|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Школы Школьные темы |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#571 | |
Цитата:
__________________
Потолкуешь с одним-возликуешь, потолкуешь с другим- затоскуешь. |
||
|
Ответить |
6 "+" от:
|
![]() |
#574 |
Ишламай қўйиш бу чора эмас.Нимагадир ёшлигимиздан ўқитувчини "закончи" бўлади деб миямизга сингиб қолган.Кўрсатинг ўша "закончи"лигингизни.Шикоят қилинг юқорига,бу билан қонунни бузмайсизу.Биз ўз ишимиз юзасидан энг юқорига ёзган эдик,уч кунда ҳат борганлиги ҳақида ҳабар келди,бир ҳафтада келишиб ҳал қилиб беришиб кетди.Фақат ҳар бир ёзганингиз асосланган бўлиши шарт.Ўзингиз директорни сўзларини ёзиб олдим,кейинчи? дебсиз.Ана ҳужжат сизга.Фақат бунинг учун озгина руҳингиз бақувват бўлса бўлди.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. Последний раз редактировалось Баходир кушаков; 20.06.2012 в 11:37. |
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#576 |
MAKTAB
O`QITUVCHI
Сообщений: 682
+ 617
543/277
– 8
129/41
![]() |
Dil mulkida bo`lmoq kerak xo`p hushyor,
Jahon ichida-chi, beunu bekor. Ikki ko`z, til, quloq omon chog`ida, Ko`z, til va quloqsiz bo`lmoqlik darkor. (Umar Xayyom) Men o`z vaqtida talashdim, tortishdim, qarasam "Oq qarg`a" bo`lib qolibman. Hozir to menga kelib taqalmagunicha indamayman. Menga tegishdimi tamom, qonunlar, konstitutsiya va shu kabilar mening nomimdan gapirishga o`tishadi (albatta har doim ham emas, odamgarchilik, insof va shu kabi narsalar ham bor). |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#577 |
xalq ta'limi boshqarmasi
mutaxassis
Сообщений: 1
+ 0
0/0
– 0
0/0
![]() |
Bularning barchasi haqiqatdat sal uzoqroq sababi maktablarda o'quvchilardan pul yig'ish degan gaplar yo'q bo'lganiga 2-3 yillar bo'ldi. yana bir gap o'zim oqituvchi bo'lib ishlaganman lekin o'tpiska olish uchun ma'naviy ishlar bo'yicha durektorning dahli yo'qku.
Последний раз редактировалось Abdumalik Abduraxmonov; 20.06.2012 в 13:00. |
|
Ответить |
![]() |
#578 |
Муҳтарам Ustoz,сизни итдай талашиб,фарзандларингизнинг рисқини қийишиб сиздан олган ва улар учун ҳаромга айланган пуллар билан,улар ҳам ўз фарзандларини боқмоқчи бўлишиб турганда,яна қандай одамгарчилик ҳақида гапириш мумкин.Талашиб,тортишиб оҳирига етказмапсизда.Тўғри бу ерда ўтириб биз оғзимизга келганини айтаверамиз.У ердаги муҳит умуман бошқача бўлиши мумкин.Россия газеталаридан бирида укигандим."Агар Россияда порахурлик уч кун тухтаб колса,бутун Росстяда хаёт тухтаб колади."Бу деярли барча давлатларда шундай.Бу ерда гап миллионлар устида кетяпти.Оддий укитувчидан олинадиган пора хакида эмас.Бизнинг пораҳўрларимиз ўта пасткаш экан,агар ойликчи №1 ўқитувчини талашятган бўлса.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
Ответить |
![]() |
#579 |
Бу мавзуни қанчалик чайнамайлик, охири кўринмайди.
Асосий сабаблар бир қанча ва хар бири ўз холича таъсир кўрсатади. Бу сабаблар ёўқотилмас экан, хеч қандай қонун мактабларда пул йиғилишига тўсқинлик қила олмайди. Баъзи сабабларни ўз билганимча тартиб билан санаб чиқаман. - илмлилар ишбилармонлар томонидан чиқитга чиқарилиши натижаси - мактабдаги таълим бериш даражасини кескин тушиб кетиши - мактаб таълим тизимига ота оналарнинг ишончининг йўқолиши - таълим тизимида ўқув воситаларининг етишмаслиги ва эскирганлиги - таълим тизимини ривожлантириш режаларини қурол қилиб олган, аслида ўз манфаатини кўзлаган ходимларнинг қонун химоясида эканлиги, - Таълим тизимини назорат қилувчи органлар порахўрлардан иборат эканлиги, - ва энг мухими, оилада ота оналар томонидан болаларни ёшлигидан бошлаб ёлғонга, таъмагирликка, порахўрликка ўргатишлари. Оддий мисол: Комиссия келишидан олдин синфларни жихозлаш керак. Негаки Астрономия хонасидаги телескоп аллақачон собиқ директорнинг жияни томонидан мусодара қилинган. Ўрнига эса плакат тайёрлаш керак. Албатта бу плакат чиройли чиқмайди (мазмунини ахамияти йўқ) ва албатта комиссия раиси унга эътироз билдиради. Ва, мактаб директорининг ташаббуси билан бу камчилик бартараф қилинади. Қарабсизки, мактабга янги ўқув жихозлари келтирилди (эскилари хисобдан чиқарилиши учун), ўқитиш тизими такомиллаштирилди (янги лимитлар олиш учун), Ихтисослашган синфлар очилди (мактаб обрўсини ошириш орқали нархни ошириш). Комиссия аъзолари хам хурсанд: негаки уйга бозор орқали қайтишлари мумкин. Мактабда эса сотиш мумкин бўлган нарсалар жуда кўп: - физик ўлчов асбоблари, - кимёвий наъмуналар, - лаборатория анжомлари - Диафильмлар, картиналар, плакатлар, - кутубхона китоблари - Синф хоналаридаги яроқли барча мебел ва анжомлар.... Исбот керакми? Истаган эски нарсалар бозоридан мактаб лабораториялари анжомларини топишингиз мумкин. Мен ўзим хам қачонлардир Авометр сотиб олгандим. Хуллас, хохлаймизми, йўқми, барибир мактабларда пул йиғилаверади. Бу билан фарзандларимиз билими ошиб колмайди. Лекин улар келажакда энг тажрибали ишбилармон, порахўр, тамаъгир булишлари мумкин. Агар хаққоний ишлаётган ўқитувчилар бўлса ўзларига қийин: бўрининг еса хам емаса хам оғзи қон.
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
Ответить |
"–" от:
|
![]() |
#580 |
Баҳодир ака эртага РайОНОга арз (оғзаки) қилиб бормоқчи эдим. Аризани ёзма тарзда ёзишга қарор қилдим. Бу масалада форумдошларнинг фикрини билмоқчи эдим. Мисол учун аризани РайОНО мудири номига ёзаман(1) Ўқув йили бошидан бери йиғилган пулларни (санаси ва суммаси)(2) Нима учун устамамни олиб ташлашганини- Директор гапи бўйича ота- оналар билан ишлай олмайман, лекин асосий сабаби коридор ремонти учун пул бермай "тили узунлик" қилганим(3) Нима учун мактабга келаётган ёш ўқитувчиларнинг тез кетиб қолаётгани, чунки студент келади 1- ой текинга ишлайди(синов муддати),2-ой табельдан "тушиб" қолади, 3-ой сессия пайтида дарс соатини ўтмаганлиги сабабали пулининг ярмини олади(ярми мактаб харажатлари учун олиб қолинади), 4-ой ё ишлайди ёки йўлкирамни ҳам оқламади олган пулим деган сабаб билан мактабдан кетади. Лекин унга пул ёзилаверади, кимдир унинг дарсини қўшиб ўтади(қўшиб ўтгани учун замещение пулини олмайди, чунки дарси бир ставкадан кўп бўлган ўқитувчи қўшиб ўтганда тўлақонли дарс ўта олмайди, тўғри бунга эътирозим йўқ)(4) ва ҳоказо
__________________
Потолкуешь с одним-возликуешь, потолкуешь с другим- затоскуешь. |
|
|
Ответить |
|