Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 13.11.2009 01:41   #351  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Lobar Pulatova Посмотреть сообщение
Сообщение от Husen Tangriyev Дунё бўйича рекламага йилига ўртача 500 миллиард доллар сарфланади.
Ана шу сарф-харажатлар куп холларда узини окламокда ва уша давлатларни ривожлантиришга хизмат килмокда. Биз хали рекламанинг фойдасини етарли даражада тушуниб ета олмаяпмиз. Узаро сухбатларда ундан камчилик кидиряпмиз холос...
Ответить 
Старый 13.11.2009 09:00   #352  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Lobar Pulatova Посмотреть сообщение
Сообщение от Husen Tangriyev Дунё бўйича рекламага йилига ўртача 500 миллиард доллар сарфланади.
Ана шу сарф-харажатлар куп холларда узини окламокда ва уша давлатларни ривожлантиришга хизмат килмокда. Биз хали рекламанинг фойдасини етарли даражада тушуниб ета олмаяпмиз. Узаро сухбатларда ундан камчилик кидиряпмиз холос...
[mod]Хабарларни шарҳлашда хабар эгасининг номини тўғри кўрсатинг. Ажратиб кўрсатилган хабар Ҳусейн Тангриевга тегишли, Лобар Пўлатовага эмас.[/mod]

Последний раз редактировалось Ozoda Umarova; 13.11.2009 в 16:06.
Ответить 
Старый 13.11.2009 12:51   #353  
Аватар для Lobar Pulatova
Оффлайн
akademik litsey
o'quvchi
Сообщений: 33
+ 55  34/15
– 0  0/0

UzbekistanМой мир
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Ана шу сарф-харажатлар куп холларда узини окламокда ва уша давлатларни ривожлантиришга хизмат килмокда. Биз хали рекламанинг фойдасини етарли даражада тушуниб ета олмаяпмиз. Узаро сухбатларда ундан камчилик кидиряпмиз холос...
Bizda ishlanayotgan rekalamalarning foydasi, "Harajatsiz harakatning natihasi o ga teng" degani, menimcha:-)
Ответить 
Старый 13.11.2009 17:38   #354  
Аватар для Anvar Latipov
Оффлайн
TDIU
Talaba
Сообщений: 46
+ 25  23/14
– 0  3/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Биз хали рекламанинг фойдасини етарли даражада тушуниб ета олмаяпмиз.
Оффтоп:
Nima halaqit beryapti, sizning fikringizcha?
Ответить 
Старый 17.11.2009 09:28   #355  
Аватар для AbdulAziz
Оффлайн
www.ziyouz.com
Главный редактор
AKA:AbdulAziz
Сообщений: 1,932
+ 273  2,100/980
– 3  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для AbdulAziz с помощью MSNОтправить сообщение для AbdulAziz с помощью YahooОтправить сообщение для AbdulAziz с помощью Skype™LiveJournalFacebook
Sizni hech reklama bezovta qiladimi?



Aytaylik, ishdan horib keldingiz. Issiqqina choyni simirib, qadrdon joyingizda uzalgansiz. Ko‘zingiz televizorda. Oila a'zolaringiz bilan serial (bu payt faqat serial ko‘riladi) ko‘rib o‘tiribsiz. Shunda ekranda vaqti-vaqti bilan, yaxshi-yomon, ta'bingizga qarab har xil reklama roliklari aylana boshlaydi. Ba'zida qayta-qayta, aralash-quralash baqir-chaqir (reklama so‘zi aslidayam lotincha "reklamars" so‘zidan olingan bo‘lib, "baqirmoq" ma'nosini bildiradi) qilaverib, rosmana asabingizni egovlaydi. Yuqoridagi savolga esa ikkilanib o‘tirmay, ha deb javob berasiz.

davomi...
__________________
www.ziyouz.com | www.ziyouz.uz - Зиё истаган қалблар учун!
Ответить 
2 "+" от:
Старый 10.03.2010 11:29   #356  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Форумимиз манзилига жуда кўплаб мактублар келади. Ушбу мавзуга оид бир мактубни эътиборингизга ҳавола қилмоқдаман, форумдошим!
Мактуб эгаси Фарғона вилояти, Қирқлар қишлоғидан журналист ва адабиётшунос Раҳмат Қурбон.
Мактуб эгаси ушбу мақола юзасидан фикр-мулоҳазаларингизни кутиб қолади.


Цитата:
БУ ТУР РЕКЛАМА КЕРАК ЭМАС

Миллатнинг соғлиги мамлакатнинг энг катта бойлиги ҳисобланади. Бу бойликни ҳар доим асраб-авайлаш эса ҳар биримизнинг ўта муҳим бурчимиздир.
Халқ саломатлигига зарар етказдиган кўплаб омиллардан бири дори воситалари рекламаси деб ҳисоблайман. Халқ саломатлиги ҳар нарсадан қиммат эканлигини ҳисбога олган ҳолда, дори-дармон рекламасини бутунлай таъқиқлаш керак.
Аввало шуни айтиш лозимки, ақлли-хушли одам ҳеч қачон рекламада мақталган дори воситасини икки дунёда ҳам ўзбошимчалик билан сотиб олиб истеъмол қилмайди. У, биринчи галда, даволовчи шифокорга мурожаат қилади ва шифокор тайин қилган дориларни сотиб олади. Шу маънода дори рекламалари бекорга ҳавога учиб кетяпти дейиш мумкин.
Сўзда сеҳр бор дейдилар. Сўз воситасида унча-мунча одамнинг фикрини хоҳлаган кўчангизга буриб юборишингиз жуда осон. Айтмоқчимизки, машхур артистлар иштирок этаётган реклама роликлари тасирида кишилар орасида ўзбошимчалик билан дорихона дориларини истеъмол қиладиганлар кўпайиб кетиши ҳеч гап эмас. Балки ҳозир шундай бўлгандир ҳам. Дорихонада бир ўрта ёш киши дорихоначига шикоят қиляпти:
- Бояги берган дорингиз бошимни қаттиқ оғритиб қўйди. Бошим оғриб бугун тирикчиликка чиқолмадим.
Дорихоначи эса:
- Ахир ўзингиз бош оғриқ дори сўрадингиз, бердим,- деб ўзини оқламоқчи бўлади.
Танишимга телефон қиламан:
- Саломатмисан. Ишлар қалай.
Танишим дейди:
- Грипп юқтириб олдим, уйдаман.
- Даволаняпсанми,- деб сўрайман.
- Ҳа, антибиоток ичяпман,- деб жавоб беради у.
- Ким антибиоток тайин қилди,- деб ҳайрон бўламан.
- Дўхтирга чиққим келмади, ўзим антибиток ичяпман.
Мана сизга дори рекламси келтираётган зарар. Дорихонанинг ҳар қандай дорисини сурункали равишда қабул қилиш буйрак етишмовчилиги олиб келишини кўпчилик билмайди. Кимёвий дорилар, айниқса, қон ишлаб чиқаришни бутунлай бузиб юборади ва оғир турдаги анемиялар вужудга келади. Ўша домий равишда ичиб юрадиганимиз қон суюлтирувчи, қон босимини туширувчи, оғриқ қолдирувчи дорилар мия тўқималарига ўрнашиб олиб оғир мия касалликларини пайдо қилишини оддий одам билармикан.


Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 10.03.2010 в 11:37.
Ответить 
Старый 10.03.2010 11:32   #357  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Бу тур реклама керак эмас!

Цитата:
Тасодифан кўриб қолдим. 2- синфда ўқийдиган ўғлим музлатгичдаги дори сақланадиган картон қутини олиб ичини титкилаб ўтирибди.
- Нима қиляпсиз, болам,- дейман.
- Бошим оғрияпти, дори излаяпман,- дейди болажоним.
ЎзТВда “ Тримол” деган дори рекламасида ёш бола ҳам қатнашади. Болам ўша рекламани кўп кўрган.
Гўё профилактика мақсадида соппа-соғ фарзандларига антибиоток ичириб юрадиган одамларни биламан. Уларнинг назарида бу дори воситаси танадаги зарарли микробларни босиб турармиш. Бу янглиш фикрни уларнинг миясига ким солиб қўйган. Антибиоток деганлари биринчи галда иммун тизимни зарарлайди-ку! Ахир у ичакдаги фойдали микробларга қирон келтириб овқат хазмини бутунлай издан чиқариб юборади. Бетартиб ёки ноўрин антибиоток ичиб давосиз дардга чалинаётганлар топилади орамизда.
Бавосир касалининг бошланишидан безовта бўлган жиянимга дори воситалар ҳақидаги ҳар турли маълумотларни ўқиб, қизиқиб эшитиб юрадиган онаси Гентамецин инъексиясини тавсия қилибди.
Ахмоқликдан бошқа нарса эмас бу. Шу дори реламалари тасирида кишилар орасида қилмиши зарар келтиришдан иборат чала “дўхтирлар” армияси пайдо бўлди. Мана бу сизга дори воситалари келтираётган энг катта зарарлардан биридир.
Ростдан ҳам, дори фирмалари рекламага жуда катта эътибор беришади. Ўз махсулотларини кўпроқ сотилиши учун машхур актёрлар ва эстрада хонандаларини жалб қилишади. Реклама роликлари матнини тайёрлашда юқори малакали психолог ва филологлар хизматидан фойдаланишади. Ўзларининг реклама бўлимларига эса сўз санъати усталари бўлган адабиётчиларни ишга олишади. Тиббиёт олий ўқув юртини томомлаган бир қатор ёш шифокорлар ҳам пулга қизиқиб дори фирмаларига ишга ўрнашиб, диллерлик билан шуғилланишяпти. Олий маълумотли шифокорларнинг дори воситаларини сотадиган фирмада диллерлик қилиши анчайин хавфли. Улар ўзлари тиббиёт мутахассиси бўлганидан дорисини сотиш учун беморга тасир қиладиган керакли сўзни дарров топишади. Шунингдек, оддий одамлар эса ҳар доим дўхтир тўғри гапиради деб ўйлайди. Шундай омиллар сабаб халқ орасида дорихона дориларини тартибсиз ва хатарли даражада кўп истеъмол қилиш юзага келяпти.

Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 10.03.2010 11:33   #358  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Бу тур реклама керак эмас!

Цитата:
Яна бир тур дори рекламаси борки, ундан халқимизга чексиз зарар етяпти. Дори фирмалари диллерлари тўппа-тўғри поликлиника, шифохона ва хусусий клиникалар шифокорлари билан икки томонлама манфаатли алоқа ўрнатишади. Маълум миқдордаги пул учун муайян фирманинг дори воситаларини беморларга керагидан ортиқ тайин қиладиган шифокорлар ҳам учраб туради. Бу каби ножўя ҳолатларни бартараф қилиш учун Соғлиқни Сақлаш вирлиги зарур чоралар кўради деган умиддамиз.
Мен юқорида дори рекламасидан етадиган айрим зарарлар тилга олдим. Хўш, дори воситалари рекламасидан кенг халқ оммасига қандай фойда бор. Дадил айтиш мумкин: ҳеч қандай. Ҳатто бу каби рекламаларнинг озгина бўлса маърифий ва инфармацион фойдаси ҳам йўқ, бошдан-оёқ зарар. Мамлакатимизни зарарлардан тозалашимиз керак. Балки дори-дармон рекламаси ролигида қатнашаётган артист ёки эстрада хонандаси фойда кўраётгандир. Лекин улар фойда кўролмай қолади деб муамони ўз ҳолига ташлаб қўйиб бўлмайди. Милёнлаб ватандошларимизнинг саломатлиги ҳақида гап бораётган экан, демак бу масалада жузъий нарсаларга қоқиниб қолиш ярамайди.
Мен айтаманки, таниқли артисларимиз дори воситалари рекламасида қатнашмаганлари маъқул. Кутилмаганда халқ артисти ёки хонандани ўзи реклама қилган дори тури билан атай бошлаши мумкин. Ҳам машхур артиснинг номи касаллиларни даволашда ишлатиладиган дори воситаси билан ёнма-ён келиши яхшимас.
Дори рекламаси бошқа мамлакатларда таъқиқланмаган дейишингиз мумкин. Балки шундайдир. Лекин бизлар қайсидир соха бўйича қонун қилаётган пайтимиз фақат ва фақат мамлакатимиздаги шароитни, халқнинг психологияси, у ёки бу жараён тўғрисида маълумоти кўп ёки озлигини ва яна кўплаб факторларни ҳисобга оламиз. Шунинг учун бу ўринда чет эллардаги ҳолат ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.
Дори воситалари ҳақидаги рекламани инсон психикаси салбий информация сифатида қабул қилади. Бу нарса унга қувонч ва шодликнинг зидди бўлган қийналишлар, азоб чекишлар ва шу каби бошқа ёмон кечинмалар ҳамда хотираларни уйғотади. Масалан мен маълуму машхур ташхис марказлардан бирининг белгиси туширилган салафан халтани ёмон кўраман.
Ответить 
Старый 10.03.2010 11:34   #359  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Бу тур реклама керак эмас!

Цитата:
Хуллас, яхши кайфиятда ишга жўнаган фуқароларимиз иш жойларига етиб боргунича ҳар қадамда дори рекламасига дуч келиб, автобус ва метроларда ҳам пайдо бўлган экранлардан дори рекламасини кўриб, эшитиб кайфияти бузилиши турган гап. Одамда салбий кайфят пайдо қиладиган нарсаларни оммавий тус олиши маъқул эмас.
Кўпчиликка малол келадиган рекламалардан бири ҳақида бир оғир сўз айтсам. УзТВда “ Гентос” деган дори воситаси жудаям ваҳимали тарзда реклама қилинади. Аввал экранла “50 %” рақами пайдо бўлиб, сўнг “ Ҳар иккинчи эркакда простатит, аденома, кейин-чи, бавл бузилиши...Гентос – простатанинг оддий давоси” дейилади. Ушбу реклама этик жиҳатдан нобоп эканлиги бор гап. Оила аъзолар билан телевизор тамошо қилиб ўтирган пайтингиз қандайдир машхур актёрнинг “ простата, аденома ” деб қичқириб қолиши кўнгилга қаттиқ тегади. Балки кимдир қийин тузаладиган аденома ёки простатитини эсдан чиқарай деб телевизор қўйгандир.
Болалар қизиқувчан бўлади. Биринчи синфда ўқийдиган қизчангиз “ Дада, простата ва аденома нима” деб сўраб қолса нима дейсиз. Болаларга ёлғон гаприб бўлмайди. Қизчангизга простата безининг қаерда жойлашганини ва қандай касалланишини тушунтириб берасиз. Шунақами. Тасодифан кўриб қолдим. Учинчи синфда ўқийдиган ўғилчам ўртоғи билан ёғоч қиличда қиличбозлик қилиб, бир-бири билан ўйнаяпти. Болалар эшитган гапини маъносини тушумаса ҳам такрорлаб юради. Ўғлим ўртоғига ушбу гапларни айтиб хужум қиляпти: “ Ҳар иккинчи эркакда простатит, аденома...” Кейин ўртоғи ҳам “ ...ҳар иккинчи эркакда бавл бузилиши” деб ўртоғи ҳам хужумга ўтяпти. Ўйиндан чарчаган ўғлим ёнимга келиб, сўраяпти: “ Дада, простатит билан аденома қанақа касаллик?”. “ Бор нари,-дейман,- катта бўсанг билиб оласан”.
“Нимага сўраган нарсамни тушунтирмайсиз” деб жанжал қилади болам.
Аёллариимздан сўраб кўриш керак “ Ҳар иккинчи эркакда простатит, аденома...” дейиладиган реклама уларга қандай тасир қилар экан. Ахир бу касалликлар эркак жинсий қобилиятининг сусайиши билан бирга кечади...

Ответить 
Старый 10.03.2010 11:36   #360  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Бу тур реклама керак эмас!

Цитата:
“ Ҳар иккинчи (50%) эркакда простатит, аденома...” деган статистик маълумот ёлғон. Бу касалликлар асосан 40 ва 50 ёшдан ошган эркакларга тез-тез учраб туради. Ўғил бола 18 ёшдан бошлаб эркак ҳисобланади. Эркак – жинсий безлари етилди дегани. 18дан 40 ёшгача бўлган эркаклар орасида эркаклик бези касаллиги кўп учрамайди. Шунингдек, простатит ва аденома алоҳида-алоҳида касаллик...Аденома одатда 50 ёшдан кейин пайдо бўлади.
Ўтган йили телефон орқали Ўзбекистон Бош урологига боғланиб, шу “ Гентос “ дориси рекламасида айтиладиган сўзларга муносабатини сўрагандим. У киши: “ Ёмон кўраман шу рекламани. Кайфиятимни бузади. Ҳаммас ёлғон” деган эди.
Хуллас, омма кайфиятини бузадиган, кишилар кўнглида салбий туйғулар уйғотадиган дори воситалари рекламалари бутунлай таъқиқланиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. Демократик қадриятлар ҳаётимизда тантана қилаётган бир замонда яшаяпмиз: сўз ва фикр эркин. Лекин шаҳар бедарвоза эмас деган гап ҳам бор.
Ҳар қандай касалдан даволаниш бемор ва шифокор орасидаги бир ишдир. Уларнинг орасига иккинчи бир нарсанинг аралашиши ножойиз. Шундай экан, фалон касалингни даволайди деб қандайдир дорини реклама қилиш ноўрин ва мантиқсиздир.
Ҳар қадамда синтетик, кимёвий дори воситаларини реклама қилинавериши умумхалқ соғлигига пут етказиш билан бирга минг йиллик тиббий қадриятларимизни йўқолиб кетишига олиб келяпти.
Бир пайтлар кишилар грипп, тумов, шамоллаш каби одам тез чалинадиган хасталикларни оддий, хонаки усулда даволашни яхши билишган. Гриппнинг асорати деган гаплар кам эшитиларди. Ҳозирга келиб одамлар рекламалар тасирида жиндай бурнидан сув оқса ҳам дорихонага чопадиган бўлиб қолган. Синтетик дориларни аямай ичяпти. Миллий тиббий қадриятларимизни унутиб юборяпти.
Хўш, бугунги синтетик дориларни ичган одамда грипп асорат бермаяптми. Йўқ, албатта! Аксинча, грипп асорати ҳақида ҳар қадамда эшитиб қоласиз. Яна шуни билиш керакки, ҳозирги кунда дорихона дориларини домий истеъмол қиладиганлар орасида сурункали буйрак етишмовчилиги касали кўп учрайди. Антибиоток ва бошқа тур дори воситалари суяк илигига салбий тасир қилиб, қон ишлаб чиқаришни бузади ва оғир анемия пайдо бўлишига олиб келади.
Қизиқ бир тажриба. Гриппдан бир марта дорихона дорисини ишлатмай, беозор, безарар хонаки усулда тузалган одамга бу касаллик иккинчи марта юқиши анча қийин. Дорихона дорисига ружу қўйганлар эса “грипп”нинг домий “нишон”ига айланади. Чунки ҳар қандай кимёвий, синтетик дори биринчи галда киши иммун тизимини, яъни ичимизга яратган ўрнаштириб қўйган энг асосий шифо механизми кучини қирқади, хафсаласини пир қилади.
Дори рекламаси халқимиз учун зарардан бошқа нарса келтирмаслиги ҳақ рост. Шундай экан, дори воситалари рекламасини батамом таъқиқлаш халқ манфаатини кўзлаб қилинган энг яхши ишлардан бири бўларди.

Раҳмат ҚУРБОН, журналист ва адабиётшунос, Фарғона вилояти, Қирқлар қишлоғи



Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх