Дўстлар, келинглар, ушбу мавзуда ўзбек тилининг шеваларига оид қизиқарли, бошқалар тушунмайдиган сўзлар ва ностандарт грамматик ходисаларни тўплайлик.
Бошлаб берай:
Ўзим андижонликман. Менимча фақат Андижон шевасида "Андижон" сўзи
"Анжан" деб айтилади

Баъзи районларда эса
"Анжен" дейилади. Озодбек айтганидек, анжанчасига
Наманган шевасида қизиқ бир сўз бор:
"муқамоқ" ва
"муқатмоқ" феъли. Маъноси "қийланмоқ" ва "қийнамоқ" сўзларига яқин. Масалан, "ачайни муқатиб қўйма" ёки "муқаб қомуссизми?" дейишади
"Ача" – буви дегани.