Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Результаты опроса: Teatrga borib turasizmi?
Ha, yangi chiqqan spektakllarni qoldirmay korgani boraman. 9 8.26%
Ba'zan-ba'zan borib turaman. 64 58.72%
Televizorda ko'rsatilayotgan yoki video lavhalarga yozilganini ko'raman. 21 19.27%
Teatr ko'rishni yoqtirmayman. 15 13.76%
Голосовавшие: 109. Вы ещё не голосовали в этом опросе

Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 21.09.2012 13:31   #371  
Pre Open ID Group
Аватар для Shuhrat Rizayev
Оффлайн
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44  113/50
– 0  0/0

Uzbekistan
Истиқлол ва театр

Цитата:
Сообщение от Colorado Посмотреть сообщение
Бир икки кун аввал Бухорода юртбошимиз театр ва постановкалар туғрисида уз фикирларини билдирдилар очиқ эфирда.

Театрларнинг репертуари бойирмикин!?????
Катта даъво билан кичик бир мақолани бундай номлаш даъвогарнинг зиммасига фавқулодда катта масъулият юклайди, албатта. Чоғим келадими-йўқми, билмадиму, аммо шундай сарлавҳа қўйиб, сўнгги йигирма йил оралиғида ўзбек театрида юз берган жараёнлар ҳақида мухтасар сўз айтишга жиддий эҳтиёж бор. Бу эҳтиёж, аввало, замонавий ўзбек театрида кечаётган ҳаракатларнинг йилдан йилга ижобий маънода турфа хиллик касб этиб бораётгани билан изоҳланса, иккинчидан, уни кўролмай, пана-пастқамда орқаваротдан катта-кичик тош отишга бўлаётган нохолис уринишлар туфайлидандир.
Дўппини бошдан олиб, хотира бисотини бир-бир варақласак 1991 йилдан то ҳозиргача ўзбек театри рамзий маънода 21 ёшга етган ҳар қандай навқирон йигит босиб ўтадиган жисмоний, маънавий-психологик ўсиш, ўзгаришларни ўз бошидан кечирганига ишонч ҳосил қиламиз. Дарҳақиқат, бола туғилиб, атак-чечак қила бошлаганию, она,отасини илк даъфа таниб, яқинлари, оилани ҳис қилишигача, жисмонан ўсиб, улғайиб, таълим-тарбия билан маънан қувватлана боришигача ва ундан кейинги ҳаётий тадриж бари мажозан Истиқлол даври ўзбек театрига ҳам нисбат берса бўладиган қиёс. Йигирма бир ёшга тўлган йигит энди жамиятнинг тўлақонли онгли аъзоси, фуқаролик бурчи, халқ, Ватан олдидаги масъулияти билан юрт корига яроқли инсонга айланмоғи назарда тутилса, Ўзбекистон театрлари ҳам мунтазам ҳаракатдаги жонли ягона тизим сифатида мустақил мамлакатимиз ижтимоий-маданий ҳаётида миқёс ва мавқе кашф этиб, мустаҳкам оёққа туриб бормоқда.
Санайдиган бўлсак, рақамлар уч ҳатто тўрт хоналик саноқларга бориб етса ажабмас. Биргина ўтган 2011 йилдаги йирик тадбирларнинг ўзинигина эслаб кўрайлик: “Сени куйлаймиз, замондош!” Республика кўрик фестивали, “Theatre UZ/2011” Халқаро театр фестивали, Олий Мажлис қонунчилик палатасида “Ўзбекистон театр санъатининг жамият ҳаётида тутган ўрни ва ривожлантириш истиқболлари” мавзуида давра суҳбати, “Тошкент баҳори” анъанавий Халқаро опера фестивали, Ўзбекистон ва Туркманистон маданий алоқалари негизида Бухоро шаҳрида дўстлик театр фестивали, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Дўрмон ижод уйи”да ёш драматургларнинг Республика семинари, буларнинг давомига “Дийдор” театр-студиясининг Францияга ижодий сафари, Ёшлар театрининг Санкт-Петербургдаги “Болтиқ уйи” Халқаро фестивалида иштироки, Республика қўғирчоқ театрининг Россиянинг Курган шаҳридаги 2-Халқаро қўғирчоқ театрлари фестивалида қатнашиши, Хоразм вилоят қўғирчоқ театрининг Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги Халқаро фестивалга бориши, Германиянинг Дармштат шаҳри “Хамелион” театри режиссёри Юрген Цахманнинг Хоразм қўғирчоқ театрида ўтказган мастер-класс машғулотлари ва “Хива лазгиси” спектаклини саҳналаштириши ваҳоказо. Бу тадбирлар қаторига ўтган йили 37 ўзбек театрида 150 дан ортиқ спектакл саҳналаштирилганини ҳам қайд этсак, Ўзбекистон гўёки фақат театр дунёсида яшаётган мамлакат таассуротини уйғотса ажабмас. Айтиш жоизки, юқоридаги бир неча Халқаро ва Республика фестиваллари йилига ёки икки йилда мунтазам ўтказиб келинадиган анъанавий тадбирлар. 2012 йилда ўша анъанавий фестиваллардан учтаси ўтди ва ўтади. “Дебют – 2012” Республика ёш режиссёрларининг IV кўрик-фестивали, “Theatre UZ/2011” Халқаро театр фестивали ва Республика қўғирчоқ театрлари фестиваллари. Бу фестиваллар доирасида илмий-амалий анжуманлар, “мастер класс”, “устоз-шогирд” анъаналарига оид қатор касб малакаси билан боғлиқ машғулотлар, суҳбатлар, тажриба, фикр алмашув, баҳс-мунозара ваҳоказолар ўтади. Бир ярим йиллик Республика театр ҳаётининг мана шу тўлиқ бўлмаган қисқача сарҳисобининг ўзи унча-мунча одамни, инчунун мутахассис кимсани шошириб қўйиши ҳеч гап эмас.
Таассуфки, бу маданий воқеликларнинг тарғиботи суст, ташвиқоти ҳаминқадар, таҳлилу тадқиқи эса деярли йўқ даражада. Тадбирлардан кўпда хабар тополмаётган оддий фуқаронику қўяйлик, соҳада “нон еб” юрган мутахассисларчи, уларга нима бўлган? Ижодий жараённи мушоҳада этаб, яқин ва узоқ истиқбол учун илмий асосланган хулосалар, мўлжаллар, режалар, лойиҳалар таклиф этиш ўрнига, пана-пастқамда пусиб, пайт пойлаб ўлтириб, ўзига тегмаган бир парча луқма аламида “дунёингга ўт қўяман” деб турса. Гоҳи ўз ичимиздан аламзада ҳамтавоқ топиб, гоҳи ташқарида – хорижда ҳангаматалаб бўлиб турган нохолис мардумнинг кўмагига таяниб, қўйнидаги тошни узоқ-яқиндан отиб турса,... дардингни кимга айтасан?!
Россиянинг “Международный институт театра” нодавлат-нотижорат ташкилотининг “МИТ–INFO” информацион журналининг шу йил 3-сонида А.Раҳимовнинг “Ўзбек “Гамлет”и томошабин йиғолмайди” (“Узбекский “Гамлет” не собирает публику”) номли мақоласи эълон қилинган. Бундан аввалроқ мазкур журналнинг 2011 йил 1-сонида Тошкентдаги “Илхом” театри фаолияти билан боғлиқ “ғалати” суҳбат-мақола чоп этилган эди. Мазкур суҳбат-мақолада Ўзбекистон шаънига, унинг театр ҳаётига ўта субъектив, ҳатто айтиш ўринлики, ғаразли, бўхтон гаплар айтилади. Эмишки, гўё “Ўзбекистонда хали ҳам феодал тузум ҳукмрону ҳамма нарса хонга бўйсундирилган. Одамлар бу ерда доимий қўрқувда яшаётгандек” таассурот олганмиш юртимизга келган россиялик бир театр баччаси. “Иштон сизнинг иштони бордан” кулганини эслатади бу. Бори Россия табақаланишнинг авжи адосига чиққанини, ҳукумат амалдорлари, “олигарх”лар билан зиёлилар, ишчилар, оддий халқ ўртасида фавқулодда катта узилиш пайдо бўлганини, халқ эртанги кунига ишончсиз, хавотирда яшаётганини айтиб, дунёга жар солиб турганида, халқимизнинг доно ҳикматини эсламаслик мумкин эмас.
Хўп, бу-ку россиялик нохолис мардум экан, аммо биринчи мақола муаллифичи? Унинг шу ерда, орамизда яшаб, маданият муассасаларида ишлаб юриб, Ўзбекистон театрларида кўрган воқелиги “Ҳалокат ёқасидаги юзлаб одамларнинг нажот келишига умидвор” турганларини “изтироб билан кузатиб туриш” бўляпти экан холос... Ол-а..! Мақолада шундай рақамлар келтирилади: “Ҳозирда Ўзбекистон театрларида 3005 ходим хизмат қилади. Ҳар йили театрлар 140-150 та янги спектакллар саҳналаштиради ва қарийб 10000 спектакл кўрсатадилар. Уларни 2,5 миллион томошабин келиб кўради”. Муаллифнинг бу гаплари чин бўлса, унинг “изтироби” ўзи келтирган ана шу рақамлар билан мантиқан чилпарчин бўлаяпти-ку? Ўша “ҳалокат ёқасида юзлаб нажот кутаётган”лар ким, қаерда улар? Нажотни кимдан, қаердан кутаяптилар? Бундай тутуриқсиз фикр билан умуман мамлакатимизда маданият соҳасида олиб борилаётган сиёсатни шубҳа остига қўйиш мукин-ку?!
Гумонимизни мана бу бўҳтон яна тасдиқлагандек бўлади: “Мустақилликка эришиш билан республика театрларида рус ва европа хорижий классик асарлари деярли йўқолди. Бинобарин, ўзбек театри Эсхил ва Софокл, Шекспир ва Мольер, Гоголь ва Островский асарлари билан чамбарчас боғлиқ эди. Шу билан бирга, ўзбек мумтоз асарлари ҳам, Ойбек, Уйғун, Шайхзода ва Қаҳҳор асарлари учинчи қаторга ўтиб қолди. Ўзбек драматургиясининг асосчиси Ҳамза ва унинг асарлари эса салкам зарарли дея эълон қилинди”. Бу фикрни нафақат бўҳтон, Истиқлолимиз шаънига росмана туҳмат десак тўғрироқ. Қизиқ, мақоланинг қуйироғида муаллиф яна ўз-ўзини инкор этади. Яъни, “Дийдор” театр студиясида Чехов ва Гоголь, Мольер ва Ремарк асарлари ўйналаётгани, Ҳамзанинг асарлари асосида “Ойдин кечалар” (“Майсаранинг иши” пьесасининг театр варианти номи) спектакли француз театр арбоби Франсуа Шатто томонидан юқори баҳолангани иқтибослар асосида келтирилади. Ҳатто буюк инглиз режиссёри Питер Брук “Илхом” ва Республика “Ёшлар театри”ни назарда тутиб, улар “ўз халқи, ўз даврини ўзиб ўтган” театрлар деб баҳо берган ва ҳатто “бу билан фахрланиш керак”лигини таъкидлаган экан. Хўш, қани бу ўринда мантиқ? Жаҳон классикаси ҳам, “душман”дек қаралаётган Ҳамза ҳам яшаётган экан-ку ўзбек саҳнасида?!
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 21.09.2012 13:33   #372  
Pre Open ID Group
Аватар для Shuhrat Rizayev
Оффлайн
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44  113/50
– 0  0/0

Uzbekistan
Истиқлол ва театр

“Дийдор” ҳам Ёшлар театри ҳам 37 нинг ичида, ҳисобида, яъни давлат театрлари. Буларда изланиш, ўзгариш, эксперементлар кечаётган экан, демак ўзбек театрида ижобий жараён кечаётгани аниқ. Ахир оиладаги барча фарзандлар бир хил бўлмаганидек, 37 театрни ҳам бир қолипга солиб бўлмайди. Бири фаолроқ, бири сустроқ, яна бошқа бири эса умуман ҳаракатсиз бўлиши мумкин. Бундан ҳеч иш бўлмаяпти деган хулоса чиқариб бўлмайдику? Қолаверса, аслида манзаранинг ўзи бутунлай бошқача...
Аввало, мавжуд рақамларга эътибор қилинса, нафсиламбирини айтганда, жаҳон драматургиясининг салмоғи Ўзбекистондаги айрим театрларда миллий драматургиядан кўра кўпроқ, айримларида тенг ярми. Умуман эса жами спектаклларнинг учдан бири жаҳон драматургияси намуналаридан иборат. Антик дунёдан бошлаб жаҳондаги энг янги Франсуаза Саган, Эдуардо де Филиппо, Ионеску номлари билан боғлиқ “модерн”, “абсурд”, “постмодерн” асарлари намуналаригача Миллий театрдан то энг чекка вилоят театрларигача репертуарда мавжуд. Иккинчидан, Ойбек домла, афсуски, пьесалар ёзмаган, Уйғуннинг Иззат Султон билан ҳамкорликдаги “Алишер Навоий” пьесаси ва “Парвона” комедияси, М.Шайхзоданинг адабий меросидаги бори иккита пьесаси – “Мирзо Улуғбек”, “Жалолиддин Мангуберди” тарихий фожиалари, Абдулла Қаҳҳорнинг “Аяжонларим”, “Тобутдан товуш” комедиялари Миллий, Сатира, Ўзбекистон Драма театрларида пойтахтда, вилоят театрларида Истиқлол йилларида қайта-қайта саҳналаштирилди ва аксарияти ҳануз репертуарда. Ҳамза Ҳакимзода драматургияси эса Ўзбекистонда энг кўп қўйилган ва қўйилаётган асарлар сирасидан. Очиғи, ўзбек драматургиясидаги кемтикликларни айнан Ҳамза асарлари тўлдириб турибди десак муболаға эмас. Дарвоқе, жорий йил 24–29 июн кунлари тўртинчи маротаба ўтган “Дебют – 2012” Республика кўрик фестивалида ҳам совринли ўринга Ҳамза асари асосида саҳналаштирилган Бухоро Давлат театрининг спектакли сазовор бўлди. Кўринадики, мақола муаллифининг репертуар сиёсати борасидаги фикрлари ҳақиқатга мутлақо зид. Шу ўринда яна бир аниқлик. Мақолада Академик рус драма театри рус ва хорижий классик асарларга кам мурожаат қилади дейилган. Ваҳоланки, бу театр репертуаридаги 23 та спектаклнинг бирортаси миллий драматургия асосида эмас. (Мана буни мулоҳаза қилиб кўрадиган масала дейиш мумкин). А.Островский, А.Галин, М.Рошин каби рус драматургиясининг ҳамда Бернард Шоу, Француаза Саган, Эдуардо де Филиппо, Роберт Куни каби жаҳон драматургиясининг мумтоз намуналари Ўзбекистон рус театрининг репертуарида мустаҳкам ўрин эгаллаган.
Очиғи, “МИТ–INFO”даги мақоланинг бирор сатридан холислик тополмайсиз. Муаллиф театр ходимларининг аҳволи, репертуар борасидаги ёлғонлардан сўнг театрлар тақдири билан боғлиқ яқин ўтмиш тарихини ҳам соҳталаштиришга ўтади. Гўёки Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида 20 йилдан бери биронта оригинал хореографик асар қўйилмади, деган ёлғон билан унинг қисмати учун куйингандек бўлиб, театрни “Мустақилликнинг дастлабки йиллари истиқлол ғояларига зид санъат тури сифатида тугатилган Самарқанд опера ва балет театрининг аҳволига тушиб қолиши”дан хавотирланади. (Таъкид бизники – Ш.Р.). Во, ажаб! Муаллиф Ўзбекистонда яшаб туриб, маданият муассасаларида ишлаб туриб, Туркманистонда ўша кезлар юз берган ҳолатни ўзимизга кўчириб ўтирса-я?! Ажабланишдан ўзга не дейиш мумкин?! Ахир сўнгги йилларда Анвар Эргашевнинг биринчи даражали Давлат мукофоти билан тақдирланган “Ҳумо” миллий балети, Мустафо Бафоевнинг Ал-Фарғоний ҳақидаги “Севгим самоси” опера-балети мамлакатимизда опера ва балетнинг санъат тури сифатида яшашда давом этаётгани, миллий репертуар ҳисобига ривожланаётганига далил эмасми?! “Майсаранинг иши” операси (яна Ҳамза пьесасига мурожаат), “Тоҳир ва Зуҳра” мусиқали драмаларининг қайта саҳналаштирилишичи?! Ёки 2011–2013 йилларга мўлжаллаб Алишер Навоий номли опера ва балет театри биносини таъмирлаш, қайта жиҳозлаш учун қарийб 20 миллиард маблағ ажратилганини қандай қилиб инкор этиш мумкин? Мақсад тугатиш бўлса, ким шунча маблағ йўналтиради бир театрга?
Ответить 
Старый 21.09.2012 13:33   #373  
Pre Open ID Group
Аватар для Shuhrat Rizayev
Оффлайн
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44  113/50
– 0  0/0

Uzbekistan
Истиқлол ва театр

Кадрлар салоҳияти тушиб кетгани, кучли мутахассисларнинг ўтган аср 90-йиллари бошларида ижтимоий-сиёсий воқелик сабаб тарқалиб кетгани боис “ётиб қолган” жамоа Самарқанд давлат опера ва балет театри Ҳамид Олимжон номидаги Самарқанд давлат мусиқали драма театри билан қўшилиб кетди. Бундай жараён театрлар ҳаётида табиий бўлиб, уни турли даврларда Америкада ҳам, Европада ҳам, инчунун, Россиянинг ўзида ҳам содир бўлганини талай мисолларда исботлаб бериш мумкин.
Юқорида қайд этганимиздек, мақоланинг бирор сатри холис ниятдан дарак бермайди. Биз фақат уч-тўртта йирик даъво – эътирозларни олдик, холос. Одамни бот-бот ажаблантирадиган яна бир мулоҳаза шуки, Ўзбекистон театрларида ижодий-ташкилий йўсинда қайта кўриб чиқишни, такомиллаштиришни талаб қилиб турган масала ва муаммолар талайгина бўлгани ҳолда, мақола муаллифи кимнинг ноғорасига ўйнаб, қай кўчаларда тентираб юрибди? Театр соҳасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва ҳукумат қарори қабул қилинганига 14 йил тўлди. Замон суръати шитобланиб, ҳаёт талаблари ўзгариб бормоқда. Агар юксак технологиялар даврида кино,телевидение, интернет ва бошқа техник тараққиёт туфайли турфа томоша турлари, концерт, шоу... ваҳоказолар ўта кўпайиб, кучайиб кетаётган пайтда театрларимиз ўз залларида бир йилда 10000 спектакл намойиш этиб, 2,5 миллион томошабинни қамраб олаётган экан, тан бериш керак – ҳалоли бўлсин. Уни сира ўн беш йил наридаги, инчунун, Шўро замонидаги талаб-эҳтиёж билан солиштириб бўлмайди. Аммо ҳали замон талабига кўра, глобал тараққиёт мезонлари ва Миллий истиқлол ғояси тамойилларига биноан амалга оширадиган, жадал ислоҳотларни тадбиқ этадиган ишлар, юмушлар кўп.
Энди ҳеч ким четдан келиб бизнинг муаммоларимизни ҳал этиб бермайди. Керак ҳам эмас. Ўз дардларимизга ўзимизгина чора топамиз. Топяпмиз, топа оламиз. Куч-қудрат, салоҳиятимиз етарли, илдизларимиз бақувват. “Ҳеч кимдан кам бўлмаганмиз, кам бўлмаймиз ҳам”. Фақат Юртбошимиз “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарларида айтган бир иллатдан сақлана билмоғимиз, уни ёддан чиқармаслигимиз, бот-бот эслаб, эслатиб туришимиз зарур:
“...маънавий ҳаётимизга жиддий хавф соладиган яна бир иллат ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Шахсан ўзим бу иллатдан жирканаман. Шу иллатга чалинган одамларни кўрарга кўзим йўқ. Бу – сотқинликдир. Мен ҳар қандай ёвузликни сотқинликда кўраман. Эзгулик ва ҳақиқатга садоқати бўлмаган, уларга ишонмаган одам қўрқинчлидир. ...Иккита одамнинг, иккита мамлакатнинг ўртасидаги урушни ҳам айнан шундай одамлар бошлаб беради. Шу боис бундай одамлардан огоҳ бўлишимиз, ...уларни дарҳол тарбиямизга олиб, тўғри йўлга бошлашимиз керак”.
Ответить 
Старый 21.09.2012 13:35   #374  
Pre Open ID Group
Аватар для Shuhrat Rizayev
Оффлайн
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44  113/50
– 0  0/0

Uzbekistan
Истиқлол ва театр

Энди мавзунинг илмий-назарий томонлари хусусида.
“Истиқлол ва театр” мавзусини ёритиш учун унинг икки ўзаро боғлиқ асос жиҳатларини ойдинлаштириб олиш лозим.
Биринчиси, Истиқлол миллий театрга, унинг тараққиёти ва истиқболи учун нима берди, қандай ҳодиса бўлди?
Иккинчиси, ўз навбатида, театр Истиқлол учун нима хизмат қилди, қилаяпти, қилиши мумкин?
Мамлакатимиз раҳбари 1998 йили Ўзбекистон тарихчилари билан учрашиб, уларга “Мустақиллик нима” деган савол билан мурожаат этди ва ўзи энг ҳаққоний жавобни берди. “Мустақиллик бу ҳуқуқ демакдир”. Давлатнинг, жамиятнинг, шахснинг ҳуқуқи, эрки, имконияти. Унинг тўлақонли яшаши, фаолият юритиши ва, албатта, бахтли бўлиши учун эрки, озодлиги, имкониятлари бўлмоғи шарт. Имконият эса ҳуқуқий эгалик ва уни амалга ошириш салоҳияти билан рўёбга чиқади. Шу маънода Истиқлол бутун халққа, жамиятга бўлгани каби театр санъатига ҳам ҳуқуқ берди, имконият берди. Ижод этиш имконияти, ҳар бир санъаткор ижодий имкониятларини юзага чиқариш, шунга яраша рағбатланиш шароитларини яратди. Истиқлол ўзбек театрига мафкуравий қолип, исканжалардан холиланиш, ўз миллий негизларига қайтиш, улардан сабоқланиб, ўзига хос тараққиёт йўлини топиш, тиклаш имконини берди. Умуминсоний ва миллий қадриятларга асосланган, инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган маънавий ақидалар негизида ниҳоятда ранг-баранг воқеа, характер, персонажлар яратиш, инсон аталмиш илоҳий хилъатнинг барча аён, ноаён пучмоқларига кириб, уни жозибадор шаклларда бадиий талқин ва тадқиқ этиш, фусункор, таъсирчан томошага айлантириш ўзбек миллий театрининг бош вазифаси бўлиб қолди. Асли Миллий ғоямиз ўзагини ташкил этувчи юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги тушунчалари мазмунан ўша вазифалар мундарижасига жо бўлган.
Истиқлол ўзбек театрининг Оврўпо андозаларида шаклланиш жараёни Октябр тўнтаришидан сўнг Ҳамза фаолияти ёки унинг сайёр труппасининг Маннон Уйғурнинг Карл Маркс труппаси билан қўшилувидан кейин содир бўлди деган онгли сохталаштирувларни инкор этиб, миллий профессионал театр тамал тошини Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Ҳожи Муъин, Абдусаъме Зиёбоев, Миркомил Мироқилов, Низомиддин Хўжаевлар 1912–1913 йиллардан бошлаб қўя бошлаганлари ҳақидаги ҳақиқатни юзага чиқариш, расмий эътироф этиш ва шу тарзда мутахассис кадрларга ўқитиш, демакки, янги миллий театр тарихини яратиш имконини берди. Шунга кўра эндиликда мутахассислар фақат бир шахсга “асосчи” сифатида нисба берилган театр ва драматургия тарихини фундаментал асосда қайта тайёрламоқларига зарур эҳтиёж бор.
Истиқлол Шўро даврида фавқулодда катта шитоб ва ташаббуслар билан ривожлана бошлаган театрчилик тарихини холис ва танқидий ўрганиш талабини ҳам кун тартибига қўйди. Унинг атоқли намояндалари фаолиятини ҳаққоний баҳолаш, улар ижодий мероси, қарашлари ва тажрибаларидан тўғри ҳамда унумли фойдаланиш замонавий театр ривожи учун яроқли томонларини ижодий ўзлаштиришга хизмат қилади.
Мустақиллик собиқ Шўро худудидаги мамлакатларда театр соҳаси ва ходимлари паракандаликка юз тутганда, Ўзбекистонда соҳани тўла ҳимояга олиш, соҳа ходимларининг ижтимоий муҳофазасини кафолатлаш учун дадил қадамлар қўйди. Театр жамоалари, бинолари ва у билан боғлиқ барча таркибий бўлинмаларни давлат қарамоғига олди ва ҳануз бу ижтимоий-иқтисодий сиёсат амал қилиб келмоқда. Айни чоғда “ўзбек модели”нинг давлат бош ислоҳотчи деган тамойили асосида соҳада кенг миқёсли ислоҳотлар олиб бориш учун ҳуқуқий, моддий, маънавий шароит база яратди. Шунга кўра 1998 йили 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон театр санъатини ривожлантириш тўғрисида” Фармони, сўнгра Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарори қабул қилинди.
Бу ҳужжатлар, ўз навбатида, Ўзбекистонда театр соҳасини барча йўналиш ва тармоқлари ягона, яхлит тизим сифатида миллий анъана ва замонавий талаблар асосида янгитдан шакллантириш, унинг мамлакат миқёсида ижодий, ташкилий-иқтисодий сиёсатини олиб бориш учун “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмасини тузиб, унинг фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда бу санъат тури олдида турган вазифаларни аниқ белгилаб, уларнинг ижро механизмларини яратиш ва уни ҳаракатга солиш, комплекс ривожлантириш мақсадларини назарда тутди. Орада ўтган қарийб ўн беш йил давр мобайнида мазкур ҳужжатлар оғишмай амал қилиб келмоқда. Театрлар ўз биноларига, ходимлар стабил ойлик-маошларига, тўла ижтимоий муҳофаза кафолатларига эга. Ўша ҳужжатларга кўра ўнлаб Халқаро ва Республика фестиваллари, кўрик-танловлар, илми-амалий анжуманлар, турли миқёсдаги гастроллар, тажриба алмашувлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш имкониятлари таъминланган.
Истиқлол ўзбек театр санъати ва ижодкорлари, ходимлари учун яна шундай имконият, имтиёз ва шароитларни яратди ва бу сиёсат мунтазам амал қилиб келмоқда.
Ответить 
Старый 21.09.2012 14:01   #375  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Shuhrat Rizayev, келтирган маълумотларингиз учун раҳмат. МИТ–INFO журналини билмасдим, энди ўқиб тураман.

Россиянинг "Культура" каналида рус театри тарихи бўйича кўрсатувлар, турли театрларнинг спектакллари доимо бериб борилади. Анатолий Смелянскийнинг шу кунларда ҳам "Театр времен Олега Ефремова" деган кўрсатуви кетяпти.

Менимча Ўзбекистон театри тарихи, театр намоёндалари ҳақида кўрсатувлар, спектаклларни телевидениемизда кўпайтириш керак, шунингдек, олдинги (совет) йилларда ёзиб олинган спектакл ва видеофильмларни ҳам.

P.S. "Жаҳон адабиёти" журналининг сайти, унда журналнинг архиви борми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ответить 
"+" от:
Старый 01.10.2012 12:07   #376  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Teart.uz сайти, Миллий театримиз сайти, 3 кундан бери ишламаяпти. Whois.uz да сайтни эгаси
ПАРАМЕТРЫ КЛИЕНТА
Тип: Юридическое лицо
Организация: ЧП «NODIR-DIYOR»
Почтовый код: 100012

деб курсатилган экан.
Ответить 
Старый 09.10.2012 11:41   #377  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Ўзбек Миллий академик драма театрининг 2012 йил октябрь ойи репертуари

8 октябрь. Душанба М.Абдуқундузов. Ижодий кеча. 18-00
Кеча Ўзбек Миллий академик драма театрида Муҳаммадали Абдуқундузовнинг 60 йиллик таваллудига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди.



Ответить 
Старый 09.10.2012 12:17   #378  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
P.S. "Жаҳон адабиёти" журналининг сайти, унда журналнинг архиви борми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Оффтоп:
Мавзудан ташқари хабарга жавоб

Шуҳрат Ризаев "Жаҳон адабиёти" журналига бош муҳаррир бўлганларига бир неча ойгина бўлди.
Журналнинг сайти: www.jahonadabiyoti.uz
Ответить 
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 09.10.2012 12:23   #379  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Сентябр ойида Миллий театрнинг 2 спектаклига тушгандим - "Оилавий сир" ва "Андишали келинчак". Иккала спектакл ҳам қайнона, келин масаласига бағишланиб, асосан қайноналарнинг золимлиги кўрсатилган. Фақат пьесанинг охирида русчасига "чудесным образом" қайноналар ўзгаради-ю, келинлари билан муросага келишади.
"Оилавий сир"да қандайдир сюжет бор бўлса, "Андишали келинчак" да бор-йўқ зиддият келинни "андиша" қилиб қайнонани олдида овқат емаслиги, нонни бекитиб ўзини хонасида ейишида.

Актерларимизнинг маҳорати спектаклларни мароқли бўлишини таъминлаб келмоқда. Шу билан бирга фақат маиший темаларда чиқавериш актерлар маҳорат мактабини секин-аста пасайиб боришига олиб келади, менимча. Шунинг учун, юқорида кўтарилган репертуар масаласи долзарб бўлса керак. Сентябр-октябр ойларида репертуарида 2 та пьесадан ташқари ҳаммаси республикамиз драматургларининг асарлари. Бу қувонарли ҳол албатта, лекин жаҳон классикасидан юз ўгириш шартмикан?


P.S. Teatr.uz сайти ҳалигача ишламаяпти.
Ответить 
"+" от:
Старый 09.10.2012 12:35   #380  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Сентябр ойида Миллий театрнинг 2 спектаклига тушгандим - "Оилавий сир" ва "Андишали келинчак". Иккала спектакл ҳам қайнона, келин масаласига бағишланиб, асосан қайноналарнинг золимлиги кўрсатилган.
Нега жаҳон классик адабиёти намоёндаларининг асарларига тушмадингиз? Театр репертуари ҳам талаб ва таклиф қонуни асосида тузилади.
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Актерларимизнинг маҳорати спектаклларни мароқли бўлишини таъминлаб келмоқда. Шу билан бирга фақат маиший темаларда чиқавериш актерлар маҳорат мактабини секин-аста пасайиб боришига олиб келади, менимча. Шунинг учун, юқорида кўтарилган репертуар масаласи долзарб бўлса керак. Сентябр-октябр ойларида репертуарида 2 та пьесадан ташқари ҳаммаси республикамиз драматургларининг асарлари. Бу қувонарли ҳол албатта, лекин жаҳон классикасидан юз ўгириш шартмикан?
Спектакль кўриш жараёнида кўпроқ асарнинг маишийлигига эмас, турмуш муаммоларини қайси омиллар келтириб чиқараётганлигига кўпроқ эътибор қаратиш керакмикан? Бундан ташқари театрга одам дам олишга ҳам тушади-ку. Асарлар ҳам шунга кўра ёзилади.
Драматургларимиз ҳам чакки асар ёзишмаяпти: "Ўзбекча рақс", "Танҳо юлдузим"....
Номлари келтириб ўтилган миллий турмуш тарзимизни тасвирлаган спектаклларда актёрларимиз ўта маҳорат билан роль ижро этишган. Тан бермай иложимиз йўқ.
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх