Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 03.11.2008 10:58   #41  
Аватар для Samariddin
Оффлайн
Tarixchi
Сообщений: 66
+ 26  24/19
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
1. Амир Темур Олтин Ўрдани вайрон этиб, Олтин Ўрданинг катта шахарларини ер билан яксон килиши, окибатида Русларнинг кучайишига олиб борилиши ўлкамиз учун манфаатли бўлганми?
Олтин Ўрда шаҳарларининг вайрон этилиши биз учун манфаатли бўлган,Руснинг кучайишига эса бошқа омиллар сабаб бўлган.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 03.11.2008 11:47   #42  
Аватар для sydney
Оффлайн
CFO
Сообщений: 146
+ 43  104/50
– 0  1/1

Australia
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Амир темур фаолияти асосида буюк ипак йўлларига путур этаганми?
Йўқ путур етмаган аксинча ривожланган. Мўғуллар босқинидан кейин буюк ипак йўли Марказий Осиёдан ўтмай, асосан Олтин Ўрда орқали (Сарой Берка шахари) европага кетган. Амир Темур савдони ривожланишига катта эътибор берган ва унинг даврида Буюк Ипак Йўли яна марказий осиёдан ўта бошлаган
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 03.11.2008 16:05   #43  
Аватар для sydney
Оффлайн
CFO
Сообщений: 146
+ 43  104/50
– 0  1/1

Australia
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Амир Темур ўз даврининг одами бўлган уни, хозирги кун тушунчалари ва "демократик кадриятлар" билан тахлил килиш инсофдан эмас... яъни юкоридаги танкидий постлар чукур тахлил натижаси эмас, демокчиман....
Хеч ким уни "демократик кадриятлар" томонидан тахлил қилиб танқид қилаётгани йўқ, фақатгина фактлар келтирилмоқда. Бундан ташқари одамларни ўлдириш хамиша гунох бўлган, вақт ва маконга қарамасдан. Ёки сизнингча бошқачами

Последний раз редактировалось sydney; 03.11.2008 в 16:08.
Ответить 
Старый 03.11.2008 17:48   #44  
Аватар для sydney
Оффлайн
CFO
Сообщений: 146
+ 43  104/50
– 0  1/1

Australia
Цитата:
Сообщение от sydney Посмотреть сообщение
Йўқ путур етмаган аксинча ривожланган. Мўғуллар босқинидан кейин буюк ипак йўли Марказий Осиёдан ўтмай, асосан Олтин Ўрда орқали (Сарой Берка шахари) европага кетган. Амир Темур савдони ривожланишига катта эътибор берган ва унинг даврида Буюк Ипак Йўли яна марказий осиёдан ўта бошлаган
Испания элчиси Клавихо хам ўз асарида Самаракандни савдо маркази сифатида эътироф этган
Ответить 
Старый 14.11.2008 14:25   #45  
Аватар для Valikhodjayeva Madinakhon
Оффлайн
akademicheskiy litsey pri Tashkentskom islamskom Universitete
student
Сообщений: 9
+ 37  11/6
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от sydney Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Амир темур фаолияти асосида буюк ипак йўлларига путур этаганми?
Йўқ путур етмаган аксинча ривожланган. Мўғуллар босқинидан кейин буюк ипак йўли Марказий Осиёдан ўтмай, асосан Олтин Ўрда орқали (Сарой Берка шахари) европага кетган. Амир Темур савдони ривожланишига катта эътибор берган ва унинг даврида Буюк Ипак Йўли яна марказий осиёдан ўта бошлаган
Tarix darsida ham bizga ustozimiz shunday degandilar.
Ответить 
"+" от:
Старый 26.02.2009 16:04   #46  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Тошкентимиз тарихини биласизми?

Цитата:
1. Кайси кўлёзма асарлар оркали шахарнинг Тошкент номи билан атала бошлагани хакидаги маълумотлар бизгача етиб келган?
Х асрда Бинкент ёки Шошкент каторида Тошкент номи хам кўлланила бошлаган ва бундай номланиш илк марта XI асрнинг буюк комусий олими Абу Райхон Берунийнинг “Хиндистон” асарида учрайди. У Тошкент номининг келиб чикиши хакида сўз юритиб, “тош” сўзи туркча бўлиб “шош” кўринишини олган. Тошкент – “тошли кишлок демакдир”, - деб изохлайди. “
"Конуни Масъурий” китобида эса Ўрта Осиёнинг бошка шахарлари каторида Шош вилояти ва Тошкент шахрини бешинчи иклимига жойлаштиради ва ёзади: “Бинкент – бу Шошнинг пойтахтидур, у турк тилида “Тошкент” демакдир. “Буюк ал хижор жугрофий” асарида эса у Тош минора деб кўрсатилган. Махмуд Кошгарий хам XI асрда “Шош” ва “Тошканд” сўзларини кўллайди. Бундай маълумотларни кўплаб олимлар тасдиклайди.
Захириддин Мухаммад Бобур “Бобурнома”да Тошкент номига тўхталиб, “... асарларда Тошкент номини Шош, баъзан Чоч ёзадилар” деб кайд этадилар. Бирок XVI аср охири ва XVII аср бошларида Тошкент топоними шухрат топиб, унинг кадимий Чоч, Шош ва Бинкент номлари аста-секин муомаладан тушиб колади. XVII асрда яшаган тарихчи олим Махмуд ибн Вали шундай ёзади: “Шош – Сайхун (Сирдарё)нинг у томонга жойлашган шахар ва Туркистон (вилоят)га карайди... Уни Чоч атайдилар. Бирок хозирги вактда у Тошкент номи билан машхурдир.
2. Тошкентнинг кадимий номларини биласизми?
Ёзма манбаларда келтирилишича, Тошкентнинг кадимий номи “Чоч” бўлган. Тошкент араблар тасарруфига ўтгач, араб алифбосида “ч” харфининг йўклиги боис арабий асарларда “Шош” деб юритилган. Илк ўрта асрлар у “Чоч”, “Шош”, “Шошкент”, “Мадинайи аш-Шош”, “Бинкент” ва “Таркан” деб номланган.
3. Шоштепада кадимги шахар белгилари качон пайдо бўлган?
Милоддан аввалги II-I асларда Жўн ариги бўйидаги Шоштепада кадимги шахар белгилари пайдо бўла бошлаган. Кишлок харобалари устида атрофи калин айланма девор билан ўраб олинган доира шаклидаги калъа (кўргон) кад кўтарган. Шоштепадаги археологик обидалар: шахарнинг мустахкам мудофаа девори, хашаматли меъморий мажмуаси, хунармандчилик буюмлари, хат-савод ва савдодан далолат берувчи топилмалар бу жой шахар киёфасини олаётганлигини кўрсатарди. Гарбда Византиядан тортиб, Шаркда Хитойгача бўлган якин ва узок мамлакатлардан топилган тангалар шахар кизгин савдо маркази бўлганлигини кўрсатади. Чоч хокими хам ўз тангаларини зарб килдирган.
4. Нечанчи асрда ва кимлар томонидан Тошкент босиб олинган, шахар кимларнинг ихтиёрига ўтган?
VIII асрнинг бошларида араблар Чочни фатх этган. IX-X асрларда Чоч Сомонийларга тобе бўлган, Х аср охири – XII аср ўрталарида Чоч Корахонийлар давлати таркибига кирган. 1220 йилда шахарни мўгуллар босиб олган. XIII-XIV асрнинг 1 ярмида Тошкент Чигатой улуси таркибида бўлган. XIV асрнинг 1 ярми XV асрнинг 80 йилларигача Тошкент Амир Темур ва Темурийлар давлати таркибида бўлган. 1485 йилда Мўгулистон хони Юнусхон ихтиёрига ўтади ва 1503 йилда Тошкентни Шайбонийхон босиб олади ва бошкалар.
5. Нима учун Тошкент тарихида чор хокимлик даври дейилади?
XIII аср ўрталарида шахар гарчи кўлдан-кўлга ўтиб турган бўлса-да, Тошкент 4 кисмга – Шайхонтохур, Себзор (Каффол Шоший), Кўкча (Шайх Зайниддин), Бешёгоч (Зангиота) дахаларига бўлиниб, уларнинг хар бирини мустакил хоким бошкарган. Тошкент тарихида бу давр чор (тўрт) хокимлик даври деб аталган).
6. Тошкент давлатини ким ташкил этган?
1784 йилда Шайхонтохур дахаси хокими Юнусхўжа колган уч даха хокимлигини хам ўз тасарруфига олиб, шахардаги таркокликка чек кўйди ва мустакил Тошкент давлатини ташкил этди. Тошкент давлати гарчи ўрта Жуз султонлари, айникса Кўкон хонлари тазйикида бўлса-да, у карийб 20 йил фаолият кўрсатди.
7. ХХ асрда Тошкент худудидаги махалла ва мавзелар сонини биласизми?
ХХ аср бошларида Тошкентда 280 га якин махалла, 170 мавзе бўлгани аникланган.
8. Шахар дарвозалари хакида кандай маълумотларга эгасиз?
XIX аср ўрталарида Тошкент кўргони деворининг баландлиги 8 метрга етган. Шахар атрофидаги мавзелар билан богланиш учун кўргон деворида катта (дарвоза) ва кичикрок (кафка) эшиклар бўлган. Шахар дарвозаси номи шахар ташкариси ва ичидаги кўчаларнинг асосий йўналишига караб ёки дала мавзелари номига кўйилган. Шахарнинг асосан 12 дарвозаси бўлган. Булар: Лабзак, Тахтапул, Корасарой, Сагбон, Чигатой, Кўкча, Самарканд, Камолон, Бешёгоч, Кўймас, Кўкон, Кашгар дарвозаларидир.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 26.02.2009 в 16:06.
Ответить 
Старый 26.02.2009 16:52   #47  
Аватар для sydney
Оффлайн
CFO
Сообщений: 146
+ 43  104/50
– 0  1/1

Australia
Цитата:
Сообщение от Samariddin Посмотреть сообщение
Цитата: Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение 1. Амир Темур Олтин Ўрдани вайрон этиб, Олтин Ўрданинг катта шахарларини ер билан яксон килиши, окибатида Русларнинг кучайишига олиб борилиши ўлкамиз учун манфаатли бўлганми? Олтин Ўрда шаҳарларининг вайрон этилиши биз учун манфаатли бўлган,Руснинг кучайишига эса бошқа омиллар сабаб бўлган.
14 аср ўрталарида Ўзбекхон ўлимидан кейин Олтин Ўрда 2га: Оқ Ўрда ва Олтин Ўрдага бўлиниб кетади. Оқ ўрдада чингизий хон Урусхон бўлган. Парокандалик пайтида Олтин Ўрда тахтига Мамай даъво қилади. У Чингизхон авлодидан бўлмаган. Амир Темур ёрдами билан Оқ ўрда тахтига чиққан Тўхтамишхон кейинчалик Олтин ўрда ва Оқ ўрдани бирлаштиради. Москвани ёқиб юборади ва мустаҳам, йирик давлат тузади . Кейинчалик Амир Темур эронда юришидан фойдаланиб Самарқандга хужум қилади. Амир Темурдан 2 марта мағлубиятга учрагандан кейин, уни давлат анча заифлашиб кетади. Бу Россияни мўғуллар тассаруфидан чиқиб кетишига сабаб бўлади. Шунинг учун уни "Россия халоскори" дейишади. Баъзи бир тарихчиларни ёзишича, москва князи уни номига хайкал хам қурдирган экан.
Ответить 
"+" от:
Старый 11.08.2010 16:55   #48  
Offline ID uParty Member
Аватар для Naim Karimov
Оффлайн
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41  402/111
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Вамберининг ўзбек ҳамроҳи

Бундан бир неча йил муқаддам шоир Ҳусниддин Шариповинг 70 йиллиги муносабати билан Наманган шаҳрида бир неча мароқли ижодий кеча ва учрашувлар бўлиб ўтган эди. Шундай учрашувларнинг бирида катта ёшдаги кишилардан бири келиб, каминадан машҳур можар олими Армин Вамберига ҳамроҳлик қилган юртдошимиз Мулла Исҳоқнинг кейинги тақдирига доир бирор янгилик борми-йўқлигини сўраган эди. Ўшанда мен ғаройиб юртдошларимиз тақдири билан қизиқувчи кишига бирор жўяли фикр айтишга ожиз эдим. Негаки, камина изланишлар олиб бораётган архивларда бу масалага доир бирор ҳужжатнинг бўлиши амри маҳол эди. Шунинг учун ҳам ўша учрашувни унутиб юборган эдим.
Лекин яқинда архивимни титкилаб ўтирар эканман, марҳум тилшунос Хайрулла Исматуллаевнинг бундан роса йигирма йил аввал “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида чоп этилган “Вамбери олимми, жосус?” деган мақоласига ва яна баъзи бир ҳужжатларга кўзим тушиб қолди. Дафъатан Мулла Исҳоқнинг ким бўлганлиги ва кейинги тақдири фақат ўша наманганлик кишининггина эмас, балки бошқа замондошларимизни ҳам қизиқтириши мумкин, деган хаёл миямда чарх ура бошлади.
Агар ана шу хаёл каминани алдамаган бўлса, шу борадаги бор гапларни “дастурхон” устига тўксам.



__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
"+" от:
Старый 11.08.2010 16:56   #49  
Offline ID uParty Member
Аватар для Naim Karimov
Оффлайн
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41  402/111
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Вамберининг ўлкамизга келиши

Маълумки, венгер тили олтой тиллари оиласига мансуб. Ҳозирги венгерларнинг олис аждодлари бир замонлар Сибирда, Бошқирд текислигида туркий халқлар билан қўни-қўшни бўлиб яшаганлар ва фалакнинг гардиши билан Буюк кўчиш даврида тарихий жойларини тарк этиб, секин-аста Европа сари силжиб боришга мажбур бўлганлар.
16 ёшида можар (венгер) ва лотин тилларидан ташқари, француз, немис, инглиз ва Скандинавия тилларини яхши билган, славян тилларидан ҳам озми-кўпми хабардор бўлган Армин кейинги ҳаётини ҳам Ғарб ва Шарқ тилларини ўрганишга бағишламоқчи бўлади. Венгер тилининг келиб чиқиш илдизларини аниқлаш истагида 1852 йили Шарқ мамлакатларига сафарга чиқади. У дастлаб Туркияга келиб, Константинопол (ҳозирги Истанбул) да истиқомат қилган бадавлат турк хонадонларида болаларга француз тилидан сабоқ беради. Шу аснода турк тилини ўрганибгина қолмай, шарқона либос кийиб, турклардан сира ҳам ажратиб бўлмайдиган қиёфа касб этади. Айни пайтда ислом динининг йўл-йўриқларини қунт билан ўрганиб, ҳатто “Рашид афанди” деган номни ҳам олади.
“Рашид афанди” 1863 йилнинг бошларида Теҳронга келади. У Туркиянинг Теҳрондаги элчиси ёрдамида Ўрта Осиёга дарвеш қиёфасида кириб бориш режасини тузади. Шарқ мамлакатлари аҳолиси табиатини яхши билган элчининг фикрига кўра, у Маккада келаётган ҳожилар карвони билан бирга Ўрта Осиёга кириб бориши мақсадга мувофиқ эди. “Рашид афанди”нинг бахтига, Маккадан йўлга чиққан ҳожилар карвони ўша йилнинг 27 мартида Теҳронга етиб келади. Элчи шу куни сафарга отлантган Армин Вамбери шарафига катта зиёфат беради. 28 март куни эса Вамбери тонг азонда дарвеш қиёфасида карвон билан бирга Ўрта Осиёга йўл олади. Орадан роппа-роса икки ой ўтгач, 29 май куни карвон Хоразм хонлиги ҳудудларига кириб келади. 30 май куни Вамбери кундалигига қуйидаги сўзларни ёзади: “30 май куни биз ўзбек қишлоғига кириб келдик. Бу қишлоқ аҳолиси мен кўрган биринчи ўзбеклар эди...”
Янги Шарқ мамлакати ва унинг кишилари Вамберини ҳайратга солади. Унга Амударёнинг суви ҳам, Хивадаги меъморий обидалар ҳам, боғ-роғлардаги мевалар ҳам, ҳамма-хаммаси манзур бўлади. У Ўрта Осиённг ўзи кўрган Хоразм, Бухоро, Самарқанд ва Қарши шаҳарларининг жуғрофий мавқеи, ҳарбий салоҳияти, ер уст ива ер ости бойликлари, иқтисодий, маданий ва маиший ҳаёти тўғрисида мукаммал маълумот тўплайди.


__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 11.08.2010 16:56   #50  
Offline ID uParty Member
Аватар для Naim Karimov
Оффлайн
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41  402/111
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Вамберининг Мулла Исҳоқ билан танишуви

Рашид афанди Хивага келган дастлабки кунларининг бирида ўзи ҳақида яхши таассурот қолдириш истагида Муҳаммадамин мадрасасига бориб, шу нуфузли ўқув масканини зиёрат қилади. Мадрасада таълим олаётган бошқа муллалар қатори, Мулла Исҳоқ билан ҳам танишиб қолади. Мулла Исҳоқ асли қўнғиротлик йигит бўлиб, ўша кезларда Маккага бориб, ҳаж зиёратини амалга ошириш орзуси билан яшарди. У “Рашид афанди”нинг Ўрта Осиё сафаридан кейин Маккага бориш ҳақидаги ниятидан воқиф бўлиб, ўша кундан бошлаб унга ҳамроҳлик, ҳатто унинг Бухоро, Самарқанд ва Қарши шаҳарлари бўйлаб қилажак сафарида дастёрлик қилишни ўзига шараф деб билади. “Рашид афанди” ҳам бошқа ўртаосиёлик ҳамроҳларига нисбатан бу ўта камтар, камсуқум, зукко, очиқкўнгил, айни пайтда билимдон ва чаққон муллаваччани хуш кўриб қолади. Бошқа муллалар “Рашид афанди” ёрдамида ҳаж сафарига боришларига кўзлари етмай, уни тарк этганларида ҳам, Мулла Исҳоқ унинг этагини қўйиб юбормайди, унга бирдан-бир садоқатли ҳамроҳ бўлиб қолади.
Вамбери Ўрта Осиёга бағишланган китобларининг бирида у ҳақда бундай самимий сўзларни ёзиб қолдирган: “Билимга ташналиги ва менга яқинлиги ёш муллага бўлган эътиборимни оширди. Бу ёш мулладан, чиндан ҳам, бирор муносиб киши чиқишини сезганимдан кейин уни ташлаб кетмасликка ва, иложи бўлса, ўзим билан бирга Европага олиб кетишга қарор қилдим. Мен бу қарорга Ҳиротга етмасимиздан анча аввал келган эдим. Мен биринчи танишганимдаёқ унинг соф қалб эгаси эканлигини сезгандим, шу масалада мен ҳеч қачон адашмаганман”.
Тахмин қилиш мумкинки, Вамберининг қисқа муддатли сафари давомида Ўрта Осиё шаҳарлари ва аҳолисига доир қимматбаҳо муълумотларни тўплашида унга бу хоксор ва меҳнаткаш инсон катта ёрдам берган. Вамбери асарларидаги бу ғаройиб юртдошимиз тўғрисидаги фикрларни тўплаб ўрганган Х.Исматуллаевнинг ёзишича,. “...у ҳар вақт ёши улуғ бўлган Рашид афанди – Вамбери билан бир косадан овқат емаган, Вамбери овқатдан олиб бермагунча унга қўл текизмаган, у билан бир қаторда ёнма-ён тенг туришни ҳам одобдан деб билмаган. “У энг ҳалол, очиқ кўнгил инсон эди, унинг ғараздан йироқ, соф муҳаббати хавф-хатарга тўла ёлғиз йўлимда менга далда ва суянчиқ бўлди”, - деб эслайди сайёҳ”.

__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
"+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2026, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх