|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#51 | |
|
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
“Манзаралар”нинг нашр этилган биринчи китоби жадид адабиётининг юзага келишидан 30-йилларнинг ўрталарига қадар бўлган давр ва шу даврда яшаган ёзувчилар ижодига бағишланган. Бу давр адабиёти турли-туман ижтимоий силсилалар жараёнида кечган. Адабиёт оламига кириб келган ёзувчилар, бир томондан, янги ўзбек адабиётини яратиш ишига бел боҚлаган ва улкан ишни амалга оширган бўлса, иккинчи томондан, бамисоли тўққиз балли денгиз пўртанаси оша сузиб борган кема янглиғ, даврнинг даҳшатли ижтимоий-сиёсий силсилаларини бошдан кечирган ва пировардида, қай бир тарзда эса-да, шўро даври фожиаларининг қурбони бўлган.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#52 |
|
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Тақдир менга шу даврда сиёсий қатағоннинг аччиқ тузини тотган ижодкор юртдошларимиз ҳаёти ва фожиали тақдирини озми-кўпми ўрганиш имконини берди. Шу туфайли жабрдийда ёзувчиларнинг истиқлолгача темир сандиқларда сақланиб келган “иш”ларини ўргандим. Бу ”иш”лар орқали ўша зиёлилар ва улар яшаган давр ҳақидаги ҳақиқат зарралари билан танишдим. Бу “зарралар” 30 — 50-йиллар жабрини чеккан ёзувчилар ҳаётининг айрим номаълум саҳифаларини ёритиб юборди. Мен “Манзаралар”да ХХ асрда яшаган ўзбек ёзувчилари ижоди ва улар орқали ўша даврдаги адабий жараённинг соф илмий тад¬қиқи ва таҳлилини беришни эмас, балки унинг ижтимоий-сиёсий ва маданий тавсифномасига ҳамда ёзувчилар ҳаёти ва ижодига оид мумкин қадар янги маълумотларни беришга уриндим. Ўйлайманки, улар яратилажак “Тарих” учун материал бўлиб хизмат қилади. Айтмоқчиманки, “Манзаралар”ни ёзишдан бирдан-бир мақсадим “Тарих” учун материал тайёрлаш эди.
Шу вақтгача яратилиб келаётган “тарих”ларда ҳам, муайян ёзувчи ижодига баҚишланган монографияларда ҳам кўпинча тарихий шароитнинг, ижтимоий силсилаларнинг адабий жараёнга таъсирини четлаб ўтганимиздек, ёзувчиларнинг шахсий ҳаётига ҳам эътиборсизлик билан қараймиз. Ҳолбуки, ёзувчи ҳаёти қайси тарихий шароитда, қайси ижодий ва маиший муҳитда кечса, ўша шароит ва муҳит унинг ижодига албатта ўз муҳрини босади. Агар бу сўзларимни концепциянинг жайдари ифодаси сифатида қабул қилсангиз, мамнун бўлардим.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#53 |
![]() |
Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг Ўзбекис¬тон Ёзувчилар уюшмаси фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан фикр-мулоҳазалари матбуотда эълон қилинди. Ушбу фикр-мулоҳазалар ҳозир нафақат шоир ва ёзувчилар, балки бутун жамоатчилик орасида қизғин муҳокама этилмоқда. Миллий адабиёт равнақига бефарқ бўлмаган бир инсон ва олим сифатида, айтингчи, Президент фикр-мулоҳазалари Сизда қандай ўй ва кечинмалар уйғотди? Сўз санъатимизнинг ҳозирги аҳволи ҳақида шахсий фикрингиз қандай? Унинг эртанги куни, Сизнингча, қандай бўлиши керак? Адабиёт маънавият негизи сифатидаги бурчини қай тарзда адо этиши лозим деб ҳисоблайсиз?
|
|
|
Ответить |
|
|
#54 | |
|
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Агар адабиёт карвони шу тарзда одим отаверса, унинг “олтин аср”ида эришган ютуқларидан из ҳам қолмаслиги мумкин эди.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#55 |
|
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Шундай мураккаб шароитда Президентимиз “Адабиётга эътибор — маънавиятга эътибор, келажакка эътибор” деган шиор билан чиқди. Биз, адабиётшунослар ва адиблар Президентимизнинг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича муҳим амалий таклифларини эшитиб, сўнгра шу таклифлар асосида эълон қилинган мақола ва рисолани ўқиб, ҳайратга тушдик. Бу суҳбат ва рисолада билдирилган фикрлар шунчаки кўнгил кўтариш истагида айтилган гаплар эмас. Бу гаплар замирида катта ишларни амалга ошириш, адабиётимиз томирларига янги қон юбориш мақсади ётади.
Бир замонлар адабий ҳаётнинг гавжум маркази бўлган Ёзувчилар уюшмаси сўнгги йилларда ижод аҳли ўртасидаги обрў-эътиборини йўқота бошлаганди. Уюшма қошидаги Адабиёт жамғармаси ҳам, поликлиника ҳам, Ижод боғи ҳам ачинарли бир аҳволга тушиб қолганди. Президентимизнинг шу суҳбатидан — адабиётимиз муаммоларига катта эътибор бериб, оталарча ғамхўрлик кўрсата бошлаганидан кейин харобага айланган Ижод боҚини ҳам, поликлиникани ҳам қайта қуриш ва жиҳозлаш учун, билишимча, катта маблағ ажратилди. Жаҳон молиявий инқирози шароитида шунча маблағ ажратилиши ҳазилакам гап эмас. Ўзбек адабиёти, унинг ҳозирги таниқли намояндалари ва эртанги вакилларига эътибор берилса, ёзувчининг халқ ўртасидаги обрў-эътибори тикланса, ошса, бу халқимиз маънавиятининг юксалишига қўшилажак муҳим ҳисса бўлади. Абдулла Қаҳҳор, ХХI аср адабиёти буюк адабиёт бўлади, деган эди. Адабиёт шу даражага эришиши учун, аввало, ёш ижодкорларни тарбия¬лаш лозим. Миллий университетнинг филология факультети қошида ташкил этилган Олий адабиёт курсининг ўзигина бу вазифани уддалай олмайди. Менимча, ҳозирги Санъат институти базасида Адабиёт ва санъат институтини ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Бу институтда адабиёт назарияси, тарихи ва ҳозирги адабий жараён бўйича маърузалар ўқиш билан бирга, йирик ёзувчилар раҳбарлик қиладиган устахоналарни ташкил этиб, талабаларни бевосита ижод табиати, маҳорат сирлари билан ошно қилиш имконияти ҳам туғилади. Масалан, талабалар “Шароф Бошбеков устахонаси”дан драматургия жанрининг қонун-қоидаларини мукаммал ўрганиб чиқади. Ёзувчилар уюшмаси бир замонлар адабий жараёнга фаол аралашиб, қизғин баҳс ва мунозаралар, ижодий кечалар ўтказиб турарди. Эътиборга молик асарлар университет ва институтларда муҳокама қилинар, янги асарга бўлган эътибор халқда, айниқса, ёшларда катта қизиқиш уйғотар эди. Халқ “Навоий” романи ёки “Вақт” шеърининг эълон қилинишини чинакам байрамдек кутиб олган. Агар адабиётга эътибор аввалги мақомига эришса, бугун чиқаётган “зўраки ёзувчи”лар сафи ўз-ўзидан сийраклашиб, бора-бора йўқолиб кетишига шубҳа йўқ. Адабиёт, адабий асар — инсон руҳини покловчи, унинг маънавий оламини ҳаётбахш нурлар билан мунаввар қилувчи, унга турмушнинг синов ва машаққатларини енгиб ўтиш кучини бағишловчи, унинг эрк ва иродаси пўлат янглиғ тобланишига ёрдам берувчи омилдир. Ҳозирги ўзбек адабиётининг ана шундай кучга эга бўлиши учун шарт-шароит йўқ эмас.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#56 |
![]() |
Сиз Чўлпон, Ойбек, Усмон Носир, Ҳамид Олимжон, Мақсуд Шайхзода тўғрисида монографик тадқиқотлар эълон қилгансиз. Изланишлар давомида уларни нафақат ижодкор, балки шахс сифатида ҳам билишга, англашга интилгансиз. Табиийки, улардан ҳар бирининг миллат зиёлиси сифатидаги қиёфасини аниқ кўз олдингизга келтира оласиз. Бугунги зиёлиларимизни улар билан қиёслаб кўришга ҳеч ҳаракат қилганмисиз ва бу борада қандай хулосаларга келгансиз?
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#57 | |
|
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Мен адабиётимизнинг ҳозирги ва эртанги авлоди вакилларига, ёзувчи, бош¬қа соҳа кишиларидан фарқли ўлароқ, халқ дарди ва интилишлари билан яшовчи киши, шунинг учун ҳам сиз китобхонларнинг — адабиёт мухлисларининг руҳан бой ва гўзал, олижаноб, имон-эътиқодли, фидойи, ҳалол, камтар, халқ ва жамият олдидаги бурчини чуқур ҳис этувчи шахслар бўлишига ҳисса қўша олувчи ижодкор бўлиб улғайишингизни истайман, деган бўлардим. Ўйлайманки, бу фазилатлар, биринчи навбатда, ёзувчининг ўзида ҳам бўлиши лозим.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#58 | |
![]() |
Цитата:
|
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#59 | |
![]() |
Цитата:
|
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#60 | |
|
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Шундай “ижтимоийлашган” жадид адиблари қаламкаш биродарлари ижодига ҳаёт ҳақиқатини ҳаққоний акс эттириш нуқтаи назаридан ёндашдилар. Чўлпон “Фарғона фожиалари” пьесасида шу масалада чекинган Ҳамзани қаттиқ койиди. Аммо жадид танқидчилигининг бундай “ижтимоийлашиш”и замирида халқ ва мамлакат тақдири билан боғлиқ мақсад ётган эди. 1917 йилдан кейин, бошқа қўшни миллий адабиётларда бўлганидек, ўзбек адабиётида ҳам жадид адабиёти эришган марралардан ва миллий адабий илдизлардан узоқлашиш, рус йўқсил адибларининг, кейинчалик рус мумтоз адибларининг шўро мафкурасига зид бўлмаган асарларини таржима қилиш, адабиётни шўро даври ғояларини тарғиб қилувчи минбарга айлантириш жараёни кечди. Агар рухсат берсангиз, шу ерда бир “лирик чекиниш” қилсам. 1921-1923 йилларда Самарқандда нашр этилган “Меҳнаткашлар товуши” газетасига дастлаб Мирсалимов, кейин З.Бурнашева деган татар зиёлилари муҳаррирлик қилишган. Агар биринчи муҳаррир газетадан маҳаллий ходимлар ва мухбирларни қувиб чиқарган бўлса, иккинчиси муҳаррирлик курсини эгаллаши билан газетада Беҳбудий номининг тилга олинишига йўл қўймаган. У ҳатто: “Яхши бўлган эканким, Беҳбудий ўлдирилган экан. Агар Беҳбудий бу кунда тирик бўлса эди, Туркистоннинг устига иккинчи Анвар пошони келтириб, ўзи бирор мансабга эга бўлур эди”, деб ўз хатти-ҳаракатининг тўғрилигини асосламоқчи бўлган. Куни кеча маҳаллий раҳбарлар ва ижодкорлар ёрдамида адабиёт ва журналистикага кириб келган кимсалар тирик ва марҳум ўзбек ёзувчиларини миллатчиликда, совет давлатига қарши кайфиятда айблаб, ишдан ҳайдалиш ёки қамалиш хавфи остида қолган миллий адабиёт намояндаларининг шўро позициясига ўтишларига ўз ҳиссаларини қўшганлар. Партия турли миллатга мансуб шундай ҳайбаракачилар ёрдамида адабиётнинг советлашиш жараёнини амалга оширган. Сиз айтганингиздек, бугун адабиётнинг халқ олдидаги вазифаси ўзгарди. Ўзбекистоннинг миллий давлат байроғи ҳилпираб турган ҳозирги даврда адабиёт ҳам ўз олдига ҳалқ ва мамлакатнинг янги тарихи билан уйғун вазифаларни қўймоқда. Бу вазифалар биринчи навбатда ёш авлодларнинг илғор дунёқарашини шакллантиришга, маънавий оламни бойитишга, фидойи аждодларнинг ватанпарварлик ва халқпарварлик анъаналарини давом эттиришга қаратилган бўлса, айни муддао бўлурди.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|