Ассалому алайкум...
Шеъриятдаги бир мавзу бўйича барчангизни бахсга чақираман...

бахсдан мақсад ҳақиқатга етиш...
Бизга маълумки, шеъриятнинг асосий мавзуси муҳаббат... (ўзга жинсга, табиатга, ватанга ва ҳк.)
Баъзи шоирлар маҳорат билан бирон нарсага бўлган муҳаббатини шеърларида изҳор қилишади, аммо реал ҳаётда эса ўша нарсага муҳаббатдан асар ҳам йўқ... Шеъри чиройлик "чиқиши" учун муболаға ҳаддан зиёд ишлатилади, ёлғон хис-туйғуларини, сохта муҳаббатини оламга достон қилади... Шу тўғрими? Ўзида йўқ нарсани бор қилиб кўрсатиш... Сохталик яхшими? Кўнгилдан сохта нарсалар чиқиб турса бундай кўнгил қандай кўнгил ҳисобланади?
Кўп шеърлар қўшиқларга кўчган бўлади... Бир қўшиқчи бир қўшиғида Наргиз исмлик қизга муҳаббатини изҳор қилиб "беш минутдан" кейин Диларом учун дардини тўкади... кейин эса Раъно... кейин эса боршқаси...
қани ВАФО, қани соф муҳаббат...