|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#292 | |
![]()
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
![]() |
Цитата:
Оффтоп: ламерларга иктибос берилсамикин, яна зарда қилиб юрмасин,бонуАскаржон, форумда новичок булганимда жуда кўп штрафлашарди. Нигора хоним эса учиришни ёқтираллар. қоидага риоя қилсангиз бас ))) Последний раз редактировалось Colorado; 22.05.2012 в 14:14. |
|
|
|
Ответить |
|
|
#293 |
|
- Шу ерга тўхта! Тушиб қоламан.
- Остановкада тўхтайман. - Киракашмисан, пулингни оляпсанми, айтган жойимда тўхташинг керак! - Тўхташ мумкин эмас. Четроққа чиқиб олай. "ГАИ" бор... - "ГАИ"га жавоб! - Хўп. Ёнимдаги машина ўтиб кетсин. Бир минут. - Шу ерда тўхтат! Тушиб қоламан. Эшикка ёпишган йўловчини ўйладимми, жахлим чиқдими, лекин машинани шарт буриб йул четига тўхтадим. Машина тўхташга улгурмай йўловчи ҳам сакраб тушдида, чўнтагини ковлаштира бошлади. "Ўзингни бос!, Тирикчилик шунақа бўлади!" Ўзимга ўзим тасалли берган бўламан. Йўлкирани олиб чуқур нафас оламан. "Шошилма... Қолганларни ўйла! Уларга жавобгарсан!" Аста машинани ўрнидан силжитаман. - Опалар, сизлар қаерда тушасизлар? - Астанопкадан сал ўтиб тўхтаб қўясиз. Жахлиз чиқмасин ука. Босар тусарини билмай қопти. - Ха энди... - Мана шу жойда, шу жойда тўхтаб қўйинг.... И-и-и-и, ўтиб кетиб қолдиз... Йўқ, тормоз панд бермади. Орқадан келаётган киракашни ўйлаб сал ўтиб тўхтадим. Ортимдаги киракаш ҳам машинам орқасига тираб тўхтадида, 2 сония ўтар ўтмас сигнални босди... Опалардан йўлкирани олар эканман юзимга табассум югурди: - Хуш келибсиз!!!
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
|
Ответить |
|
5 "+" от:
|
|
|
#294 |
![]() |
Айрим ҳайдовчиларга шаҳар бедарвозами ёки "андишанинг оти қўрқоқми"?
Эрталаб ҳар доимгидек ишга йўл олдим. Гарчи автобус шоҳбнкати бўлмаса-да, Қўйлиқ бозоридан 1-автосаройга қарашли 93-машрут йўналишдаги автобуслар 3-4 талаб қалашиб ётишади. Шулардан бирига чиқиб олдим. Автобус 15 дақиқа бозорда турди. Ҳеч ким ҳайдовчига "ҳой, юр" демайди. Соат 7.00дан то 7.15 гача автобус ичида димиқиб ўтирдик. Ниҳоят автобус қўзғолди. "Қўйлиқ ота" бекатига боргач яна 10 дақиқа турди. "Юрмайсизларми", -деган мурожаатга, "Ҳали вақт бўлгани йўқ"-деган тегишли жавобни олдик. Автобус юришга бошлади. Қурғур шундай "тез" юради-ки, эшак аравада ёки пиёда юрсангиз, манзилингизга тезроқ етиб борасиз. Бунинг устига тиқилинч бўлишига қарамай, кондуктор "ўртаси бўм-бўш" деб одамларни автобусга "тахлаб ташлайди". Одамлар 4-5 қатор бўлиб автобуснинг ичида бир оёқлаб туришибди. Ҳеч ким лом-лим демайди, гўё ҳамма эрталабдан нонуштага толқон тановвул қилгандек. Автобуснинг ичи дим. Нафас олишга ҳавр етишмайди. Майли, ҳайдовчиларга ҳам қийин, 500 минг сўмлик план(ҳайдовчининг ўзини айтишга қараганда) топширишнинг ўзи бўлмайди деб, одам бирор гап гапиришга андиша қилади. Буни устига ҳар бекатда ҳайдовчилар "қаерга етиб боришганлиги" ҳақида бир-бирлиги билан "ахборот алмашинишади". Ҳар қандай сабрнинг ҳам чегараси бўларкан. Ҳайдовчи баланд овозда, шанғиллатиб аввал Бобомурод Ҳамдамовнинг қўшиғини, кейин қандайдир хорижий мусиқани қўйди. Буни устига мусиқа кишининг асабига тегадиган даражада ғишиллаган овозда келарди. "Ҳой, укам, мусиқани пастлаб қўйишнинг иложи борми?" деганимни биламан, "Келинойи, автобус меники, ҳоҳлаганимча қўяман" деб мусиқани янада баландлатиб, аввал кишини асабига тегадиган даражада қўйган бўлса, бу сафар қулоқни тешиб юборадиган даражада қўйди. Қизиқ, бу ҳолатга ҳеч ким индамади. Наҳот одамлар шу даражада бепарво бўлиб қолишган бўлса... Ҳайдовчиларнинг автобус қатновини текширадиган, йўловчилар билан муомаласини текширадиган идора йўқ бўлса... Тўғри, ҳайдовчи ҳам ўз оиласини боқиши керак. Бироқ йўловчиларни ҳам ҳурмат қилиши даркор эмасми? Ҳа, бугунги кун мана шундай "ажойиб, макроқли суҳбат-репортаж"дан бошланди. Асабингизни тарангламоқчи бўлсангиз қуйидаги автобусга чиқинг ва ҳайдовчи Эрматов Баҳодир ҳамда унинг кондуктори билан "мароқли суҳбат" қуринг.
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 11.06.2012 в 15:55. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#295 | |
|
Цитата:
Nahotki pul, biz insonlar uchun hamma narsadan ulug' bo'lsa... Pulni deb iymondan, mehr-oqibatdan yuz o'girsak. Pulni deb bir-birimizdan voz kechsak. "Bir kam dunyo" deb shuni aytsalar kerakda...
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy) Последний раз редактировалось albatros; 11.06.2012 в 13:08. |
||
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#296 | |
![]() |
Цитата:
Buni haydovchining "500 ming so'm plan topshirishim kerak" degan so'zlaridan ham bilib olish mumkin. |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#297 |
|
школа
учитель
Сообщений: 10
+ 0
2/2
– 0
0/0
![]() |
Bizni shaharda avtobuslar vaqtida yuradi, haydovchi ortiqcha kishi oladi unda ham ko'pi bilan 8-10 kishi turib ketishadi, chunki nazorat DAN hodimlari tomonidan yaxshi o'rnatilgan, qonunni aholi ham yaxshi bilandi, avtobus grafi, necha kishini mindirishi mumkin. Boshqa shaharlarda borganimda siz aytganday nazorat sust, bunga mahalliy hokimiyatlar ham aybdor.
DAN hodimlari nazoratni kuchaytirishsa, bunday qanunbuzar haydovchilarni, yo'lovchilar yo'lagidan tez o'tib ketayotgan, sevitaforga biror marta ham qaramagan haydovchilarga tegishli choralar ko'rilsa, haydovchilik guvohnamasidan 5-8 yil mahrum etilsa, qonunbuzar qolmasdi. |
|
|
Ответить |
|
|
#298 |
|
- Ака, шу ўртада тўхтатиб юборинг!
- Четроққа ўтиб тўхтасам бўладими? - Вах-ха-ха-ха... Хожибой бўбкетинг-э..... Шу атрофга чекага тўхтаб қўйинг.... Кулишиб машинани четга оламан. Бекатгача эса хали узоқ. Шахар эса кичкина. Одамлар эса юришни исташмайди.... - Яхши хам ГАИлар камайиб қолди шахарда.... - Нима қилади шахар ўртасида? 50 қўйган билан хамма киракашлар 30 дан оша олмайди барибир. Сал тезлашса чуқурга қаттиқроқ тушади. - Тўғри. Дамасни орқасига чиққим келмайди. - Илож қанча. Чуқурга тушмай иложи йўқ. Дамасни ғилдираги туртта. Агар битта бўлганда барибир чуқурга тушарди. Гап билан бўлиб қарамай қолибман. Ўрта қатор ўриндиғида ўтирган опахон "Сал секинроқ тушинг" деб қўйди...
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#299 |
|
Асака шахар дехкон бозори ёнидаги чоррахага келиб қизил чироқда тўхтайман. Икки томонда ички ишлар ходимлари назоратни кучайтиришган. ДАН автомашинаси овоз кучайтиргичлар ёрдамида харакатни назоратга солиб туришибди.
"Қизил чироқ ёнганда автомобиллар тўхтайди. Пиёдалар шунда чоррахани кесиб ўтадилар!" "Сариқ чироқ ёнганда харакатни тўхтатамиз. Тезроқ ўтинглар, тез тез. Харакатни тўхтатамиз. Опа, тез-тез ўтинг!" "Дамас. Машинани четга олинг. Чоррахани бўшатинг! Ол машинани!" "Қизил ёнди. Қизил ёнди. Пиёдаларни ўтказиб юборинг. Тез тез ўтказинглар!". "Эхтиёт бўламиз. Фақат қизил чироқда ўтамиз! Яшилда ўтмаймиз." "Светофорга қаранглар." Бу хол бир неча хафта, асосан якшанба кунлари кузатилади. Лекин хали хануз одамлар чоррахани истаган жойидан истаган вақтида кесиб ўтишади. Худди хайдовчилар каби. Хайдовчи гувохнамасини олдириб қўйишдан чўчийди. Лекин пиёда чўчимайди. Уларга жарима солишдан фойда йўқ. Бир киши жарма тўлагунча юзлаб пиёда қоидани бузади. Инсонлар бу қадар шошқалоқ бўлишмаса.... Ортимдаги автомобил қаттиқ сигнал чалишни бошлаганда хаёлларим тарқади. Шошиб светофорга қарадим. Яшил чироқ ўчиб ёна бошлаган, сариқ чироқ қарашим биланоқ ёнди. Тезда машинани жойидан силжитишга уриндим. Яшил чироқ ёнганда ортимдаги барча машиналар узлуксиз сигнал бериб мени "огохлантиришарди".... "Ўзинг эзмасан!" деб қуяман ичимда.....
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
|
Ответить |
|