"....Мен қадимнинг яхши одатларидан бири — ўғил ва қиз болаларни алоҳида-алоҳида ўқитишни тиклашни истар эдим. Эллигинчи йилларнинг бошларида ҳам шу усул ҳукмрон эди. Ўзбекистонда эрлар мактаби, қизлар мактаби мавжуд эди. Кимнингдир истаги билан бу яхши усул барҳам топди. Айниқса, юқори синфларда бирга ўқиш фақат салбий натижа беради. Болаларнинг фикрлари дарсда эмас, бир-бирларида бўлади. Буни зинҳор диний ақидага боғламаган ҳолда инсон табиатидан келиб чиқиб таҳлил этиш керак. Боланинг овози раста бўлганидан бошлаб, хаёли бузилади. Ёнгинасида гўзал қиз (ёки қиз ёнида хушрўи ўспирин) ўтирса, каллага логарифмлар кирармиди? Жисмоний тарбия дарслари-чи? Номи жисмоний ТАРБИЯ, аслида фикрни бузишга хизмат қиладиган номаъқул дарс. Ўзбек қизларига ҳусн бермайдиган бир қилиқ...."