|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Школы Школьные темы |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#581 |
Агар шуни ҳаммасини ёзсам мактабдаги бошқа касбдошларимнинг ҳам айби очилади. Дарсга ўз вақтида кирмай пулни ўз вақтида олишади. Нимагадир дарс ўтмасликка узрли сабаб топиладию(масалан РайОНОдаги мажлис), пул олишга келганда ҳаммадан биринчи олишади.
Лекин аризам роман ҳажмида бўлиб кетса уни охиригача ўқишадими!?!?
__________________
Потолкуешь с одним-возликуешь, потолкуешь с другим- затоскуешь. |
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#582 |
![]() ![]() ![]() |
Ариза матни қисқа, лўнда, унда кўзланган мақсад ва қўйилаётган талаб аниқ битилиши лозим. Аризага илова қилинадиган материаллар эса бир эмас иккита роман ҳажмида бўлиши мумкин, бироқ улар ҳам ўқишга қулайлик, ишончлилик, асослилик ва мантиқдан холи бўлмаслиги шарт.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#584 |
Оҳооо шунча ҳужжатингиз бор экан,юрганингизни қаранг.Сиз ҳеч қандай РАЙОНО прокуратура қилиб юрманг.Тўғри юқорига ёзинг.Адолатни ўша ердан топасиз.бир неча томдан иборат роман ёзсангиз ҳам,Шокиржон айтганидек мантиқли,ҳужжатли бўлиши керак.Ҳатлар девонида албатта ўқилади.Ва жуда тез суръатда жавоб оласиз.Бунга жуда кўп маротаба гувоҳ бўлганмиз.Яқинда икки йилча бўлди,уйда эдим.Ўғлим(унда 13 яшар эди)Шахмат бўйича 4-маротаба вилоят чемпиони бўлди.Уйда кутиб ўтирсак,қандайдир нимадандир норозидай бўлиб кириб келди.Билсам,қўлига бир оддий қоғозга вилоят биринчилигида фаҳрли биринчи ўринни олгани учун деган қоғозни ушлатиб қўйишибди.3 миллионга яқин аҳолиси бор вилоятда шу бир оддий қоғоздан бошқа нарсаси йўқ экан.Вилоят твлари ишлаб туришибди,ҳадеб чет эл спортини кўрсатавермай,кўрсат ўзимизнинг ёшларниям.Рағбатлантир.Қизиқсин ёшлар янаям.Бу ерда гап моддий томонлама эмас.Оллоҳга шукр,жуда ўзига тўқ боламан.Лекин очиғи бироз ҳунобим ошди.Эртага болам қизиқмай қўйса нима қиламан?ҳазилакам меҳнатим сингганми?Тўғридан тўғри юқорига ёздим.Бориб почтадан ўзим жўнатиб келдим.Ўғлимга билинтирмадим.Уч кун деганда менга уведомление келди.ҳатим бориб етгани ҳақида.кейинги душанба куни уйда ўтирсам ҳокимиятдан ва мактаб директори келишибди бизникига.Вилоятдан келишиб ҳокимиятда ўтиришибди сизни йўқлашяпти дейишди.(эътибор беринг:йўқлашяпти,тез борар экансиз эмас).Қисқаси сичқоннинг ини минг танга бўлиб кетди улар учун.Ҳа қўрқмайсана,чунки орқанг тоза эмас,спортчи,иқтидорли болаларни рағбатлантириш учун ажратилган маблағни жиғилдонингга ҳазм қилиб бўлгансан.Ҳокимиятда ўша маъсуллар олдида мен гапирдим улар мулойим бўлиб,гапимни бўлмай эшитишди.Шундан кейин 200000 пул мукофоти бор экан ўша берилди,мактабда деворий газеталарда,ҳокимиятдаям,маҳалла комитетида ҳам ўғлимнинг ва бир қанча шундай болаларнинг суратлари пайдо бўлди.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#586 |
Аризамнинг матни шундай бўлса бўладими?
*** TXTMФMTTЭБ мудири ********.га ***-мактабнинг ўқитувчиси ****Д.Р. дан Ариза Мен, **** Сиздан ***-мактабда бўлаётган қонунбузарликларга қарши чора кўришингизни илтимос қиламан. ***- мактабда раҳбарлик қилаётган Ф. Исми 1)2011-2012 йилда уйда ўқитиладиган ўқувчига бириктирилган ўқитувчиларнинг пулини (шахсан меники - 270минг сўм) фин отделга бераман деган баҳона билан бермади 2) Пахта мавсумида қатнашмадинг деб 2011 йилнинг октябрь ойи учун ёзилган маошимдан 70 минг сўм олиб қоди 3) Мактабга контрол ревизия бошқармасидан текширув келганда ревизорга бераман деб ҳар бир ўқитувчидан 70 минг сўмдан йиғди. Мен бу пулни 40 минг сўмини берганим учун кейинги ўқув йилида дарс соатларим қисқаришини айтди. 4) Мактабнинг коридори учун айтилган 175 минг сўмни бермаганим учун маошимга қўшиладиган устама ҳақини олиб ташлади( мен иккита синф хонасини таъмирлаш учун ҳамма керакли масаллиқларни олиб, таъмирлаш ишларини олиб бораяпман) 5) Мактабда инглиз тили ўқитувчиларининг доимий ишламаслиги, айрим пайтларда дарслар қўшиб ўтилганлиги сабабли мактаб ўқувчилари билимлар синови ва олимпиадада юқори ўринларни олишмади. Мен қандай қилиб бундай шароитда юқори натижаларга эришишим мумкин. Ҳурматли ***, Сиздан юқорида кўрсатилган ҳолатлардаги қонунбузарликлар яна қайта такрорланмаслиги учун ёрдам беришингизни сўрайман. 25.06.2012 йил имзо
__________________
Потолкуешь с одним-возликуешь, потолкуешь с другим- затоскуешь. Последний раз редактировалось dili; 21.06.2012 в 08:59. |
|
|
Ответить |
![]() |
#588 |
Хеч нарсани исбот қилиб бера олмайсиз, агар:
- сиздан ушлаб қолинган пуллар буйруқ билан хужжатлаштирилмаган бўлса - сиз тулиқ ойлик маошингиз ёзилган ведомостга қўл қўйган бўлсангиз - сиз берилган пораларни нақд пул билан ўз ёнингиздан тўлаган бўлсангиз - пул ушлаб қолинаётганда, пора берилаётганда икки ёки ундан ортиқ гувохингиз ёзма кўрсатма бермаса - Дарсларни қўшиб ўтганлигингиз хақида ёзма хужжат, буйруқ ёки табел бўлмаса. Хуллас хеч қандай чора кўрилмайди. Аксинча, хамкасбларингиз сиздан хафа булишади. Сабаби текширувчи қанча юқори идорадан келган бўлса шунча кўп қўшимча солиқ йиғилади. Бундан кўра осонроқ усули бор: рахбарга қарши барча компромат маълумотларни хужжатлаштириб рахбарнинг олдига киринг, хужжатларни нусхасини топширинг ва сизни хурмат ила солиқлардан озод қилиши кераклигини айтинг. Қарабсизки, тез орада рахбар ёрдамчиси бўласиз ва сиз хам пул йиғишни бошлайсиз.
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... Последний раз редактировалось pipicron; 21.06.2012 в 09:30. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#589 |
![]() ![]() ![]() |
фин отдел – молия бўлими;
контрол ревизия бошқармаси – назорат-тафтиш бошқармаси; ревизор – тафтишчи; мактабнинг коридори – мактаб биноси йўлаклари; масаллиқлар – қурилиш материаллари (агар тўғри тушунган бўлсам). Хонимлар ва жаноблар, айниқса, ўқитувчилар, унутманг! Тилга эътибор – элга эътибор!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
|