|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Библиотеки ... в том числе электронные |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
|
|
#1 |
|
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
![]() |
Бу ойда Саломат Вафонинг "Оворанинг кўрган кечирганлари", Улуғбек Ҳамдамнинг "Сабо ва Самандар" романларини ўқиб чиқдим.
Улар ҳақида яхлит бир фикрга ҳозирча келганим йўқ. "Сабо ва Самандар" да воқеалар ривожида ҳам, ечимда ҳам қандайдир зўракилик, сунъийлик сезилади, менимча. Саломат Вафони романида ҳам барча бало-қазолар йиғилиб, қаҳрамоннинг бошига ёғдирилгандек, қаҳрамон иродасидан айрилиб, тубанлик сари шўнғигандек туюлади. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#2 |
|
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
![]() |
Май ойида шунингдек, ziyouz.com электрон кутубхонасидан Саид Ахмаднинг "Йўқотганларим ва топганларим" ни ўқиб чиқдим.
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#3 |
|
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
![]() |
Айрим романлар , адабиётшунослик бўйича мақолаларда "менгзаш, менгзатиш" каби сўзлар жуда кўп ишлатилади. Менгзаш, тушунишимча, ўхшатиш, қиёслаш маъносини беради. Бу сўз кундалик оғзаки нутқда деярли учрамайди, уни ишлатилиши ҳам охирги 15-20 йил ичида бошлангандай. "Сабо ва Самандар" романини ўқиганимда негадир синонимлар ишлатилмасдан зўр бериб фақат "менгзаш" ишлатилган (синонимлар кўплиги тилнинг бойлигини англатиши маълум).
Китобхон сифатида, эҳтимол ёшликдан бу сўзга кўникмаганлигим учун, бу сўз ҳар сафар учраганда негадир ноқулайлик сезаман, бу сўз атайин ижодкорни китобхондан бир поғона юқори туришини таъкидлагандай ("мана бу гапни мағзини чақ, жиян" ("Қутлуғ қон", Ойбек) дегандай) туюлади. |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#4 |
|
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
![]() |
Оффтоп: Мен, агар бадиий асар битилган оригинал тилни билмасам, имкон даражасида менга тушунарли бўлган тилдаги биринчи таржимасини ўқишга ҳаракат қиламан. Фикримча, оригиналдан инглизчага, инглизчадан русчага ва ундан кейин ўзбек тилига таржима қилинган асарлар пировард натижада муаллиф етказмоқчи бўлган фикрни йўқотиб қўяди.Хуллас, бир аммалаб "Алкимёгар"нинг португалчадан тўғридан - тўғри русчага ўгирилган вариантини (1990 йилдаги) топиб, ўқиб чиқдим. Бир гап билан айтганда - "эссиз кетгазган вақтим"... |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#5 | |
![]() |
Цитата:
Баъзан юқори даражада қилинган таржима ҳам ўртамиёна асар савиясини кўтаради ва китобхонда яхши таассурот қолдиради. |
|
|
|
Ответить |
|
|
#9 |
![]() |
Бахтиёр Абдулғафурнинг асарини бир нафасда ўқиб чиқдим. "Оламлар кураши"да "Доктор Моро ороли"даги одам-ҳайвон аралашмасидаги гибрид махлуқотларни, "Ширин қовунлар мамлакати"даги Акромвой каби қизиқувчан ва қатъиятли Рустамни, сеҳрли эртаклардаги девларни, "Гамми айиқлари"даги гоблинларни, "Гарри Потернинг саргузаштлари"даги баъзи элементларни ҳам учратдим, улар билан номоддий оламда, ер ости салтанатида бирга сайёҳат қилдим, бир зум бўлса-да болаликка қайтдим. Бахтиёрнинг ютуғи, "Инсон қалбида ёмонлик, зулм, қаҳр кўпайса, ундан ёвузлик тимсоли малика Нурния озуқа олиши, ушбу иллатларга ружу қўйган инсонлар қанчалик кўпайса, шунчалар қудратга тўлиб боришивни маҳорат билан очиб берганлигида, виртуал ҳаёт билан реал ҳаётнинг анча фарқи борлигини китобхонга етказиб беришга ҳаракат қилганида.
Китоб муаллифи таъкидлаганидек, ҳар бир исоннинг қалбидаги эзгулик жавҳари йўқолмасин, акс ҳолда у англаб етмайдиган махлуққа айланади. Бугунги ахборотлар уммонида чўкиб кетаётган инсон фақат ақлига бўйсунса, қалби ўлиши, ўзлигини унутишидан Ўзи асрасин. Асар бир бонгдек. Иложи бўлса ушбу қиссани мактаб дарслигига киритиш керак.
|
|
|
Ответить |
|
|
#10 | |
|
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
![]() |
Цитата:
|
|
|
|
Ответить |
|