Элимиздан чиккан шундай санъаткорлар борки, улар ижро этган кушикларни кайта-кайта тингласанг хам, яна тинглагинг келади. Ана шундай санъаткорлардан бири Коммунахоним ая Исмоиловадир. Ая ижро этган "Гуругли" достонининг "Равшан" кисмидаги "Болама ухшайди овозинг сани..." кушиги бугунги кунда уз ахамиятини йукотмаган, ая ижро этган макомларни мухлислари хали хам севиб тинглашади.
Навбатдаги сухбатдошимиз пири бадавлат онахон, халкимизнинг севимли, ардокли санъаткори, "Шошмаком"дек бебахо дурдонани махорат ила ижро этган устоз санъаткор Коммунахоним ая Исмоиловадир.