|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Результаты опроса: Teatrga borib turasizmi? | |||
Ha, yangi chiqqan spektakllarni qoldirmay korgani boraman. |
![]() ![]() ![]() ![]() |
9 | 8.26% |
Ba'zan-ba'zan borib turaman. |
![]() ![]() ![]() ![]() |
64 | 58.72% |
Televizorda ko'rsatilayotgan yoki video lavhalarga yozilganini ko'raman. |
![]() ![]() ![]() ![]() |
21 | 19.27% |
Teatr ko'rishni yoqtirmayman. |
![]() ![]() ![]() ![]() |
15 | 13.76% |
Голосовавшие: 109. Вы ещё не голосовали в этом опросе |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#412 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
Спектакль воқеалари бизнинг кунларда содир бўлади. аскар қаҳрамони Эргаш воқеалар давомида атрофдаги одамларга ўзининг юрагида йиғилиб қолган дардларини тўқиб солмоқчи бўлади. Лекин ҳеч ким – на, ота-онаси, на турмуш ўртоғи, на қариндош – уруғлари уни тинглашни исташмайди. Ўзининг қалбан бу дунёда занжирдек ўраб турган бу худбин инсонлар даврасини тарк этишга қарор қилади. Жорий йилнинг 29 январь куни мазкур асарнинг жамоатчилик кўригида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги “Ўзбектеатр” бирлашмаси қошида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган Бадиий кенгаш аъзолари иштирок этиб, саҳналаштирилган спектакль хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди ҳамда асарни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар билдирилди. Асар режиссёр Гулруҳ Нажидова томонидан саҳналаштирилган бўлиб, унга рассом Наташа Глубокина бадиий безак берган. Либослар бўйича рассом Севара Зуннунова, режиссёр ёрдамчиси Қаҳрамон Болтабоевлар ҳам ўз ишларини моҳирона бажарган. Асардаги образларни Ўзбекистон халқ артистлари Теша Мўминов, Саидкомил Умаров, Дилбар Икромова, Эркин Комилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Тохир Саидов, Фатхулла Маъсудов, Феруза Бобоёрова, Нодира Махмудова, Мадина Мухторова, актриса Дилноза Кубаева каби актёрлар яратишган. Бир сўз билан айтганда Миллий театр саҳнасида яна бир янги, бугунги кун томошабинини ўйлантира оладиган асар дунёга келди. Барча театр санъати ихлосмандларини 2013 йил 10 февраль куни соат 14.00 да бўлиб ўтадиган спектакль премъераси бўлиб ўтади. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#413 | |
Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқий театрининг феврал ойи репертуари :
Цитата:
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy) |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#415 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
![]() |
"Сенга бир гап айтаман" спектаклининг премьераси хақида.
Воқеалар ривожи бош қаҳрамон Эргаш ва унинг оиласи атрофида қурилган. Асосий зиддият Эргашнинг рафиқаси ва яқинларининг уни тушунмаслиги ёки тушунишни истамаслиги, уларнинг амал асосида қурган оилавий ўзаро қариндошлик чамбарчаслиги бош қаҳрамонни боши берк кўчага олиб бориб қўйганлигидир (русчасига айтганда, безвыходное положение). Бош қаҳрамон навбатма-навбат ҳамма яқинларининг олдига бориб кўнглидагиларни айтмоқчи бўлади, лекин ҳеч ким унинг сўзларини эшитишни истамайди ёки бир оғиз сўз қўшишга имконият ҳам бермай, кимдир таъна-надомат, кимдир ўғиллик бурчи, кимдир меҳр ва кибрнинг қоришмаси, яна кимдир бефойда сафсатадан иборат гаплар билан кўмиб ташлайди. Тўхтовсиз гаплар "шаршараси" қаҳрамоннинг хотинидан бошланади. Унинг гапларида жон бор, турмуш қурганларининг 10 йиллиги кунида ҳам Эргаш "ҳар доимгидек ишдан кеч келади", бу санани нишонлаш у ёқда турсин, кела солиб "расмиятчилик"дан бошлайди - "Сенга бир гап айтаман!". Табиийки, турмуш ўртоғидан салкам 15 минут давомида "ўз улушини" олиб, уйдан чиқиб кетади. (Келин роли актрисалардан ортиқча маҳорат талаб қилмайди, менимча. Ҳаётда бундай образларни аксар аёлларимиз шундоқ ҳам дўндириб ташлашади ![]() Қаҳрамоннинг ота-онаси билан учрашуви кўп нарсаларни ойдинлаштиради. Она катта лавозимни эгаллайди ва унда иложи борича узоқроқ қолиш учун ҳар нарсага тайёр. Эргашнинг уйланиши ҳам шу мақсадда бўлиб, қуда томон ҳам амалдор. Табиийки, улар келин-куёв ўртасидаги зиддият ҳақида эшитишни ҳам ҳоҳлашмайди. (давоми бор) Последний раз редактировалось Sparc; 11.02.2013 в 10:50. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#416 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
![]() |
Ўз ота-онасидан нажот топа олмагач, қаҳрамон қайнотасининг уйига равона бўлади. Эндигини дам олишдан келган қайнота куёвини очиқ чеҳра билан кутиб олади. Тезда қўй сўйишни буюриб, санъаткорларни чақиртиради-ю Эргашни гапларини эшитишга вақт тополмайди. (Эркин Комилов бироз чапанироқ амалдор образини қиёмига етказиб ўйнайди)
Бош қаҳрамон йўл-йўлакай яна аллақайси қариндошлари-ю, укасини олдига бориб "ўз тингловчисини" тополмай охири бир вақтлар севишган, лекин узоқ йиллар кўришмаган журналист қизни олдига боради. Бу орада Эргашнинг ҳамма яқинлари гала бўлиб, уни қидиришга тушиб шу қизникига борадилар. Кўпчиликнинг олдида шарманда бўлиш, бу унинг журналистлик фаолияти ва тайёрлаб қўйган китобини чиқарилишига таъсир қилишини истамаган қиз Эргашдан воз кечади. Спектаклнинг финалида ҳамма яқинларининг қуршовида қолган Эргаш ўзга чора тополмай, кўп қаватли уйнинг деразасига ўзини уради. Жўнгина айтадиган бўлсак, қаҳрамоннинг фожеаси унинг атрофида уни дардларини тушуна оладиган бирор одам топилмаганида. Лекин савол туғилади, қаҳрамоннинг ўзи 30 йил яшаб қўйиб кимларга меҳр кўрсатди, наҳот шунча йил ичида ўзига бирорта сирдош тополмаган бўлса ? Фожеанинг негизида қаҳрамоннинг ўзи бўлса-чи, спектаклда Эргашнинг "бир куни" кўрсатилган. Эргаш шу бир кунга нима билан келган, нима учун уни ҳеч ким эшитгиси ҳам келмаяпти ? Унинг ўзи "меҳр кўп кўргиздим, аммо меҳрибоне топмадим" дея олармикан ? (давоми бор) |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#417 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
![]() |
Спектаклнинг яна бир қирраси шаснинг ёлғизлиги масаласи. Шоир "Ёлғизлик ярашар ёлғиз оллоҳга" деб ёзган бўлсада, ҳар биримиз эсимизни таниб, ўзимизни шахс деб билганимиздан бошлаб ўзимизнинг ички дунё, ўз қарашларимиз, ўз тақдиримиз борлигини англай бошлаймиз. Атрофимизда бутун дунё, бизни бошқа инсонлар қуршашини тушуниб, унда шахс сифатида ўзгаларга ўхшамаслигимиз, ёлғиз эканлигимиз аён бўла бошлайди.
Тўғри бизни ота-онамиз, туғишганларимиз қуршайди, биз ҳам атрофимизда оиламиз, дўстлар бўлиши истагида бўлиб, ёлғизликни четга суришга ҳаракат қиламиз. Лекин вақт ўтиб кундалик иш ва турли юмушлар кетидан йиллар ўтиб, атрофдагилармизга муносабат худди уйдаги жиҳозларга муносабатни эслата бошлайди. Бир келиб қарасак, болалар катта бўлиб, уларнинг ўз қизиқишлари бор, ота-онамиз ҳам кўз ўнгимизда қариб қолишибди. Бир кун келиб, шунча йил нима қилганингизни ҳам эслай олмайсиз. Ота-онангизга ҳам эътибор бермагансиз, турмуш ўртоғингиз ўзи билан ўзи овора ва ҳоказо. (ту би ![]() |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#418 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
![]() |
Спектаклнинг камчиликлари.
1. Психиатр врач билан санитарларни воқеага қўшилиши сунъий кўринади. Уларни чақириш сабаби, чақирилишидан кейинги натижа ҳам ноаниқ бўлиб қолган. Бу саҳнадан ягона мақсад томошабинларни зўраки кулдириш бўлса керак. Лекин залда бир-иккита "қотадиган" ёшлардан бошқа ҳеч ким кулгани йўқ, менимча. Психиатр врач ролини ижро этган актер кўпинча ё умуман бачкана роллар, ё "хотинчалиш" эркаклар (масалан, Андишали келинчакда) образида ўйнайди. Эҳтимол, режиссёрлар уни шу амплуада кўришар. Афсуски, бачканалик бошқа саҳналарда ҳам учрайди, "томошабинбоп" бўлиши учун киритилади чамаси. 2. Спектаклнинг финали ҳам савол туғдиради. Воқеалар ривожида зиддиятларни бўрттириб кўрсатиш усулидан фойдаланилади, бунинг сабаблари ҳам бор. Қисқа вақт ичида қаҳрамоннинг бутун фожеасини кўрсатиш учун бошқа илож ҳам йўқ, менимча. Лекин, Эргашни ўз жонига қасд қилиши ортиқчадек, эркак кишига ярашмайдигандек туюлади. Хулоса қиладиган бўлсак, ушбу спектаклни кўриш керак, эҳтимол сизларнинг фикрингиз ўзгача бўлар. Последний раз редактировалось Sparc; 11.02.2013 в 14:37. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#419 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
![]() |
upd. Ҳар сафар ёзаман дейман-у, эсдан чиқади.
1. Миллий театрдаги спектаклларни кўриб, декорациялар хақида ҳам айтиб ўтиш керак. "Ўзбекча рақс" даги декорациялар спектаклни таъсирини янада кучайтирган. "Сенга бир гап айтаман"да ҳам турли стилдаги кириб-чиқиш эшиклари, кўп қаватли уйларнинг проекциясидан иборат декорациялар саҳнадаги воқеалар, актёрлар ўйинига ёрдам беради. Ўзбек театр санъати шу йўналишда ҳам ютуқларга эришяпти, менимча. 2. олдинги қаторда ўтирган томошабинга саҳна икки четидаги колонкалардан узатиладиган товушлар (мусиқа бўладими ёки бошқа) жуда баланд эшитилади. Одатда, кинотеатрларимизда ҳаддан зиёд баланд овозда кино қўйишади, лекин театрга бу ярашмайди. |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#420 |
![]() ![]() ![]()
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
![]() |
Уялтирвордингиз, театрга тушмаганимга юз йил бўлди.
Рицензиянгизни ўқиб, спектакльни куриш иштиёқи пайдо бўлди. Рахмат сизга. Лекиниям бор. "Театр начинается с вешалки", дейишади. Сервис туғрисида хам тўхталиб ўтсангиз яхши булармиди. Оффтоп: upd нима дегани ![]() |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
|