|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#51 |
Оффтоп: Минг афсус домла, шу форумда сизни журналист эканлигингизни кўриб, хурсанд бўлган эдим... Ҳаётимиздаги муаммоларни ечимини топишда кўрқмасдан камчиликларни ёзиб яқиндан ёрдам беради, шу одамга ишонса бўлади деб ўйлаган эдим, аммо ундай эмас экан, оддий бир маддох экансиз, ён атрофидаги бўлаётганларни кўрмаётган, фақат мақтов ёзадиган. Бунақалар жуда кўп ўтган, лекин бирортаси тарихда қолмаган. Бу факт! Гапларимни яхшилаб фикр юритиб ўйлаб кўринг.P.S. Мен ҳақида нима ўйласангиз ҳам, ёзсангиз ҳам менга барибир, бу билан ҳеч нарса ўзгариб қолмайди. Сизга бошқа гапим йўқ.Соғ бўлинг! |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#52 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
БУЮКЛАР ҚАДАМЖОСИ
Ўткир Турмаматов ҳаваскор журналист сифатида республика нашрларида ижодий фаолиятини олиб бормоқда. “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида “Матбуот дўконида... тирноқ бўёғи” сарлавҳали мақоласи ёритилган. * * * Сурхондарё вилояти ўзининг бетакрор табиати, муқаддас қадамжолари билан нафақат юртимизга, балки бутун дунёга машҳурдир. Айниқса, Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳи ҳамиша эзгу ниятли юртдошларимиз ва хорижлик сайёҳлар билан гавжум. Ҳазрат Термизий ҳаётлик чоғидаёқ ўз ақл-закоси ила давр фузалоларининг чунон ҳайратига сазовор бўлган эди. Маълумотларга қараганда, буюк аждодимиз 440 дан зиёд асар ёзиб қолдирган бўлиб, шунинг 57 таси бизгача етиб келган. Термизий ҳазратларининг ибратга тўла ҳаётларидан келтирилган қуйидаги ривоят қалбимга сингиб кетган. Ривоят қилишларича, Ҳаким ат-Термизий икки дўсти билан ўқиш мақсадида сафарга отланган маҳалда, ул зотнинг оналари шундай деган экан: “Эй жоним болам, мен бир кимсасиз нотавон-у заифман, суянчиғим ўзингсан, мени кимга ташлаб кетяпсан?”. Онанинг бу сўзларидан Термизийнинг қалбига титроқ тушиб, сафарни тарк этибди. Кунларнинг бирида Термизий ҳазратлари қабристонда ўтириб зор-зор йиғлаб шундай дебди: “Мен бу ерда зое қолдим. Эрта-индин дўстларим олим бўлиб қайтишади”. Шу замон бир нуроний чол пайдо бўлиб йигитнинг йиғиси боисини сўрабди. Кўнглини ёргач, чол Термизийга қараб шундай дебди: “Агар сен хоҳласанг, мен ҳар куни сенга сабоқ бераман, тезда олимликда дўстларингдан ўзиб кетасан”. Нуроний шу тариқа Термизий ҳазратларига уч йил таълим берибди. Ул зотнинг Хизр алайҳиссалом эканликлари ҳақида ҳам ривоятлар юради. Шундай қилиб, олимликда юксак мартабаларга эришган Термизий бобомиз бу тўғрида: “Мен бу давлатга онам ризоликларини қозонганлигим туфайли эришдим”, деган эканлар. Ҳар гал бу муқаддас қадамжога келганимда юқоридаги ривоятни эслайман. Фарзандлик бурчини адо этиб, илмда улкан зафарга эришган Термизий бобомга муҳаббатим янада ортади. Мана шундай буюк аждодларга ворис этгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтаман. Ўткир ТУРМАМАТОВ, ЎзМУ Журналистика факультети 3-босқич талабаси |
|
Ответить |
![]() |
#55 | |
![]() ![]() ![]() |
Цитата:
Маддоҳ 1 рел. маддах (уличный рассказчик житий святых; профессиональный рассказчик священных историй); 2 перен. презр. апологет, панегирист, восхвалитель; ўнг социалистлар капитализм маддоҳларидир правые социалисты являются апологетами капитализма; Душман фирибин ема ва маддоҳ хушомадин чин дема (Навоий) Не поддавайся вражескому обману и лесть восхвалителя не принимай за правду.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
![]() |
#56 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Домла, "маддоҳ" сўзи ҳақорат сўз эмас, юқорида Шокир акага қўшимча тарзда айтишим мумкинки, бу сўз арабчадан олинган бўлиб "мадҳ қилувчи" маъносини беради. Сизнинг юртимизнинг тараққиётини, ҳаётнинг гўзаллигини ва ҳк. ларни мадҳ қилувчи мақолаларнигизга кўра шундай ёзибдилар у форумдош дўстимиз.
__________________
Мой ЖЖ |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#57 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Битта шаҳарда яшаймиз, марҳамат, факультетимизга келинг, талабаларимизни таклиф этинг, форумдан фойдаланиш сирларини, маҳоратини ўргатинг. Бундан фақат хурсанд бўламиз.
Фақат, бир илтимос, уларни "Техас"-"Пехас" деганга ўхшаш ниқобга тиқишга уринманг, бу жуда бачканалик, таъбир жоиз бўлса, жирканч иш бўлур эди... Бўлмаса, бундан буён сизни "Маддоҳ дўстим" деб атасам майлими? ![]() |
|
Ответить |
![]() |
#58 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
НИҚОБ ОСТИДАГИ ОФАТЛАР
Ёш истеъдод соҳибаси Махсуда Усенова интернет журналистикаси бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда. Унинг “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида “Интернет олами” сарлавҳали мақоласи чоп этилган. * * * Юртимиз мустақилликка эришгач, ёшларга кенг имкониятлар эшиги очилди. Билим олиш, касб ва ҳунар эгаллаш учун зарур шарт-шароитлар яратилди, бироқ шу ўринда бугунги кунда айрим ёшларимизнинг миясини заҳарлаб улгурган ёт ғоялар ҳам мавжудлигини унутмаслигимиз лозим. Телеканалларимиздаги “Бир жиноят изидан”, “Қилни қирқ ёриб”, “Жиноят ва жазо” каби кўрсатувларимизда, газеталаримиздаги “Жиноят”, “Одамлар орасида”, “Ҳаётий воқеа” каби мавзуларда ёритилаётган воқеаларни кузат-ган киши ҳайратдан ёқасини ушлайди. Одамни таажжубга солувчи одам ўлдириш, тажовуз қилиш, пул дардида гаровга яқинларини олиб қўйиш, арзимаган вазиятни деб гўдакларни қийнаш каби аянчли ишлар билан эл оғзига тушаётган кимсалар афсуски, 20-30 ёшгача бўлган ёшлардир. Бундай шахсларда ахборот таҳдидларидан ўзини ўзи ҳимоя қила олмаслик ҳолати юқори даражада, деб ўйлайман. Бунга сабаб сифатида ғарб давлатларидан кириб келаётган зарарли ғояларни акс эттирувчи кинофильмлар, “оммавий маданият” каби иллатлар билан ёшлар онгини зарарлаётганлигидан кўз юмиб бўлмайди. Бу фильмларнинг оқибатлари шундай хунук ҳолатларга олиб келмоқда, минг афсуски, зарарли ғоялар таъсирига берилган айрим ёшлар, ҳаётда ўз ўрнини эгалламасдан туриб, маънавияти паст, тубан инсонлар қаторига тушиб қолмоқда. Муҳтарам Юртбошимиз таъбири билан айтганда, маънавий жиҳатдан мукаммал шаклланаётган инсонни тарбиялаш, таълим ва маорифни юксалтиришни, миллий уйғониш ғоясини рўёбга чиқарадиган янги авлодни вояга етказиш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолади. Дарҳақиқат, билимли инсон юксак маърифатга, маънавиятга эга бўлади. Инсоннинг маънавий устунлиги уни улуғлайди, юксакликка кўтаради, ҳаётда энг гўзал фазилатли инсон бўлиб қолади. Ўйлайманки, мустақил юртимизда ҳар бир инсон шундай имкониятларга эга эканлигини дилдан ҳис этиб яшамоқда. Махсуда УСЕНОВА, ЎзМУ Журналистика факультети 3-босқич талабаси. |
|
Ответить |
![]() |
#59 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Бундай номга лойиқ эмасман-да, домла, акс ҳолда гапингизга майли, деб жавоб берардим. Мен, афсуски, мақола ёзолмайман, домла. Бироқ, ёзилган мақолага ўз фикримни билдиришим мумкин. Танқидчиларнинг барчаси ҳам ёзувчи бўлмаганлар-ку, шундай эмасми?
__________________
Мой ЖЖ |
|
Ответить |
|