|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#571 |
----
operator
Сообщений: 59
+ 155
69/35
– 13
2/2
![]() |
Onangizga havasim keldi
Qalbida nur ko'ngli ziyoda Sizdek shoir o'g'loni bilan Faxr etar qo'li duoda! Endi bir kun mening ham o'glim Sizdek onam, desa quvonib Osmonlarga yetadi boshim! Shoir bo'lsin ertan ulg'ayib! Hozir esa uxladi shirin Alla aytdim boshini silab. Shirin tilaklarim qatida Unga go'zal umrni tilab. (c) Последний раз редактировалось Sirim; 22.03.2011 в 15:11. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#572 |
Aya, qarang sochimda oq,
Qarang kerakmas taroq. Siz esa o`sh-o`sha Go`zal , ma`suma biroq! Aya , qarang yuk og`ir, Boshimda ming bir so`roq. Siz bo`lsa o`sha-o`sha, Dono, yo`limda chiroq! Aya, qarang yelkamda, Dard qo`zg`aldi qaytadan. Qo`lingiz bilan silang , Rohat oladi badan. Aya,qarang kulcha oy, Yana kichik tortibdi, Kundan-kunga dunyoning Tashvishlari ortibdi. Aya … endi men ketay, Yo`llar chorlaydi yana, Bir qo`shiq kuylab o`tay, Bo`lib shoir – devona! 22.03.2011yil Alisher Asror |
|
|
Ответить |
5 "+" от:
|
![]() |
#573 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Ichimda bir nima g’imirlar,
Goh faryod uradi, gohi jim, Har bitta hujayram shivirlar – “Men Sizni judayam sog’indim” Mayliga dunyolar o’zgarsa, Umr ham kuzlardek sarg’arsa, O’yimda boshqa yo’q,hech narsa – Men Sizni judayam sog’indim. Xayolda gul yuzingiz rasmi, Hayronman, ishq ko’zi ko’rmasmi? Boshqalar ne desa dermasmi – Men Sizni judayam sog’indim. G’alati hislardan boshim gang, Intiqib qaqshagan dilim tang, Qalbim yo shundanmi lolarang? – Men Sizni judayam sog’indim. Hech kimga aytilmas bu sirlar, Yurak ham, o’zgacha tipirlar, Har bitta hujayram shivirlar – “Men Sizni judayam sog’indim” ©
__________________
Мой ЖЖ Последний раз редактировалось Masud Mahsudov; 22.03.2011 в 16:49. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#574 | ||
![]() |
Ҳар бир даврнинг ўз шеърияти бўлади. Шу туфайли бўлса керак, бизда шеърият даврларга бўлиб ўрганилади. Шахсан мен бундай муносабатга ҳеч қачон қўшила олмаганман. Шеърият яратилган давридан эмас, бошқа сифатларидан келиб чиққан тарзда тадқиқ этилиши керак деб ҳисоблаганман. Ҳозир ҳам шу фикрдаман. Бироқ шеър ва у дунёга келган даврнинг алоқаси ҳақидаги тасаввурларим анчагина ўзгарган. Гап шундаки, вақт ўтиши билан шеърият муқаррар шаклий ўзгаришларга дучор бўлар экан. Буни ўтган аср шеърияти мисолида ҳам бемалол кузатиш мумкин: аруздан бармоққа ўтиш, эркин вазн ва сарбастнинг урф бўлиши, бармоққа қайтиш ва яна сарбастнинг оммавий тарзда қўлланиши... Шеърдаги шаклий ўзгаришларнинг ортида ҳар доим ўзгараётган моҳиятни кўриш истагида бу эврилишларни кузатиб, калаванинг учини топа олмасдим. Негаки, шеърнинг шакли доим ҳам унинг моҳияти билан бирга ўзгармасди. Ва бу ҳамиша ҳам муайян даврнинг қамровида кузатилавермасди. Аммо шеърият ва даврнинг муносабатлари уларни ўзаро боғлаб турувчи ришта — шоирда рўй-рост акс этишини илғаб қолган куним қарашларимда юқорида таъкидланган бурилиш рўй берди.
Мен шеър қиёфаси шоирнинг кўринишини ҳам ўз ичига олишига ишонаман. Муаллифни шеърнинг вазн, туроқ ва қофияланиш тизимидан кўра муҳимроқ шаклий ифодаси деб ўйлайман. Масалан, Навоийнинг шахсияти бузиб талқин қилингач, унинг шеърларига атеистик маъруза кўринишини бериш унчалик қийин бўлмаганди. Чунки уларнинг шаклу шамойилидаги асос — шоир қиёфаси бузилган эди. Ёинки Чўлпоннинг «Бинафша» ё «Галдир»ини шоир қиёфасидан айро тарзда ўқиб кўринг-чи. Хуллас, шеъриятдаги ўзгаришлар, яъни муайян давр шеъриятининг ўзига хос хусусиятлари аввало шоирнинг қиёфаси — юз ифодаси, кийиниши, ўзини тутишида акс этар экан. Ишонмасангиз, уларнинг суратларини топинг-да, бунга амин бўлинг. Келинг, кузатишни фотосуратлари яхши сақланган давр шоирларидан бошлаймиз. 40-50-йиллар шоирлари арбобларга хос кўриниш касб этмаганми?! 60-йиллар авлодига қаранг. Єзгаришни сезаяпсизми? Улардаги девонаворлик, безовталик уфуриб турган нигоҳларга эътибор беринг. 70-80-йиллар шоирлари: жангчилар. Жанговорлик, исёнкорлик ва шиддат бу давр шоирларининг таърифи учун энг кўп қўлланадиган сифатлар эканлиги шубҳасиз. 90-йиллар, яъни бугунги кун шоирлари қиёфасини суратларсиз ҳам эслай оласиз: паркда, буталар ва гуллар қучоғида, қўлида ғунча ёки мажнунтол новдаси. Албатта, маълум бир қиёфа муайян даврнинг ҳар битта шоирида тўлалигича намоён бўлади дейиш нотўғри. Бироқ кўпчилик учун умумий бўлган қиёфанинг катта-кичик унсурлари уларнинг ҳар бирида учрайди. Фикримизнинг исботи учун шеъриятимизнинг бугунги авлодига хос қиёфа ҳақида чуқурроқ тўхталиш ўринли бўларди. Эслаб кўрингчи, телеэкранда қачон охирги марта суюқ сентиментал муҳит (табиат, гуллар, ғунчалар ва мажнунтоллар оғуши)дан айро тарзда шеър ўқиган кишини кўрдингиз?! Балки бугунги шеъриятнинг мазмун-моҳияти шуни тақазо этаётгандир? Қолаверса, бугун матбуотда чиқаётган шеърлар ёки чоп этилаётган шеърий китобларнинг эллик фоиздан кўпроғи аёл муаллифлар қаламига мансуб эканлиги ҳам эътиборни жалб этмасдан қолмайди. Бу бугунги шоирнинг образи ва аёл табиати орасидаги яқинликдан эмасмикан. Замонавий аёллар шеърияти алоҳида таҳлил ва талқинга арзугулик манбаа даражасига аллақачонлар кўтарилиб улгурди. Бироқ бу ҳодиса кўпроқ адабиётшуносликнинг эмас, психоанализ фанининг таҳлил объектидир десам хато бўлмаса керак. Зотан, бугунги аёллар шеъриятида кўпроқ шоираларнинг «шоиралик» образлари ўзига хос, диққатга сазовор ҳодисадир. Шеъриятларининг хира қиёфаси эса бу ўзига хослик соясида – ҳеч. Буни ўз пайтида илғаган баъзи шоираларимизнинг кескин ҳаракатлари диққатга сазовор. Мен кейинги пайтларда кўпайиб қолган «модерн» шоираларимизни назарда тутаяпман. Уларнинг шеъриятидаги ноанъанавийлик кўпроқ анъанавийликка сиғмаслик билан эмас, ундан уялиш ва қочиш эҳтиёжи билан изоҳланадигандек. Бу фикрни умуман адабиётимиздаги «модернизм» ҳақида айтиш ҳам хато бўлмас. (Ҳар хил фикрларга борилмаслиги учун: мазкур фикрларнинг муаллифи қўштирноқсиз модернизмни жаҳон адабиётининг қаймоғи деб билади.С.Н.) Яна бир эътиборга молик жиҳат. Мен билан бирга олийгоҳда таълим олган ва адабиётга нимадир бериши мумкин бўлган талабаларнинг кўпчилиги амал ва тижорат йўлини – бугунги давр нуқтаи назаридан жамиятнинг ижодкорликка нисбатан анчагина юқори қатламига элтувчи йўналишни танлашди. Єша пайтларда уларнинг ёнида адабиётни тушларидагина кўрадиганлар эса бугун ўз салоҳиятларига нисбатан жамиятнинг анчайин юқори қатламига элтувчи ижокорлик йўлига эга чиқишди. Замонавий шеъриятимиз, шоирларимиз қиёфаларининг тасвири учун фақат битта сўзни ишлата оламан – шаклсизлик. Зотан, санъатнинг исталган тури учун энг ибтидоий шакл ва мазмун бу авом ҳиссиётлари ифодасидир. Бугунги шеъриятимизни бутунлай забт этиб улгурган сентиментал руҳ ҳам аслида шаклсизликнинг маҳсули. Яъни юксак мақсадлар учун мўлжалланган йўлдаги ўша мақсадларга мутаносиб бўлмаган ҳар хил майда-чуйдалар ҳисобга олинмайди. Токи ўша мақсад сари муносиб ҳаракат бошланмас экан, бу йўл – унда нималар борлигидан қатъи назар – «бўш» деган сифатдан бошқасига сазовор бўлолмайди. Сўз санъатини ўрганишда вақт ўлчовидан фойдаланадиган адабиётшунослигимиз нуқтаи назаридан қаралганда бу ҳолат ажабланарли кўринмаслиги табиий. Зеро, адабиёт тарихида нафақат баъзи ўн йилликлар, балки асрларнинг ҳам изи қолмаган. «Тўқсонинчи йиллар адабиёти» деган тушунчани ифодаловчи сўз адабий луғатимиздан ўчиб кетиши шу жиҳатдан қараганда ажабланарли ва ёинки фожиали кўринмайди. Юқоридаги фикрларнинг бирёқламалиги сизнинг ғашингизга тегяптими? Менинг ғашимга эса бутун бир давр адабиётининг бирёқламалиги тегади. Мен ҳам бугунги шоирларимиздан ҳақиқий санъатга мансубликни даъво қиладиган сатрларни келтиришим мумкин. Сиз ҳозир мисол қилиб келтирадиганингиз шоирларни ҳам биламан. Аммо улар ҳам шеъриятимиз қиёфасини белгиловчи асосий чизиқни тортиш учун заифлик ва камлик қилишаётгандек. Негаки, 60-70-80-йиллар авлодининг аксарияти ҳам 90-йиллар авлоди қиёфасига кириб улгурган. Бизни қоп-қора бўёқлар залворидан адабиётнинг ўзи қутқаради. Зеро, соф санъат ломаконий ва лозамонийдир. Унинг ҳақиқат, безовта руҳ, илоҳий ишқталаблик сингари хусусиятлардан тикланган мангу қиёфаси мавжуд. Бармоқни эплолмасдан, оҳорли қофия тополмасдан сарбастга ўтган ва қўлида атиргул ғунчаси бўлмаса, пўрим амалдордан фарқ қилмайдиганлар санъати эса маълум бир замон ва маконгагина оиддир. Ушбу мақолани шеъриятга бефарқ бўлмаган ўқувчининг мулоҳазалари сифатида қабул қилишинигизни хоҳлардик. Кўпроқ субъектив муносабат, дид ва талаб остида туғилган фикрларни ҳақиқат дея даъво қилишдан йироқмиз. Айни пайтда, мазкур фикрларга нисбатан ҳар қандай муносабатдан бошимиз осмонга етишини эслатиб қўймоқчимиз. 2003 |
||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#575 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Субҳ сабоси хонамга кириб,
Сочларимни тортқилаб аста, Ташна қалбим шикаста билиб, Тонг меҳрига этди пайваста. Қуёш нури кўнглимни очиб, Кўклам хиди қилиб қўйди маст. Дилдан барча ғуборлар қочиб, Ўрик гули уйғотди ҳавас. Ҳар куртакдан қидириб умид, Ҳар чечакдан кўзларим яшнаб. Осмонларга тикилиб, баҳор Ёмғирига бўлибман ташна. Кўзга суриб янги ялпизни, Қувончларим кўкларга етди. Ичдан туйиб ажиб бир ҳисни Юрагим ҳам орзиқиб кетди. Ҳаёт гўзал... Ҳаёт серташвиш, Узоқларга термуламан жим, Бунча ҳам тез ўтади умр - Мен баҳорни кўп кутган эдим... (c)
__________________
Мой ЖЖ |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#576 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
КЕЛАСИЗМИ
(қўшиқ) Ҳажрингизда мен осмон қиз эгилсам гар, Соғинчлардан гул баргидек тўкилсам гар, Узоқ хижрон азобидан ўкинсам гар, Шоҳсуворим, мени излаб келасизми? Сабрлардан тожни кийсам бошгинамга, Сизни кутиб ўсма қўйсам қошгинамга, Раҳм қилиб кўздан оққан ёшгинамга, Шаҳриёрим, мени эслаб келасизми? Муҳаббатнинг нурларидан ўраб-ўраб, Вафо ҳамда садоқатни дилга қалаб. Чин ошиқлик меҳрингизни менга тилаб, Азиз ёрим, мени йўқлаб келасизми? Қалб илҳоми қирғоғидан тошганида, Ёр келар, деб йўлингизга шошганимда, Минг энтикиб, кулиб эшик очганимда, Бахтлар мени қучганини биласизми? .. айтинг-чи, ёр бугун чиндан келасизми?! (с) |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#577 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Шукрона
(хотира) Ёлғизман демасман, порлар юлдузим Бу ёруғ дунёдан ўчмагай изим Хокимдан сочгувчи тупроқ бир қисим- Бир ёнда ўғлим бор, бир ёнда қизим. Гоҳида дум бўлар бурқсиган сўзлар, Ортимдан тикилар беҳаё кўзлар. Тунлар оғушида орзуим бўзлар, Бир ёнда ўғлим бор, бир ёнда қизим. Чўпчаклар тераман умрим қатидан? Қай аёл тўйибди тўкис бахтидан. Меҳр-ла койийман ошса ҳаддидан? Инсофли бўлгин, деб, ўғлим ва қизим. Айрилиқ умримни айлади деб хор- Йиғларман, кенг жаҳон кўзларимга тор. Юрибман фараҳли кунга интизор, Бир ёнда ўғлим бор, бир ёнда қизим. Аввал-ку кўкларга етарди қўлим, Қанотим қайирдинг, о машъум ўлим. Бас қил-ей, юрагим, йиғлама сим-сим, Тоғдайин ўғлим бор, гулдайин қизим. 1990 й (с) |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#579 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Худо кўрсатмасин, одамнинг қўли, оёғи ё бели синиши мумкин, аммо ўзбек тилида "юрак синиқ" деган ибора ишлатилмайди, ҳатто шеърда ҳам. "Кўнгил шишаси синди" каби ташбеҳ ишлатсангиз, бу бошқа гап!
Сиз айтган адоват деган туйғудан жуда йироқман, самимий фикр билдиришимга бу қадар қизишиб ёзган гапларингиздан ранжидим. Бу гал "-"ни тўғри қўйдим. Масъуджон яхши шоир бўлиши мумкин, фақат, сўз ва ибораларни қўллашда лоақал "Ўзбек тилининг изоҳли луғати" китобини бир варақлаб қўйишини маслаҳат берган бўлур эдим. |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#580 | |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Цитата:
Шукур, тағин мактубингиз бизни йўқлайдир, Алҳол, кўклам шамоллари кўнглим тўқлайди. Ёзибсизки (кўнглим дардин сезмаяпсиз сиз, Наҳот, тоғ-тош уйғонганда юрак ухлайди.) Сезмас бўлса бу юракка ўтлар тушсин, ўт, Саратонда саҳроларда чўқисин бургут, Ризқ косамни ярим қилиб ичмоқ истамам, Танҳо юрак синиқ, ярим, бўлмагайдур бут. Янги чиққан тилим-тилим ойлар қўлларим, Бегим, ўтар йўлингизни бойлар қўлларим. Мактубингиз баргдай титроқ кўксимга босиб, Соғинчингиз юрагимга жойлар қўлларим. Буни Сизга қандай айтай, ёзайин қандай, Кўк куртаклар дилимда ҳам бўртаётгандай. Бир зангори ўтлар билан тўладир бағрим, Бир зангори ўтлар дилим ўртаётгандай! Бугун ўт билан ўйнашмоқ ҳаваси бошқа, Зангор дарё бўлиб тошмоқ ҳаваси бошқа. Умр бўйи шошилсак ҳам қайга, кимгадир, Бугун Сизни кутиб шошмоқ ҳаваси бошқа. Шукур, тағин мактубингиз бизни йўқлайдир... (с) Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева
__________________
Мой ЖЖ |
|
|
Ответить |
5 "+" от:
|
|