Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 10.07.2011 21:05   #31  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Ваалайкум ассалом!


Цитата:
Сообщение от Romiy Посмотреть сообщение
тасаввуфнинг буюк имомларидан Махдуми Аъзам Косонийнинг бобоси Бурҳониддин Қилич ҳақида маълумот керак эди.
Афсус менда бу ҳақда тушунча ҳам, ҳеч қандай маълумот ҳам йўқ эди. Чунки фақат Мавлонога қизиққанман адабиётда. Адабиётшуносман. Илмий мавзуим бевосита Румий фалсафаси, тасаввуф билан боғлиқ. Бизда бу фан дарслик сифатида ўтилади. Шу боис мумтоз асарлар ва тасаввуфга қизиқишим табиий бўлса керак.
Агар сизда Мавлоно ҳақларида саволлар бўлса, имкон борича жавоб беришга ҳаракат қиламан.


Цитата:
Сообщение от Romiy Посмотреть сообщение
Яна ўша кишиларнинг пайғамбаримиз алайҳис-саломгача бўлган насабларини Махдуми Аъзам ҳақидаги китобда кўрган эдим.
Лекин бу саволни унча тушуна олмадим. Мени ундай илмим йўқ, лекин
сизга форумимиздаги AbdulAziz va Abu Muslim амакиларни тавсия қилишим мумкин.

http://uforum.uz/member.php?u=3233
http://uforum.uz/showthread.php?t=7392

Улардан саволингизга жавоб топасиз деб умид қиламан. Излаётган манбангиз бўлса, фақат шу икковларидан бирида бўлиши мумкин. (ziyouz.com va islom.uz saytlari kutubxonasini nazarda tutyapman)

Яратган барчамиздан рози бўлсин.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Старый 23.09.2011 19:00   #32  
Аватар для gofurov
Оффлайн
SQBNMF
Сообщений: 212
+ 3,689  244/106
– 89  1/1

Uzbekistan
Хурматли Кавсар.
Ушбу мавзуда фикрлар беришдан тўхтаб қолдингиз.
Маснавий-маънавий асарида фикрлашиш ва тахлил қилиш учун
жуда кўплаб хикоятлар берилган. Давом эттириб борсангиз миннатдор бўлардик.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 24.09.2011 13:49   #33  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Цитата:
Кўнгил ойнадир

Мавлоно қўллаган ушбу рамзни турк олимларидан Карим Қора жуда гўзал шарҳлайди. Румийшуноснинг илмий қарашлари акс этган мақолани ўзбек тилидаги таржимасини тадқиқотчи Саодат Мейлиева “Кўзни юмгил кўзга айлансин кўнгил” номи остида Румийхон мухлислар эътиборига ҳавола этмоқда. Диссертацияда ушбу китобдан унумли фойдаланилган ҳолда, айни дамда иқтибос келтиришни лозим топдик:

“...Мавлоно Жалолиддин Румий “Маснавий” китобида кўнгилни турли хил ўхшатишлар асосида қиёслаган. Булардан энг асосийси “ойна”дир. Қалб ойнаси жуда кўп тилга олинади. “Ойна” рамзи тасаввуфий тизимнинг энг асосий тамойилларидан биридир. Тасаввуфда “Мен бир махфий хазина эдим, билинмоқни истаб, Одамни яратдим” ҳадиси шарифига асосан, Ҳақ таъоло исмларининг сифатлари зуҳур этган бир ойна эканлиги айтилади. Аҳмад Авний Қўнук “Табиат мартабаи илоҳийда собит бўлган асмоий суратларнинг интибоҳига (шакл ва суратининг кўринишига) имкон берилган ойнадан бошқа нарса эмас. Ва у ойнанинг, вужуди шунингдек, зоти латифаи Ҳақнинг тўпланиши билан мавжуд бўлгани учун зоҳирдир” дейди. Бу муқаддас ҳадиси қудсий оламнинг яратилишига “муҳаббат”, “зуҳур” ва “маърифат” асос бўлганидан ва маърифатнинг камоли илоҳий суратни қабул қилишга ижозат этилган бир катта ойна билан мумкин бўлганидан “Зоти улуҳият”нинг латиф вужуди бу илоҳий суратнинг изини қабул қиладиган мартабага эришганки, бу мартабага “шаҳодат олами” дейилади. “Шаҳодат олами” қанчалик илоҳий исмларнинг аҳком ва изларининг зуҳурига имкон берса ҳам, тамомила мужалла (жилоли, ёруғ) бир ойна бўлмагунча, илоҳий суратлар унда тўкис зоҳир бўлмайди. Шу сабаб “Шаҳодат олами”дан Ҳазрати Одамнинг яратилиши ва зуҳури, унинг жилоси сифатида воқе бўлгандир. Шундай қилиб олам, Ҳазрати Одам(а.с.)нинг вужуди билан бир миръоти мужалла (жилоли ойна) бўлганидан Ҳақни мутлоқ унда, илоҳий суратларини мушоҳада қилади. Лекин бу мушоҳада, узоқдан ва ўз вужудидан ташқарида рўй берган бир нарсага қараш билан қўлга киритилган томоша хилидан эмас, балки бутун зарраларда шахсан зуҳур ва ҳузур билан бўлган завқий мушоҳададир.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Старый 24.09.2011 13:50   #34  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Цитата:
Олам ойна бўлгани билан тўла порлоқ ва жилоли эмас. Илоҳий суратларнинг аксини камоли билан қабул қилиб ва очиқ ҳолатда кўрсатувчи ойна бу оламда инсондир. Шунинг учун ҳам инсон илоҳий намунадир. Ҳазрати Мавлоно Румий “Ичиндаги ичиндадур” китобида қуйидаги байтни келтириб ўтади:

Байт: Эй инсон, сен номаи илоҳийнинг нусхасисан, Шоҳлик Жамолининг ойнаси сенсан. Оламда неки бор, сендан холи эмас. Тилаган нарсангни ўзингдан иста, зеро ҳаммаси ўзингсан.

Яъни:
Нарса йўқким хорижи олам эрур,
Ҳар не истарсен ўзингда жам эрур.

Мутасаввуфларга кўра, Аллоҳ таъоло ўз нисбатлари ва шууноти (ишлари) бўлган асмои бениҳоясининг (сўнгсиз исмларининг) “айн”ларини (ўзакларини, ҳақиқатларини) кўришни хоҳлаган вақт уларнинг сувор-и мунакси (акс этган суратлари) бўла оладиган ойнанинг тузилишини тақозо этди; бу ойнага зарур бўлган ашёни яратди. Босқичма-босқич “Шаҳодат олами”га туширди ва оламни яратди. Олам жилони қабул қила оладиган бир ойна эди. Тунда Ҳазрати Одам (а.с.)ни яратиш билан “Олам ойнаси”ни жилоли қилди. Зеро, Ҳазрати Одам асмои тажаллийларнинг барчасини қабул қилиш даражасида қобилиятли эди. Тааййун (борлиқ) оламида Унинг тааййуни (борлиғи) каби мукаммал ва мақбул бир тааййун йўқ. Мазҳари Одамда мутааййун фақат Ҳақ таъоло бўлганлигидан, Аллоҳ таъоло Ўз зотини миръоти Одамда мукаммал мушоҳада этади. Бинобарин Ҳазрати Одам барча мартаба-босқичларнинг мажмуидир. Шу сабабли, “камоли истижло” (Аллоҳ зотининг Ўз зоти учун тааййунатида зуҳур этиши) Ҳазрати Одамнинг вужуди билан юзага келган. Албатта, инсон Аллоҳ таъолонинг комил тажаллигоҳидир, чунки у Унинг “энг юксак баён”и, “оламларининг йиғиндиси”дир. У борлиқнинг ойнасида катта оламнинг ёки асмоий ва сифати, илоҳий мартабанинг (куч-қудратининг) камоллари акс этган кичик оламдир. Шунинг учун барча яратилганлар ичида фақатгина инсон Аллоҳ таъолонинг халифаси бўлишга ҳақлидир...” (1)

Карим Қоранинг фикрларига қўшилган ҳолда, “Маснавий”нинг 1-жилдида берилган “Румий ва чиний наққошлар мусобақаси” ҳақидаги ҳикоятнинг қисқача мазмунини келтирамиз.
Румий ва чиний рассомлар моҳирлик бобида тортишиб қоладилар. Шунда подшоҳ уларни ўзаро мусобақа қилдиради. Иккала томонга айтганлари муҳайё қилинади. Хонанинг ярми чинийларга, ярми румийларга берилади. Чинийлар бўёқ ёрдамида деворга гўзал санъат асари бўлган сурат соладилар. Румийлар эса, ўзларига берилган деворни яхшилаб ошлайдилар, токи рангсиз бир шиша бўлиб қолгунга қадар унга ишлов берадилар. Подшоҳ чинийларнинг санъат асарини кўриб тан беради ва навбат румийларга келганида, улар девор юзига қопланган пардани кўтарадилар. Не кўз билан кўрсинки, подшоҳ бу деворда чиний рассомлар чизган суратнинг янада тиниқлашган нусхасини кўради.
Ҳикоятда Румий ҳазратлари, инсон қалбини акс эттирганлар десак хато бўлмайди. Чунки:

Ойина софлиги фазли дил эрур,
Акси сувратга басе қобил эрур – (2)

деган байт келтирилади. Яъни, деворнинг ошланиши – қалбнинг покланиши. Чиний рассомлар шариат эгалари бўлса, румийлар тасаввуф аҳллари бўлмиш тариқат кишилари эди.

___________________
1. Карим Қора. Кўзни юмгил кўзга айлансин кўнгил. Саодат Мейлиева таржимаси. Т., Ноширлик ёғдуси, 2011 й., 4-6-б.
2. Мавлоно Жалолиддин Румий Маснавийи маънавий. Ж. Камол тарж., Т.: Фан, 2005 й., 1-китоб, 310-б.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Старый 24.09.2011 13:54   #35  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Цитата:
Аҳли рум сўфий эдилар, эй падар,
Бекитобу беқироат, беҳунар. (1)

Ҳазрат ушбу ҳикоятда қалбнинг поклигига, шиша янглиғ нур таратишига ишора қиладилар. Байтда айтилгани каби аҳли тариқатнинг китоби, қироати ва ҳунари бўлмаслиги мумкин, аммо улар шу неъматларга кўнгил софлиги орқали эришадилар. Кўнгил қандай покланади? Бунинг йўллари кўпдир. Аммо, энг қисқа йўлни тасаввуф аҳли белгилаб берган. Кўнгил Исми Зотни айтиш билан шаффоф шиша янглиғ очилади. Яъни, “Дил ба Ёру даст ба кор”. Шариат аҳли йиллар давомида минг машаққат ила эришган илмларга сўфийлар бир лаҳзада эришиши мумкин. Чунки, шариат билишдан, ўрганишдан иборат бўлса, тариқат йўли унга амал қилишдан иборат.

Жалолиддин Румий ҳазратлари Мавлоно Шамс Табризийни учратмасларидан илгари шариат пешволаридан, маъруф бир уламолардан эдилар. Шамс ҳазратларини кўргач, у кишида ҳол илмига истак пайдо бўлди ва Мавлоно Шамснинг этакларидан тутиб, ул зотга мурид тушдилар. Илм – шариат йўлидан, амал – тариқат йўлига ўтдилар ва бу йўлда маърифат – илми ҳолни топдилар. Ҳол илми билан ҳикоятда кўнгил ҳақида шундай дедилар:

Ақл инчо сокит омад, ё музил,
З-онки, дил бо ўст, ёхуд ўст дил. (2)

Ақлу ҳуш сокит бу ерда ё ҳижил,
Ундадир кўнгил ва ёким ул – кўнгил. (3)


____________________
1. Мавлоно Жалолиддин Румий Маснавийи маънавий. Ж. Камол тарж., Т.: Фан, 2005 й., 1-китоб, 310-б.
2. R. A. Nicholson: Mowlavi (Jalaluddin Rumi) The Mathnavi. Hermes pub., 2003, p.:58
3. Мавлоно Жалолиддин Румий Маснавийи маънавий. Ж. Камол тарж., Т.: Фан, 2005 й., 1-китоб, 310-б.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 24.09.2011 15:43   #36  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Цитата:
“Маснавий” асарининг туркча таржималарида байт сал бошқача янграган:

Gönül mü Allahtır, Allah mı gönül?”

Таржимаси: “Кўнгил Аллоҳми, ёки Аллоҳ кўнгилми?”

Аммо, биз унда бошқача бир маънони кўрамиз. Байтнинг насрий баёни: “Ақл бунда сокит эрур ёки телба. Шундан дил У биландир, ё У дил билан” бўлади. Тушунишимиз керак бўлган ҳикмат шундай: “Аллоҳ ишқида ёнган кимса ақлдан озар ва гумроҳ бўлар экан, унинг юраги ҳамиша Аллоҳ билан бўлади. Аллоҳ исмига тўлган, қалбидан Ундан ўзгаси бўлмайди. Ёки Аллоҳ унинг қалбидан жой олган, яъни Яратган севимли бандаси билан бирга бўлади ҳамиша”. Бу ҳар икки жумла айни бир маънони англатади – “Инсонлар севганлари билан биргадир”. Мавлоно балки ўша ҳадиси шарифга ҳам ишора қилган бўлсалар эжаб эмас.

Абу Мусо ал-Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Киши яхши кўрган кишиси билан (Қиёмат куни) бирга бўлади”, дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. (1)

Бошқа ривоятда келтирилишича, Расулуллоҳ (с.а.в.)га “Киши бир жамоани яхши кўради-да, лекин уларнинг мартабаларига ета олмайди”, дейилганида, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Киши (Қиёмат куни) яхши кўрган кишиси билан бирга бўлади”, дедилар.

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир бадавий Расулуллоҳ (с.а.в.)дан: “Қиёмат куни қачон?” деб сўраганида, у зот: “Қиёмат учун нима тайёрладинг?” дедилар. Ҳалиги бадавий: “Аллоҳ ва Унинг расули муҳаббатини” деб жавоб қилди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): “Сен (Қиёмат куни) яхши кўрган кишинг билан бирга бўласан”, дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. 2

________________
1. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий. Риёзус-солиҳийн. А. Аҳмад таржи., Т.: Мовороуннаҳр, 2004 й., 9-б.
2. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий. Риёзус-солиҳийн. А. Аҳмад таржи., Т.: Мовороуннаҳр, 2004 й., 10-б.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
2 "+" от:
Старый 24.09.2011 15:48   #37  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Цитата:
Мавлоно тафаккурига кўра инсоннинг қалби ушбу коинотдан ҳам катта ва кенг оламдир:

Сувратеким, сиғдиролмас ҳеч фалак,
Аршу курси, баҳру дарёю самак.


Чун уларда чек, саноқ бордир чунон,

Лек кўнгил кўзгуси чексиздир, инон.


Яъни, Унинг сувратини фалак, дарёи самак сиғдира олмайди. Қурблари етмайди бунга. Чунки уларда ҳад, чегара бор. Аммо кўнгилга сиғиши мумкин. Чунки Аллоҳ қалбни макон тутгандир. Кўнгил гўё чексиз оламга ўхшайди.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy

Последний раз редактировалось Kavsar; 24.09.2011 в 15:51.
Ответить 
"+" от:
Старый 24.09.2011 21:42   #38  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Цитата:
Кўнгил элга ота-онадир


Элга ота-она эрмишдир кўнгил,
Бахтлидир кўнгилни кўрган кимса ул. (1)

Ота-она шарқда ниҳоятда улуғланади. Ҳадиси шарифларда ота-онанинг ризолигини топишга буюрилади. Бу ҳақда Боязид Бастомий ҳазратларининг ҳаётлари билан бир боғлиқ ривоят ҳам бор.

“Боязид Бастомий кичиклигидан таълим олишни бошлади. Қунт билан ўқишни давом эттирди. Кунларнинг бирида бир ояти каримадан таъсирланиб (Луқмон, 14 оят) уйга қайтди. Онасидан ташвишланиб, нега эрта қайтганининг сабабини шундай баён қилди: “Бугун ўрганган ояти каримада Аллоҳ Ўзига ва сизга итоат этишимни амр қилибди.



_______________
1. Ж. Румий. Маснавийи маънавий. Ж. Камол тарж., 5-китоб. Т.: Ал-Ҳудо, 2004 й., 83-бет.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
"+" от:
Старый 24.09.2011 21:44   #39  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
ҳикоятнинг давоми

Цитата:
Ё фақат сизнинг хизматингизни қилайин ёки Аллоҳ таоло ибодати билан машғул бўлайин” – деди. Онаси: “Сен мени қўявер, Аллоҳга ибодат қил”, деди. Шундан сўнг ёш Боязид ўзини Аллоҳ ибодатига бағишлади, ҳеч бир амрига нисбатан сусткашлик қилмади; онасининг хизматларини-да эътиборсиз қолдирмади. Унинг кичкина бир орзусини ҳам фарзи айн билиб, айтган ҳар бир шартини бажо этмоққа ҳозирланди. Зеро, Яратганнинг амри ҳам шундай эди.

Совуқ бир қиш кечаси бўлди. Онаси ётаркан, сув истади. У ҳам дарҳол ўрнидан турди. Аммо челакда сув қолмаганди. Чашмага бориб челакка сув тўлдирди. Уйга келганида онасининг яна қайтиб уйқуга кетганини кўрди. Ширин уйқусини бузмай деб, қўлида челак билан кутиб ўтирди. Бир оздан сўнг, “Сув, сув”, дея онаси яна безовта бўлиб уйғонди. Ўғлининг бу ҳолда турганини кўриб: “Болагинам эй, нега челакни қўлингда ушлаб турибсан?” деди. У эса: “Уйғонишингиз билан сувни сизга бера олишим учун сатил қўлимда кутаётгандим”, деди. Онаси: “Эй, Раббим, мен ўғлимдан розиман. Сен ҳам рози бўл”, дея дуо қилди. Балки, онасининг ушбу дуолари сабаб Аллоҳ унга валийликнинг юксак мақомига эришмоқликни насиб этди”.1

Ривоятдан маълумки, ота-она дуоси ижобатдир. Ота-она ризолиги Аллоҳ ризолигига етказади. Демак, инсон қалбининг рози бўлиши, Унинг розилигига олиб боради. Кўнгил дуоси ҳам ижобатдир. Қалб ота-онамизга эътибор берганимиздек эътибор билан қараладиган улкан неъмат. Шарқ мумтоз адабиётида кўнгил зиёрати Каъбатуллоҳ зиёратига тенг қўйилади. Ота-она фарзандини тарбия қилганидек, бир комил инсоннинг қалби жамиятни, халқни тарбият этади. Мусаффо қалб инсон руҳини, жисмини парваришлаб унга раҳнамолик қилади.

_______________________
1. www.ziyouz.com/kutubxona/Islamin buyuk alimleri/ Турк тилидан K. Шодиева таржимаси
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
2 "+" от:
Старый 24.09.2011 22:15   #40  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan



Цитата:
Кўнгил қутби оламдир

Қутби олам бўлгудек кўнгил керак,
Жони одам бўлгудек кўнгил керак. (1)

Қутб – фалак меҳварининг Шимол ва Жанубини ташкил этади. Бу жуда катта кенглик бўлиб, унда икки хил дунё, икки хил табиат, икки хил иқлим икки хил инсон қавми яшайди. Шимол ва жануб эгалари ўзаро суратда ҳам, феълу атворда ҳам, урф-одату ирқда ҳам фарқланади.

Мавлоно Румий ҳазратлари ўшандай кенгликка ета оладиган, илоҳий файзоний хислатлари билан олам қутбларини ушлаб тура олувчи бир кўнгил соҳиби ёхуд қалб керак дейдилар. Валийлардан қутби замон бўлганлари ҳам мавжуд. Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний (қ.с.) ҳамда Хожа Баҳоуддин Нақшбанд Баҳоулҳаққи Вад-дин (қ.с.) ҳазратларини мисол қилиб келтириш мумкин. Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд (қ.с.) таълимотлари, таратган зиёлари, кўнгил нурлари ҳалигача ер юзида ўзидан илоҳий-файзоний ҳикматлар таратиб, инсониятни тарбия қилмоқда. Гарчи бу бизнинг оддий кўзларимизга кўринмайди, аммо руҳониятдан келиб қалбида “Аллоҳ” деган ҳар бир банда қалбини тўғри томонга йўналтирмоқдалар. Улардаги кўнгил нури то қиёматга қадар кишиларни охиратга тайёрланишлари учун тарбия қилишга етади.

Ушбу омонатгина турган дунё ҳам кўнгил нурининг ҳурматидан саломатдир. Шу боис Мавлоно Румий ҳазратлари “кўнгил керак, аммо, гўшпорадан иборат дил эмас, балки қутби олам бўла олгулик кўнгилдир. У илоҳ маърифатига тўйинган, хаста қалбларга малҳам бўлгувчи бир мўмиё каби бўлсин” дейдилар.

_____________________________
1. Ж. Румий. Маснавийи маънавий. Ж. Камол тарж., 5-китоб. Т.: Ал-Ҳудо, 2004 й., 83-бет.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
2 "+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх