|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Мустаҳкам оила Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муомала, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси, никоҳ, ажралиш масалалари. |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#31 |
![]() |
Киши онгида ўз жонига қасд қилиш ғояси туғилишига олиб келадиган хавфли омиллар жумласига:
молиявий-иқтисодий сабаблар; моддий-маиший сабаблар; оиладаги келишмовчиликлар; рафиқасининг (турмуш ўртоғининг) хиёнати; жавобсиз қолган севги; оила қуришга оид ишончнинг барҳам топиши; дарднинг тузалмас эканлиги субъектив идрок этилиши; бедаво дард; диний маслак; виждон азоби, шармандалик; кишига нисбатан ғайриқонуний муносабатлар; жамоадаги интизомий амалиётнинг оғиши; микро-ижтимоий муҳитда қарор топган салбий муҳит; қонунбузарлик учун жавобгарликка тортилишдан ҳадиксираш; жамоага ижтимоий-руҳий жиҳатдан мослаша олмаслик киради. Киши ўзини ўзи ўлдирган ёки ўлдиришга уринган аксарият ҳолатлар, шахснинг руҳий инқирозга учраши билан чамбарчас боғлиқдир. Бундай инқироз инсонни руҳан жароҳатлаб, шахсиятига дахл қилган муайян ҳодисалар сабабли қўзғалган ўта кучли ҳис-туйғуни англатади. Айни пайтда, зикр этилган инқироз киши онгида шундай миқёс ва ривожланиш жадаллигига эга бўладики, ўз жонига қасд қилишга аҳд қилган инсоннинг умр давомида тўплаган жамики ҳаётий тажрибаси «ортиқ тоқат қилиб бўлмайдиган», деб идрок этилган вазиятдан чиқиб кетишнинг бошқача йўлини кўрсата олмайди. Руҳий инқироз дафъатан, кучли жазава таъсири остида юзага келиши ҳам мумкин, албатта. Бироқ маънавий танглик, кўп ҳолатларда аста-секин, турли-туман салбий ҳис-туйғулар уйғунлашиб борган тарзда шаклланади, ўзбек таъбири билан айтганда: «пичоқ суякка бориб етади» Қарор топган можароли вазият инсоннинг ўз жонига қасд қилиши билан якун топадиган хавфни юзага келтириши мумкин. Бунда киши, ушбу вазиятни ўз ҳаётида муҳим аҳамият касб этадиган жуда мураккаб ҳолат сифатида қабул қилиб, ўз имкониятларини можароли вазиятдан чиқиб кетиш учун етарли эмас, деб идрок этади. Айни пайтда, умидсизликка юз тутиб, ўзини ўзи ўлдириш ҳаракатини ягона тўғри йўл, деб топади. Ўз жонига қасд қилиш ҳаракати руҳий жиҳатдан турли тоифаларга мансуб одамлар томонидан амалга оширилади. «Ўзини ўзи ўлдиришга мойил», деб ном бериладиган одамлар тоифаси бўлмайди. Гап киши руҳига жароҳат етказадиган муайян вазиятнинг таъсир кучи ва ушбу вазият субъектив равишда «ортиқ тоқат қилиб бўлмайдиган», деб идрок этилишига боғлиқдир. Аммо, ўз жонига қасд қиладиган кишилар табиатига айрим умумий хислатлар ҳам хос бўлиб, бундай омиллар даражаси одамлар орасида турлича намоён бўлади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#32 |
![]() |
ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ БИЛАН ЯКУН ТОПАДИГАН ХАВФНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ
Кишининг ўз жонига қасд қиладиган хулқ-атвори замиридаги аксарият зиддиятлар қуйидагича таснифланиши мумкин: 1. Фаолиятнинг, чунончи, меҳнат фаолияти, таълим-тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда киши атрофидаги одамларнинг ижтимоий ҳамкорлиги билан боғлиқ зиддиятлар: фаолиятнинг киши учун мослашув жиҳатидан қийин кечиши; муайян иш давомида киши сезадиган қийинчиликлар ёки ушбу қийинчиликларнинг салбий натижалари; ҳамкасблар, маҳалладошлар, синфдош ёки курсдошлар билан ўзаро келишмовчиликлар; бошлиқ билан бўйсунувчи ёки ўқитувчи билан ўқувчи (талаба) ўртасида юз берган можаро. 2. Кишининг шахсий ҳаёти ва оилавий муносабатларидаги ўзига хос хусусиятлар билан боғлиқ зиддиятлар: жавобсиз қолган севги, суюкли ёри ёки турмуш ўртоғининг хиёнати, никоҳнинг бекор қилиниши (талоқ); яқин қариндоши оғир касалликка чалинганлиги ёки вафот этганлиги; сир тутиладиган жинсий можаро. 3. Кишининг ички ҳис-туйғулари билан боғлиқ ихтилоф: жиноий жавобгарликка тортилишдан ҳадиксираш; ташқи ҳис-туйғулар билан боғлиқ ножўя хатти-ҳаракатга йўл қўйилганлиги оқибатида шарманда бўлиш ёки бундай ҳолатга тушиб қолишдан ҳадиксираш. 4. Кишининг соғлиги билан боғлиқ ихтилоф: сурункали, соматик (жисмоний) касалликлар; жисмоний нуқсонлар, жумладан, нутқдаги нуқсон, андомнинг жисмоний нуқсон сифатида идрок этиладиган ўзига хос кўриниши.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#33 |
![]() |
ШАХСГА ТААЛЛУҚЛИ МАЪЛУМОТЛАР
Киши тарбия кўрган шароитлар: болаликдан ота тарбиясини кўрмаганлиги; оила аъзолари орасида руҳий касаллар бор-йўқлиги; оилада онаси ҳукмрон бўлганлиги, яъни она таъсирининг кучлилиги; меҳр кўрмаганлиги, болалик ва ўсмирлик чоғларидан хўрланиб келганлиги; ота-она никоҳи бекор қилинганлиги, онасига талоқ берилганлиги; ҳаддан ташқари эрка ўсганлиги «оила арзандаси» қабилида тарбия кўрганлиги; оилада ҳар хил можаролар тез-тез юз бериб туриши; ота-она ҳаёт бўла туриб етимхонада тарбия кўрганлиги; оила аъзоси ўзини ўлдиргани ёки ўз жонига қасд қилишга урингани ёхуд қавм-қариндошлар орасида ўзини ўзи ўлдиришини баёнот қилганлар бўлганлиги. Кишининг хулқ-атворида кузатилган ўзига хос хусусиятлар: уйдан қочиб юриши; ўқиш ёки иш жойини тез-тез алмашлаб бориши; спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиши, наркотик моддаларни истеъмол қилиши; ўз жонига қасд қилишга уринганлиги. Таржимаи холига оид бошқа тавсифлар: ўсмирликка хос ҳаётий масалаларни ҳал этиш давомида юз берган муваффақиятсизликлар туркуми; ўқишга кириш масаласидаги омадсизликлар; жамоа ҳаётида яккаланиб қолиши; ёру-биродарлар орасида ўзини ўлдирганлар ёки ўз жонига қасд қилишга уринганлар борлиги (уларга тақлид).
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#34 |
![]() |
ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШГА МОЙИЛ КИШИ ТАБИАТИГА ХОС, ДЕБ ТОПИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ХУСУСИЯТЛАР
Бундай хусусиятлар жумласига кишининг: қатъиятсизлиги; ўзи ҳақида салбий фикр юритиб, ўзига ўзи жуда паст баҳо бериши; доимо диққат-эътибор марказида бўлиш, илиқ сўзлар эшитишга, атрофидаги одамлар ҳис-туйғули муносабат билдиришлари, қўллаб-қувватлашлари, ҳамдард бўлишлари ва тушунишларига эҳтиёж сезиши; узил-кесил қарор қабул қилишга журъати етмаслиги; мураккаб вазиятда умидсизликка юз тутиши, табиатида фаоллик етишмаслиги; аксарият ҳолларда ўзини ўзи айблаб, айбини ошириб юборишга мойиллиги; иродасизлиги; шахсий ҳаёти жамоа ҳаёти билан уйғун кечмаслиги; шахс сифатида етилмай, ғўрлигича қолганлиги киради. Юзага келган қийинчиликлар, ҳаётий фаолиятнинг мураккаблашиб бориши, одатий ҳаёт тарзининг тубдан ўзгариб кетиши, мулоҳаза юритилаётган тоифага мансуб киши учун субъектив аҳамиятга эгадир. Ҳаётда юз берган салбий ҳодисага рўбару келганида, бундай шахс, ушбу ҳодисага депрессив муносабат билдиришга, яъни руҳий сиқилишга мойил бўлиб, юзага келган вазиятдан чиқишнинг ягона тўғри йўли – ҳаётни тарк этиш, деб билади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#35 |
![]() |
МУРАККАБ ҲАЁТИЙ ВАЗИЯТГА ТУШИБ ҚОЛГАН КИШИГА УЗАТИЛАДИГАН ЁРДАМ ҚЎЛИ
Бошига кулфат тушган, руҳиятида зиддиятлар бўлиб, умидсизликка юз тутган инсон, табиийки, ўз атрофидаги одамлар унга ҳамдардлик билдиришларини, ичида тўпланиб қолган дард-у, аламни тўкиб-сочиб, руҳан енгил тортишни истайди, албатта. Зеро, овоз чиқариб баён этилган ички дард гўё сўз воситасида киши руҳини тарк этади ва шу заҳоти, енгил тортиб, ички кечинмалардан халос бўлади. Бас, шундай экан, кишининг, яъни яқинингиз, бўйсунувчи ходимингиз, ўқувчи ёки талабангизнинг руҳи тушганлиги, хулқ-атворида ўз жонига қасд қилишга мойиллик аломатини сезсангиз, уни зудлик билан суҳбатга чорланг! Суҳбат ўтказишга доир айрим тавсиялар Суҳбатга чорлаш. Кишини суҳбат қуришга шахсан ўзингиз, имкон қадар якка тартибда таклиф қилишингиз зарур. Ҳузурингизга чақириш учун унинг олдига учинчи одамни воситачи сифатида асло йўлламанг. Суҳбат ўтказиладиган жой. Суҳбатни хизмат хонасида ўтказиш мумкин, албатта. Бироқ мулоқот «норасмий» вазиятда ўтгани афзал. Энг асосийси, суҳбат ўтаётган жойда бошқа одам бўлмаслиги ва қанча вақт давом этишидан қатъи назар, мулоқотни ҳеч ким тўхтатиб қўймаслиги шарт. Суҳбат ташаббусчисининг хатти-ҳаракатлари. Модомики суҳбат бошладингиз-ми, диққат эътиборли бўлиб, суҳбатдошингиз баён этаётган фикр-мулоҳазаларга катта қизиқиш билдиринг. Ҳозир сизни, ушбу суҳбат мавзусидан бошқа ҳеч нарса қизиқтирмаётганини намоён эта билинг. Суҳбат ўтказиладиган вақт. Суҳбатни имкон қадар ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлган пайтда ёки ишдан ташқари вақтда ўтказинг. Суҳбатнинг дастлабки босқичи. Суҳбат чорланган киши билан самимий-руҳий муносабат боғлаш, ушбу босқичда кўзланган энг асосий мақсаддир. Суҳбатдош баён этаётган муаммоларни тўла-тўкис идрок этишингиз, ғам-ташвиши, бошдан кечираётган қийинчиликларига юракдан шерик бўлаётганингизга ишонтира олишингиз шарт. Биринчи босқичда асосан, суҳбатдош ҳикоясини диққат ва сабр-тоқат ила тинглаш зарур бўлиб, сўзларини шубҳа остига олиш, танқид қилишга йўл қўймаслик даркор. Шунингдек, суҳбатдошнинг яқинлари, жумладан, ота-онаси, яқин қариндошлари, ёру-биродарлари, синфдош ёки курсдошлари ҳақидаги маълумотларни олдиндан (ва суҳбат давомида) аниқлаб олинг. Негаки, айни ўша одамлар суҳбатдошингизга амалий ёрдам бериш, уни қўллаб-қувватлашнинг захира манбаси саналади. Суҳбатнинг иккинчи босқичи. Иккинчи босқич давомида инқирозли вазиятнинг юзага келишига олиб келган ҳодисалар изчиллиги, суҳбатдошнинг руҳий ҳолатига қандай омиллар таъсир ўтказганлиги аниқланади. Ушбу босқичнинг энг муҳим жиҳатлари ва кўзланган мақсадларидан бири – суҳбатдошингиз онгида вазиятдан чиқишга оид умидсизликка барҳам беришдир. Аксарият одамлар ўхшаш ҳолатларга тушганликлари, ҳеч шубҳасиз. вазиятдан чиқиб кетиш йўли борлигига суҳбатдошингизни ишонтира олинг. Ушбу босқич хотимасида «ихтилоф мазмунига таъриф бериш» усулини қўллаш, яъни кишини ташвишга солган вазиятни аниқ тавсифлаш мақсадга мувофиқдир. Суҳбатнинг учинчи босқичи. Учинчи босқич инқирозли ҳолатни енгиш мақсадида амалга ошириладиган келгуси хатти-ҳаракатларни суҳбатдош билан биргаликда режалаштиришдан иборат бўлиши лозим. Шуни назарда тутиш керакки, бундай режа тузилаётганида суҳбатдошингиз қанчалик етакчи роль ўйнаса, режалаштирилаётган ишларнинг амалга ошиш эҳтимоллиги шу қадар юқори бўлади. Агар келгуси хатти-ҳаракатларни режалаштириш борасида суҳбатдошингиз қийинчилик сезаётган бўлса, руҳий инқироздан олиб чиқиш мумкин бўлган хатти-ҳаракатларнинг муайян вариантларини, юзага келган муаммоларни ҳал этишнинг эҳтимолий усулларини таклиф қилинг. Руҳий жиҳатдан шикаст етказадиган вазиятни енгиш ишларига киришиш, яъни ушбу вазиятни нисбатан кичик, тубдан ҳал этиб юборса бўладиган майда муаммоларга парчалаб юбориб, яқин келажакда амалга ошириладиган ишларга оид қарорларнинг бир нечта вариантларини суҳбатдош билан биргаликда муҳокама қилишга уриниб кўринг. Нохуш вазиятдан чиқиш борасида суҳбатдош томонидан келгусида амалга ошириладиган хатти-ҳаракатларнинг конструктив режаси – суҳбат босқичининг якунига айланиши лозим. Суҳбатнинг якуний босқичи. Якуний босқич – муаммони ҳал этишга доир қарорни шакллантириш, кишининг ўз кучи ва имкониятларига бўлган ишончини руҳан қўллаб-қувватлаш босқичидир. Амалга ошириладиган ҳаракатлар режаси ўта аниқ, изчил ва лўнда ифодаланиши лозим.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#36 |
![]() |
Ўтказилган суҳбатдан сўнг бажариладиган ишлар
Мулоҳаза юритилаётган муаммога оид келгуси ишларингиз режаси суҳбатдошингиз табиатининг хусусиятлари ва юзага келган вазиятни инобатга олган ҳолда, у билан ўтган суҳбат таҳлилига асосан шаклланади. Шу боис, зарурий тафсилотлар баён этилган тавсиялар бериш имкони йўқ. Бироқ асосий тавсиялар қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: суҳбатдошингизнинг ҳар бир сўзини жиддий қабул қилиб, унга амалий ёрдам кўрсатиш режасини ўйлаб кўринг; суҳбатдошингиз томонидан ғайриоддий ҳаракатлар бажарилиши мумкин бўлган эҳтимолликнинг юқори эканлигини инобатга олган ҳолда, унга нисбатан осон фаолият, тинч шароитни муайян вақтга яратиб беринг, ижроси нисбатан осон кечадиган вазифалар қўйинг. Зеро, ушбу вазифаларнинг суҳбатдошингиз томонидан муваффақиятли ҳал этилиши – шахснинг ўзига бўлган ишончи ортишига омил бўлади; уни эътиборсиз, назоратсиз қолдирманг, зарур бўлса, касалхонага ётқизиш йўлини ўйлаб кўринг. Мулоҳаза юритилаётган кишига нисбатан ўзи истамаган ҳаракатлар бажарилишига йўл қўйилмайди. Суҳбат давомида суҳбатдошингиз маълум қилган ҳар қандай маълумотни, унинг розилигини олмай туриб, кимга бўлишидан қатъи назар ошкор қилиш, айниқса, жамоада муҳокама қилинадиган мавзуга айлантириш мумкин эмас. Суҳбат натижаларини батафсил идрок этиб боришингиз шарт. Айни пайтда, киши ўзини ўзи ўлдириши мумкин бўлган хавф борлигини аниқлаш мақсадида, суҳбатдошнинг ўз жонига қасд қилишига олиб келадиган ва бундай ҳолат юз беришига йўл қўймайдиган омилларни аниқлаб, таққослаб боринг. Кишининг ўз жонига қасд қилишига йўл қўймайдиган омиллар қанча кўп аниқланса, унинг ўзини ўзи ўлдиришига йўл қўймайдиган монелик ҳам шу қадар мустаҳкам бўлади, демакки, ҳаётни тарк этишга қаратилган амаллар киши томонидан бажарилиш эҳтимоллиги пасайиб боради. Агар суҳбатдош инқирозли вазиятдан чиқиш вариантларини суҳбат давомида қатъиятсиз баён этган, келажакка ноумид қараган, ҳаётни тарк этиш фикрини қатъий билдирган бўлса, уни дарҳол яқин орадаги даволаш муассасасига йўллаш зарур. Ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилиши учун касалхонага ётқизиш имкони бўлмайдиган вазият ҳам юзага келиши мумкин. Ўхшаш ҳолатда мулоҳаза юритилаётган кишига: айни фурсатда у бошдан кечираётган оғир аҳвол муваққат тавсифга эга бўлиб, бошқа одамлар янада қийин вазиятга тушганлигини ва вақт ўтиб, уларнинг ишлари ўз изига тўла-тўкис тушиб кетганлигини; ўз қисматига шак-шубҳасиз ўзи соҳиб эканлигини, бироқ ушбу муаммони бундай усул билан ҳал этишни кечга суриб, хотиржам ўйлаб кўриш зарурлигини; унинг ҳаёти оила аъзолари, яқинлари ва ёру-биродарларига керак эканлигини, ўз ўлими билан уларга битмас жароҳат етказишини; ўлими билан ниҳоятда катта муаммо ва кўнгилсизликларни юзага келтириши, ўлимида айбланган кўплаб кишиларнинг ҳаёти барбод бўлиши, боласининг ўлими ҳақида хабар топиши ҳамоно, ота-онаси муккайиб, бир онда бир неча йилларга кексайиб қолиши, эҳтимол фарзанд доғи хонадонга қўша-қўша таъзия келтириши, бу ёруғ оламда отанинг елкаси учун фарзанд тобутидан оғир юк бўлмаслигини таъкидлаб, ишонтира билиш керак.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#37 |
![]() |
ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ ҲОЛАТЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ТАДБИРЛАРИ
Фаолият, чунончи, меҳнат фаолияти, таълим-тарбия жараёнида дуч келган қийинчилик ва кўнгилсизликлар борасида: фаолият шароитларига нисбатан тез ва енгил мослашишга омил бўладиган тадбирлар ўтказиш; ҳар бир ходимнинг (ўқувчи, талабанинг) шахсий табиатига хос хусусиятларни ўрганиб бориш, уларнинг фаолиятига оид кўникмаларни, дуч келиши мумкин бўлган машаққатларни енгиш учун зарур бўлган шижоат ва тиришқоқликларини шакллантириш; ишга янги олинганларни, ишга олингунга қадар эгаллаган билим савияси, меҳнат стажи ва фаолиятнинг муайян соҳасига мойил эканликларини инобатга олган ҳолда, айтайлик цехларга, цехларда эса ихтисосликлар бўйича оқилона тақсимлаш; меҳнатни тегишли ҳужжатларда баён этилган талаблар асосида ташкиллаштириш; қолоқ, айниқса, шахсий табиатининг руҳий-физиологик хусусиятлари сабабли орқада қолаётган ходимларга ёрдам қўлини узатиш; хизмат мажбуриятларини ҳаммага баравар тақсимлаш; ходимларни лавозимларга тайинлаш мобайнида, уларнинг соғлиги ва маънавий-руҳий ҳолатини инобатга олиш; ходимлар орасида руҳий-профилактик ишларни мунтазам олиб бориш. Жамоада қарор топган салбий маънавий-руҳий муҳит, ходимлар орасида юз бераётган можаролар борасида: жамоадаги маънавий-руҳий жараёнларни ўрганиб бориш; меҳнатни тўғри ташкиллаштириш, ходимлар фаолияти устидан узлуксиз назорат олиб бориш; жамоада дўстлик, ўртоқлик, ўзаро ёрдам ва ҳурмат муҳитини сақлаб бориш. Жамоанинг кундалик ҳаётида қонун ҳужжатларида баён этилган талаблар ва ижтимоий адолатга амал қилинмаслиги борасида: ходимларнинг ҳуқуқий онги ва билимларини ошириб бориш; жиноий жавобгарликка оид қонун ҳужжатларида баён этилган талаблар мазмунини тушунтириб, шарҳлаб бериш ишларини олиб бориш; ҳар бир ходимнинг ор-номуси, қадр-қиммати ва конституцион ҳуқуқларини муҳофаза қилиш. Оиладаги келишмовчиликлар, никоҳ бекор қилинган, рашк, жавобсиз қолган севги борасида: ходимларнинг оилаларида ҳукм сураётган вазиятдан хабардор бўлиб, таҳлил қилиб бориш; ходимларга оилавий муносабатларни тўғри йўлга солиш борасида тавсиялар бериб, амалий ёрдам қўлини узатиш; ходимлар оилаларининг иқтисодий ҳолатини яхшилаш борасида қонун доираларида чоралар кўриш. Тиббий хизмат даражасининг пастлиги борасида (тегишли ташкилот ва муассасаларда): ишга янги олинадиган ходимларни пухта саралаб, ўрганиб чиқиш; ходимларнинг тиббий хулосали текширувини белгиланган муддатларда ўтказиб бориб, психологик нуқсонларга эга, спиртли ичимликларни суиистеъмол қилишга мойил шахсларни аниқлаш, бундай ходимларни «хавф кутиладиган гуруҳ» таркибига киритиш, улар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган якка тартибдаги тарбиявий ишлар олиб бориш.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
|
|
#38 | ||
|
Сообщений: 574
+ 440
311/211
– 78
27/20
![]() |
Инсонлар хаёти даврида ҳар хил хаяжонли холатларни бошидан ўтказади. Одатда уларни қайғу-ғам, иложсизлик , пессимизм чўлғаб олади ва улар бунинг натижасида хаётга бўлган қизиқишини бутунлай йўқотиши мумкин. Баъзи пайтларда бу холатлар хиссий мўтадилликнинг йўқолиши билан биргаликда кузатилади.Кўпчилик бундай даврларни ўз хаёти давомида бошидан ўтказади. Бу нормал холат бўлиб, бунинг учун вахиймага тушиш керак эмас.
Бу Курраъи заминда хаёт кутилмаган синовларга тўла. Буни ҳеч ким инкор эта олмайди. Ҳар ким ўз даврида бир-бирига ўхшамаган турли синовларни бошидан ўтказади. Кимнинг эътиқоди қанчалик кучли бўлса, у шунчалик синовларга дучор бўлади. Биноборин, Аллоҳ субҳаноҳ ва таоло кимнидир синар экан, бу синовлардан ўтишга ўзи ёрдам беради. Аллоҳ таоло бандаларини синаши ҳақида, Ўз Каломининг “Ал-Анкабут” сурасида мархамат қиладилар (29:2-3)
__________________
Nur bor joyda soya bor. Последний раз редактировалось Fayzbek; 15.09.2012 в 22:11. |
||
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#39 | ||
|
Сообщений: 574
+ 440
311/211
– 78
27/20
![]() |
Шундай синовлар пайтида шайтон васваса қилиб ҳар ҳил ҳолатларга соладиган ўз тўрини ташлайди. Шундай ҳолатда инсонни ўз жонига қасд қилишгача олиб боради.
Инсон ҳаётига қасд қилиш қонун нуқтаи назаридан оғир жиноятлардан бири бўлиб ҳисобланиши билан бирга муқаддас динимиз Исломнинг нуқтаи назаридан ҳам жуда оғир гуноҳлардан ҳисобланади. Инсон ўз жонига қасд қилиш билан бирга оғир жиноят ва катта гуноҳ қилиши билан бирга бу дунёда унга яраша жазо олиш ёки ўз қилмишига тавба қилишдан ҳам маҳрум бўлади. Одам боласи жисми ва руҳий оламидан туради. Инсоннинг ўз жонига қасд қилиши руҳий оламидаги ёки тушинарлироқ қилиб айтадиган бўлсак маънавиятидаги қусурлар ва маънавиятсизлиги натижасида содир бўлади. «Маънавият» тушунчасининг ўзи «маъно» сўзининг жамъи бўлиб, моддийнинг тескариси – «моддий бўлмаган нарсалар» маъносини англатади. Маънавият руҳнинг мавжудлигини ва тананинг ўлимидан кейин ҳам яшаб қолишини, бинобарин, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам танасининг ҳар бир қилган амали учун масъул эканини англашдан бошланади. Шу ҳақийқатни англаган лаҳзадан бошлаб инсоннинг маърифати ва маънавияти ўсиб, ривожланиб боради. Бу фикрларни ҳисобга олган ҳолда, инсон жисмини отга, инсон руҳий олами ёки маънавиятини чавандозга қиёс қиладиган бўлсак, отнинг қусурларидан кўра чавондознинг қусурлари ҳавфлироқдир. Сабаби чавандоз ҳатоси ҳалокатли оқибатларга олиб келиши муқарардир. Шу сабабдан ҳам ёшларимиз ҳаёт қийинчиликларида улар маънавиятидаги қусурлар натижасида ўйлаб босилмаган қадам уларни ҳалокатга етаклаши мумкин. Зеро, «маърифати ва маънавияти юксак» инсонгина аввало ўзи, оиласи ва жамияти учун нима яхши, нима ёмон эканини англай олади.
__________________
Nur bor joyda soya bor. |
||
|
|
Ответить |
|
|
#40 | ||
|
Сообщений: 574
+ 440
311/211
– 78
27/20
![]() |
Медицина соҳасида ўз жонига қасд қилишни касаллик сифатида қаралади, лекин Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ёнидаги Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилоти соғлом ҳаётга қуйидагича таъриф беради:
Бу фақатгина касалликлардан ҳоли бўлиш эмас, балки тўлиқ ақлий, руҳий ёки ижтимоий мўтадиллик ҳамдир. Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилоти инсон руҳий оламини шаҳснинг ажратиб бўлмас қисми дея тан олишининг ўзиям суицид касаллик эмаслигини далиллайди. Бизнинг уломоларимиз эса инсон руҳий олами маънавият ва маърифат билан озиқланади дейишади. Луқмони ҳакимнинг фарзандига қилган юзта насиҳатининг ҳам биринчиси: “Эй фарзандим, улуғ ва қудратли Яратувчи – Аллоҳни тани” дея бошланади. Ундан кейин эса, “Ота-онани ғанимат бил”, “Либосингни ва баданингни тоза тут”, “Фарзандинга илму адаб ўргат” тартибида давом этиб кетади. Бундан кўриниб турибдики ёшларимизга биринчи ўринда тўғри эътиқодий тушунчалар билан руҳиятини озиқлантирмоғимиз, маънавиятини эса эзгулик ва яхшилик, маърифат орқали бойитмоғимиз зарур.
__________________
Nur bor joyda soya bor. |
||
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|