|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Школы Школьные темы |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#381 |
Бир оғайним бозорда фаолият кўрсатар эди.Ўз маблағидан қурган дўконини,бозор маъмурияти ўзига керак бўлиб қолгани учун бузасан деди ва ўрнига ҳеч нарса бермаслигини айтди.(бошқа ердан жой бериб,қуриб бериш)Оғайним қанча олишмади.Лекин бозорком кучлилик қилди. Оҳири энг юқорига тўрт энли ҳат жўнатди.Уч кундан кейин ҳат,ҳатлар девонига етиб борганлиги ҳақида уведомление келди.Яна 3-4 кундан кейин,оғайнимнинг уйига хокимиятдан бир нечта одам келиб, барча муаммосини ҳал қилди.Яна нима дермиш:-бизга айтсангиз бўлмасмиди,бирдан юқорига ёзмай-дермиш.Аслида оғайним хокимнинг жияни учун дўконини бузишга мажбур қилишаётганини билар эди.Ҳадеб акангиз сизни сабабсиз ураверса,дадангизга айтмасангиз,калтак еб юраверасиз.
|
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#384 |
Бир зарурият булиб ота-оналар мажлисида катнашдим. Синф хонасини таъмирлаш учун пул йиғилиши керак экан. Мактабда пул йиғилиши ноқонуний бўлгани учун пул йиғилмаслигини расман эълон қилишди. (Хайратдан оғзим очилиб қолди. Ахир бу болалагимдан қолган урф одат эди-ку!). Шахар хокимияти ва шахар халқ таълими бўлимидан ажратилган пул тез кунларда хисобга тушишини маълум қилишди (бахорнинг сунгги кунлари эди). Хисобдаги пуллар қурилиш ташкилотига ўтиши билан қурилиш бошланишини ва янаги мактаб мавсумигача тугалланишини тушунтиришди (!). Ха, айнан тушунтириб беришди. Хамма тушунди. Овозга йўйиш орқали ота оналар ичидан пул тўплаш ва сарфлаш учун вакил ва назорат раиси танлаб олинди. Кўнгилли хашарчилар рўйхати тузилди. Тўпланиши керак бўлган маблағ миқдори ишбилармон ота оналар томонидан тезкор хисоблаб чиқилди. Қарабсизки, 3 кундан сўнг қурилиш ишлари бошланиб кетди.
Савол: Қани бу ерда коррупция? Ахир бу ота оналар ташаббусику? Мактаб маъмурияти хеч қандай ноқонуний иш қилмадику? Ёки сиз фарзандингиз мана шундай харобада ўқишини истайсизми? Жавоб: Мен индамай рози бўлдим. Негаки мутасадди ташкилотлар хар қанча адолатли бўлмасинлар, улар ҳам қонун измига бўйсунадилар. Қонун қарор топиши муқаррар. (Керакли норматив ва ГОСТлар борлигини кўпчилик билади). Лекин рози бўлган арзонроқ тушади.
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
Ответить |
5 "+" от:
|
![]() |
#389 |
Maktabdagi shart-sharoyitni maktabda ishlayotgan insonlar biladi. Turli xayriyalar uchun pullar o'tkazasiz, maktab extiyoji uchun xam o'z ixtiyoriz bilan pul o'tkazganmisiz ?
Qolaversa, siz aytgan gaplar qaysi maktabda bo'libdi. Aniq adresni ayta olasizmi ? Kelinglar, har birimiz o'z vazifamizni bajaraylik. |
|
|
Ответить |
|