|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#601 | |
![]() |
Цитата:
1. Хай, хай қизалоқ фильми - биринчидан Асал Шодиевага бош рольни беришиб катта ҳато қилишган. Умуман ролга мос келмаган. Сюжети чет эл киноларига ўхшаган масала, умуман бошқа маданият одами, қишлоққа келади, бошида мослаша омиди, кегин охирида кетишга кўзи қиймасдан йиғлаб юради. Кинода кўпроқ Шахзода Мухамедова (ёки Мухамеджонова)нинг роли кўпроқ ёқди. Ҳуллас унча ўхшамапти. 2. Жаноб қоровул - Мухамад Исо Абулхаировнинг бачканалигидан 20 минутдан кегин чиқиб кетдим кўрмасдан. 3. Ёдгор Саъдиев ва Эркин Комилов ўйнаган яна бир кино кўрдим. Бу актёрларга хурматим чексиз, лекин фильм сюжети жудаям саёз. бой булади, бошига кулфат тушади, қизларининг уйига ҳам сиғми қолади. Охири ҳаммаси тикланиб хамма бахтли бўлади. Фильмни кўриб қайғуриб, персонажлар азобланганлигини кўриб хафа бўлиб ўтирганим йўқ. Қанақадур таъсирчан эмас. Буларнинг хаммаси менинг шахсий фикрим |
|
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#602 |
|
RTM
bo`lim boshlig`i
Сообщений: 6
+ 1
4/2
– 0
0/0
![]() |
Бадиий кино фильмлар ҳақида сўз юритилганида, уларни ўсиб келаётган авлодлар одоб-ахлоқига таъсири ҳақида ўйлаш керак, ўзбек фильмларининг кўпайиши кино саноатида рақобатни кучайтиради. лекин, мазкур бизнесни амалга оширишда бир тамойил "моддий ва маънавий ҳаётнинг уйғунлиги"ни унутмаслик керак, деб ўйлайман: ҳар бир фильм ўзига хос тарбияни амалга оширишига хизмат қилади, ижобий ёки салбий. Масалан, "Пойма-пой", "Шабнам" фильмларининг бошланиш жараёнининг ўзиёқ "оммавий маданиятнинг" салбий томониларни тарғиб қилишга хизмат қилади. Балки режиссёр фильм қаҳрамонлари аввал шундай бўлишган, уларни севги тарбиялади, демоқчидир, лекин "Шабнам", "Телба" фильмларидаги ўз жонига қасд қилиш нимани тарбиялайди? жуда қизиқ...
"суппер қайнона" ёки қайнолар бош қаҳрамон бўлиб чиққан фильмларда, бўлажак келинларни тасаввурида қайноналар "олабўжига" айланишмоқда. телевизорда берилаётган рекламалар ҳам бундан мустасно эмас. "Сизнинг каҳрамонингиз ким?" саволига чока крем сотиб олиб берган Бобурнинг онасими? |
|
|
Ответить |
| Реклама и уведомления | |
|
|
#605 | |
![]() |
Цитата:
3-ёкмайдиган холат режиссер ва сценаристлар "компот" килишни жуда яхши куришади. Хамма кинолар "три в одном" хам комедия, хам трагедия (албатта томашабинни жуда йиглатиб юборишга мулжалланган бир-икки сцена булади), хам драма. Энди икки куённи кувгани каби одатда хеч кайси уриниш нишонгат егмади - инсон 5 минут олдин йиглаб, кейин хахолаб кулиб утира олмайди - организмга узгариш учун вакт керак. Кейин хозиргина масхаробозлик килаётган персонаж бир пасдагина гамлет булиб колишига томашабин ишона олмайди - шунинг учун бу уринишларнинг хаммаси зое кетади. |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#606 | |
![]() |
Цитата:
Тарбия, тарбия дийсиз, нима фақат кинолар тарбиялаши керакми? Ушбу киноларда, жонига қасд қилишмаса, ёки қайноналар келинлари билан уришишмаса ҳаётда ҳам шундай бўладими? Бу кинолар атрофдаги хаётни кўрсатиши керак, кинода бир маъно, одамга бирон бир фойдаси, фильмни кўрган вақтда кетгазган вақтга ачинмасам ўша менга кераклиги. Рости олдин ёзганимдек сўнги пайитда чиққан кинолардан кўпчилиги менга ёқмади. Олдинги сафар Жано қоровул фильмини оҳиригача кўрмадим, деган эдим. Бир бўш вақтимда кўргим келиб қолди. бошидан охиригача кўрдим. Ҳудди, Наргиза опа айтгандек, бир вақтнинг ўзида ҳам кўлдирмоқчи бўлишади, ҳам йиғлатмоқчи. Аммо "масхарабозлар" ўша ўша, Позилжонов билан Абулхаировлар. Одам ҳаёлига келмайдиган нарсалар, бачкана ҳазиллар. Ҳуллас ёқмади. Рости кўп маротаба Шабнам фильмини кўрганман, мен ёқтирган киноларнинг бири, хеч бир ўша кинони кўриб бўлиб томдан сакрашга ҳаракат қилмаганман. |
|
|
|
Ответить |
|
|
#607 |
![]() |
Яна бир қизиқ ҳолат, тўғрироғи ўзим кўп марта пайқаб қоламан. бизнинг киноларда кўп вақтни фойдасиз нарсаларга ишлатишади, кинонинг вақтини чўзиш учун. Масалан, машинага ўтириб кетиши, бирон бир киши мен кетти бозорга дийди-ю, чиқади, машинасини очади, ўт олдириб ҳайдаб чиқиб кетади, бу нарса вақтни олади, аммо ҳеч қанақа томошабинга фойдали маълумот олиб келмайди.
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#608 |
![]() |
Кеча сал эскироқ бўлса ҳам "Йиғламагин" ва номи эсимда йўқ Мурод Ражабов ва Улуғбек Қодиров тушган қора байирнинг ҳикояси тўғрисидаги фильмларни кўрдим.
Мурод Ражабов ҳақиқий артист эканлиги шу кинода кўрсатилган. Ўз ролини аъло даражада ўйнаган. Фильм сюжети бирданига ўзгармиди, ҳаммаси мантиқий оҳиригача етказилган. Диалоглар қизиқ, одам эшитса мазза қиладиган. Йиғламагин киноси ҳам билмадим етимлар тўғрисида бўлганлиги учунми, ва бошқа тарафдан сюжети ҳам яхши ўйланганлиги учунми, қайта кўрдим. Бир неча кун олдин "Ўгай она" фильмини кўрдим. Қисқаси фильм ҳар сафаргидек чўзиб чўзиб охирги 5 минут ичида "хэппи энд" қиворишди. На бир эста қоларли сюжети, на бир тузукроқ диалогини кўрмадим |
|
|
Ответить |
|
|
#609 |
|
Фақатгина "ур-йиқит"-у, "гумбурлаб портлатадиган" кинолар оладиган Голливуд ижодорлари томонидан суратга олинган, А.Пушкиннинг "Евгений Онегин"нинг ўзбек тилидаги дубляжини кўриб, ўйланиб қолдим. Жуда яхши чиқибди. Пушкинга ҳурматим баланд, аммо бизда ҳам қанчадан-қанча севги афсоналари, қиссалари баён қилинган нодир асарларимиз бор. Шуларни тасвирга туширишса (албатта сифатли қилиб) ёмон бўлмасди... "Коммерческий" кинолар одамни медасига тегди. Киноларимиздаги асосий мавзу бўлиб қолган: "Бой қиз-камбағал йигит" ёки бунинг акси...ҳолати Болливудни тобора эслатмоқда...
__________________
Beshikdan Qabrgacha ilm o'rgan! Последний раз редактировалось Bobir Samadov; 25.01.2013 в 08:01. |
|
|
|
Ответить |
| Реклама и уведомления | |
|