|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#31 | |
журнал "Театр"
главный редактор
Сообщений: 65
+ 42
316/64
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Ёзиш масаласига келсак, агар Бекон фикрини сухбатимиз мавзусига якинлаштириб айтадиган булсак, оддий хат ёзишдан тортиб роман ижод килишгача хаммасида аниклик булиши керак. Албатта, илмий асар билан бадиий асар орасида катта тафовут бор. Бадиий асарда ижодкор фантазияси, бадиий тукима булади. Масалан, шеъриятдаги кофия, вазн ва бошкалар асардаги айрим ноаникликларни сездирмаслиги мумкин. Бирок насрда (прозада) хама нарса аник, теран, мантика буйсинган булиши шарт. Дейлик, роман ёки хикояда бир ховли тасвирланса-да, «девор ёнидаги ёнгокдан тукилган хазонлар ховлига сочилиб ётар эди», деган жумла булса ва орадан бир неча сахифа ёки бир неча боб утгач, муаллиф уша ховлини Яна тасвирлай туриб, «арик буйида гулсафсарлар очилиб ётарди» деса, эс-хуши жойида китобхон кеча куз эди-ку, бугун канакасига бахор булиб колди, деб уйлайди ва китобдан ихлоси кайтади. Демокчиманки, асар ёзаётган адиб мантик ипини бир лахза хам кулидан чикариб юбормаслиги керак. Бундан куп йиллар аввал эълон килинган бир асаримда талабаларнинг пахтага хашарга бориши тасвирланган ва табелчи асар кахрамони териб чиккан бир этак пахтани «уч оёкли осма тарози»да тортиб, 22 кило чикканини айтгани ёзилган эди. Ушанда оддий бир китобхон хат ёзиб, «уч оёкли тарози» нариси билан 20 килоча юк тортишини айтиб, мени уялтирган эди. Холбуки, узим хам куп бор пахтада булганман. Факат шу «деталь»га эътибор бермаган эканман. Укувчини алдамокчи булган ёзувчи узини узи алдайди. Шундай деймиз-у, хозир укувчини хам, узини хам лакиллатадиган асарлар болалаб кетди. |
|
|
Ответить |
![]() |
#33 |
журнал "Театр"
главный редактор
Сообщений: 65
+ 42
316/64
– 0
0/0
![]() |
Бунга ажабланмаслик керак. Хакикий бадиий асар шунчаки ёзилмайди, тирик организм каби, фарзанд каби тугилади! Бу менинг шиорим. Модомики, асар каламкашнинг фарзанди экан, «ота»нинг ирсияти «бола»га утмай иложи йук. Аммо бу бадиий асарларнинг хаммаси биография дегани эмас. Агар хар ким уз биографиясини «асар» килаверса, дунёни ёзувчи босиб кетарди.
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#34 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Айни кунда бирон актёр ёки режиссёр билан сухбатлашганда «яхши асар йук», «кунглимдаги маза килиб уйнайдиган образим йук», деб нолишади. Кино килинаётган ва театр сахналарида куйилаётган асарларнинг аксарияти комедия жанрида. «Театр» журналининг мухаррири сифатида буни кандай бахолайсиз? Ёзувчиларимиз хакикатан хам яхши асар ёзмай куйишдими ёки томошабинларда енгил асарларга талаб ортиб бормокдами?
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#35 | |
журнал "Театр"
главный редактор
Сообщений: 65
+ 42
316/64
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Бирок хар кандай сахна асарининг асоси драматургия, яъни пьеса хисобланади. Узини хурмат килган ёзувчи режиссёр ёки актёрнинг «хукмронлик»килишига, асарни хохлаган куйига солишига йул куймайди ва тугри килади. Суз учун драматург жавоб бериши керак. Албатта, Абдулла Каххор домла айтганидек, кайси персонажнинг огзига солса хам «туфлаб ташлайдиган» яъни асар мантигига тугри келмайдиган суз ёки холатни олиб ташлаш, узгартириш мумкин ва керак хам. Аммо драматургни «иккинчи даражали шахс» деб хисоблаш хеч качон яхшиликка олиб бормайди. Бундай килинса, уз касбига хурмат билан карайдиган адиблар театрдан оёгини тортади. Уларнинг урнини эса яна бир устозимиз- Саид Ахмад ака ибораси билан айтганда, «чала тугилган боласини узларинг йургаклаб олларинг», деб театр эшигига ташлаб кочадиганлар эгаллаб олади. «Чала тугилган бола»ни эса хеч кайси режиссёр «одам» килолмайди. Козонда бори чумичга чикади! Театрдаги дустларимиз ранжимасин-ку, «махаллий» ёки «узига якин» драматурглар хам борлиги рост. Бундайлар режиссёр ёки актёр нима деса, «хуп, ака» деб туради. Аслида бу хам «чала тугилган» болани йургаклашдек гап. Махаллийчилик, таниш-билишчилик, борингки, озми-купми моддий манфаатдорлик – буларнинг барчаси ижоднинг хама турлари учун дахшатли касаллик десак булади. Енгил-елпи асарлар масаласига келсак, бир чеккаси бунга хам юкоридаги холат сабаб. Одатда хар кандай бадиий асар-сахна асарими, киноми, роман ёки достонми – хаммаси учун бир коида бор. Асарнинг бир каноти акл, иккинчи каноти туйгу булиши керак. Яъни, асар хам хаяжонга солиши, хам уйлантириши керак. Сахна асарлари драма, трагедия, комедия деган махсус жанрларга ажралиши бежиз эмас. Драмадаги вокеалар томошабинни бир томондан ларзага солади; иккинчи томондан уйлатади. Трагедия йиглатади ва уйлатади. Комедия кулдиради ва уйлатади. Энг оддий коида шу. Хатто икки огиз латифада хам маъно булиши керак-ку! Мантикдан узок, бачкана, «антика киликлар»дан иборат «комедия»нинг нима кераги бор? Дунёдаги хамма сахналарда уйналган комедиялар канчалик хушчакчак булса, маъноси хам шунчалик теран булган. Узимизда хам бундай мисоллар куп. Хозир баъзи комедияларни курсангиз, нима бало, булар уйлашга эмас, уйламасликка ундайдиган нарсами узи, деб укинасиз. Афсуски, уйлашдан кура уйламасликка куникиш осонрок. Театр залига кириб кийкирадиган, ер тепиниб хуштак чаладиган ваш у билан «маданий хордик» чикарадиган томошабинлар купайиб бораётгани, айникса, ёшлар шунга куникиб кетаётгани ранжитади одамни! |
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#37 | |
журнал "Театр"
главный редактор
Сообщений: 65
+ 42
316/64
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Хонанда ва созандалар сафига Янги-янги номлар келиб кушилмокда. Бунга кувониш керак. Яхши хофизлар, эстрада кушикчилари канча куп булса, шунча яхши. Аммо бу сохада хам санъатнинг кучасига адашиб кириб колганлар урчиб кетаяпти. Айтаётган кушигида маъно йук. Нима деяётганини узи билмайди. Шеъриятнинг шурини куритиб, узи «шигир» ёзадиган, мусикани тавбасига таянтириб узи «куй басталайдиган», сознинг «жонини олиб» узи куй чаладиган «узбек Висоцкий»лари хам бор. Бундайларга «хой, барака топкур, хар ким хам Висоцкий булла олмайди, сузни шоир ёзади, куйни бастакор басталайди, созанда соз чалади, сен кушик айтиб куя колсанг булмайдими» десангиз, «ёкмаса телевизорни учириб куя колинг!»- деб дагдага килади. Такрор айтаман. Санъат оламига канча куп ёш истеъдодлар кириб келса, шунча яхши. Бирок ижод масъулиятининг юкини хам хис кила олиш керак. Якин утмишдаги Журахон Султонов, Маъмуржон Узоков, Комилжон Отаниёзов каби устозлар микрофонсиз, фонограммасиз кушик айтса хам овози неча чакирим нарига етган. Бундайлар хозир хам бор. Мухими, катта санъаткорлар «тезрок ном козониш», «машхур булиш», купрок пул топишга шошилмаган. Энг мухими- улар Сузни кадрлашган. Камтарин булган. Аслида ижод шундай сехрли оламки, истеъдоди бор, мунтазам мехнат киладиган киши шон-шухрат кетидан югуриши шарт эмас. Лозим булса шухратнинг узи унинг ортидан эргашади. Бугунги ёш санъаткор укаларимиз катта устозлар тажрибасини урганса ёмон булмасди. |
|
|
Ответить |
![]() |
#39 |
журнал "Театр"
главный редактор
Сообщений: 65
+ 42
316/64
– 0
0/0
![]() |
Бугунги журналистикани ун йил аввалгиси билан солиштириб хам булмайди. Бу- табиий хол. ХХI аср – ахборот, информатика асри. Интернетнинг узи бир олам! Бугунги журналистлар учун ижод майдони хам, мавзуси хам том маънода чексиз. Шу билан бирга журналист масъулияти хам адиб ёки шоир, актёр ёки режиссёр, рассом ёки бастакор масъулиятидан кам эмас. У хам минглаб, эхтимол миллионлаб одамлар билан мулокат килади. Истеъмолга кириб келаётган янги суз ва тушунчалар масаласига келсак, уни ишлатадиган одамнинг узи нима демокчилигини билиши шарт. Колаверса, кайси суз канча яшашга кодирлигини уша сузнинг узи белгилайди. Оммавий ахборот воситалари, газетхон ва томошабинлар, тингловчилар узи хазм килиши мумкин булган сузларни кабул килади. Хазм килолмайдиганларини «тупуриб ташлайди».
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
|