|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#42 | ||
![]() ![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
Ўзбекистонда Интернет-журналистика ривожи хусусида гап кетар экан, муҳим омилларни аралаштириб юбормаслик керак.
1. Бу йуналишдаги журналистиканинг ривожи АКТ ривожига боғлиқ. Табиийки, нафақат ОАВ (СМИ) бунда замонавий технологиялар билан таъминланган бўлиши, балки бу журналистиканинг асосий истеъмолчиси яъни аудитория ҳам замонавий технологиялар билан таъминланган бўлмоғи лозим (компютер, кнтернет ва хок...) Демак, қачонки жамият, аҳоли замонавий АКТ билан таъминласагина ўша жамиятда ривожланган Интернет журналистикани ҳам кузатишимиз мумкин. Ўзбекистонда ОАВ фаолиятига АКТни тадбиқ этиш ҳолатини кузатсангиз, аҳвол анча илгарилаган. Таниқли ва марказий нашрлар, ТВ ва радиоларнинг барчасида замонавий техникалар мавжуд, Интернет сайтлари фаолияти йўлга куйилган. Аммо, бу мамлакатда Интернет журналистика ривожланди дегани эмас. 2. Аввало, журналистларда Интернет журналистика буйича ягона қарашнинг ўзи шаклланмаган. Кўпчилик Интернет журналистикани одатий журналистиканинг Интернетдаги нусха (копия) си деб хисоблайди. Таҳририятлар ўз сайтларига газетадаги айрим мақолаларни кўчириб қўйишади ва гўё шу билан Интернет журналистикага ҳам даъво қилишади. 3. Ҳақиқий маънодаги Интернет журналистика қонуниятлари асосида фаолият юритаётган сайтлар йўқ эмас, аммо улар жамиятнинг энг жиддий соҳалари (сиёсат, иктисод, ижтимоий хаёт) ни эмас, аксинча, маданий, шоу бизнес соҳасида кўпроқ кузатилади. Shov-shuv.uz, mashhur.uz (охирги икки ойда ушбу сайтлар фаолияти ҳам тўхтаб қолган), sb.uz каби шоу-бизнесга ихтисослашган сайт ва порталларни мисол килиб курсатиш мумкин. Баъзида ушбу сайтлардаги тезкорликдан хурсанд ҳам буласиз, ҳали турли концертлар тугамай туриб, фоторепортажлар такдим килишади баъзи холларда. (Эслатиб ўтаман, бу сайт ва порталлар кандайдир газеталарнинг ёки ташкилотларнинг Интернетдаги сайти эмас). Ҳа-я, айтганча ЎзА ни унутмаслигимиз керак, uza.uz ни хеч иккиланмай расмий Интернет-журналистиканинг энг намунали кўриниши дейишимиз мумкин. 4. Ўзбекистонда ҳақиқий маънодаги Интернет-журналистикани ривожлантириш, бу йўналишга ихтисослашган журналистларни шакллантириш учун аввало масаланинг иқтисодий механизмини йўлга қўйиш лозим. Газетага мақола ёзган журналист гонорар (қалам хақи) олади. Аммо, ўша материални сайтга жойлаштиргани учун кимдир унга бирон ҳақ тўлайдими? Тўғри, журналистикага оид нуфузли танловларда (масалан: Олтин калам) яқин-яқинлардан бошлаб, Интернет-журналистикага оид рағбатлантирувчи номинациялар ҳам таъсис этилди. Булар ҳам албатта ўз самарасини беради. Лекин, тан олайлик, журналист иқтисодий наф кўрмас экан, тўпори қилиб гапирганда, бошига урадими интернет-журналистикани!!!! 5. Юқорида, Милиий Университет Журналистика факультетида фаолият юритатёган Интернет-журналистика кафедраси ҳақида ҳам гап-сўзлар бўлди. Мен ушбу кафедра фаолиятига, у ердаги устозлар ишига ҳам таҳсин айтаман. Аммо, тан олайлик уларнинг фаолияти назарий томондангина мақташга арзирлик. Бу йўналишда улар томонидан ажойиб маърузалар, долзарб қўлланмалар, қизиқарли диплом ишлари яратилмоқда. Аммо, қўлга киритилаётган назарий билимларни талабаларга амалиётда кўрсатиш учун нима иш қилинди? Талабалар хеч бўлмаса Интернет-журналистикага оид дарслар давомида компьютер ва Интернет билан таъминланганми? Жилла қурса, факультетнинг Интернетда ўз сайти борми? Ҳар ҳолда мен таҳсил олган 2001-2007 йилларда йўқ эди-ёв.... |
||
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#44 | ||
Цитата:
Цитата:
Men O'zbekiston Milliy universiteti talabasi va hodimi sifatida shuni aytishim kerakki, bugungi kunda O'zbekiston Milliy universitetidagi zamonaviy kompyuterlar Ziyonet orqali internet tarmog'iga ulangan bo'lib, talabalar dars davomida va darsdan tashqari bo'sh vaqtlarida resurs markazlarida o'z bilimlarini zamon talablari darajasida oshirib kelmoqdalar. Последний раз редактировалось olim; 27.05.2009 в 11:23. |
|||
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#46 |
![]() ![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
Аммо, улар саноқли. Мен юқорида шоу-бизнесга оид бир-иккита сайт ва порталлар фаолиятини намуна қилиб кўрсатдим, уларнинг эгалари ҳам яхшигина иқтисодий даромад кўришмоқда. Жумладан, хонандалар ҳақида материал тайёрлаётиб, тарғибот-ташвиқот учун ҳақ олишади. Содда қилиб айтганда, реклама учун пул олишади. Сиз санаган шахслар ҳам тахминимча, реклама тусидаги материаллар учун ҳақ олишади. Интернетда блог, сайт, порталлар очиб, реклама тусидаги PR материаллар жойлаштириб даромад топиш - бу ҳақиқий маънодаги Интернет-журналистика орқасидан келадиган даромад дегани эмас-да, ахир. Иккаласини аралаштириб юбормаслигимиз керак. Тасаввур қилинг, журналист интернет журналистикага ихтисослашни истаб қолди. Бир амаллаб, ўз йўналишимга мос сайт ҳам очди. Деярли ҳар куни сайтни қизиқарли, ўткир ва баъзида сенсацион материаллар билан бойитиб боряпди. Хўш, шу шароитда унга даромад қаердан келиши мумкин!!! "Сайт очибсан, материаллар билан бойитибсан, раҳмат сенга" дейишлари мумкин. Аммо, ундан ортиғига ўтишмайди.
|
|
Ответить |
5 "+" от:
|
![]() |
#47 | |
![]() |
Цитата:
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#48 |
![]() ![]() ![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
Оффтоп: Бир пайтлар битта рахбаримиз буларди. Бирон бир хужжатни тайёрлаб .doc форматида ички хизмат почтасидан жунатган ходимига телефон килиб уша хужжатни когозга чикариб олиб келишини буюрарди. Когозга чикариб олиб борса когоздаги нусхани тугрилаб бошкатдан печать килиб келишни буюрарди.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
|
Ответить |
![]() |
#49 | |
![]() |
Цитата:
Журналист учун бу тез ва осон козониладиган омма назарига тушиш. Газетада юзта макола босилгани билан купчилик журналистлар умуман аксарият укувчиларнинг фикр-мулохазаларини билмайдилар. интернетда босилган макола буйича жонли диалог тезда авж олиб кетади - бу журналист учун жуда фойдали. Икинчиси худди шу омманинг назарига тушиш. Хатто факат даромадни уйлаган журналистлар хам танилган булса маколалари учун буюртмачиларни интернет оркали осон топишлари мумкин. Факат газетада ёзадиган журналистларга келсак, уларни купчилик танимайди - ЕСнинг фикрини каранг, улар телепрограммадан ташкари хеч нарсани куришмаган хам. Интернетдан фойдаланувчилар сони газета ва журналларни укивчилар сонидан анча купрок - аудитория кулами кенг. Журналист учун бу катта база. Фойдалана билса булгани. |
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#50 | |
Mirzo Ulug’bek nomidagi O’zbekiston Milliy Universiteti
talabasi
Сообщений: 17
+ 1
14/8
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
|
|
|
Ответить |
"+" от:
|
|