|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#321 |
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Нолаи дил
Зебогўй эрурсан, зеболик сенга ярашгай, Наин зеболик, балки дилраболик ярашгай. Узлат истагай кўнгил бугун ёдинг ила, Бесабрлик менга, Сенга иболик ярашгай. Лоба кўргуздиму дединг: “берурман, тила” Султонлик Сенга, менга гадолик ярашгай. Хўблиқ айла манга, бериб ишқдин насиба, Ки мажнун эсам, ишқда савдолик ярашгай. Узмам умидимни дийдор диёридин мен, Ки, қалбим дардига бедаволик ярашгай. Мисли моҳтоб билмангиз, чеҳраи зардимни, Ки, дили хунман менга шайдолик ярашгай. Оламороликму ишинг, мендек ғарибга, Эриб битгай жон Сенга жафолик ярашгай. Роҳим эрурсен Роҳимли зот ўзинг, ё Раб, Кавсарингга васл, Сенга танҳолик ярашгай. К.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#322 |
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Иймон билан яратган
Тўлин ой, сени Раббим танҳо этиб яратган, Сенга кўз тегмасин, деб доғлар суртиб яратган. Юлдузларни атрофга чаман қилиб яратган, Сени ул чаманда мисли санам қилиб яратган. Бизни Aллоҳ дунёда ҳалол бўл, деб яратган, Хоксор-ла қадди дол, ҳилол бўл, деб яратган. Биз-чи, ҳалол бўлдикми ечиб ҳаё пардасин? Ваҳоланки, У бизни инсон қилиб яратган. Нафс йўлига оғдикми, ичиб ҳаёт бодасин? Демадикми, У бизни нодон этиб яратган? Одамзотга бу борлиқ мўъжизадир шубҳасиз, Кўрмадикми, эркагу аёл қилиб яратган?! Ойга ҳам қўйиб қадам, топганимиз не бўлди? Бари жумбоқ биз учун, хаёл қилиб яратган. Етти олам асрори сенга Ундан хабардур, Эшит, инсон, борлиқдан ёлғиз Аллоҳ Акбардур! Кел эй одам, бирлашиб, ибодатга боғла бел, Аллоҳ бизни мусулмон банда қилиб яратган. Турку Ажам, Мағрибдан келар йиғлаб одамзот, Зеро, кўнгил уйини иймон билан яратган. Моҳим, сени У кўкда танҳо қилиб яратган, Нур юзингни биз учун ҳаё қилиб яратган. Қалқон бўлсин энг гўзал ахлоқимиз туну кун, Зеро, Аллоҳ барчани ибо билан яратган! К.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#323 |
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Келади
Юрдим қамишзорнинг кенг саройида, Найистон ичра бир наво келади. Тенги йўқ, ҳар бири ўз чиройида, “Алиф”дек қомати расо келади. Бир мажлис эмишки, дилга ёқар хуш, Алар суҳбатидан зиё келади. Хушбахтхона ичра кел эй, зоҳид туш. Ҳар хонадан бўйи Худо келади... Қамиш аро эди топганим бир соз, Чалдиму, шошилиб сабо келади. Топганини йиғиб яна, дейди: “Оз..” “Мим” каби эгилиб гадо келади. К.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
|
Ответить |
|
|
#324 |
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
* * *
Ишқинг борлиғимда сўниш топмоқда, Дил ҳам мангуга осойиш топмоқда. Ҳақнинг ишқи дилим этмоқда асир, Ажиб бир дунё оройиш топмоқда... Энди хаёлимга кирмоғинг ҳавас, Туйғу ирмоғимда юрмоғинг абас. Танибон йўлимни дедимки: “Аллоҳ”, Сен фоний ҳисларим сўйламагин, бас... * * * “Мен” бўлса, дунёга ҳавас бўларкан. Руҳият қушига қафас бўларкан, Аллоҳнинг энг гўзал мўъжизасидан Бандага берилган нафас бўларкан. Диндошим, биродар, улоқтир “мен”ни, Покиза кўнгилга жойлагил “сен”ни. Мушарраф бўлгайсан, топмоққа балки, Ҳаётнинг сайқали ўшал “ҳеч ким”ни. К.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#325 |
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Нима топдинг?
Ҳаёлардан қочиб-қочиб, Бориб охир, хато топдим. Хатоларнинг юзин очиб, Бориб йўлдан асо топдим. Йиқилдиму, дедим: “Аллоҳ” Гуноҳимга жазо топдим. Шукр дебон, сўрдим паноҳ, Бу дардимга даво топдим. Баҳоуддин изларидан, Юриб-юриб, дуо топдим. Дуоларнинг сўзларидан, Ҳурматидан ҳаё топдим. Ҳаё олиб бордим унга, Қайтишимда зиё топдим. Хамир қилди қориб унга, Жафолардан вафо топдим. Сен, эй, Кавсар топмадинг ҳеч, Нафс балосидан ўзгани Кўнгил айтар: “Ўзингдан кеч!” Қўй, Ризосидан ўзгани. К.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#326 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Ишқим пинҳон тутгум, асло ошкор этмам ёрима,
Изтироб-азоб ўтини бермагум дилдорима. Кузги япроқ сингари дил сарғайиб сўлди тамом, Келди кўклам, лек яшилдан қатра йўқ гулзорима. Айни фасли ёшлигимда келди-ю, кетди шитоб, Энди қилмам қанча афсус, эшитмайди зорима. Қўлим ишда, ёр ёнима, кўнгул бунда шод эди Йўқотиб лол ўлтирибман, ҳеч унум йўқ корима. Қай ерни ул этди макон осмонними, ё замин? Менки тайёр кетишликка, қурбон айлаб борима Оразини кўрмоғим чун интиҳодан қайтмагум Майли қўйсин икки устун ва сиртмоқни дорима. Оҳларимга қулоқ тутмас дўсту ёрон минг тараф, Баён этдим дардларимни шу мўжаз ашъорима. (с)
__________________
Мой ЖЖ |
|
|
Ответить |
|
|
#327 |
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Раво кўрдингми?
Менга тун чеҳрангни раво кўрдингми? Қаҳрингни мен учун жазо кўрдингми? Рашк дея аталган чоҳга йиқилиб, Сўзимни, ишимни хато кўрдингми? Айт, менга яна сен неларни кўрдинг? Қадди дол ҳилолни расо кўрдингми? Не учун эгнингда янги, оқ либос, Сен эски жомани қаро кўрдингми? К.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#328 |
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Ватан недир?
I Ватан недир? Ватан не демак? Мен тинглаган Аллами ёхуд Бувим айтган Ёқимли эртак? Билмам унинг Қай бирида бор? Қай бирида Унинг нафаси? Ватан балки Оппоқ қушларнинг Макон тутган Кўнгил қафаси... Ватан недир? Ватан не демак? Бухоронинг тинч Саҳросими? Ё хофизнинг Майин садоси? Ватан мағрур Нигоҳларини Қадаган тоғлар Қоясими? Ё қўлимга Оҳиста чиққан Чумолининг тор Уясими?.. II Ватан недир? Ватан не демак? Айтинг касбу Коримми Ватан? Жайрон туёқлари Остида, Қолган хасу Хоримми Ватан?... Айтма гўзал Ташбеҳларингни, Ватан ташбеҳ Эмасдир шоир. Сен ўйлаган Бир сиқим тупроқ Ёки увоқ Эмасдир Ватан. Ватан менга Бегона эмас. У – Чинорим, Минорим – ватан. Ватан мени Бегона демас, У – мардонам, Дурдонам – Ватан. III Мен англаган Туйғулар, ҳатто Кўксимдаги Дардим – бир ватан. Униб чиққан Ялпиз, райҳоннинг Бўйидаги Гарди ҳам – ватан. Ватан недир? Ватан не демак? У заминнинг Сарҳадларими? Йўқ, йўқ... Сарҳад дея Чалғима шоир, Сен ватанни Билмоғинг керак. Ватан асли – Қизғалдоқ ичра, Ўйнаб юрган Бетиним бола! Ватан менга Бағрини очиб, Кулиб боққан Меҳрибон Она! К.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#329 |
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
* * *
Олиб кўнглим илкида, бағрим яро этди ишқ, Ул девоналиқ дастидин, юзум қаро этди ишқ. Не айлама таваккул, дедим: “Бошдин нисор эт”, Олиб жисму суратим, ишққа гадо этди ишқ. К.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
|
Ответить |
| Реклама и уведомления | |
|
|
#330 |
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
* * *
Нигоҳ дошти би ман, тоҳир шудам. Аз ишқи ту лафзи моҳир шудам. Ҳеч кас будам, вақтэ боҳам будем, Бад аз ҳичрони ту шоир шудам. * * * Бир нигоҳ ташлаб мени тоҳир этдинг, Аввал гунг айлабон, сўнг моҳир этдинг. Васфинг учун топмасимдан байт сенга, Лаҳза фироқинг ила шоир этдинг. * * * Хуш аст ҳар даме ҳичрон, Аз таъмаи васли Он. Нагу би мо аз биҳишт, Хуш аст нигоҳи чонон. *** Надонам гар ҳичрони ман чист, Надонам гар вайрони дил чист. Чихел бандаи ту мебошам бигу, Надонам ман дар ин олам кист.. К.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|