбол Конфедерациясининг Профессионал футболни ривожлантириш бўйича кўмиталарнинг қўшма мажлисида иштирок этди. Шунингдек, ОФК қўмиталар мажлисида, Фарҳод Магаметов (ПроЛига ва Vision Asia), Самвел Бабаян (Проффессионал клублар) ва Жаҳонгир Усмоновлар (футзал) қатнашди. Бугун эса Профессионал футболни ривожлантириш бўйича қўмиталарнинг қўшма мажлиси Осиё Чемпионлар лигасидаги "квоталар"ни яна бир бора кўриб чиқмоқда. Манба: www.the-uff.com
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... |
|
|
Ответить |
![]() |
#646 |
Малайзияда бўлиб турган ҳамюртларимизнинг хабар беришича, ОЧЛ учун Ўзбекистонга 3+1 кўринишида жой ажратилиши деярли ҳал этилди. Ўз таркибига 3та қўмита - Миллий федерациялар, профессионал лигалар, профессионал футбол клублари қўмиталарини олган Профессионал футболни ривожлантириш қўмитасининг бугунги йиғилишида бу лойиҳа тасдиқланди. Қарор расман кучга кириши учун энди уни Ижроқўм тасдиқлаши керак.
Демак, келаси мавсумдан бошлаб Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида Ўзбекистондан "Бунёдкор" (чемпион сифатида), "Пахтакор" (Ўзбекистон кубоги соҳиби) ва "Насаф" (чемпионатда 2-ўрин) жамоалари иштирок этишади. "Нефтчи" эса Чемпионлар лигасини саралаш баҳсларидан бошлайди. Саралаш ўйинларида эса қайси жамоалар бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Маълумотларга қараганда, "Нефтчи" саралаш ўйинларини "Шарқ" минтақаси жамоалари билан ўтказади. "Шарқ"да эса саралашда Таиланд ва Индонезия жамоалари қатнашишади. Демак, фарғоналикларда ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичига кириш имконияти бор. Албатта, қуръга ҳам кўп нарса боғлиқ. Саралаш ўйинлари фақат битта ўйиндан иборат бўлишини яхши биласиз. Лекин, лекин, Нефтчи" ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олганда ҳам, Япония, Корея, Хитой ва Австралия клубларига қарши кураш олиб боришига тўғри келади. Анча қийин бўлади. Демак, икки кунлик тортишувлардан сўнг, квоталар қуйидаги кўринишда тақсимланди. ҒАРБ минтақаси. Саудия Арабистони - 4та, Ўзбекистон, Қатар, Эрон, БАА - 3+1тадан. ОФК кубоги финалчиси - "Кувайт" СК - 0+1. Жами: 16+1 ШАРҚ минтақаси: Япония, Жанубий Корея, Хитой - 4тадан Австралия - 2та. Таиланд - 0+2 Индонезия - 0+1 Жами: 14+1 Кўриниб турибдики, "Шарқ"да 15та, "Ғарб"да 17та жамоа гуруҳ босқичида иштирок этади. Демак, 1та "Ғарб" жамоаси ўз иштирокини шарқликлар билан бирга давом эттиради. Манба: www.uff.uz
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... |
|
|
Ответить |
![]() |
#647 |
ОФК йил лауреатларини эълон килди:
* Абдуҳамидулло Расулов - Осиёнинг 2011 йилдаги энг яхши қанот ҳаками! * Равшан Эрматов - кетма-кет тўртинчи марта Осиёнинг энг яхши ҳаками! * Сервер Жепаров — икки карра Осиёнинг энг яхши футболчиси! P/S: Барчаси Ўзбекистондан!!!!!
__________________
Beshikdan Qabrgacha ilm o'rgan! |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#648 |
ЛОНДОН-2012 САРАЛАШИ
ОСИЁ. 3-САРАЛАШ БОСҚИЧ. "В" ГУРУҲИ. 2-ТУР БАА - ЎЗБЕКИСТОН - 0:0 Огоҳлантиришлар: Ашурий Жума 80 - Павел Смоляченко 80 БАА: Ашурий Жума, Жума ал-Ғариб, Ал-Балуший Муборак, Амир ал-Ҳаммадий, Али Салим ал-Амирий, Ал-Хажерий Омран, Муҳаммад ал-Мудий (Салим Режайбий 46), Аҳмад Халил, Моҳд Жамол ал-Фаласий, Абдулазиз ал-Мазам, Муҳаммад Абдулла (Рашид Иссо 64). Ўзбекистон: Санжар Қувватов, Акбар Исматуллаев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Ислом Тўхтахўжаев, Салим Мустафоев, Жасур Ҳасанов, Шерзод Каримов (Кенжа Тўраев 66), Фозил Мусаев, Ойбек Қиличев, Олег Зотеев (Павел Смоляченко 76), Темурхўжа Абдухолиқов (Жавлон Иброҳимов 71). Бош ҳакам: Абдул Малик Абдул Башир (Сингапур) Демак, вакилларимиз иккинчи турдан сўнг 4 очко билан В гуруҳида пеқадамлик қилмоқда. Австралия ва Ироқда икки очко, сўнгги ўриндаги ироқликлар бир очкога эга. 27-ноябрь куни вакилларимиз Австралия олимпиада терма жамоасига қарши меҳмонда тўп сради. Вакилларимизга омад ёр бўлсин. Манба: www.uff.uz
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... Последний раз редактировалось мафтун; 24.11.2011 в 20:15. |
|
|
Ответить |
|