Цитата:
Сообщение от Sparc
Бир вактлар "Одамийлик мулки" китобини укишни бошлаб, охиригача укий олмадим. Дидактика, турли эски китоблардан узундан узок парчалар ва хоказо.
Тохир Маликнинг узлари юкоридаги цитатадаги иллатлардан холимиканлар, хар йили 3-4 китоб ёзиб ташлаётганларида китобхон безиб кетмасмикан бу китобларим окимидан, деган савол берармиканлар узларига?
P.S. агар фикрларим ножуя булса адибдан узр сурайман.
|
Ҳар кимнинг дунё қараши, фикрлаши турлича. Шундан келиб чиққан ҳолда кимгадир кўпроқ ҳажвий услубда ёзилган китоблар маъқул бўлса, кимгадир тарихий ёки саргузашт мавзудаги китоблар ёқади. Эҳтимол сиз учун ҳам бироз зерикарлироқ бўлиб туйилган китоблар кимлар учундир айнан дилидаги қадрли китобдир. Шундай экан ижод аҳлининг китобига баҳо бераётганда ўз фикри ва мулоҳазалари билан баҳо бериш мумкиндир, аммо умумий хулоса қилаётганда ўзгалар фикрини ҳам инобатга олиш зарур деб ўйлайман.
Мисол учун физика фанидан турли формула ва масалалар ёзилган китоб бу соҳага қизиқмайдиган инсонлар учун қизиқарли эмас, эҳтимол сотувдаги нархи улар учун қимматдир. Аммо айни шу соҳа вакиллари учун китоб қадрли ва нархи арзон ҳисобланиши мумкин. Демакким, Тоҳир Маликнинг ёзаётган китоблари (Ёзувчи ёзаётган мавзуларга қизиқмаётганлар учун зерикарлидир эҳтимол) аммо уларнинг мухлислари учун қадрли ҳамиша.
Аслини олганда дунёда ҳаммага ёқишнинг имкони йўқ, реал инсон йўқ.