|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#33 |
Сообщений: 451
+ 1,525
573/266
– 3
7/6
![]() |
Қўллари ҳамиша енгил бўлсин, нафақат шундай муборак, балки бошқа кунларда ҳам улкан ютуклар топсин. Сиз кабилар шукрона айтганингиз сари кўзингиз қаросининг чеҳраси очилаверсин. Сизларнинг эса чарақлаган кунларингизни Яратган кўпайтираверсин. Ушбу кунлардаги пок ниятлардан томирларимиз ийиганидай, Аллоҳ ниятингизга яраша кунглингизга шафқат эшигини очади. Ўз оилангга, фарзандларингга суюмли булиб яшаш гашти, атрофдагиларга ёқиб яшашдан минг бора рохатлироқдир дейман…
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#34 |
Сообщений: 451
+ 1,525
573/266
– 3
7/6
![]() |
Шундай муборак кунларда форум оммасига тақдим этилаётган ҳадислар нафақат бизни, балки ёшларимиз онгини ҳар хил губорлардан тозаловчи восита бўлишига аминман, илло, ҳадислар тарбиявий куч сифатида ва имондорлик маънавий комиллик белгиларидан бири эканлигини уқтиришини зиё аҳли яхши билади, шундай экан, имом Таборонийнинг қуйидагича ривоят этганини кўрсатиб ўтишни мақсадга мувофиқ хисоблайман: "Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайхи вассалам ҳар доим: "Эй парвардигоро! Менинг ҳалифаларимга раҳм қил!" - деб дуо қилар эдилар. Шунда саҳобалар: "Сизнинг ҳалифаларингиз кимлар?" - деб савол беришди. Хазрати расул акрам: "Менинг ҳадисларимни ёдлаб, халққа мазмунини етказган кишилар менинг халифаларим", - деб жавоб қайтардилар.
Расули акрамнинг ҳадисларини халққа етказиш ва ўргатиш буюк даражадир. Лекин, ҳозирги вақтда ҳадисларнинг барча турлари ва қисмларини мукаммал билишлик ҳаммага ҳам муяссар эмас… |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#35 |
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Саҳарлик қилингиз, чунким саҳарлик қилишда баракот бордир!» — деганлар»,— деб ривоят қиладирлар.
Ба қадри имкон саҳарлик қилишга интилиш керак. Чунки, унда барака борлигини Ҳақ Расул таъкид этганлар. Бутун оила дастурхон атрофида жам бўлади. Дуои фотиҳа бўлади. Таом қилганларни уни еганларни ҳаққига дуо қилинади. Саҳарги намозга мадор бўлади ва ҳакозо... |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#36 |
Сообщений: 451
+ 1,525
573/266
– 3
7/6
![]() |
"Ҳадислар" дан.
Кечиримли бўлинглар, шундагина сизларга ҳам кечиримли бўлишади. *** Эй одам боласи, кифоя қилгудек ризқинг туриб, ҳаддингдан оширадиган молни истайсан. Эй одам боласи, озга қаноат қилмайсан кўпга тўймайсан. Эй одам боласи, тонг отиб кўз очарсанкан танинг сихат, оиланг тинч, бир кунлик таоминг бўлса бор, ортиқча бойлик исташни қўй! *** Аллоҳ таолога амали солиҳларнинг яхши кўрингани агарчи оз бўлса ҳам давомлисидур. Аллоҳ таолога энг севимлиси, мусулмон кишининг дилига ҳурсандчилик солишдир. *** Дилинг юмшаб ҳожатинг равон бўлишини хоҳлайсанми? Етимга раҳм қил, бошини сила, овқатингдан едир, шунда дилинг юмшайди ва ҳожатинг чиқади. *** Ҳаромдан сақлан, шунда кишиларнинг обидроғи бўласан. Аллоҳнинг қисматига рози бўл, кишиларнинг бехатарроғи бўласан. Қўшнингга яхшилик қил, мўмин бўласан. Ўзингга яхши кўрганингни кишиларга ҳам яхши кўр, мусулмон бўласан. Кўп кулма, чунки кўп кулгу дилни ўлдиради. Последний раз редактировалось Биллур; 28.07.2012 в 11:14. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#37 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафар чоғида бир тўда кишиларнинг кимнидир Қуёшдан пана қилмоққа уринишаётганини кўриб: «Нима қилмоқдасизлар?» – дедилар. Шунда, улар бояги кишининг рўзадор эканлигини айтишди. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сафарда рўза тутмоқ яхши эмас»,- дедилар (Муттафақун алайҳ).
"Кун ҳадиси" дан |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#38 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Ҳурматли Биллур!
Ҳадисни келтириш жараёнида унинг ровийсини, асарни ва нечанчи ҳадисдан эканлигини келтириш ҳадис баён этиш одобларидандир. Шундагина ҳадиснинг саҳиҳлиги маълум бўлади. Буни авваллари мен ҳам билмасдим, бироқ бир-икки марта ҳадис билимдонлари билан суҳбатлашгач, англадим. |
|
Ответить |
![]() |
#40 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Зайд ибн Собит ривоят қиладилар: «Биз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга саҳарлик қилдик, кейин туриб бомдод ўқидик. Мен: «Саҳарлик билан бомдод оралиғида қанча вақт бор?» – деб сўрадим. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эллик ёки олтмиш оят ўқигулик фурсат бордир», – дедилар» (Муттафақун алайҳ).
***** Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳар бир ифтор олдидан Аллоҳнинг (жаҳаннамдан) қутуладиган (қул)лари бордир» (Имом Аҳмад ривояти. Табароний, «Саҳиҳут-тарғиб», 987). ***** Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рўзадорлигини унутиб еган ёки ичган одам, рўзасини етказсин. Чунки уни Аллоҳ едириб, ичиргандир» (Имом Муслим ривояти). ***** Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Беш вақт намоз, жума (намози келгуси) жумагача, рамазон (келгуси) рамазонга қадар ўрталарида (содир бўлган) катта гуноҳлардан бошқа (кичик) гуноҳлар учун каффоротдир» (Имом Муслим ривояти). ***** Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кеча келиб, кундуз кетса ва Қуёш ботса рўзадор ифтор қилади» (Имом Муслим ривояти). ***** Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафар чоғида бир тўда кишиларнинг кимнидир Қуёшдан пана қилмоққа уринишаётганини кўриб: «Нима қилмоқдасизлар?» – дедилар. Шунда, улар бояги кишининг рўзадор эканлигини айтишди. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сафарда рўза тутмоқ яхши эмас»,- дедилар (Муттафақун алайҳ). "Кун ҳадиси"дан |
|
Ответить |
"+" от:
|
|